Tanzila Narbaeva
19.8K subscribers
3.4K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Tanzila Narbaeva
Ҳурматли олимпиада иштирокчилари! Мен барча спортчиларни, мураббийларни, Токиодаги ХХХII ёзги Олимпия ўйинларида ҳамюртларимизни муносиб ўйин кўрсатишга ҳаракат қилган барчани ушбу ғалабалар билан табриклайман! Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 3 та олтин, 2…
Дорогие участники Олимпиады!

Поздравляю всех спортсменов, тренеров, всех тех, кто вложил свои усилия в достойное выступление наших соотечественников на XXXII Летних Олимпийских Играх в Токио!

В общекомандном зачёте Узбекистан, завоевав 3 золотые и 2 бронзовые медали, стал лидером среди стран региона Центральной Азии, а также первым среди тюркоязычных и исламских государств. Достойно заняв второе место среди стран СНГ, мы также заняли пятое место среди азиатских стран. Нам удалось занять 32-ое место среди стран-участниц Олимпийских игр-2020. Это колоссальный результат!

Так, имена наших олимпийцев, их победы и рекорды золотыми буквами вписаны в летопись мирового спорта. Хочу особенно отметить достижения таэквандиста Улугбека Рашитова, тяжелоатлета Акбара Джураева и боксёра Баходира Жалолова, которые завоевали долгожданные золотые медали. Бронзовыми наградами копилку сборной пополнили дзюдоист Давлат Бобонов и борец Бекзод Абдурахмонов.

Рекордными результатами отметились и наши девушки, что меня крайне радует. Муаттар Набиева запомнилась всему миру и вошла в историю Узбекистана как первая штангистка, установившая олимпийский рекорд и вошедшая в четверку лучших на Олимпийских играх. Гимнастка Оксана Чусовитина побила свой собственный рекорд, приняв участие на ставшей для неё уже восьмой Олимпиаде. Нельзя не отметить и велоспортсменку Ольгу Забелинскую, которая стала первой женщиной в истории велоспорта Узбекистана, представлявшей честь страны на Олимпийских играх. В результате она вошла в десятку лучших и стала первой среди представителей Азиатских стран.

Глядя на этих спортсменов, можно понять, что сегодня у каждого из вас есть возможность поверить в себя, поставить определённую цель и обязательно достичь её!

Дорогие олимпийцы! Вы – настоящие герои, которыми мы все сегодня гордимся. Искренне желаю вам крепкого здоровья, закалки, бодрости и стремления к достижению максимальных результатов во всех ваших начинаниях!
А мы всегда будем болеть за вас и поддерживать на всех спортивных аренах и площадках!

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ўтган йилдаги пандемия даврида Сергели туманида ёш рассом Хасан Майчеев томонидан яратилган мурал кўпчиликка манзур келди. Асар шифокорларга бағишланган эди. Тиббиёт ходимларига санъат орқали эҳтиром кўрсатиш ташаббуси барчага маъқул келди ва ўзбек тасвирий санъатида янги жанр ривожланишига ҳам туртки бўлди.

Мавзу қанчалик долзарб ва ватандошларимизда катта қизиқиш уйғотаётганидан хурсандман. Ташаббускор рассом-иллюстраторларнинг кўп қаватли уйларнинг деворларида спортчиларимизнинг Токио-2020 олимпиадасидаги чиқишларига бағишланган муралларни яратиш ва уларнинг спортдаги ютуқларини тарихга муҳрлаш таклифи бизни ҳам қувонтиради.

Шахсан мен ушбу ташаббус ғоясини қўллаб -қувватлайман. Унинг амалга ошиши Ватанимиз шарафини юксалтираётган спортчиларимизга чуқур эҳтиромимиз белгисидир.

Бундай ташаббуслар юртимизда иқтидорли ва фаол ёшлар кўп эканининг яна бир исботи. Санъатни қўллаб-қувватлаш зарур. Аслида тарих санъатда ўз аксини топади. Санъатнинг Стрит-арт ва паблик-арт каби замонавий йўналишлари ижодкор ёшларимиз қўлида шаҳар муҳитига ўзгача тароват берувчи воситага айланиб бормоқда.

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
В прошлом году, в период первой волны пандемии стал широко известен мурал в Сергелийском районе, созданный молодым художником Хасаном Майчеевым. Он был посвящён врачам. Инициатива художника отдать дань уважения нашим героям-медикам посредством искусства вызвала всеобщее одобрение и дала толчок развитию нового жанра изобразительного искусства в Узбекистане.

