Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Янги Қонун билан “прописка” бўйича муҳим янгиликлар киритилмоқда

Мазкур Қонунда тизимни ислоҳ қилишга қаратилган янгиликлар назарда тутилмоқда.

Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда. Қолаверса, эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда пропискани йўқотиш бўйича қоидалар бекор қилинмоқда.

Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пойтахтда доимий рўйхатга олиш тартиб-таомиллари либераллаштирилади. Энг муҳими, эр-хотинга улар никоҳдан ўтган куннинг ўзида яшаш жойи бўйича доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқини бериши муносабати билан оила мустаҳкамлигини таъминланишига замин яратади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

*****************
Новым законом вносятся важные нормы, связанные с пропиской

Данным Законом предусматриваются новшества, направленные на реформирование системы.

Предоставляется возможность гражданам постоянной прописки своих родственников первой и второй степени не только по адресу, по которому они постоянно прописаны, но и на жилую площадь, которая находится в их собственности. К тому же, отменяется условие, по которому супружеская пара должна жить вместе в течение одного года после вступления в брак, и правило о том, что в случае расторжения брака в течение одного года они теряют постоянную прописку.

Принятие данного Закона способствует либерализации процедур, связанных с постоянной припиской граждан Республики Узбекистан в столице. Самое главное, предоставление права супругам на постоянную регистрацию по месту жительства в день бракосочетания способствует обеспечению прочности семьи.

Закон бы одобрен сенаторами.

#propiska #senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Сенаторлар Қонунни рад этишди

Ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига томорқа ер участкаларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонуни муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг кўрсатмасига асосан «Шахсий томорқа хўжалиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Унда юқоридаги каби қонун ҳужжатларимизда мавҳум бўлган тушунчаларни очиб бериш, шахсий томорқадан самарали фойдаланиш ва аҳоли даромадини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган қўшимча тез кунларда ўзининг долзарблиги ва аҳамиятини ҳам йўқотади.

Шу жиҳатдан Қонунни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
************************
Сенаторы приняли решение об отклонении Закона

На пленарном заседании обсужден Закон Республики Узбекистан Республики Узбекистан «О внесении дополнений и изменений в Кодекс Республики Узбекистан об административной ответственности, направленных на рациональное использование приусадебных земельных участков».

В настоящее время в соответствии с указанием главы государства разрабатывается законопроект «О личном приусадебном хозяйстве», в котором особое внимание будет уделено вопросам раскрытия вышеуказанных абстрактных понятий в законодательстве, а также эффективного использования личного приусадебного участка и увеличения доходов населения.

К тому же дополнение, вносимое Законом в Кодекс об административной ответственности, в скором времени утратит свою актуальность и значение.

С учетом этих особенностей принято решение об отклонении данного Закона.

#qonun_rad_etildi #senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ҳукумат пандемия сабаб ишсиз қолган фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиши муҳим

Ялпи мажлис кун тартибидаги навбатдаги масала 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи чорагидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи кўриб чиқилди.

Ҳукумат жорий йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметрлари лойиҳасида пандемия сабабли чет элдан республикага қайтган ва ишсиз қолган бошқа тоифадаги фуқароларни иш билан таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиши муҳим.

Дастурга мувофиқ йил давомида бажарилиши белгиланган 62 та вазифанинг ижроси бўйича маълумот киритиб борилиши керак.

Давлат дастуридаги ҳар бир топшириқ ғоят муҳим. Уларнинг жойлардаги ижросини сенаторларимиз ҳам назорат қилиши, маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиши ва керак бўлса, Сенат муҳокамасига киритиб бориш лозим. Бунда Парламент сўрови ва сенатор сўрови институтларидан ҳам самарали фойдаланиш зарур.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, Давлат дастуридаги топшириқларни сурункали равишда ўз вақтида бажармайдиган вазирлик ва идоралар раҳбарларининг лавозимга лойиқ ёки лойиқ эмаслиги масаласини Ҳукумат олдига қўйишимизга тўғри келади.

#4_yalpi_majlis #hukumat #parlament_sorovi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий Мажлис Сенатидан

👉 Каналга уланиш: https://t.me/senatuz

Facebook | Instagram | Youtube
4- Ялпи мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида Омбудсман Улуғбек Муҳаммадиев ҳисобот берди.

Мажлисда сенаторлар томонидан Омбудсманнинг ҳисоботи танқидий-таҳлилий тарзда кўриб чиқилди.
Ўтган йилда Омбудсманга 12 800 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Лекин уларнинг қанчаси ёки неча фоизи ҳал қилинган деган саволга аниқ жавоб топа олмадим. Бор-йўғи 20 фоиз мурожаат назоратга олинган, холос.

