Таълим / Образование
93.7K subscribers
6.69K photos
6.06K videos
3.89K files
10.5K links
👨🏻‍🎓Таълим янгиликлари

💼 Новости образования

Контакт: @talim_obrazovaniye_bot

💳 Реклама: @talim_reklamalari

🌐 http://idum.uz/ru
▪️ Facebook.com/talimobrazovaniye
▪️ Youtube.com/c/talim_obrazovaniye
▪️ Instagram.com/talim_obrazovaniye
Download Telegram
1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланади.

Фарзанд
#шеър

Новдани буксангиз эгилиб ўсар,
Фарзанд хам аслида новдага ўхшар.
Унга мехр беринг, тарбия беринг,
Шунда у чинордек гуркираб, яшнар.

Мунофиқ, бахилдан йироқда тутинг,
Қалбига эзгулик уруғин сепинг.
Бунда бардам бўлинг машаққатларга,
Сабр тоқат ила мевасин кутинг.

Уни енголмасин қора қузғунлар,
Йўлидан урмасин, дили бузғунлар.
Умри узун бўлсин, мазмунли бўлсин,
Бошига тушмасин хеч, қаро кунлар.

Теран илм олсин, ўргатинг хунар,
Дейдилар хунардан халол ризқ унар.
Улғайиб етук, бир инсон бўлганда,
Юракда садоқат гулхани ёнар.

Кўрсатинг унга чин хақнинг йўлини,
Мехр оқибатнинг тутсин қўлини.
Хақиқат йўлида фидойи бўлсин,
Севиб яшасин у, юртни, элини.

Бухорий, Нақшбанд, Кубро сингари,
Комил инсон бўлсин, уларнинг бари.
Десинлар- «кимсан» деб сурашса агар,
Бизлар буюкларнинг набиралари.

Шуҳрат Шукур

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
Байрам табриги #шеър

БУ ДУНЁДА БАРЧАМИЗ УСТОЗ

Кимки бу дунёда бўлиб бир ниҳол
Қулоч ёзар экан дарахт мисоли,
Заҳматкаш деҳқонга муҳтождир алҳол,
Ёрқин бўлиш учун унинг иқболи.

Зулмни енгиш-чун меҳр уруғин
Сепмоғи даркордир инсон юракка.
Бу йўлда ҳамиша ҳозир-у нозир,
Маърифат боғбони-устоз кўмакка.

Устоз деган номни олмоқлик учун,
Ўқитувчи касбин эгаллаш шартмас.
Устоз кўрмаса гар, бу олам аро
Ҳеч ким баралла бахт қўшиғин айтмас.

Навқирон ўғлининг иқболи учун
Сабоқ берган ота устоздир асли.
Иболи қизини уй бекаликка
Тайёрлаган она устоздир асли.

Ўзликни топмоққа бу олам аро
Туртки бўлган инсон устоздир асли.
Савоб ишлар сари сарбон бўлувчи,
Эзгу қалбли шу жон устоздир асли.

Инсонсиз, кимгадир устозсиз бу кун,
Шогирдлар қалбида сиз доим ҳамроз.
Қадрдонлар, байрам муборак бўлсин,
Чунки сиз устозсиз, устозсиз, устоз.

Эшонхонова Сарвара
Қашқадарё вилояти Касби тумани

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Ота-оналар учун... #шеър

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг.


👉 @talim_obrazovaniye 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун тунда келармиш баҳор... #шеър
🌺🌺🌺

Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Қору музни сувга ғарқ қилиб,
Изғиринни буткул тарк қилиб,
Эшитгандек менинг ноламни,
Гулдастага ўраб оламни -
Тушда бошинг силармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Гўзалликни элтиб жаҳонга,
Сано айтиб ҳар ўтган онга,
Жамолингга бўлиб маҳлиё,
Истарангдан олганча зиё-
Бизга иқбол тилармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Унутилар ҳазонрез кузак,
Табассуминг юзингга безак.
Меҳрларинг менга оғдириб,
Ёмғирларин ерга ёғдириб,
Сувларини элармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...

Ҳиссиётга тўлдириб дилни,
Кенгайтириб кичик кўнгилни,
Дуоларга ижобат етиб,
Табиатни чаманзор этиб,
Бахтимиздек кулармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...
🌺🌺🌺

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Миллионер шоир» #шеър #этимология
(Эркин Бозоров)

«Рўзғор» - форс/тожикчадан олинган бўлиб, рўз - кун, ғор - чуқурлик маъносида; уй рўзғорига қанчалик ҳаракат қилманг камчиликларни ҳеч тўлиқ ҳал қилолмайсиз.

P.S. Балки ўқувчиларга мактаб давриданоқ ушбу тушунчаларни сингдириб бориш керакдир. Сиз нима деб уйлайсиз?

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!
(ота-оналар учун #шеър)

Мактабга келдим деб, дарсга кирмаса,
Ёнида ё китоб, дафтар бўлмаса,
Юрагим ачишиб айтай бир нарса,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!

Тентираб юришар гўё мақсадсиз,
Кўзида қаҳр бор, жаҳл, шафқатсиз,
Дунёда яшайман десангиз дардсиз,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!

Илмсиз бўлмасин, қалби қотади,
Қотган қалбда эса зулм ётади,
Қўйиб берсак агар юртни сотади,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!

Худодан қўрқишсин, динни ўргатинг,
Дўст бўлиб ёнида Хақни кўрсатинг,
Болам умидимсан сен дея айтинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!

Жоҳиллик йўлини тутмасин дейман,
Ҳаёни тепкилаб ўтмасин дейман,
Ҳаётда ғофилдек ётмасин дейман,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг.

