Ta’lim yangiliklari
4.27K subscribers
23.9K photos
5.39K videos
788 files
13.2K links
Таълим янгиликлари

Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.

Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.
Download Telegram
Виртуал хатар ва “оммавий маданият”

Қори Ниёзий ушбу сўзнинг кенг қамровли тушунча экани ҳақида шундай дейди:

“Маданият тарихи ғоят даражада мураккаб бўлиб, унинг ҳамма томонларини ўз ичига олган китоб ҳеч қайси бир тилда йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”.

👉 Батафсил ўқиш


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
#Раддия

АСЛИДА ҚАНДАЙ БЎЛГАН ЭДИ?..

"Озодлик" радиосининг лойиҳаси – "Сиздан телеграм" каналида Тошкент туманидаги ҳолат юзасидан жимитдеккина ахборот чоп этилди. Унга қозон-ўчоқнинг сурати ҳам илова қилинган. Гап нимада ўзи?

"Тошкент туманида ўчоқда овқат қилишга ўтилди. Вақтинча." сарлавҳали аноним хабарда келтирилишича, 22 апрель эрталабдан бутун туман бўйича табиий газ таъминоти тўхтатилган. Кўп жойларда огоҳлантирмай ўчирилган. Муаллиф яна шундай ёзади: "Кимдир 3 кун, яна кимдир 5 кун газ бўлмас экан, дейди. Одамлар қийналмоқда. Ўчоқда овқат қил, қумғонда чой қайнат! Тошкент шаҳрида умуман ўчмайди (авария бўлмаса)". Хўш, бу ўринда фуқаро ҳақми? Гап нимада ўзи?

Аслида жараён қуйидагича ривожланган. "Тошкентгаз" филиали раҳбарининг 2019 йил 1 апрель санасида қабул қилган 188/п рақамли буйруғига кўра, вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар газ участкаларида ўрта ва юқори босимларда газ қувурларининг барқарор ишлаши, зичлик ва мустаҳкамликни текшириш, турли кутилмаган вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, режа асосида газ таъминоти тўхтатилган.

Яъни, бу фавқулодда ҳолат эмас, таъмирлаш ва техник созлаш талаблари доирасида амалга оширилган тадбир. Ўз навбатида Тошкент тумани газ таъминоти участкаси ҳудуддаги барча МФЙларга, корхона ва ташкилотларга апрелнинг биринчи ўн кунлигида хабарнома юборган. Хабарнома матнида туманни газ билан таъминловчи (ер остига ётқизилган) юқори ва ўрта босимли газ қувурини зичликка синаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 22 апрель куни соат 08:00 дан бошлаб 25 апрель куни соат 17:00 гача газ таъминоти тўхтатилиши тўғрисида огоҳлантирилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур узилишлар вилоят ҳокими ва "Ўзтрансгаз" раҳбарияти томонидан йил бошида тасдиқланган режа-график асосида амалга оширилган. Демак, бу чора-тадбир фуқаролар хавфсизлиги ва газ таъминоти барқарорлигини таъминлаш йўлида ғоятда керакли амалиёт эканига тўғри баҳо бериш лозим эди.

Хабарнома матни ҳар бир хонадонга тўлиқ кириб бормагани эса масъулларга ўзига хос сабоқ бўлди. Йил давомида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида режа асосида олиб бориладиган навбатдаги таъмирлаш ишларини бошлашда масаланинг бу томонларига янада жиддийроқ эътибор қаратилади.

Ҳурматли фуқаролар! Ҳар қандай ҳолатда ҳам давлат Сизнинг манфаатларингиз, тинчлигингиз, хавфсизлигингиз учун ҳаракат қилади. Масаланинг мана шу жиҳатларига ҳам эътибор қаратиб, аввал гап нимадалигини мулоҳаза қилиб кўриб, сўнгра хулоса қилинса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.

****

Тошкент тумани аҳолисига юзланиб айтамизки, ҳар қандай ҳолатда ҳам масъуллар Сизни эшитишади, Сиз билан диалог ўрнатишга, юзага келган ҳолат бўйича рўй-рост ахборот беришга тайёрдир. Хусусан, Тошкент тумани газ таъминоти корхонасининг қуйидаги "Ишонч" телефони ишлаб турибди:
(070) 965-62-02 .