Бу жуда ҳам паст кўрсаткич. Мурожаатларнинг аксариятини назоратга олиш лозим. Айнан мурожаатларда одамларни қийнаётган муаммолар ўз ифодасини топади.

ОАВда Омбудсман роли мутлақо сезилмайди. 2019 йилда ОАВда атиги 74 та чиқиш қилинган, холос. Халқ сизларни билмайди, танимайди.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кўплаб муаммолар муҳокама қилинмоқда. Лекин Омбудсман бирорта ҳам масалага муносабат билдирмайди. Шу боис, ОАВ билан ҳамкорликни тубдан ўзгартириш керак.
Бизнинг қўмиталар, сенаторлар ҳам четда кузатувчи бўлиб турмасдан, Омбудсман фаолиятини кучайтиришга кўмаклашиши зарур.

Зеро, Омбудсман Парламентнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили ҳисобланади.

#ombudsman #senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Бош прокурор ҳисобот берди

Бош прокурор ҳисоботида қишлоқ хўжалиги соҳасида фермерларнинг рўйхатдан ўтиши, ҳисоб рақам очиши, кредит, ер, ўғит, ёқилғи ва ҳатто иш ҳақи билан боғлиқ муаммолари ҳал қилингани қайд этилган.

Аслида, нима учун бу масалалар, албатта, прокуратура аралашуви билан ҳал қилиниши керак? Демак, тизимда муаммолар бор. Тегишли мутасаддилар ўз вазифаларини тўлақонли бажармаётганлигидан далолатдир. Айниқса, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш устувор бўлган ҳозирги шароитда бу масалага жиддий эътибор қаратиш лозим.

Бундан ташқари, бошқа соҳалардаги камчиликлар ҳам айтиб ўтилди. Айниқса, қурилиш соҳасида дозарб муаммоли масалалари тўпланиб қолганлигини кўрсатди. Ўйлаймизки, қурилиш соҳасида шаффофликни таъминлаш учун, аввало, соҳага оид ҳужжатларни тубдан қайта кўриб чиқиш керак.

Айнан ушбу соҳага доир анча олдин қабул қилинган меъёрлар коррупция ва суиистъмоллик ҳолатларини келтириб чиқармоқда.

#4_yalpi_majlis #prokuror_hisoboti

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ҳокимлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиш ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилди.

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қарорлар қабул қилиниши ҳолати ўрганилди. Таҳлилларга кўра, биргина 2019 йилнинг ўзида ҳокимларнинг 3400 дан ортиқ қарорлари ҳақиқий эмас, деб топилган.

Бу борада фуқаролар норози бўлиб мурожаат қилиш сони ва ҳокимларнинг қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмасдан қарорлар қабул қилиши ҳолатлари кўпайиб борган.

Давлатимиз раҳбари Мурожаатномада ҳокимликларга оид 300 га яқин вазифаларнинг 175 таси, уларнинг ваколатига кирмаслиги ва турли идораларнинг функцияларини такрорлаши таъкидланган эди.

Шу боис Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда ҳокимларнинг ваколатлари ва уларга хос бўлмаган функцияларни қайта кўриб чиқиш ишларини тезлаштириши лозим.

Бунда ҳокимларнинг ваколат доираси ва қарорлар қабул қилиш тартибини қонунчиликда аниқ-равшан қилиб акс эттириш зарур.

Шу ўринда маҳаллий Кенгашларларга мурожаат қилиб айтмоқчиман, жойларда маҳаллий ижро ҳокимиятининг қонунчиликка зид бўлган қарорлар бўйича сизларга берилган ваколатлар доирасида дарҳол зарур чоралар кўриш лозим.

#4_Yalpi_majlis #mahalliy_kengash #parlament_sorovi

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Бугун Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Парламент Комиссияси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳузурида ташкил этилган тегишли Мувофиқлаштирувчи кенгаш ва масъул тузилмаларнинг даврий ҳисоботларини эшитади.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни амалга ошириш устидан миллий ҳамда ҳудудий даражада, вилоятлар ва туманлар кесимида Парламент комиссияси назорат олиб боради.

Бунда 6600 дан ортиқ маҳаллий Кенгашлар депутатларининг салоҳиятидан фойдаланилади.

Парламент комиссияси ишига кенг жамоатчилик, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари жалб этилади.

Бу ўз навбатида максимал даражадаги очиқлик ва ошкораликни таъминлашга хизмат қилади.

Мажлис кун тартибидаги биринчи масала - Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси муҳокамаси бўлди.

У, аввало Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш борасида давлатнинг сиёсий иродасини ифода этади. Ўзбекистонда БРМга эришиш соҳасидаги ютуқларини акс эттиради.

