Tanzila Narbaeva
19.9K subscribers
3.41K photos
97 videos
1 file
931 links
O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati Raisi

Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva
Download Telegram
Tanzila Narbaeva
Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилингани ҳақидаги хабар билан катта мамнуният билан ўртоқлашмоқчиман. Бу ҳақда бугунги матбуот анжуманида халқаро миқёсда тан олинган барча компанияларни мамлакатимиз пахта ва тўқимачилик саноатига сармоя киритишга чақирган…
It gives me a great pleasure to share with you the news of the lifting of the boycott of Uzbek cotton. This was announced at today's Press Conference by the Cotton Campaign. International participants encouraged brands and retailers to take a fresh look at sourcing opportunities in Uzbekistan.

This achievement was made possible by the strong political will of the President of the Republic of Uzbekistan, as well as the comprehensive work carried out by the National Commission for Combating Forced Labor together with the ILO and tripartite partners, with the active participation of civil society.

The end of a call for the boycott removes the last serious obstacle to the expansion of cotton exports from Uzbekistan to the world market, as well as to attract foreign investment in the textile industry.

Congratulations to all of us on this truly historic event!

@tanzilanarbaeva
Live

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилаётган мажлисда сенаторлар, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Ялпи мажлис “Ўзбекистон” ва “Узрепорт” телеканалари, шунингдек, Сенатнинг www.senat.uz расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилмоқда.

#24yalpimajlis

Онлайн ҳавола: https://youtu.be/RrX8o6jSiUk
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси биринчи иш кунида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти эшитилди

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ходимлар ва иш берувчилар манфаатлари мувозанатини таъминлашга хизмат қилади

Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш тизимлаштирилмоқда

ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда

Органик маҳсулотлар соҳасидаги муносабатлар тартибга солинади

Ташқи реклама ва ахборот объектларини ўрнатиш талаблари кучайтирилмоқда

Қийноққа солишдан жабрланганларга етказилган зарар қопланади

Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси билан боғлиқ яна долзарб қонун юзасидан сенаторлар нима дейди?

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилмоқда

Акциядорлик жамиятларини бошқаришда давлат иштирокининг махсус ҳуқуқи (“олтин акция”) бекор қилинмоқда

Омбудсманнинг фаолиятидан сенаторлар қониқдими?

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманининг чегараларини ўзгартириш ва Кўкдала туманини ташкил этиш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

#24yalpimajlis #senat
@tanzilanarbaeva
Баҳорнинг севимли байрамларидан бири Наврўз ифори юртимизда кенг таралмоқда.

Юртимизга кўклам кириб келиши биланоқ, ҳар бир инсоннинг қалбида эзгулик, инсонийлик, меҳр-мурувват туйғулари янада жўш уради.

Наврўз табиат уйғонишини англатибгина қолмайди. У халқлар ва авлодлар ўртасидаги қадриятлар устуни ҳамдир. Шундай экан, бутун дунё аҳлига шарқона янги йил бахт, қувонч, фаровон ҳаёт, тинчлик олиб келсин! Бу неъматлар қанчалик қадрли экани ҳаммамизга аён.

Сиз, азизларни Наврўзи айём билан чин юракдан муборакбод этаман! Ҳар бир оила бахт ва шодлик қўрғонига айлансин. Янгиланиш фасли халқимизга фаровонлик, хайрли ишларига барокат ва омад олиб келсин!

#Navruz #tenglik #sumalak

@tanzilanarbaeva
Tanzila Narbaeva
Баҳорнинг севимли байрамларидан бири — Наврўз ифори юртимизда кенг таралмоқда. Юртимизга кўклам кириб келиши биланоқ, ҳар бир инсоннинг қалбида эзгулик, инсонийлик, меҳр-мурувват туйғулари янада жўш уради. Наврўз табиат уйғонишини англатибгина қолмайди.…
Один из любимых праздников весны – Навруз чувствуется в каждом уголке нашей страны.

С приходом весны сердце каждого из нас ещё больше наполняется чувством доброты, человечности и любви.

Навруз означает не только пробуждение природы. Он также служит фундаментом ценностей между народами и поколениями. Пусть восточный Новый год принесет всему миру счастья, радости, благополучной жизни и Мира! Важность этих ценностей известна каждому из нас.

Мои дорогие, сердечно поздравляю вас с праздником Навруз! Пусть каждая семья станет крепостью счастья и радости. Пусть весенний период пробуждения и обновления природы принесет процветания, благословения и удачу всему нашему народу!

@tanzilanarbaeva
Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одил Ренауд-Бассо хоним ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раҳбари жаноб Бинали Йилдирим билан самарали музокаралар ўтказилди.

ЕТТБ раҳбари билан суҳбат давомида кўплаб масалалар қатори Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар доирасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Президент Ш.М.Мирзиёев томонидан эълон қилинган “Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш” дастурини, шу жумладан Сенат ва ЕТТБ ўртасида 2021-йилда имзоланган гендер тенглиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Жаноб Бинали Йилдирим билан учрашувда мамлакатимиз ва ТДТ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Мазкур Ташкилот олдида турган вазифаларни амалга оширишда парламент аъзоларининг ролини кучайтириш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

#senat #hamkorlik #ETTB #TDT
@tanzilanarbaeva
Tanzila Narbaeva
Тошкент Халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) президенти Одил Ренауд-Бассо хоним ва Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Оқсоқоллар кенгаши раҳбари жаноб Бинали Йилдирим билан самарали музокаралар ўтказилди. ЕТТБ…
Проведены плодотворные переговоры с Президентом Европейского банка реконструкции и развития (ЕБРР) г-жой Одиль Рено-Бассо и главой Совета аксакалов (старейшин) Организации тюркских государств (ОТГ) г-ном Бинали Йылдырымом, участвующими в Ташкентском международном инвестиционном форуме.

