Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qishloqdan chiqqan yigit qanday qilib katta quruvchiga aylandi?
Yuksalish qurilish kompaniyasi qanchalik ishonchli kompaniya?
Anvar Temirov kim? Oilasi, Ota-onasining duosi, xalqning duosi. Anvar Temirovning muvaffaqiyat sirlari. Uy xarid qiladigan insonlarning dardi…
Bularning barchasi haqida ekskluziv intervyuda aytib o’tildi.
Bu intervyuni har biringiz ko’rishingiz juda muhim deb o’ylayman.
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali

Тўгри, мен бир бандаман банда,
Ҳар-ки ишда олий эмасман.
Мен Атодан туғилганман ва
Хатолардан ҳоли эмасман.
...Алданмайин тунларга соҳир,
Ғолиб руҳим шод этсин Карим!
Кўзларимни безатсин сабр,
Тунларимни таҳажжудларим...
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Ҳар-ки ишда олий эмасман.
Мен Атодан туғилганман ва
Хатолардан ҳоли эмасман.
...Алданмайин тунларга соҳир,
Ғолиб руҳим шод этсин Карим!
Кўзларимни безатсин сабр,
Тунларимни таҳажжудларим...
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Ҳеч эътибор берганмисиз, қачонлардир орзу қилган нарсаларимизга бугун эгамиз.
Ҳазиллашиб ҳам ёмон ният қилманг, олам сўздан яралган.
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Ҳазиллашиб ҳам ёмон ният қилманг, олам сўздан яралган.
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Боланинг энг катта душмани - унга Аллоҳни танитмаган, фақат дунё учун улғайтирган ота-онадир!
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
#Ибрат
✒️Ибратли ривоят:
БАХИЛЛИК ХОРЛИК КЕЛТИРАДИ.
Ҳикоя қилинишича, эр ва хотин товуқ гўштидан тайёрланган таомни еб ўтиришганда, тўсатдан эшик тақиллаб қолибди. Иштаҳасини бузиб, бемаврид эшикни қоққан кишидан жахли чиққан хонадон соҳиби эшик қоққан кишини койиб, қувиб юборди. Кунлар ўта бошлади, ҳалиги кишининг турмуши кун сайин қийинлаша борди, кўп ўтмай бор бойлигидан ажралиб қолди. Ҳатто, ейишга таом ҳам тополмай, охир оқибат аёли билан ажрашиш даражасигача етиб борди. Аёли бошқа кишига турмушга чиқиб кетди. Кунларнинг бирида, аёл турмуш ўртоғи билан собиқ турмуш ўртоғи сингари пиширилган товуқ гўштидан истеъмол қилиб турганда, бир киши эшикни тақиллатди. Шунда хонадон соҳиби келган сўровчига таомни бериб юборишини аёлига буюрди. Аёл уйдан ташқарига чиқиб, сўровчига таомни берди ва таажжубда қолди, чунки сўровчи ўзининг биринчи турмуш ўртоғи эди. Сўнгра, аёл йиғлаган ҳолда қайтиб келди. Ундан турмуш ўртоғи йиғисининг сабабини сўраганида, аёл тиламчи унинг биринчи турмуш ўртоғи эканини ва у билан турмушида худди шундай воқеа содир бўлганида, тиламчини койиб, қувиб солганини айтиб берди.
Шунда эри аёлига қараб, нимага таажжубланасан, Аллоҳ номи билан қасам ичаманки, мен эринг ҳайдаб солган тиламчи бўламан. Қиссадан ҳисса шуки, саховат соҳиби иззат-ҳурматда ва бахиллик соҳиби хор бўлур. Ҳазрат Али каррамоллоҳу важҳаҳу айтганларидек, «Бойлик эҳсон қилинса – иззат, беркитилса хорлик келтиради».

Бир нарса ўргатайми?
ДУОНИНГ ИЖОБАТИ
Ибн Атоуллоҳ айтади: “Дуонинг ўз рукнлари, қанотлари, сабаблари ва вақтлари бор. Агар рукнлари мувофиқ келса у кучли бўлади. Агар қанотлари мувофиқ келса у осмонга учади. Агар вақтлари мувофиқ келса муваффақият қозонади. Агар сабаблари мувофиқ келса ўнгидан келади. Дуонинг рукнлари қалбнинг ҳозирлиги ва хушуъдир. Қанотлари ростгўйликдир. Вақтлари саҳар пайтидир. Сабаблари эса Пайғамбар (соллоллоҳу алайҳи ва саллам)га саловот айтишдир”.

