Forwarded from Muslim.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАКФИР
ҚИБЛА АҲЛИ БЎЛГАН МУСУЛМОННИ, КУФРДА АЙБЛАМАЙМИЗ.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Муҳаммад Айюб Фахриддинов
Наманган шаҳри "Юсуфхон ўғли Қосимхон" жоме масжиди имом ноиби.
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube

#МАҚОЛА #ТАЪЛИМ #ТАРБИЯ
ТАЪЛИМНИ ТАРБИЯДАН, ТАРБИЯНИ ЭСА ТАЪЛИМДАН АЖРАТИБ БЎЛМАЙДИ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Муҳаммадшокир Бобохўжаев,
Норин тумани “Умархўжа эшон” жоме масжиди имом ха

#МАҚОЛА #АҚОИД #АҚИДА
ИҚРОР ВА ТАСДИҚ
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Шукруллоҳ Тухтабаев,
Янги Наманган тумани “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди имом-хатиби

“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)
2025 ЙИЛ 01 МАЙ (1446ҳ - 03 ЗУЛҚАЪДА) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:12
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:15
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 03:44 | | 04:29
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 17:06 | | 17:16
☪️ Шом ⏰ 19:13 | | 19:13
☪️ Хуфтон ⏰ 20:37 | | 20:47
@Tahmid_uz

#Аъробийга айтишди:
- Ҳеч ўзингга ўзинг жаннатга киришинг ҳақида сўзлаганмисан?
У жавоб қилди:
#Валлоҳи, бу ҳақда мен ҳеч шубҳаланмаганман. Мен яқинда унинг боғларида кезаман, ҳавзларидан ичаман, дарахтларида сояланаман, меваларидан ейман, кўзаларидан симираман ва сарой-қасрларида ҳурларидан роҳатланаман.
- Бу ишонч қилиб қўйган яхшилигинг ёки солиҳ амалинг сабаблими?
#Аллоҳ таолога иймонимдан ва Аллоҳ таборака ва таолодан бўлак барча маъбудларга инкоримдан кўра шарафлироқ яхшилик ва улуғроқ иш борми?
- Гуноҳларингдан қўрқмайсанми?
#Аллоҳ таоло гуноҳлар учун мағфиратни, хатолар учун раҳматни ва жиноятлар учун афвни халқ қилди. У зот Ўз муҳибларини жаҳаннам ўтида азоблашдан юқоридир.
#Басра масжидларида одамлар: "Аъробий Парвардигорига гўзал гумонда бўлди", дейишарди. Қачонки унинг сўзларини эслашса, улардаги умидсизлик булутлари тарқар ва қалбларида ражо салтанати ғолиб бўларди...