Приятно видеть, как эта тема актуальна и вызывает живой интерес у наших соотечественников. Отрадно, что очередная работа группы энтузиастов — художников-иллюстраторов выступила с предложением создать муралы на боковых стенах многоэтажек, посвящённые выступлению наших спортсменов на Олимпиаде-2020 в Токио.

Поддерживаю идею посвятить муралы нашим чемпионам. Воплощение этой задумки станет знаком глубокого уважения и признательности нашим спортсменам.

Такие инициативы – это еще одно доказательство тому, что у нас в стране много талантливой и деятельной молодежи. Искусство нужно поддерживать. В искусстве хранится история. Стрит-арт и паблик-арт в руках смелых и ярких становятся инструментом для переосмысления городской среды.

#ТалантыУзбекистана

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ҳар бир юксак ғалабанинг ортида ота-оналарнинг сокин дуолари бордир.

Оталар ва оналар - энг асосий муҳлис, мураббий ва ғалаба сари етакловчи кучли рағбатлантирувчилардир.

Бу буюк инсонлар бўлмаганида, буюк чемпионлар ҳам бўлмас эди!
~~~
За каждой громкой победой всегда стоит тихая молитва родителей.

Отцы и матери - главные болельщики, тренеры и мотиваторы.

Без этих великих людей мир никогда не узнал бы великих чемпионов.

@tanzilanarbaeva
Таъзия

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Темирхон ўғли Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдираман.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари нафақат мамлакатимиз, балки дунё миқёсидаги обрў-эътиборли уламолардан бири эдилар.

Муфтий ҳазратларининг динимиз ривожига, шу билан бирга илм-маърифат, зиё таратишда ҳамда юртимизда зиёратгоҳлар, мадраса масжидларнинг қад кўтаришидаги хизматлари беқиёсдир.

Аллоҳ таоло Муфтий ҳазратларини Ўз мағфиратига олсин! Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида ҳам ушбу йўналишда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Еврокомиссия томонидан Ўзбекистон “GSP+”да қатнашиш мезонларига жавоб беради, деган хулосага келинди ҳамда Ўзбекистон учун Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва самарали бошқарув бўйича махсус преференциялар тизими кучга кирди.

Бу эса мамлакатимиздаги инвестицион муҳитнинг янада яхшиланишига ва нуфузли халқаро корхоналарнинг Ўзбекистон бозорига кириб келиши учун қулай шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.
~~~
АҚШ Давлат департаментининг жорий йилги ҳисоботида Ўзбекистон алоҳида кузатув остидаги давлатлар рўйхатидан чиқарилиб, халқаро стандартларни тўлиқ бажариш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошираётган давлатлар рўйхатига, яъни 2-тоифага киритилди.
~~~
Ички ишлар органларининг саъй-ҳаракати билан одам савдосига оид жиноятларни аниқлаш ҳолатлари олдинги йилларга нисбатан анча яхшиланди. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида одам савдосига оид 99 та жиноят фош этилган бўлса, ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврида 48 тани ташкил этган.
~~~
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш борасида зарур профилактик ва ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилиб, одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш ҳолати олдинги йилларга нисбатан яхшиланди, мажбурий меҳнатга йўл қуйган 41 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
~~~
Мажбурий меҳнатга қарши кураш борасида эришилган ютуқлар қаторида бир қанча муаммолар ҳам мавжуд.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, мажбурий меҳнат ҳолатларининг аксарияти халқ таълими, банк-молия, тиббиёт, транспорт ва ободонлаштириш тармоқларида учрамоқда.

🔹Халқ таълими соҳасида – 16 та;
🔹Тиббиёт соҳасида – 9 та;
🔹Транспорт соҳасида – 5 та;
🔹Банк-молия ва ободонлаштириш соҳаларида 3 та;
~~~
Кун тартибида муҳокама қилинган масалалар юзасидан Миллий комиссиянинг тегишли қарори қабул қилиниб, масъул идора ва вазирликларга аниқ вазифалар белгиланди.

#majburiymehnat
#odamsavdosi
#yarimyillikhisobot

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси 26 август куни чақирилади.
_______
Восемнадцатое пленарное заседание Сената Олий Мажлиса состоится 26 августа

@tanzilanarbaeva

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter