🌙 Tahmid.Uz
398 subscribers
6.13K photos
1.99K videos
54 files
4.13K links
Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган "ИСҲОҚ ҲОЖИ" жомеъ масжиди имом ҳатиби Абдулбоситхон домла Юнусовнинг расмий телеграм саҳифаси

Мурожаат учун:
👉 @Ishoq_hoji masjidi
Download Telegram
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия

📱🗣ҚАБР АЗОБИ ҲАҚИДА ГАПИРИШАДИ АММО…

Муҳаммад Айюб домла Фахриддинов – Давлатобод тумани "Юсуфхон ўғли Қосимхон жоме масжиди имом-ноиби

🎞 👉FULL HD: https://youtube.com/shorts/rBMRs_0xcWs?si=-IEpPLS8yr56w_mS

🌐Сайтдан кўриш

🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тарбия

📱🗣ФАРЗАНДЛАР ТАРБИЯСИДА ДЎСТНИНГ АҲАМИЯТИ

Муродилла домла Ахмедов – Наманган тумани "Отавалихон" жоме масжиди имом-хатиби

🎞 👉FULL HD: https://youtube.com/shorts/7nn3Yn5XNfI?si=mr7CK_HfOVwbJcMN

🌐Сайтдан кўриш

🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Шанба

- 25 Апрел, 2026 й
- 08 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:20
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:54 |   | 04:34
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:02 |   | 17:12
☪️ Шом           19:07 |   | 19:07
☪️ Хуфтон     20:27 |   | 20:37

@Tahmid_uz
#САДАҚА...

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларни садақага буюрдилар. Саҳобалардан Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳу тўрт минг дирҳам олиб келди ва деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Барча молим саккиз минг дирҳам экан. Тўрт мингини олиб келдим, тўрт мингги уйда қолди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар:
- Аллоҳ берганингга ҳам, уйда қолдирганингга ҳам барака берсин!
Расуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари сабаб Абдурраҳмон ибн Авфнинг молига Аллоҳ барака берди. У вафот қилганида бир нечта хотини бор эди. Молининг саккиздан бири бир юз олтмиш минг дирҳам бўлди. Баъзи китобларда уч юз йигирма минг дейилган.
Ўша куни саҳобалардан Осим ибн Адий розиёллоҳу анҳу юз васақ хурмо олиб келди.
Абу Ақийл Ансорий розиёллоҳу анҳу бир соъ хурмо олиб келди ва деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Кечаси билан бировнинг қўлида ишлаб икки соъ хурмо ишладим. Бир соъ хурмони уйда қолдирдим. Бир соъни олиб келдим.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни садақалар устига сочиб юборишини амр қилдилар.
Мунофиқлар имо-ишора қилиб уларни танқид қила бошлашди. Абдурраҳмон ибн Авф билан Осим ибн Адийни риё қилишда айблашди. Абу Ақийл Ансорийни берган бир соъ хурмосига Аллоҳ зор эмас, у ўзини поклашга буни баҳона қилди, дейишди.
Аллоҳ таоло оят нозил қилди:
"Мўъминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўлади!".

#Бу қисса асносида бир ҳодиса содир бўлган. Буни бу ерда зикр қилинмаган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам садақага чақирганларида Улба ибн Зайд розиёллоҳу анҳу деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менда садақа қиладиган ҳеч нарса йўқ. Мен обрўйимни садақа қиламан!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Улбанинг гапига ҳеч нарса демадилар. Аммо эртаси куни минбарга чиқиб сўрадилар:
- Кеча обрўсини садақа қилган киши қани?
Улба ибн Зайд ўрнидан туриб деди:
- Мана мен эй Аллоҳнинг Расули!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ сенинг садақангни қабул қилди!

#Биринчи дарс:
Аллоҳ таолонинг олий сифатлари бор. Бандаларидан кимда ўша сифатлардан улуш бўлса Аллоҳ уни севади. Аллоҳ таоло сахий бўлгани учун сахий бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло афв қилгувчи бўлгани учун афв қилувчи бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло раҳмли бўлгани учун раҳмдил бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло айбларни яширувчи Саттор бўлгани учун бошқалар айбини беркитувчи бандаларини яхши кўради.
Аллоҳ бандаларига қанақа хулқда муомала қилишига қараб Унинг бандаларига ўшандай муомала қилинг.
Қўлингиздан келса обрўйингизни садақа қилинг. Кечиримсиз дунёда лаззат қолмайди. Юсуф алайҳис салом ҳаётидан ибрат олинг. У барчасини ичида сақлади, акаларига ошкор қилмади.
Дунё бизга уруш ва келишмовчилик учун ҳар куни сабаб топиб бера олади. Оқил инсон кина ва адоватдан ўзини сақлаган инсондир. Кина ва адоватга тўла қалб қабристондир. Бунақа қалбдан ўзгалардан олдин ўз соҳиби қўрқади.