#БИР ОЯТ...
وَاسْتَعِينُوا بِالصَّبْرِ وَالصَّلَاةِ ۚ وَإِنَّهَا لَكَبِيرَةٌ إِلَّا عَلَى الْخَاشِعِينَ
Бақара Сураси 45-оят.
Яъни, "Сабр ва намоз ила (Аллоҳдан) ёрдам сўранглар. Ва, албатта, у (намоз) хушуълилардан бошқалар учун жуда катта(ваҳимали) ишдир!".
#Бу дунё экин йиғиштириш эмас, экин экиш дунёсидир.
#Бу дунё мукофот ёки жазо олиш дунёси эмас, имтиҳон дунёсидир.
#Аллоҳ таоло бандаларига имтиҳон ўлароқ мусибатлар туширади...
Яқинларни йўқотиш мусибатдир...
Молни йўқотиш мусибатдир...
Ёмон қўшни мусибатдир...
Фожир эр мусибатдир...
Фожира аёл мусибатдир.
Золим бошлиқ мусибатдир...
#Ким сабрли бўлса имтиҳонда муваффақият қозонади. Ким мусибат учун Аллоҳдан ғазабланса имтиҳондан йиқилади.
#Имтиҳон ва мусибатлардан ҳеч ким четда қолмайди. Ҳатто Пайғамбарлар ва авлиёлар ҳам мусибатларнинг энг оғирларига дучор бўлишган.
#Тарих уламоларининг ривоят қилишича, Зулқарнайн Бобилга етиб борганида жуда қаттиқ бемор бўлади. Ўлими аниқ бўлганида онаси буни эшитиб унга қаттиқ қайғуради. Онасини юпатиш учун бир йўл тутади. Онасига катта қўчқор юбориб, уни вафот қилганидан сўнг сўйишини, пиширишини, гўштини ейиш учун мусибатга учрамаган, яқинини йўқотмаган, молидан айрилмаган кишиларни топиб едиришини васият қилади. Зурқарнайн вафот қилгач онаси унинг айтганидай қилиб ўшандай кишилар келсин деб жарчи қўяди. Аммо бирорта ҳам инсон келмайди. Чунки мусибат кирмайдиган уйнинг ўзи йўқ эди-да!
Она ўғлининг нима демоқчи эканлигини тушунади ва унинг ҳаққига дуо қилади:
"Аллоҳ сенга раҳм қилсин ўғлим! Тириклигингда ҳам, вафот этганингдан кейин ҳам менга яхшилик қилдинг!".

#МАҚОЛА #САЛАФИЙ #РАДДИЯ
СОХТА САЛАФИЙЛАРГА ЭРГАШИБ ҚОЛМАНГ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Абдурахмон Отабаев,
Наманган тумани "Мирхомид"жоме
масжиди имом-хатиби
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
СОХТА САЛАФИЙЛАРГА ЭРГАШИБ ҚОЛМАНГ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Абдурахмон Отабаев,
Наманган тумани "Мирхомид"жоме
масжиди имом-хатиби
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИНТЕРНЕТ #РАДДИЯ
ИНТЕРНЕТ ТУЗОҒИГА ИЛИНМАНГ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Музаффархон Зулфиқоров,
Янгиқўрғон тумани “Боҳовуддин пирим” жоме масжиди имом хатиби
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
🌐 www.Ravza.uz | 📝 Telegram
💻 Instagram | 📝 Facebook | 🎞 Youtube
ИНТЕРНЕТ ТУЗОҒИГА ИЛИНМАНГ!
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Музаффархон Зулфиқоров,
Янгиқўрғон тумани “Боҳовуддин пирим” жоме масжиди имом хатиби
🌐 Сайтдан ўқиш
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
👇👇
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
الجمعة#
اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد
وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد
واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم.
#Аллоҳим бу муборак кунни мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил!
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

#Жума куни салавот айтиш суннатдир...
Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".
Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

#САЛОМЛАР БЎЛСИН...
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қалб юмшоқлининг муҳимлигига саҳобаларнинг эътиборини тортиш учун шундай дедилар:
"Жаннатга шунақанги инсонлар кирадики, уларнинг қалби худди қушларнинг қалбидек бўлади!".
#Улуғлар айтадиларки:
Аллоҳ кимга юмшоқ қалб берган бўлса унга жуда кўп неъмат берилгандир.
#Кишиларга азият бермаслик учун сўзларини териб гапирадиганларга саломлар бўлсин!
#Юмшоқ, хушмуомала, ғазаби секин келиб тез кетадиган, тез рози бўладиган кишиларга саломлар бўлсин!
#Сотганида, сотиб олганида, талаб қилганида бағрикенг бўлганларга саломлар бўлсин!
#Қаерда тушса наф берадиган ёмғир каби бўлганларга саломлар бўлсин!
#Кишилар орасида кўнгил кўтариш, кишилар қалбини шод қилиш, кўнгил олиш учун юрадиганларга саломлар бўлсин!
#Кишиларнинг эҳтиёжини ўрганиб, миннат ва озорсиз саховат қиладиганларга саломлар бўлсин!
#Кишилар эҳтиёжи тушганда уни қидирадиганларга, жароҳатларини унга ишонадиганларга саломлар бўлсин!
#Танг аҳволда қолганларга паноҳ бўладиган, хавфда турганларга омонлик бўлган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиганларга саломлар бўлсин!
#Хуллас, инсонларга бўлган муҳаббати ила Аллоҳга ибодат қиладиганларга саломлар бўлсин!

2025 ЙИЛ 03 МАЙ (1446ҳ - 05 ЗУЛҚАЪДА) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:10
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:15
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 03:40 | | 04:25
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 17:08 | | 17:18
☪️ Шом ⏰ 19:14 | | 19:14
☪️ Хуфтон ⏰ 20:40 | | 20:50

#ТАЪНА...
Бир киши масжид набавий олдидан ўтди. Унинг ёнида камон ўқлари бор эди. Уни кўрган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай дедилар:
- Камон ўқларининг тиғидан ушлаб ол!
#Кишиларга жароҳат етказиши мумкин бўлган ҳар қандай тиғли нарсани тиғидан ушлаб кишиларга озор етказмайдиган ҳолатда юриш Пайғамбарлар тарбиясидир.
#Шу нарсани унутмаслигимиз лозимки, тилимизнинг тиғи камонникидан ўткирроқдир. Аммо кўпчилик бундан ғофилдир.
#Бир киши айтади, бундан ўттиз йиллар олдин бир дўстим мени "фақир" деб кўпчилик ичида камситган эди. Сўнгра келиб ўзимдан кечирим ҳам сўраган. Мен кечирдим деганман. Аммо қалбимдан ҳали ҳам қон томчилайди...
#Гоҳида тилдан етган жароҳат тиғникидан ҳам ёмонроқ бўлади. Тиғнинг жароҳати вақт ўтиб битиб тузалиб кетади. Аммо тилнинг жароҳатидан қалбдан доим қон оқиб туради.
#Нега ҳалигача уйланмадинг. Бу саволми ёки таъна?
#Нега ҳалигача турмушга чиқмадинг. Бу сўроқми ёки шапалоқми?
#Нега ҳалигача уй жиҳозларингиз эски. Бу уларга ачинишми ёки уларнинг сабрини вайрон қилишми?
#Нега фақат эски кийим кийиб юрасан. Бу муҳаббатми ёки ғаламисликми?!
#Нега ҳамма умрага борди, сен бормаяпсан. Бу меҳрибонликми ёки бефаҳмлик?
#Таънанинг шакли кўп. Аҳмоқона савол шулардан биридир...

2025 ЙИЛ 04 МАЙ (1446ҳ - 06 ЗУЛҚАЪДА) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:08
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:15
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 03:38 | | 04:23
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 17:08 | | 17:18
☪️ Шом ⏰ 19:15 | | 19:15
☪️ Хуфтон ⏰ 20:41 | | 20:51

كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ ۗ وَنَبْلُوكُم بِالشَّرِّ وَالْخَيْرِ فِتْنَةً ۖ وَإِلَيْنَا تُرْجَعُونَ
Анбиё сураси 35-оят.
Яъни, "Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон ўлароқ синаймиз ҳамда Бизгагина қайтариласиз!".
#Ўлим қадаҳидан барча ичади.
Мўъмин ҳам, фожир ҳам, Пайғамбар ҳам, золим ҳам, жин ҳам, фаришта ҳам...
Фақат Аллоҳнинг Ўзи қолади!
#Ўлим ҳикоянинг охири эмас, аксинча ҳикоянинг бошланишидир. Ўлим энг кучли воиздир.
#Машҳур шоир Абу Нувоснинг солиҳ бир қўшниси бор эди. Абу Нувос шароб ичишга берилган эди. Солиҳ қўшниси уни Аллоҳ томон даъват қилар, ароқни ташлашга чақирар эди.
Ўша солиҳ қўшни вафот қилди. Абу Нувос унинг жанозасига борди. Уни қабрга қўйилгандан сўнг Абу Нувос деди:
"Сенинг бугунги ваъзинг олдингиларидан таъсирлироқ бўлди!".
Яъни, сенинг тириклигингда қилган барча ваъзларинг мана бу қабрда туриб қилган ваъзинг олдида ҳеч нарса бўлиб қолди, демоқчи бўлди...