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

@talimda
Андижон туманига «пичоққа илинадиган раҳбар йўқ»лиги учун вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи муваққат ҳоким бўлди

Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Фурқатбек Бузруков Андижон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган. Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, «Хабар.уз» маълум қилди.

Фурқатбек Бузруковнинг Андижон тумани жамоатчилигига вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев таништирган. Айни вақтда, ушбу туманга етти йил раҳбарлик қилган Улуғбек Исомиддиновнинг ўз вазифасидан озод этилгани ҳақида расмий маълумот йўқ.

Норасмий маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов йиғилишларнинг бирида Улуғбек Исомиддинов айни пайтда бетоблиги, саломатлигини тиклаб олгач, яна вазифасини давом эттиришини маълум қилган.

«Исомиддиновга саломатлик тилаган ҳолда айтамизки, раҳбар одам бирор сабаб билан вазифасини давом эттира олмаса, унинг ишини муовинлари бири вақтинча адо этади одатда. Андижон туман ҳокимининг бир эмас, бир неча ўринбосари борлигига қарамай туманга раҳбарлик қилиш вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғига юклатилгани бироз ажабланарли, албатта. Манбамизга кўра, бу ҳолатни вилоят раҳбарияти ‘пичоққа илинадиган’ кадр йўқлиги билан изоҳлашган», — деб ёзади «Хабар.уз».

Аввалроқ, 2019 йил мартида Андижон вилояти ҳокимлиги нашри — «Андижоннома»да Андижон тумани ҳокими Улуғбек Исомиддинов ҳақида катта танқидий мақола эълон қилинган эди.

Манба: daryo.uz

"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
#Биласизми?

👉 PIRLS - 4-синф ўқувчиларнинг матнни ўқиш ва уни тушуниш даражасини баҳолаш дастури.

👉 TIMSS - 4 ва 8-синф таълим олувчиларнинг математика ва табиий фанлар йўналишдаги фанлардан ўзлаштириш даражасини баҳолаш дастури.

👉 PISA - 15 ёшли ўқувчиларнинг она тили, математика ва табиий фанлардан саводхонлик даражасини баҳолаш дастури.

👉 STEAM – таълим дастури (Science – табиий фанлар, Тechnology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Аrt – санъат, Мathematics – математика).


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
Абитуриентлар диққатига!

2019 йилги тест синовларида жавоблар варақаси ҳар бир абитуриент учун махсус (исми шарифи билан) чиқарилиши режалаштирилмоқда.


Унда абитуриентнинг исм-шарифи, тест куни, тест топширадиган ҳудуди, биноси, гуруҳи ва ўтириш жойи ҳамда ID-коди кўрсатилади.



"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇


https://t.me/talimda
​​Тошкент тумани БЎКА да.

Жорий йилнинг 19 март куни Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича 5 та муҳим ташаббус, уни амалга ошириш механизмлари, бунда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий жиҳатлар атрофлича муҳокама қилинган эди.

Бўка туманида мазкур 5 та ташаббус бўйича белгилаган вазифалар ижроси юзасидан тажриба-синов тариқасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 29 апрель куни 5 ташаббус доирасида Бўка туманида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш, тажриба алишиш мақсадида Тошкент туманининг барча мактаб директорлари Халқ таълими бўлими мудири Зокир Товбоев бошчилигида Бўка туманига ташриф буюришди. Ташриф жараёнида тумандаги 28 ва 2-мактабларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, ҳар бир мактаб директори Бўка мисолида бир қанча чора-тадбирлар билан қайтишди.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Шовот тумани 1- ихтисослаштирилган мактаб-интернатга 2019 йил 29 апрель куни собик ўқувчимиз Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов ташриф буюриб ўзи ўқиган масканга 1-синф компьютер тўплами ва 100 дан ортик адабиётлар жамланмасини такдим этди. Тадбирда Шовот тумани ҳокими Х. Отахонов, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х. Бектемиров, “Нуроний” жамғармаси туман кенгаши раиси К. Матсафоевлар иштирок этдилар.
Мазкур тадбирда меҳмонлардан Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов, Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х. Бектемиров, Шовот тумани ҳокими Х.Отахоновлар сўзга чиқиб, 2019 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги 12-сонли мажлиси бўлиб ўтгани, унда Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш вазифаси белгилангани, яъни биринчи - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, иккинчи - ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш, учинчи ташаббус - аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, тўртинчи ташаббус - аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бешинчи ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш тарзда амалга оширилиши кўзда тутилгани ҳақида фикрлар билдириб барча таълим муассасаларида мазкур ташаббуслар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълумотлар бердилар ҳамда 5 муҳим ташаббус бўйича белгиланган ишларни барча таълим муассасаларида давом эттириш борасида кўрсатмалар бердилар.
Шундан кейин таълим муассасалари ўқувчиларининг 5 муҳим ташаббус кетма-кетлигини ёритиб берувчи куй-қўшиқ ва рақслари, спорт-соғломлаштириш машқлари, саҳна кўринишлари ва маълум ютуқларни қўлга киритган ўқувчиларнинг чиқишлари тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Адлия Вазири ўзи ўқиган синфга ва ётоқхоналарига ташриф буюрди.
Тадбирдан ўқувчилар олам-олам завк олдилар ва муҳим ташаббусни амалга ошириш юзасидан зарур маълумотларга эга бўлдилар.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Олмалиқда катта байрам!