#Иккинчи дарс:
Ҳар-бир жамиятда инсонларнинг ниятига бурун суқадиган қуруқ инсонлар топилади. Улар ўзларини инсонлар устида қозидек тутишади. Ҳукм чиқаришади. Кишиларни жаннат ва дўзахга ажратишади. Мусибат шундаки, уларни танқид қилмоқчи бўлсангиз қаердан бошлашни ҳам билмайсиз. Масжидга қатнайдиганлар улар наздида муаммоли инсон. Бормайдиганлар эса ахлоқсиз инсон.
Хотинини икром қиладиганларни шахсияти заиф инсон дейишади. Хотинини ҳурмат қилмайдиганларни эса қалби қаттиқ дейишади.
Хотинига итоат қиладиганларни заиф ва қўрқоқ дейишади. Итоат қилмайдиганларни эса бўйсунмас-қайсар дейишади.
Сатрли аёлларни қолоқ дейишади. Сатр қилмайдиган аёлни эса Аллоҳни танимайди, дейишади.
Садақа қиладиган кишиларни риёкор дейишади. Садақа қилмайдиганларни эса бахил дейишади.
Ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларни шахсиятсиз инсон дейишади. Яхшилик қилмайдиганларни эса оқ дейишади.

@Tahmid_uz
👍1
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Якшанба

- 26 Апрел, 2026 й
- 09 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:18
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:52 |   | 04:32
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:03 |   | 17:13
☪️ Шом           19:08 |   | 19:08
☪️ Хуфтон     20:28 |   | 20:38

@Tahmid_uz
#ҚАЙТАРМАНГ...

Хароитийнинг “Макоримул ахлоқ” номли китобида келади:
“Мисъар ибн Кидом айтади:
"Суфён Саврий билан юриб кетаётган эдим. Суфёндан бир тиланчи пул сўради. Суфёнда пул йўқ экан. Тиланчи кетгач Суфён йиғлай бошлади. Мен ундан нега йиғлаётганини сўрадим. Суфён деди:
- Бир киши сендан яхшилик умид қилса-ю, уни сендан топа олмаса бундан ортиқ мусибат борми?!".

#Шуни билинг! Инсонларнинг эҳтиёжи сиз билан ҳам бошқалар билан ҳам раво бўлаверади. Аммо тасаввур қилинг, бир киши Аллоҳдан ўзига зарур бўлган нарсани сўради. Аллоҳ эса унинг қалбига сизни солди. Сизга мурожаат қилиш кераклигини унга эслатди. Бунда Аллоҳнинг фазли аввало сизга бўлади, унга эмас. Кўринишда сиз бекаму-кўст бўлсангизда, аслида унга сиз кўпроқ муҳтожсиз. Кўринишда сиз бой кўринсангизда, аслида сиз фақирсиз. Аллоҳ сизга берганни қайтарманг. Инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гумонларини пучга чиқарманг...

@Tahmid_uz
👍3
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Душанба

- 27 Апрел, 2026 й
- 10 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:17
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:50 |   | 04:30
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:04 |   | 17:14
☪️ Шом           19:09 |   | 19:09
☪️ Хуфтон     20:30 |   | 20:40

@Tahmid_uz
#ГЎЗАЛ АҲД ИЙМОНДАНДИР...

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳузуримда ўтирганларида у кишининг олдиларига бир кампир келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Сен кимсан?
-Мен Жассома ал-Музанийяман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Сен Ҳассона ал-Музанийясан! Қандай, аҳволларинг яхшими?
-Биз яхшимиз. Ота-онам сизга фидо бўлсин эй Аллоҳнинг Расули!
Кампир чиқиб кетгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Битта кампирга шунча эътиборми?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У Хадичанинг замонида келар эди. Гўзал аҳд иймондандир!

#Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хотираларидан Жассоманинг кўриниши чиқиб кетган экан. Уни суриштириб таниганларидан сўнг икром қилиб қабул қилдилар. Сабаби у Хадича розияллоҳу анҳонинг дугоналаридан эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Хадича розияллоҳу анҳонинг даврига эҳтиром ўлароқ Жассомани ҳам ҳурмат қилаяптилар. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
#Муҳаммад ибн Восеъ роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Киши токи бир соат бўлсада суҳбатдош бўлган ҳар-бир кишисига яхшилик қилмас экан, эҳсон мақомига ета олмайди!”.
Муҳаммад ибн Восеъ ҳатто қўй сотса ҳам харидорга “бу қўй биз билан бироз вақт бирга бўлган эди, унга яхши муносабатда бўл”, дея тайинлар эди. Зеро гўзал аҳд иймондандир!

#Дўстингиз билан ўртангизда келишмовчилик бўлиб қолса, олдинги келишиб юрган вақтларни ёдга олинг. Бирга кулишган даврларни эсга олинг. Бирга йиғлаган даврларни эсланг. Бирга еган нон-тузларни ёдга олинг. Хусумат вақтида фожирлик, шаллақилик қилманг. Унга ўхшаб ёмонликни қайтарманг. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
#Қўшнингиз билан ўзаро тушунмовчилик бўлиб қолса беморлик вақтингизда сизни кўргани келганини, таъзияда ёнингизда турганини, Рамазонда сизга юборган бир ликопча овқатини эсланг. Буюклар муҳаббатга, ошночиликка бу қадар енгил қарашмаган. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
#Кимдир сизнинг қалбингизни жароҳатласа сокин ҳолатда у ерни тарк қилинг. Кимдир сизни хўрласа узоқлашинг. Одам алайҳис саломнинг биродарига қўл чўзишдан ўзини сақлаган яхши ўғли каби бўлинг. Зеро гўзал аҳд иймондандир...

@Tahmid_uz
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #САҲОБА

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг кунялари исмидан ҳам машҳур бўлиб кетган шахслардан биридир. «Абу Бакр» у кишининг куняларидир. Исмлари эса, Абдуллоҳдир. Баъзи ривоятларда айтилишича, у кишининг аввалги исмлари Абдулкаъба бўлиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу исмни Абдуллоҳга алмаштирган эканлар.

Батафсил.....

Шамсиддин Бурхониддинов,
Давлатобод тумани “Имом Аъзам” жоме масжиди имом-хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Ceшанба

- 28 Апрел, 2026 й
- 11 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:16
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:49 |   | 04:29
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:04 |   | 17:14
☪️ Шом           19:10 |   | 19:10
☪️ Хуфтон     20:31 |   | 20:41

@Tahmid_uz
#СЕНИ МАҒФИРАТ ҚИЛДИМ...

Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Роббиларидан ҳадиси қудсийни ҳикоя қилиб бердилар:
“Бир банда гуноҳ қилди. Сўнгра: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди!”.
Ҳалиги банда яна гуноҳ қилди. Сўнгра яна: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди. Эй бандам! Истаганингни қил, сени мағфират қилдим!”.