#ЯХШИЛИК...
Ушбу ажойиб қисса Аҳмад ибн Мискиндан ривоят қилинади. У зот тобеинларнинг улуғларидан бўлган.
Бир шаҳарда Абу Наср Саййод исмли киши яшар эди. Унинг аёли ва бир ўғли бўлиб, улар фақирликда ҳаёт кечирар эдилар. Кунларнинг бирида, Абу Наср, оиласининг очликдан қаттиқ қийналаётганлиги сабабли ғамгин бўлиб кўчада кетаётганида, мусулмонлар олимларидан бири - Шайх Аҳмад ибн Мискиннинг олдидан ўтиб қолди. У шайхга зорланиб: “Мен қийналиб кетдим,” – деди.
Шайх:
- Мен билан денгизга юр – деди. Улар денгизга боришгач, Шайх унга икки ракъат намоз ўқишни буюрди. Абу Наср намоз ўқиди. Шайх:
- “Бисмиллоҳ” дегин – деди. У шайхнинг айтганини қилиб, қармоқни сувга ташлаган эди шу заҳотиёқ катта балиқ илинди.
Шайх:
- Бу балиқни сотиб, аҳли оиланг учун егулик олгин – деди.
Абу Наср бозорга бориб, балиқни сотди ва пулига иккита қатлама харид қилди – бири гўштли, бири ҳолвали. У қатламаларнинг бирини Шайхга олиб борди. Шайх: “Бу билан нафсимизни қондирганимизда, балиқ илинмаган бўлар эди,”- деди. Яъни Шайх яхшилик қилар ва бунинг учун мукофот кутмас эди. У зот қатламани қайтариб берди ва: “Буни ўзинг ва оиланг учун олиб кет,” – деди.
Абу Наср уйига қараб йўл олди. Йўлда кетаётиб бола кўтарган бир аёлни учратди. Улар очликдан қийналиб йиғлаб ўтирган экан, Абу Насрнинг қўлидаги қатламаларга қараб қолишди. Абу Наср ўзига-ўзи: “Бу аёл билан боласи менинг хотиним ва болам каби қийналяпти, нима қилсам экан?”- деб ўйланиб қолди. Аёлга қаради-ю кўзидаги ёшига чидолмай: “Мана бу қатламаларни олинг,” – деди. Аёл ва унинг ўғли хурсанд бўлиб кетишди...
Абу Насрнинг бошига яна ғам тушди, энди ўғли ва хотинини қандай қилиб тўйдиради? У ўйга ботиб келаётган пайтда бир киши: “Менга Абу Наср Саййоднинг уйини ким кўрсатиб бера олади?”-деб сўраётганини эшитиб қолди. Одамлар у кишига Абу Насрни кўрсатиб юборишди...
“Менга отангиз йигирма йил аввал қарз бериб, ўзи вафот этибди. Мен уни роса қидирибман. Мана бу отангизнинг пули, ўттиз минг дирҳам, шуни олиб қўйинг,”- деди нотаниш киши. Абу Наср Саййод ўзининг кейинги ҳаётини гапириб шундай деди: Шундан кейин мен бойиб кетдим. Уйлар олдим, тижорат қила бошладим. Бунинг шукронасига ҳар сафар минг дирҳамдан садақа берар эдим. Шу зайлда кунлар ўтди.
Мен шунақа кўп садақалар берар эдимки, ўзим ҳам ҳайрон қолар эдим. Бир куни туш кўрдим. Тушимда тарозига амалларим тортилаётган экан. Гуноҳларим яхшиликларимдан оғир бўлиб кетди. Мен: “Берган садақаларим қани?”- дедим. Шунда, садақаларим тарозига қўйилди. Қарасам, ҳар минг дирҳамга шаҳвоний нафс ёки манмансираш аралашган бўлиб, садақаларим пахта толаларидай бирор қийматга эга бўлмади. Гуноҳларим тарозида устун бўлиб қолаверди. Мен йиғлаб, энди нажотни қаердан топаман, деб турганимда, бир овоз:
- Унинг бирор нарсаси қолдими? – деб сўради. Бир фаришта:
- Ҳа, унинг иккитагина нони қолди, - деди. Шунда тарозига иккита нон (қатлама) қўйилди. Яхшиликлар палласи оғирлашиб гуноҳлар палласи билан тенглашди. Мен хавотирга тушиб қолдим. Яна овоз келди:
- Яна бирор нарса қолдими?
- Яна бир нарса қолди.
- Нима экан у?
- Нонни олган аёлнинг хурсанд бўлганидан тўккан кўз ёшлари.
Кўз ёшлар тарозига қўйилган эди, улар тошдай оғир бўлиб яхшиликлар палласини босиб кетди. Мен эса бениҳоя хурсанд бўлиб кетдим. Яна овоз келди:
- Яна бирор нарса қолдими?
- Ҳа, нонни олган болакайнинг табассуми...
Яхшиликлар палласи янада оғирлашиб кетди. Шунда овоз келди:
- Нажотга эришди, нажотга.
Шу заҳоти мен уйғониб кетдим-у: “Бу билан нафсимизни қондирганимизда, балиқ илинмаган бўлар эди,” – дедим.
Яхшилик қил ва уни кўпайтир, лекин амалингни доим Аллоҳ таоло учун холис бажар. Албатта амаллар ниятга боғлиқдир, албатта ҳар бир киши ниятига етади. Аллоҳдан гўзал амал ва гўзал хотима сўраб қоламиз...