Мактабга келишин назорат қилинг,
Илмни асосий мақсад деб билинг,
Тилагим устознинг ҳамкори бўлинг,
Уйғонинг оталар ғафлатда қолманг,
Илтимос фарзандлар ёнини олманг!

Ўқисин, улғайсин, камолга етсин,
Келажак кунига зиёлар битсин,
Кексалик гаштингиз роҳатда ўтсин,
Уйғонинг оналар ғафлатда қолманг,
Оталар илтимос эътиборсиз бўлманг!

«Таълим/Образование» саҳифалари👇
Telegram | Веб сайт | Youtube
«Мангу хотира»
(9 май Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган #шеър)

Бу олам кимларга бўлмади бекат,
Келмоқ бор, қолмоқ йўқ — ҳаёт қонуни.
Унда топмоқлик бор азоб ё роҳат,
Ҳар кимнинг ўткинчи умр мазмуни.

Инсонлар ортига солсинлар назар,
Асрлардан устун бўлган кимса йўқ.
Лекин амаллар бор умрни безар,
Лекин амаллар бор юракдаги чўғ.

Ўтган умримизнинг ширин дамларин,
Гоҳида энтикиб эслаймиз ҳар он.
Унутиб ва яна қайғу-ғамларин,
Ўткинчи дунёни қиламиз, шодон.

Гоҳо қайғуйимиз келибми устун,
Яқинларни эслаб йиғлаб қоламиз.
Ўтганлар руҳини шод қилмоқ учун,
Марҳумлар номини ёдга оламиз.

Хотира ҳар кимнинг қалбин боғлайди,
Ўтмишнинг энг ширин, аччиқ кунига.
Армонлар бағримиз гоҳо доғлайди,
Кўнгиллар ўхшайди ҳаёт тунига.

Ҳаётда яшайлик чекмайин афсус,
Умримиз мазмуни бўлсин эзгулик.
Асло тарк этмасин иймон ва номус,
Дунё саодатин топар мангулик.

Ҳамид Икром
Қўқон университети талабаси


👉 @talim_obrazovaniye 👈
«Сўнги қўнғироқ» #шеър

Кетмоқдамиз кўзимизда ёш,
Айрилишиб бугун - бағритош
Жаранглайди сўнги қўнғироқ
Хайр мактаб, ҳайр синфдош.

Қувноқмизу киприкда намлар,
Қалбимизда шодлигу ғамлар,
Ширин дамлар, бахтиёр дамлар,
Ҳайр мактаб, хайр синфдош.

Келажакка қучоқ очиб соз,
Ҳар тарафга қиламиз парвоз,
Рози бўлинг бизлардан устоз,
Хайр мактаб, хайр синфдош.

Юзларинга термулганча, жим
Мажнун бўлиб мен сени севдим,
Қалбимдасан менинг илк севгим,
Ҳайр мактаб, хайр синфдош.

Номинг яшар қалбимда ҳар он,
Сирдош дўстим менинг қадрдон,
Унутмайман сени ҳеч қачон,
Ҳайр мактаб, хайр синфдош.

Аччиқ ёшга тўлар кўзларим,
Ҳаяжондан ёнар юзларим,
Соғинаман сизни дўстларим,
Хайр мактаб, хайр синфдош.

Ўтар энди беаёв йиллар,
Соғинчларга тўлади диллар,
Силкинади ҳавода қўллар,
Ҳайр мактаб, ҳайр синфдош.
Муаллиф:Хуршид Карим.

@talim_obrazovaniye
«Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим»

Устозлар учун #шеър

Элим дея заҳмат чекиб ишладингиз,
Ҳалол бўлиб, ҳалол луқма тишладингиз,
Илм бериб, илм излаб бир зум тинмай,
Айтинг қачон кўнглингизни ҳушладингиз,
Сизга бўлсин қалбимдаги дилрозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.

Сиз айтмайсиз сизни билган зотлар айтсин,
Сизга ҳасад қилган маъзлум, мотлар айтсин,
Тунлар бедор кўз нурингиз бериб шундоқ,
Ёзган ёзув,конспект-у хатлар айтсин,
Тиним билмас жонуяр-у, ҳамрозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.

Ўзбекистон Аллоҳ назар қилган диёр,
Шундай улуғ масканларни кезинг такрор,
Самарқанд-у, Бухорони,Хоразмни,
Водийга ҳам келиб кетинг йилда бир бор,
Сизга тилай бугун юксак парвозларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.

Икки ой ҳам ўтиб кетар кўз юмгунча,
Бугун ниҳол эртага гул чечак,ғунча,
Вақт қадрига етиб яйранг таътил пайти,
Ташвишларга кўнгил бериб қўйманг бунча,
Кўз очгунча ўтиб кетар ҳуш ёзларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.

Дунё шундай тугамайди ҳеч юмушлар,
Ҳалол бошда қўним топар ҳумо қушлар,
Яхши ҳордиқ меҳнат учун ҳамдам дерлар,
Сизни кутар эрта яна буюк ишлар,
Сизга битдим бугун дилдан,дил созларим,
Таътилингиз ҳушвақт ўтсин устозларим.

Хуршид Kарим

👉 @talim_obrazovaniye 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бобо» #шеър

Истеъдодли кино, театр ва дубляж актёри Эркин Бозоров ҳозирги кундаги ёшлар тарбиясига оид долзарб мавзуни кўтариб чиқибди.👏
Оила муқаддас даргоҳ!

👉 https://t.me/+QyLVgAIX7p-Swi07