#Бу ҳадисдан биз заиф бандаларнинг Аллоҳга нақадар журъатли эканлигимизни англаб ажабланасан киши. Аллоҳ таоло нақадар ҳалим!
Нақадар ажойиб дин бу. Нақадар буюк Роббимиз бор!
Бандаси гуноҳ қилаяпти. Аллоҳ таоло жазолашга қодир бўлсада, бандасига муҳлат бераяпти. Банда истиғфор айтиб келганида уни мағфират қилаяпти. Бандаси яна гуноҳ қилганида унга яна муҳлат бераяпти. Истиғфор айтиб келганида яна уни мағфират қилаяпти!
#Бу ҳадис гуноҳга тарғиб қилиш учун айтилмаган. Эҳтимол банда гуноҳ устида вафот қилиб тавбага умри етмай қолар. Бу ҳадис минг марта гуноҳ қилганда ҳам тавба қилишга тарғиб қилиш учун айтилган. Аллоҳ таоло гуноҳларни мағфират қиладиган Зот бўлгани учун ҳам ўзини Ғаффор деб атаган.
Банда Аллоҳнинг назари олдида одоб сақлаши лозим. Аммо бизлар маъсум эмасмиз. Истиқоматда туришга ҳаракат қилайлик. Агар шайтон ғолиб келиб гуноҳ қилиб қўйсак бизни мағфират қилиш учун қайтишимизни кутиб турадиган Роббимиз борлигини ёддан чиқармайлик!
#Банданинг Аллоҳга нисбатан одоби ҳақида қизиқ бир ҳикоя бор. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Таввобийн” китобида Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳнинг тавбаси ҳақида гапириб шундай дейди:
“У тавба қилишидан олдинроқ уйида дўстлари билан хамр ичиб, ашула айтиб хурсандчилик қилиб ўтиришган эди. Уларнинг овози, хамрнинг ҳиди кўчага ҳам чиқиб турар эди. Уларнинг олдидан бир солиҳ киши ўтиб қолди ва эшикни тақиллатди. Эшикни очиш учун бир жория чиқди. Солиҳ инсон сўради:
-Бу уйнинг соҳиби озодми ёки қулми?
-Озод!
-Тўғри айтдинг. Агар қул бўлганида қуллик одобида турган бўлар эди!
Бишр Ҳофий уларнинг суҳбатини эшитиб турган эди. Дарҳол ялангоёқ ҳолида эшикка югурди. Солиҳ инсон кетиб қолган эди. Бишр жориясидан сўради:
-Эшикда ким билан гаплашдинг?
Жория бўлган воқеани айтиб берди. Бишр деди:
-У киши қайси томонга кетди?
Жория у кетган томонга ишора қилди. Бишр Ҳофий унинг изидан ялангоёқ югуриб унга етиб олди ва деди:
-Эшикни олдида жория билан сен гаплашдингми?
-Ҳа!
-Менга унга айтган гапларингни такрорла!
-Сен озод экансан. Агар қул бўлганингда қуллик одобида турган бўлар эдинг, хамр ичиш, ашула айтиш ва маишатингни ташлар эдинг!
Бишр унинг сўзини эшитиб сажда қилди ва деди:
-Мен қулман!
Сўнгра тавба қилди. Ўша кундан бошлаб буюк табаъа тобиъин Бишр Ҳофий(ялангоёқ)га айланди!

@Tahmid_uz
#ЖАНОЗА НАМОЗИДАН КЕЙИН ТОБУТ БИЛАН ҚИРҚ ҚАДАМ ЮРИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС

#САВОЛ: Жаноза намози ўқиб бўлингандан кейин тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида ҳадис борми?

#ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳа, бор, лекин у тобут билан бирга қирқ қадам юриш ҳақида эмас, балки тобутни кўтариб қирқ қадам юриш ҳақида келган.
Фуқаҳоларимиз таъкидлашларича, тобутни кўтаришда дастлаб унинг бош томонидаги тутқичини ўнг елкасига олади, сўнгра оёқ томонидаги ўнг тутқичидан кўтаради. Кейин чап томонига ўтиб, аввал бош, сўнгра оёқ томонидан чап елкада кўтарилади. Ҳар томондан ўн қадамдан, жами қирқ қадам кўтариб юриш мустаҳабдир. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким тобутни қирқ қадам кўтарса, қирқта катта гуноҳлари ўчирилади”, деганлар.
Айтиб ўтилганидек, бу йўсинда кўтариш мустаҳаб саналади. Қилса, савоб, қилмаса, гуноҳ бўлмайди. Одатда жанозада ва тобут кўтаришда кўпинча, тиқилинч рўй беради. Шу боис инсон тобут кўтаришда ўзига қулай ва бошқаларга озор бермайдиган тарзда кўтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ #ИСЛОМ

МАЗҲАБЛАРНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ТАРИХИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Вақт ўтиб бу зотлардан кейин шогирдлари уларнинг ишларини давом эттиришди. Баъзи масалаларда устоз-ларининг ижтиҳодларига хилоф қилишган бўлишсада, фатволарнинг асосий қисмида ўз имомларига эргашдилар ва уларнинг мазҳабларини қўллаб-қувватладилар

Батафсил.....

Юнусхон Умаров,
Косонсой тумани “Садпири Комил” жоме масжиди имом-хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЖАМИЯТ #ИЛЛАТ

ЖАМИЯТ УЧУН ХАВФЛИ ИЛЛАТДАН БУ....

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Хулоса қилиб айтганда, билмаган нарсасига бурун суқиш — бу оддий камчилик эмас, балки жамият тараққиётига тўсқинлик қилувчи омилдир. У инсонлар ўртасидаги ишончни емиради, нотўғри қарорлар келтириб чиқаради ва шахсий ривожланишга халал беради

Батафсил.....

Жаъфархон Суфиев,
Тўрақўрғон тумаи “Исҳоқхон тўра” жоме масжиди имом-хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Чоршанба

- 29 Апрел, 2026 й
- 12 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:14
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:47 |   | 04:27
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:05 |   | 17:15
☪️ Шом           19:12 |   | 19:12
☪️ Хуфтон     20:33 |   | 20:43

@Tahmid_uz
#ҲАҚҚА ҚАЙТИШ ФАЗИЛАТДИР..

Бир фикр соҳибининг фикри бузуқлиги аниқ бўлса ёки бирор-бир китоб соҳибининг ёзганлари хато бўлса, уларнинг ботилда бардавом бўлганидан кўра ҳаққа қайтиши афзалдир. Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳуни қозиликка тайинлаётиб қуйидагича васият қилганлар:
“Кеча чиқарган хато ҳукминг ақлинг жойига келганидан сўнг сени ҳаққа қайтишдан ҳаргиз ман қилмасин!”.
Хато ҳақида қуръон бизга иккита мисол келтирган. Одам алайҳис салом ва Иблис қиссаси. Иблис саждага амр қилинганида амрга бўйсунмади. Одам алайҳис салом дарахтдаги мевани ейишдан ман қилинганларида ундан еб қўйдилар. Иблис кибр қилиб гуноҳида бардавом бўлди. Одам алайҳис салом тавба қилиб надомат қилдилар. Кибр туфайли Иблис даргоҳи илоҳийдан қувилди. Пушаймон бўлиб ҳаққа қайтганлари сабабли Одам алайҳис салом Набий бўлдилар. Бизнинг ичимизда бу икковлондан ҳам уруғ бор. Иблис уруғи ва Одам уруғи. Биздан кимдир Иблис уруғини суғориб гуноҳда бардавом бўлади. Баъзилар эса Одам уруғини суғориб гуноҳдан қайтади. Хатога тушган пайтимиздаги тасарруфимиз бизнинг улардан қайси бирига яқин эканлигимизни белгилайди.
#Умар розиёллоҳу анҳу кишиларнинг маҳрда ҳаддан ошиб кетаётганларини кўргач, ўзларича кишиларга енгиллик қилмоқчи бўлдилар. Минбарга чиқиб маҳрни муайян бир қолипга солмоқчи бўлдилар. Шунда масжидда ўтирган Шифо бинт Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳо ўрнидан турди ва деди:
-Эй мўъминлар амири! Бунга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло қуръонда: “Уларнинг бирига ҳаддан зиёда маҳр берган бўлсангиз ҳам”, деган. Қандай қилиб сиз уни чегаралайсиз?!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу:
-Аёл тўғри айтди. Умар хато қилди, дедилар.
#Ҳаққа қайтган киши пастга тушмайди, аксинча кўтарилади. Хор бўлмайди, аксинча азиз бўлади. Биздан биримиз хато қилсак биродаримизга: “Мен хато қилибман. Сен ҳақ экансан”, дейишимиз бизга зарар бермайди.
#Бу шунақанги вазиятки, бунда ҳеч қанақа зиён йўқ. Бу билан биз аввало ўз нафсимизни, қолаверса бошқаларни қозонамиз, фойда қиламиз..

@Tahmid_uz
👍1
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ДЕҲҚОНЧИЛИК #КАСБ

ДЕҲҚОНЧИЛИК ШАРАФЛИ КАСБДУР

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Абу Дардо разияллоҳу анҳунинг олдиларидан ўтиб бораётса у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. У киши Абу Дардо разияллоҳу анҳуга қараб: “Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага киради-ку”, деди. Абу Дардо разияллоҳу анҳу бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин”, деган эканлар.

Батафсил.....

Жобирхон Рашидов,
Наманган шаҳар “Ҳазрати Лангар” жоме масжиди имом ноиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НИКОҲ #ОИЛА

НИКОҲ – ОИЛА РИШТАСИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•


Ёшларнинг аксарияти турмуш, оила, бахт деган тушунчаларни жуда юзаки тушунади. Ҳаёт ҳамиша ўйин-кулгидан, кўнгилхушликлардан, романтик учрашувлардан иборат, деб ўйлайди. Катталар эса фарзандларини бахтли қилишнинг аслий ўлчовларидан чекиниб кетишгани учун ўзлари хоҳламаган ҳолда уларнинг бахт гулханлари устига кул тортиб қўйишмоқда.