Муваффақиятга эришмоқчи бўлсанг, қулоғингни ҳар хил одамларнинг фикрларига беркитиб, ичингдаги мақсадларингни ҳеч кимга айтавермаслигинг керак...
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
#Ҳикмат
Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.
Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.
Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.
Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.
Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

Куз - ёғмур шевасинда битилган мактуб.
Ҳижжалаб ўқиркан ҳар битта байтни.
Қишлоқдаги уйлар ҳомуза тортиб
Яна мўриларга юкинган пайти.
Турналар жанубга етиб олгандир...
Мадина Норчаева
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Ҳижжалаб ўқиркан ҳар битта байтни.
Қишлоқдаги уйлар ҳомуза тортиб
Яна мўриларга юкинган пайти.
Турналар жанубга етиб олгандир...
Мадина Норчаева
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтлар паришон қизлар сингари
Ечаркан сочидан боғичларини.
Учуриб юборар гулгун фаслга
Қовжираб тўкилган соғинчларни.
Турналар жанубга етиб олгандир...
Мадина Норчаева
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Ечаркан сочидан боғичларини.
Учуриб юборар гулгун фаслга
Қовжираб тўкилган соғинчларни.
Турналар жанубга етиб олгандир...
Мадина Норчаева
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
ОНА МАДРАСАДИР
“Онам менга жуда меҳрибон, шафқатли эдилар. Аммо икки ишда қаттиқ турганлар:
1. Намозда. Қанчалар қаттиқ ухламай бомдодга уйғотар эдилар.
2. Ходимнинг ёки бирор фақирнинг боласига шафқатсизлик қилсам, дарров ундан кечирим сўрашга буюрар, унинг олдида ўзимни хор тутишга амр қилар эдилар.
Шунинг натижасида мен улғайгач ужбдан ва зулмдан қўрқадиган бўлдим. Хатойимни эътироф қилишим осонлашди!“.

Аёл бахтли қилади деб ўйлайдилар, йўқ, аёлни бахтли қилсангиз, бахтли бўласиз.
Аёл болаларимнинг тарбиячиси деб ўйлайдилар, йўқ, тарбия қилинган аёл тарбия қила оладилар...
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Аёл болаларимнинг тарбиячиси деб ўйлайдилар, йўқ, тарбия қилинган аёл тарбия қила оладилар...
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Оилада юзага келган низо, тортишув пайтида
“Аллоҳим! Мен ҳақ бўлсам турмуш ўртоғимга, агар турмуш ўртоғим ҳақ бўлса, менга тўғри йўлни кўрсат!“ — деб дуо қилинг.
Марям Осиё таржимаси
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
“Аллоҳим! Мен ҳақ бўлсам турмуш ўртоғимга, агар турмуш ўртоғим ҳақ бўлса, менга тўғри йўлни кўрсат!“ — деб дуо қилинг.
Марям Осиё таржимаси
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
#ОЯТ
"Осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳга ҳамд бўлсин..."
(Анъом сураси, 1-оят).
#ДУО
Роббим! Ҳидоят қаерда бўлса, мени унга йўллаб қўй. Ризолигинг қаерда бўлса, мени унга ҳамроҳ қил. Саодат қаерда бўлса, қалбимни ундан баҳраманд айла.
Яхши нияту, орзуларимни амалга ошир. Мақсадларимнинг хайрлиларига етказ. Имконимни, иймонимни мустаҳкам қилгин, Роббим🤲

#Эслатма
“Холиққа маъсиятда махлуққа итоат йўқ“.
Яъни ким бошқа бировни гуноҳ-маъсиятга буюрса, унга итоат қилинмайди. Бошлиқ бўлса ҳам, эр бўлса ҳам, ота-она бўлса ҳам, ҳатто қайнона бўлса ҳам! Бундай вазиятда “Узр, бу ишни қилиш динимизда қайтарилган, шунинг учун қила олмайман“ дейилади. “Гуноҳи менинг бўйнимга“ деганлар бекорини айтибди!