Мажлис чоғида республикамизнинг барча Барқарор ривожланиш миллий мақсадлари бўйича эришилган ютуқлардан келиб чиқиб, мазкур ҳужжатни такомилига етказиш бўйича аниқ таклифлар илгари сурилди.

Ихтиёрий миллий ҳисобот лойиҳаси билдирилган фикр-мулоҳаларни ҳисобга олган ҳолда маъқулланди.

Мажлисда Парламент комиссиясининг режаси тасдиқланиб, унга кўра 2020 йил давомида 17 та Барқарор ривожланиш мақсадларидан 8 тасининг амалга оширилишини ўрганиш назарда тутилган.
******************
Сегодня состоялось первое заседание Парламентской комиссии по контролю за реализацией Национальных целей и задач в области устойчивого развития Республики Узбекистан на период до 2030г.

Работа Парламентской комиссии охватит постоянный контроль за выполнением Национальных целей устойчивого развития как на национальном, так и на региональном уровне, в разрезе областей и районов.

При этом будет задействован потенциал более 6600 депутатов местных Кенгашей.

К работе Парламентской комиссии будет привлечена широкая общественность, институты гражданского общества, средства массовой информации с тем, чтобы обеспечить максимальную прозрачность и гласность.

Основной темой обсуждения стал проект Добровольного национального обзора (ДНО) по выполнению национальных целей и задач в сфере устойчивого развития.

Проект прежде всего выражает наличие политической воли государства по достижению ЦУР и отражает текущий прогресс в области их реализации в Узбекистане.

В ходе заседания озвучены конкретные предложения по дополнению ДНО в контексте последних достижений республики по всем Национальным целям устойчивого развития.

Проект ДНО одобрен с рекомендациями касательно последующей его доработки с учетом полученных замечаний и предложений.

Кроме того, на заседании был утвержден план работы Парламентской комиссии, которым предусмотрено изучение в течении 2020 года хода реализации восьми из семнадцати Целей устойчивого развития в Узбекистане.

#Parlament_komissiyasi #BMT #BRM

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Бир неча кун давомида Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда Каттақўрғон шаҳрида бўлдик.

Каттақўрғон шаҳрининг тарихи кўп асрларга бориб тақалади. Ўз даврида ҳашаматли ва ноёб меъморчилик намунаси ҳисобланган айрим тарихий бинолар айни дамда хароб аҳволга тушиб қолган. Шаҳарнинг тарихий мероси қайта тикланиши зарур.

Каттақўрғонга ташрифимиз давомида эски уйларда истиқомат қилаётган аҳоли билан учрашдик, уларнинг истакларини диққат билан эшитдик. Мавжуд уй-жой ва инфратузилма аста-секин ўз салоҳиятини йўқотган. Замонавий инфратузилмага эга янги уйлар қуришга эҳтиёж катта.

Йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, аҳоли учун дам олиш масканлари, олий ўқув юртлари филиалларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратиш лозим.

Шунингдек, тадбиркорлар ва банк вакиллари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Шаҳарда кичик эркин иқтисодий зоналарни яратиш зарурати мавжуд, турли соҳалар ва иш жойларини ташкил қилишни истаганлар етарли. Яқин вақт ичида амалга оширилиши мумкин бўлган 100 дан ортиқ турли ҳил бизнес лойиҳалар жамланди.

Мақсад - Каттақўрғон аҳолисининг яшаш даражаси ва шароитларини яхшилашдан иборатдир. Aҳолидан, турли ташкилот вакилларидан, тадбиркорлардан келиб тушган барча таклифлар Каттақўрғон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг лойиҳасига киритилади, уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағ ажратилади.

#senat
#kattaqorgon
#tadbirkorlikni_rivojlantirish
#tarixiy_meros

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Азизлар,
Муқаддас Рамазон ойи ҳам ниҳоясига етди.

Рамазон ойи энг нафис ва эзгуликка чорловчи ойдир.
Ҳар йили бутун дунё мусулмонлари қатори биз ҳам бу азиз байрамни кўтаринки кайфият ва хурсандчилик ила кутиб оламиз.

Бу ойда юртдошларимизнинг меҳр-муруввати ҳар қачонгидан кўра кучли намоён бўлди, оғир кунларда бир-бирини қўллаб-қувватлади.

Рамазон ойи давомида жуда кўп дуолар қилинди, адо этилган ибодатлар, эзгу амалларимизни Аллоҳ даргоҳида қабул қилсин!

Ҳозирги мураккаб даврда сиз-у бизнинг саломатлигимиз гарови сифатида бу байрамни оила даврасида чиройли қилиб ўтказамиз.