Бугун "Металлург" марказий стадионида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни амалга оширишга бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Байрам тадбирини Тошкент вилояти ҳокими Ғ. Ибрагимов очиб берди. Вилоят ҳокими ўз маърузасида мамлакат президенти томонидан илгари сурилган бешта ташаббусни амалга оширишнинг биринчи манзили бўлган Бўка туманида амалга оширилган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари У. Муҳаммадиев минтақада, Бўка тумани мисолида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Ўқишга киришда “086-У-форма” талаб қилинмайди

Ҳукуматнинг Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (360-сон, 27.04.2019 й.)

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, турк тилини чет тили сифатида ўқиган абитуриентлар ҳам мазкур тилдан кўп балли баҳо тизими бўйича имтиҳон топширадилар.

Эндиликда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда 086-У-шакл бўйича тиббий маълумотнома талаб қилинмайди.

Қуйидагилар олий таълим муассасаларига қўшимча давлат грантлари асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинувчилар қаторига киритилди:

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни аъло баҳоларга битирган битирувчилар бакалавриатнинг хорижий тил ва адабиёт, филология ва тилларни ўқитиш йўналишларига;
ҳар бир ҳарбий қисмдан биттадан ёш ҳарбий хизматчи, қисм қўмондонлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига асосан.
Шунингдек, киритилган қўшимчалар билан сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди.

Сиртқи таълимга ҳужжатлар 1 июлдан 30 июлгача қабул қилинади.

Кириш имтиҳонлари 16 августдан 25 августгача камида 3 та фандан ўтказилади.

Ёзма имтиҳонлар шифрланган ҳолда текширилади.

Имтиҳонлар бакалавриат таълим йўналишларига мувофиқ келувчи 3 та фандан тўпланиши керак бўлган максимал 189,0 баллдан, ҳар бир фаннинг ўрнига қараб унинг учун ажратилган энг кўп баллнинг 0 дан 100 фоизгача бўлган оралиқда баҳоланади.

Натижалар имтиҳондан кейин 1-3 кунда таълим муассасасининг расмий сайтида эълон қилинади.

Шунингдек, магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
“Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.
Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.




"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Янги ўқув йили бошлангунига қадар барча ўқувчилар ягона мактаб формаси билан таъминланади

2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ягона мактаб формаси жорий этилади. Мактаб формаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлган ё бўлмаган корхоналар томонидан тикиб, ўқувчиларга етказилади. Корхоналар уюшма томонидан керакли методик қўлланмалар ва ишланмалар билан таъминланади, тикув ишлари эса бевосита маҳаллий корхоналар томонидан амалга оширишади. Kun.uz мухбири “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси Илҳом Ҳайдаров берган маълумот асосида шу ҳақида хабар берди.

“Ҳудудларда жойлашган кичик ва катта корхоналар ўша ерлардаги мактаб ўқувчилари учун форма тикишга имкониятига эга. Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти, Фарғона водийсининг барча ҳудудларида мактаб формасига оид ишлар бошлаб юборилган. Мато ва газламалар билан боғлиқ қандайдир етишмовчиликлар бўлса, уларни қоплаш учун ўз иштирокимизни бевосита таъминлаб берамиз. Масалан, бугунги кунда биз Тошкент вилояти ва шаҳрида ишлаб чиқарилган аралаш калава ипни Бухорога бориб тўқиб, Хоразмда бўяб, тикувчиларга етказиб беряпмиз”, - дейди раис.