ТОИФ ВА ЖИДДА ШАҲАРЛАРИ МИЙҚОТ ИЧИДАМИ?
#Ҳаж_умра
Тоиф ва Жидда шаҳарлари мийқот ичидами ёки ташқарисида?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тоиф шаҳри Маккаи мукаррамадан тақрибан 75 км узоқликда жойлашган бўлиб, у жойга борган одам ҳарам ҳудудидан чиқиб, мийқотдан ҳам ўтиб кетган бўлади. Бу киши яна Макка шаҳрига қайтиб кирмоқчи бўлса, албатта “Қорнул-манозил” (“Сайлул-кабир” деб ҳам номланади) мийқотидан умра учун эҳром боғлаб кириши вожиб бўлади ва акс ҳолда бир қўй сўйиши вожиб бўлади.
Бу борада “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
المكي إذا خرج إلى الحل لحاجة له أن يدخل مكة بغير إحرام بشرط أن لا يكون جاوز الميقات
الأفاقي، فإن جاوزه فليس له أن يدخل مكة بغير إحرام؛ لأنه صار آفاقيا (بحر)
Яъни: “Маккалик киши (жумладан, Маккада турган ҳожилар) ҳарамнинг ташқариси лекин мийқотнинг ичидаги ҳудудга бирор бир ҳожати учун чиқадиган бўлса ва модомики, офоқийларнинг (ташқаридан келувчилар) мийқотини чегарасидан ўтиб кетмаса, унга Макка шаҳрига эҳромсиз қайтиб кириши жоиздир. Агар, мийқотдан ўтиб кетса, у ҳолда Маккага эҳромсиз қайтиб кириши жоиз эмас” ("Баҳрур-роиқ". 2/559-560 б.) ("Ғунятун-носик"/110-бет).
Бу борада “Анворул-маносик” китобида қуйидагича баён қилинган: “Жидда шаҳри Маккадан тахминан 79 км масофада жойлашган бўлиб, унинг мийқот ичидалиги ҳақида эса, уламоларимизнинг икки хил сўзлари мавжуд.
Биринчи фикрга кўра, Жидда шаҳри мийқотнинг ичида жойлашган.
Иккинчи фикрга кўра эса, Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ҳисобланади. Зеро, у икки мийқот яъни “Яламлам” ва “Жуҳфа” мийқотларининг орасида жойлашган бўлиб, ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг чиқарган ҳукмларига кўра, икки мийқот оралиғида жойлашган маконлар ҳам мийқот ҳисобланади. Шунга кўра, Жиддага денгиз йўли орқали келувчилар ҳамда ғарб мамлакатларидан самолётлар билан келувчилар учун Жиддадан эҳром боғлаш ҳеч бир кароҳатсиз жоиздир. Чунки, булар бирор-бир мийқотга кирмай, тўғри Жиддага борадилар. Лекин шимоли-шарқий ва жануби-шарқий мамлакатлардан, масалан Ўрта Осиёдан самолёт билан Жиддага борувчи ҳожилар аввалроқдан эҳром боғлашлари лозим бўлади. Чунки улар “Қорнул-манозил” ёки “Зоти Ирқ” ёки “Зул-Ҳулайфа” мийқотлари тепасидан учиб ўтиб, сўнг Жидда аэропортига қўнадилар” ("Анворул-маносик", 118-бет).
Демак, ҳар икки фатвога кўра ҳам Жидда шаҳрининг ўзи мийқот ёки мийқотнинг ичида бўлиб, мийқотнинг ташқарисида ҳисобланмайди ва у жойга Маккадан борган кишиларга яна қайтиб Макка шаҳрига киришларида эҳромга киришлари шарт эмас. Зеро, улар мийқот ҳудудидан ташқарига чиққан бўлмайдилар. Валлоҳу аълам.