Золимнинг уч аломати бордир:
- ўзидан устун бўлган одамга ҳасад юзасидан зулм этади;
- ўзидан қуйи одамга устунлиги юзасидан зулм этади;
- зулм қилаётган одамга ёрдамчи бўлиб, бошқаларга зулм этади.
Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
- ўзидан устун бўлган одамга ҳасад юзасидан зулм этади;
- ўзидан қуйи одамга устунлиги юзасидан зулм этади;
- зулм қилаётган одамга ёрдамчи бўлиб, бошқаларга зулм этади.
Али ибн Абу Толиб розийаллоҳу анҳу
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
Тадбир
Келин аразлаб уйига кетди. Куёв ҳам узоқроқ турсин, таъзирини еб қайтиб келади деб ўйлади.
Хотинидан хабар бўлавермагач куёв қайнотасининг уйига телефон қилди. Гўшакни қайнотанинг ўзи кўтарди.
--Вой ўғлим, яхши қўнғироқ қилиб қолдингиз, қудаларим билан ёппасига тўйга келинглар, кичкина қизимни унаштиряпман, -- деди.
Куёв
--Албатта, албатта, борамиз,--дедию, бошидан биров қайноқ сув қуйиб юборилгандек ҳолатга тушди. Ахир қайнотасининг кичкина қизи ўзининг хотинику!
Шу куннинг ўзидёқ аёлини олдига солиб уйига олиб кетди.
Феруза Салходжаева

“Иффатли оналардан қанча-қанча йигитлар дунёга келган. Ўзимизни покиза асрамагунча наслимиз пок бўлмайди. Ифлос ариқдан пок сув оқмайди. Иффатли оналардан эса қанча ҳаёли қизлар ва ўғиллар туғилажак. Ёш қиз ва йигит учун никоҳ жон томиридек бўлиши лозим“.
📚 Мурат Тосуннинг “Олим етиштирган оналар“ китобидан иқтибос
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
📚 Мурат Тосуннинг “Олим етиштирган оналар“ китобидан иқтибос
@Taqdir_sheriyatchilar_kanali
ОНА ҲИКМАТИ
Унга онаси "Болам дори олиб кел" деди. У хўб бўлади деб уйдан чиқди ва кўзи ёшланди, у астойдил йиғлай бошлади чунки унинг бир чақа ҳам пули йўқ эди. Ташқарида анча туриб қолди. Сўнг уйига қайтди, у онасига пули йўқлигини айтмоқчи эди. Уйга кирган пайт онаси вафот этиб бўлган эди. У онасининг қўлидан ўпиб, дод солиб йиғлай бошлади. Ўша жойдан бир хат топиб олди. Унда шундай ёзув бор эди.
"Ўғлим, пулинг йўқлигини билсамда дорига юбордим сени. Чунки менда сакаротумавт бошланаётган эди. Жон беришимни кўриб, эзилмасин деб шундай қилдим.
Ўғлим сенга бир хазина қолдирдим у ҳам бўлса сендан розилигим..."

Ширин сўз - жон озиғи
Камида ўттизга яқин ёшу-қари хотинлар, жувонлар ясатиғлиқ дастурхон атрофидамиз. Анчадан бери кўришмаганимиз учун бир-биримиздан ҳол-аҳвол сўрашиш бошланди.
- Ўргилай, Насибахон, эсон-омон юрибсизми? Набиралар кўпайишибди, муборак бўлсин. Эшитиб кўп хурсанд бўлдим.
Бу самимий сўрашаётган Рихси отин бўладилар. Навбат Холбувига келди.
- Ҳой, Офтоб опа, -деди у кўзларини лўқ қилиб, - сизни кўрадиган кун ҳам бор эканку - тавба, ана кетади, мана кетади...оғирлашиб қолди деб эшитамиз, уйдагилар питирлашиб қолипти, опамиздан айрилиб қоламиз шекилли, девдик, Худога шукр, бош кўтарибсиз, одамзот ризқи узилмаса яшайверади... - Холбуви бепарво сомса чайнаб кулимсиради.
Офтоб опа аввалиги мулзам бўлиб анграйди. Бетоб бўлгани рост. Аммо асло оғирлашиб қолмаган эди.
Холбуви эса навбатдаги аёл билан сўраша кетди:
- Нима бало, нина ютган итдек этинг суягинга ёпишипти, сингилжон. Қозонни сувга ташладингми, куёвимнинг топиш-тутишининг мазаси йўқми? Қўявер, ҳаёт шунақа, гоҳ ундай яшайсан, гоҳ бундай, - у хахолаб кулиб юборди.
Ўтирганларнинг энсаси қотиб Холбувига нафрат билан қарай бошлашди.
Шу пайт хонадон соҳибаси “Холбуви опа, сизни қизингиз чақиряпти, қарангчи?“, -деб имлаб чақирди. Холбуви ташқарига чиқдию, ҳовлидан бўғиқ овоз эшитилди:
- Ҳа! Пакана ўлгур, бирор жойга ўт тушдими?! Нима дейсан, ит ўлгур! Бир пас ўз ҳолимга қўясанларми, йўқми, шумтакалар! У вайсай-вайсай югуриб чиқиб кетди.
Меҳмондорчиликда ўтирганлар енгил нафас олишди, хонанинг ҳавоси енгиллашган эди...