Ушбу улуғ айём кунлари сизларга мустаҳкам соғлиқ тилайман, оилангиз билан бахтли-саодатли бўлинг, барчамизнинг бахтимизга юртимизда тинчлик ва фаровонлик ҳукм сурсин!

Синовли кунлардан чиройли сабр билан ўтиб, соғ- саломат ҳотиржам ҳаётимизга қайтишимизни Аллоҳ насиб айласин.

Рамазон Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

#ramazon_hayit
#bizbirgamiz
#senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Рамазон Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

#ramazon_hayit #Iyd_al_fitr
#bizbirgamiz
#senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Aziz bitiruvchilar!

Sizlarni o‘qishni muvaffaqiyatli tugatganingiz bilan chin yurakdan muborakbod etaman!

Bugungi kundan boshlab siz mustaqil hayotga qadam qo‘ymoqdasiz. Endi siz o‘zingiz qaror qabul qilasiz, o‘qituvchilar va ota-onalaringizdan o‘rgangan bilim va ko‘nikmalardan foydalanib, maqsad sari intilasiz.

Ishonamanki, katta hayotda o‘z o‘rningizni topish uchun sizda yetarlicha bilim, kuch - g‘ayrat mavjud. Bilingki, sizni yaxshi ko‘radigan ota-onangiz, o‘qituvchilaringiz va, albatta, davlatimiz sizni doimo qo‘llab-quvvatlashga tayyor. Har biringiz alohida ahamiyatga egasiz va yurtimizga keraksiz! Chunki yaqin vaqt ichida mamlakatimiz farovonligi va taraqqiyoti sizning qo‘lingizda bo‘ladi!

O‘zingizni sinang, qo‘rqmasdan harakat qiling, puxta o‘ylangan qarorlarni qabul qiling, oldingizga qo‘ygan maqsadlar sari intiling! O‘z ustingizda ishlang, davlat siz uchun ko‘plab imkoniyatlar ochib bermoqda. Asosiysi, o‘zingizga to‘g‘ri keladigan shunday kasbni tanlangki, kelajakda ushbu ish sizga quvonch va zavq bag‘ishlasin.

Yaqinlaringizni qadrlang! O‘z bilimi va tajribasini, kuch-quvvati va mehrini siz bilan bo‘lishganlarni unutmang!
Yodingizda bo‘lsin, har qanday qiyinchiliklarni yengib o‘tsa bo‘ladi. Omad yor bo‘lsin, oq yo‘l!

Tanzila NARBAYEVA,
O'zbekiston Respublikasi
Oliy Majlisi Senati Raisi

#bitiruvchi2020
#senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Aziz bitiruvchilar,
Mustaqil hayotga qadamingiz qutlug' bo'lsin!

2020 Yil bitiruvchilariga murojaat
~
Дорогие выпускники,
Успехов вам, в добрый путь!

Послание выпускникам 2020

#bitiruvchi2020
#Senat

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
Ҳозирги кунда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги БМТ, Парламентлараро иттифоқ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тавсияларини амалга оширишда Ўзбекистон парламентининг роли тобора ортиб бормоқда.

Қонунчилик ишларини амалга ошириш билан бир қаторда, биз ўз фаолиятимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш вазифаларининг бажарилиши устидан парламент назоратини жорий қилдик. Ушбу мақсадлар учун:

Ҳукумат аъзолари, Омбудсман, Бош прокурор, Марказий банк раиси ва ҳудудлар раҳбарлари- ҳокимларнинг парламент олдида ҳисобот тақдим этиш тартиби ўрнатилди
Вилоят давлат органлари раҳбарларининг маҳаллий кенгашлар депутатларига ҳисоботлари жорий этилди
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилиши тўғрисидаги маълумотлари тингланади
Гендер тенглиги, одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш республика комиссиялари, Халқаро рейтинглар ва индекслар бўйича кенгашнинг фаолияти парламент юқори палатаси раҳбарлигида олиб борилмоқда.

Албатта, аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлайдиган қонунчилик базаси ва уларни амалда қўллаш натижалари халқаро ва миллий стандартларга мувофиқ бўлиши учун ҳали кўп иш қилиниши керак.

Аммо, жараён бошланди ва ортга йўл йўқ. Ва фақат ватандошларимиз билан биргаликдагина биз инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида зарур натижаларга эришамиз.

#Parlament #BMT #Inson_huquqlari #xalqaro_reyting

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter
БМТ низоми ва шартномавий идоралари тавсияларини бажаришда парламентларнинг тутган ўрни муҳокама қилинди
_______

Обсуждена роль парламента в выполнении рекомендаций уставных и договорных органов ООН

#Parlament #BMT #Inson_huquqlari #xalqaro_reyting

Senat.uz | Facebook | Instagram | Twitter