2025 ЙИЛ 05 МАЙ (1446ҳ - 07 ЗУЛҚАЪДА) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)
🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:07
🌆 Қиём вақти ⏰ 12:14
Азон Такбир
☪️ Бомдод ⏰ 03:37 | | 04:22
☪️ Пешин ⏰ 12:40 | | 12:50
☪️ Аср ⏰ 17:09 | | 17:19
☪️ Шом ⏰ 19:16 | | 19:16
☪️ Хуфтон ⏰ 20:42 | | 20:52

وَسَارِعُوا إِلَىٰ مَغْفِرَةٍ مِّن رَّبِّكُمْ وَجَنَّةٍ عَرْضُهَا السَّمَاوَاتُ وَالْأَرْضُ أُعِدَّتْ لِلْمُتَّقِينَ
Оли Имрон сураси 133-оят.
Яъни, "Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг!".
#Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.
"Эртага тавба қиламан"...
"Эртага ўқишни тартибга соламан"...
"Эртадан парҳезни бошлайман"...
"Эртадан қуръон ёдлашни бошлайман"...
"Эртага фалон беморни бориб кўраман"...
#Эрта келади, аммо биз бирорта ҳам мақсадимиз сари ҳаракат қилмаган бўламиз.
Узун орзулар ҳақида эса асло сўраманг. Худди ўлмайдигандек орзулар, режалар қилаверамиз...
#Ўрни келганида шуни айтай, бир неча дақиқа олдин вафот этганларнинг ҳам юқоридаги каби режалари, орзу-умидлари бор эди.
#Шошилинг, чунки беғам бўлиш сизга жуда қимматга тушиши мумкин.
#Санобуҳий айтади:
"Ямандан Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш учун сафарга чиқдик. Мадинага етиб келганимизда бизга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафот этганларига беш кун бўлганини айтишди!".
#Беш кун кечикиш уларни саҳобалик бахтидан жудо қилди.
#Шошилинг! Кечикиш бизни жаннатдан маҳрум қилиб қўйиши мумкин...