Мактаб формаси Ўзбекистонда барча учун жорий қилинаётганда катта партияда етказиб берилиши кераклиги боис айрим жойларда импорт матолар ҳам ишлатилиши мумкин, шундай бўлса-да, барча матолар Ўзбекистонда жорий этилган стандартларга тўла-тўкис жавоб беради.

“Ўйлайманки, 2019 йилнинг 1 сентябригача барча мактаб ўқувчиларимиз ягона формада мактабга бориш имконига эга бўлишади”, - дея маълум қилди Илҳом Ҳайдаров.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Комментарий к Указу Президента Республики Узбекистан «Об утверждении Концепции развития системы народного образования Республики Узбекистан до 2030 года»



"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" Президент Фармонига шарҳ


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира_ва_қадрлаш_куни_олдидан

Тошкент вилояти байрамни кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда

Бугун вилоятимизнинг маъмурий маркази Нурафшон шаҳридаги марказий кўчадан ҳарбий оркестр тантанавор мусиқа жўрлигида юриб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорликда ўтказган мазкур акция доирасида фаоллар аҳоли вакилларига шараф лентаси улашди.

Вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманлари бўйлаб шу каби акциялар давом этмоқда.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM

"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Касбидаги мактабда "қуролхона" ташкил қилинганми? Халқ таълими бўлимининг бунга изоҳи қандай?

Қашқадарё вилояти Касби туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабида "қуролхона ташкил қилинган".
Бундай дейишга сабабимиз бор. Боиси "Чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик" фани ўқув хонасининг эшигига "қуролхона" деб ёзиб қўйилган.

Қизиқ, барчада бирдек савол туғилади? Бу ерда қурол сақланадими ёки адашиб ёзилганмикан?

-Бизга Касби туман Халқ таълими бўлимидан буйруқ бўлган. Услубчи Арслон Янгиев ҳар бир мактабда ҳудди мана шундай синфхонасини тайёрлаш учун ажратиб, "қуролхона" деб ёзиб қўйишимизни таъкидлаган,- дейди мактаб директорининг ўринбосари Муҳиддин Эшқулов.

Биргина сўз ёки жумланинг нотўғри тузилиши ва бунинг нотўғри талқин қилиниши ёшлар онгига, дунёқарашига салбий таъсир кўрсатмаслигига ким кафолат беради?

Бу борада мактаб директори Жўра Бекназаровдан аниқ жавоб ололмагач, Касби туман Халқ таълими бўлими мудири Тўра Шаймардоновга боғландик:

-Бу ахир арзимаган нарса-ку. Шуни энди катта гап қилиш шартми? Нима учун бунақа ёзилишини аниқлаб сизларга айтаман.

Балки, ростдан ҳам чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик бўйича кўрсатилган меъёрий ҳужжатларда ҳудди шундай деб ёзиш айтиб ўтилгандир.
Бироқ ушбу меъёрий ҳужжатни ҳеч ким бизга тақдим эта олмади.

Манба: Nasafnews.uz


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
Халқ таълими вазирлиги ахбороти

2019 йил 29 апрел куни соат 02:00 ларда Ўртачирчиқ тумани ҳудудида Бухоро шаҳридан Паркент туманига қайтаётган Mercedes-Benz русумли йўловчи автобуси ҳалокатга учради. Йўловчилар автобусдан зудлик билан эвакуация қилинган.