С главой ЕБРР в числе прочих были обсуждены перспективы взаимодействия в рамках реализуемых в Узбекистане проектов по обеспечению гендерного равенства и поддержке женщин. Достигнута договоренность по совместной практической реализации объявленной Президентом Ш.М.Мирзиёевым амбициозной Программы развития женского предпринимательства, в т.ч. по линии подписанного между Сенатом и ЕБРР в 2021 году Меморандума по сотрудничеству в области гендерного равенства.

В ходе встречи с г-ном Бинали Йылдырымом обсуждены текущее состояние и перспективы многоплановых отношений между Узбекистаном и ОТГ. Особое внимание уделено важности усиления роли парламентариев в реализации задач, стоящих перед этой Организацией.

#ЕБРР #ОТГ #Сенат

@tanzilanarbaeva
Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий фаоллигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни давом эттириш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шу билан бирга, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш, қизларни нафақат аёллар учун анъанавий сифатида бахоланадиган, балки таълимнинг турли ривожланган йўналишларига жалб этиш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандликка кўмаклашиш ишларини ташкил этиш, хотин-қизларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, барча соҳаларда гендер тенглигини таъминлаш каби масалалар тегишли тузилмалар томонидан ҳал этилиши лозим бўлган устувор вазифалардан ҳисобланади.

Мамлакатимизда хотин-қизлар учун уй-жой, ишсизлик, гендер камситиш, зўравонлик, опа-сингилларимизнинг ҳуқуқий саводхонлиги етарли эмаслиги билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам етарли.

Президентимиз томонидан қабул қилинган ҳужжатлар айнан шу ўткир муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш тегишли давлат органлари томонидан фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида амалга оширилади.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглиги ва оила масалалари бўйича Республика комиссияси (комиссия илгари мавжуд бўлган 3 та комиссия ўрнига тузилган, жамоатчилик асосида ишлайди) хотин-қизлар ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатлари, Миллий дастур доирасида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирларнинг ижросини назорат қилади. Кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича хотин-қизлар мавқеини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Таъкидлаш жоизки, давлатимизнинг саъй-ҳаракатлари, айниқса мамлакатимизнинг чекка қишлоқ ҳудудларидаги опа-сингилларимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган.

@tanzilanarbaeva
Сегодня в стране приобретает актуальное значение продолжение проводимых реформ в сфере защиты законных прав и интересов женщин, повышения их общественно-политической и социально- экономической активности.

При этом первоочередными вопросами, которыми должны заниматься соответствующие структуры являются коренное улучшение системы охраны здоровья женщин и детей, привлечение девушек к различным, не только к сложившимся в сознании людей традиционным для женщин, направлениям образования, организация работы по профессиональной подготовке и содействию занятости, созданию необходимых условий для начинающих свой бизнес женщин, обеспечению гендерного равенства во всех сферах.

В стране еще достаточно проблем женщин, связанных с обеспечением жильем, безработицей, дискриминацией по признаку пола, насилием, недостаточной правовой грамотностью наших сестер.

На решение этих острых проблем и направлены принятые Президентом страны документы. Реализация данных мер будет осуществляться соответствующими госструктурами при активном участии институтов гражданского общества.

Республиканская комиссия по вопросам повышения роли женщин в обществе, гендерного равенства и семьи (Комиссия образована вместо ранее действовавших 3-х комиссий, работает на общественных началах) будет осуществлять контроль за реализацией законодательства в сфере прав женщин, конкретных мер, которые будут осуществляться в рамках Национальной программы. По итогам оценки результативности осуществляемых мер будут разрабатываться предложения по дальнейшему улучшению положения женщин.

Необходимо подчеркнуть, что усилия нашего государства направлены на улучшение благосостояния наших сестер, в особенности в отдаленных сельских районах нашей страны.

@tanzilanarbaeva
Қадрли ҳамюртлар!

Барчангизни Рамазон ҳайити билан табриклаб, Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий тинчлик-ҳотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака тилайман.

Моҳи Рамазон ойида қилган эзгу тилакларингиз, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Байрам табриги

#Ҳайит2022 #Сенат

@tanzilanarbaeva
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотира - абадий, қадр - муқаддас

Память - вечна, почитание - священно

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
11-13 май кунлари Ўзбекистон парламент делегацияси Туркманистон пойтахти Ашхободда ташкил этилган биринчи парламентлараро форумида
ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия аёллари мулоқотида иштирок этди.
____
11-13 мая парламентская делегация приняла участие в работе Межпарламентского форума и Диалога женщин стран Центральной Азии и Российской Федерации, которые прошли в столице Туркменистана Ашхабаде.

#ҳамкорлик #сенат
@tanzilanarbaeva