Батафсил.....

Лутфуллоҳ Давлатов,
Чортоқ тумани “Султон Саид” жоме масжиди имом хатиби

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook🎞Youtube

📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
(Наманган вақти билан)

#Пайшанба

- 30 Апрел, 2026 й
- 13 Зулқаъда, 1447 ҳ

🌇 Қуёш вақти   05:13
🌆 Қиём вақти   12:16

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     03:46 |   | 04:26
☪️ Пешин        12:40 |   | 12:50
☪️ Аср              17:05 |   | 17:15
☪️ Шом           19:13 |   | 19:13
☪️ Хуфтон     20:34 |   | 20:44

@Tahmid_uz
#ЯХШИ КИШИ БЎЛИШ...

Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо бўйдоқлигида масжидда ухлар эди. Саҳобаи киромлар бирор-бир туш кўришса уни дарров Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб, таъбирини сўрашар эди. Абдуллоҳ ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиш учун туш кўришни орзу қилди. Бир кеча туш кўрди. Тушида уни икки фаришта кўтариб дўзахга олиб боришди. Дўзах беркитилган қудуққа ўхшаган эди. Унинг ичида Абдуллоҳ танийдиган кишилар бўлиб, улар: “Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер, Аллоҳим! Дўзахдан паноҳ бер”, деб бақиришар эди. Абдуллоҳ уйқусидан уйғониб кетди. Субҳ бўлгач тушини синглиси Ҳафса розиёллоҳу анҳога айтиб берди. Ҳафса онамиз розиёллоҳу анҳо уни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга айтиб бердилар. Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар Абдуллоҳ кечаси қоим бўлганида эди, қандай ҳам яхши киши бўлар эди!”, дедилар.
Шундан сўнг Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳумо ўлгунича кечки намозни қолдирмади!
#Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга: “Агар сочи узун бўлмаганида, изорини узун киймаганида Хузайм Асадий қандай ҳам яхши инсон бўлар эди!”, дедилар. Бу гап Хузаймга етиб борди. Шунда у шартта ханжарини олиб сочини кесиб ташлади, изорини болдирининг ярмигача кесиб ташлади.

#Уларга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Фалончи фалон ишни қилмаганида қандай ҳам яхши киши бўлар эди”, деган гаплари кифоя қилар эди. Улар дарҳол Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гапларини маҳкам тутиб, уни ўлгунларича тарк қилишмас эди.
#Абдуллоҳ ибн Умар розиёллоҳу анҳу бутун умр кечаси қоим бўлди. Хузайм розиёллоҳу анҳу сочини кесиб ташлади, изорини қисқартирди. Ваҳоланки, кечаси қоим бўлиш нафл эди, сочни кесиш ва изорни қисқартириш ташқи кўринишга алоқадор нарса эди холос. Улар буни фақатгина Расулуллоҳ саллоллоҳу алаҳи ва саллам истаганлари учунгина қилишди.
#Биз нотавонлар фарзларни у зот истаганлари учун қилаяпмизми?! Фарзандларимизнинг намозларини худди дарсларини суриштиргандек суриштираяпмизми?! Қизларимизни мактабини суриштириб, уларнинг ўқишига қаттиқ турганимиз каби, уларнинг ҳаёси ва хулқи учун ҳам ғам чекаяпмизми?! Ота-онамиз жаннат эшиклари ва жаннат уларнинг оёқлари остида бўлгани учун уларга яхшилик қилаяпмизми?! Силаи-раҳмни у Аршга осиқлик тургани учун, ким уни уласа Аллоҳ уни ҳам улашини, ким уни узса Аллоҳ уни ҳам узишини билганимиз учун қилаяпмизми?! Қўшниларимизга Жаброил алайҳис салом Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга қўшнилик ҳақида қаттиқ насиҳат қилганлари учун яхшилик қилаяпмизми?!
#Тасаввур қилинг, сизнинг уйингизга Набий алайҳис салом тўсатдан ташриф буюрдилар. Сиздаги нима нарса у зотни хурсанд қилиб, сиздаги нима нарса зот саллоллоҳу алайҳи ва салламни ранжитган бўлар эди?
зотга ёқади деб ўйлаган нарсаларни кўпайтирайлик. У зотни хафа қилади деб ўйлаган нарсаларимизни тузатайлик. Ана шундагина “яхши киши”, “яхши аёл” номига муносиб бўламиз...

@Tahmid_uz