Ҳалокат пайтида автобус салонида 56 нафар киши бўлган. Жумладан, йўловчилар орасида Тошкент вилоятидан мактаб ўқувчилари бўлган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етти киши турли даражадаги жароҳатлар олганлар. Уларга ҳалокат жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати болаларни Бухорога уюштирилган сафарининг ташкил этилиш жараёни билан боғлиқ вазиятни ўрганмоқда.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Халқаро “Меҳнат куни”

1-май кунида кўплаб мамлакатларда халқаро байрам - меҳнат куни кенг нишонланади, бу байрам аввал халқаро меҳнаткашларнинг бирдамлик куни деб юритилган. 1886 йил 1 май санасида америка ишчилари 8 соатли иш кунини талаб қилиб иш ташлаганлар. Иш ташлаш ва намойиш полициянинг қонли тўқнашуви билан тугаган. 1889 йил июлида II Интернационал Париж конгресси Чикаго ишчиларининг хотирасига бағишлаб 1 май кунида ҳар йили намойишлар ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Халқаро меҳнаткашларнинг бирдамлик куни 1890 йилда биринчи бўлиб Австро-Венгрия, Бельгия, Германия, Дания, Испания, Италия, АҚШ, Норвегия, Франция, Швеция ва бошқа мамлакатларда нишонланди. Биринчи май байрами узоқ вақтлар давомида қўзғолон, муросасиз синфий курашлар рамзи сифатида сиёсий арбобларнинг портретлари,плакатлар, шиор ва чақириқлар билан намойишлар ўтказилган. Лекин секин аста бу контекст йўқолиб борган. Ҳозирги кунда 1 май байрами 142 мамлакатларда нишонланади. Кўпгина мамлакатларда 1 май баҳор байрами ҳисобланиб, унда халқ сайллари, ярмаркалар, артистларнинг чиқишлари ва қизиқарли тадбирлар ўтказилади. Ҳиндистонда ва бошқа 80 га яқин давлатларда бу байрам умуман нишонланмайди.



"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Мактаб ички қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ота-оналарига қонун доирасида чора кўрилди

Халқ таълими вазирлигининг Ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 4-сонли ҳамда 27-сонли умумий ўрта таълим мактабларида юзага келган низолар ўрганиб чиқилди ва мазкур ҳолатларга қонун доирасида чоралар кўрилди.

Жорий йилнинг 3 апрелида машғулот пайтида 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қ ўртасида низо келиб чиққан. Оқибатда ўқувчилар бир-бирини ҳақорат қилиб, мактаб ички тартиб-қоидаларини бузишган. Синф раҳбари М.И ўқувчиларни тинчлантиришга уринган, аммо И.Т ва М.Қ ўқитувчига қўполлик қилган. Натижада синф раҳбари ҳушидан кетган. Тез тиббий ёрдам чақирилиб, ўқитувчига биринчи ёрдам кўрсатилган. Бу воқеадан сўнг ўқитувчи бир неча кун ишга чиқмай, уйида даволанган.

Ўқувчилар И.Т ва М.Қнинг ўзаро жанжали, синф раҳбарига нисбатан ҳурматсизлигига нисбатан мактаб директори М.М томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Ҳудудий профилактика инспектори ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирган, лекин вазият қонун доирасида ҳал этилмаган.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг бевосита аралашувидан сўнг ушбу ҳолат юзасидан қўшимча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 4-мактабнинг 10-“В” синф ўқувчилари И.Т ва М.Қнинг ота-оналарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасида кўрсатилган тартибда қонуний чора кўриш учун Учтепа тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига юборилиши таъминланди.

Жорий йилнинг 26 апрель куни Учтепа туман ҳокимлиги фаоллар залида туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси аъзолари ота-оналар иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказиб, фарзанди тарбиясига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги учун ўқувчи И.Т нинг онаси Г.И Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддасига асосан 101 365 сўм миқдорда жаримага тортилди. Ўқувчи М.Қ эса профилактик ҳисобга олинди.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг 15 апрель куни фуқаро Д.А 27-мактабга келиб, ўғли М.А га синфдоши У.Қ тегажоғлик қилаётгани учун баланд овозда қўрқитиб, ножўя хатти-ҳаракатлар қилган.

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимларининг бевосита аралашуви натижасида ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилган. Жорий йилнинг 18 апрелида М.Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига юборилиб, фуқаро Д.А билан профилактик суҳбат ўтказилиб, огоҳлантирилиши таъминланди.

Халқ таълими вазирлиги мактаб директорларини ўқитувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда ўқувчиларни тартибга чақириш бўйича чора кўришда сусткашликка йўл қўймасликка чақиради.

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda
​​Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан юртимиз бўйлаб “Шараф лентаси”ни улашиш акцияси давом этмоқда.


"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇

https://t.me/talimda