Оят сўнггида, Аллоҳ Таъало Ўзининг гўзал исмларидан — Аш-Шаакир (Миннатдорчилик билдирувчи) ва ал-Алийм (Ўта Билгувчи) исмларини зикр қилди. Шунингдек, Аллоҳнинг — аш-Шакуур (ўта шукрли Зот) — исми ҳам мавжуд. Бу исмларининг маъноси шуки, Аллоҳ Таъало Ўз бандаларидан ҳаттоки энг кўримсиз, арзимас, энг назарга илинмас амалларни ҳам қабул қилади ва уларнинг эвазига буюк, катта, улкан ажру мукофот билан тақдирлайди. Агар У Ўз бандасини, У Зотга бўйсунишни хоҳлаётганини, У Зотнинг амрига итоатгўй бўлишга интилаётганини кўрса, Аллоҳ албатта ўша бандасига Ўз ёрдамини кўрсатмай қўймайди. Бундай бандаларини итоатлари учун Аллоҳ мақтайди, уларнинг қалбларини кенгайтиради, дилларини нур ва иймонга тўлдиради, баданларини қувватли, ғайратли қилиб қўяди, мубораклик ато этади, уларнинг гўзал сифатларини еўпайтириб қўяди ва амалларига салоҳият киритади, сўнгра эса, охиратда уларнинг амаллари учун ажрларини комил қилиб беради. Қулларига ихлос билан солиҳ амалларни бажаришда Ўзи ёрдам бергани учун, улардан биронтасини арзимас, кичик деб санамайди. Аллоҳнинг Ўз бандаларига бўлган шукрини яна бир нарсада кўриш мумкин: агар банда, Аллоҳнинг ризолиги учун бирон яхши кўрган нарсасидан воз кечса, унинг эвазига у ўша воз кечган нарсасиданда яхшироқ, афзалроқ бўлган нарсани қўлга киритади. Агар киши Аллоҳга бир қаричга яқинласа, Аллоҳ унга бир зироъга яқинлайди [бир зироъ — таҳминан икки қарич — тарж.]. Агар инсон Аллоҳга бир зироъга яқинласа, Аллоҳ унга бир қадамга яқинлайди. Агар инсон Аллоҳ томонга юриб келса, Аллоҳ унинг истиқболига югуради. Агар у Роббисини деб меҳнат қилса, тер тўкса, бир неча баробар катталикдаги ажрларга эга бўлади. Ўта шукрли ва ўта билимли Робб бўлгани ҳолида, Аллоҳ кимнинг нияти, иймони ва тақвоси энг комил ажрга лойиқ эканини яхши билади ва бундай бандаларини бошқалардан ажратиб, уларга алоҳида ўрин беради. У Зот Ўзининг қулларини қилган амалларидан жуда яхши хабардордир ва ҳеч қачон бу амалларни зое бўлишига йўл қўймайди. Билъакс, уларнинг ҳар бирлари ўз амалларини, Аллоҳга аён бўлган ниятлари асосида жамланганини топади.]
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/tafsirassaadiy
2:159.
إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلْنَا مِنَ الْبَيِّنَاتِ وَالْهُدَى مِن بَعْدِ مَا بَيَّنَّاهُ لِلنَّاسِ فِي الْكِتَابِ أُولَئِكَ يَلْعَنُهُمُ اللَّهُ وَيَلْعَنُهُمُ اللَّاعِنُونَ
Оят: Батаҳқиқ, Биз нозил қилган аниқ оятларни ва [ҳақ] кўрсатма [ҳидоят]ни инсонларга китобда баён қилиб берганимиздан сўнг, уни [ўша илмларни] беркитган кимсалар — ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайди [яъни, раҳматидан узоқлаштиради] ва лаънатловчилар ҳам [уларни] лаънатлайдилар,]

2:160.
إِلَّا الَّذِينَ تَابُوا وَأَصْلَحُوا وَبَيَّنُوا فَأُولَئِكَ أَتُوبُ عَلَيْهِمْ وَأَنَا التَّوَّابُ الرَّحِيمُ
Оят: Магарам [улардан кимиси] тавба қилса [ҳақни яширишни тўхтатиб, уни одамларга ошкор етқаза бошласа], ва [амалларини] ислоҳ қилса [ўнгласа] ва [ҳақиқатни одамларга] баён қилиб берса — ана ўша [киши]ларнинг тавбасини қабул этаман. Ва [албатта] Мен тавбаларни [кўплаб, ҳамиша, тез-тез] қабул қилгувчи, ўта раҳмлидирман.
Тафсир: [Ушбу оят, сўнгги пайғамбарнинг келиши ва унинг белгилари ҳақидаги илмни беркитган аҳли китоблар борасида нозил бўлишига қарамасдан, у ҳар замонларда яшаган, Аллоҳнинг аниқ оятларини, ҳақиқатни ва илмларни яширган кимсаларга бирдек тааллуқлидир. Инсонларга тўғри йўлга иршод қилувчи кўрсатмани ва жаннатий мўминлар билан жаҳаннамий кофирлар ўртасини ажратиб берувчи ҳақиқатни яширган ҳар қандай кимсага мана шу оятлар алоқадордир. Аллоҳ Таъало аҳли китоблардан, Ўз қулларини неъматлаган китоб ҳақидаги илмларни одамларга баён қилиб, тушунтириб беришлари ва ҳеч қачон билим ва ҳақиқатни яширмасликлари тўғрисида шиддатли ваъда олди. Аммо улар [аҳли китобларнинг] орасида, бу ваъдани унутган ва унга хилоф иш тутадиган кимсалар топилди. Улар нафақат нозил бўлган ҳақни сир тутдилар, балки Аллоҳнинг бандаларини алдадилар ва бу қилмишлари учун Аллоҳ томонидан ва махлуқотлар томонидан лаънатландилар. Аллоҳнинг уларга бўлган лаънати нималардан иборат? Уларни Аллоҳ рад этди, Ўзидан узоқлаштирди ва раҳматидан маҳрум қилди. Шунингдек, улар барча одамларнинг лаънатлашларига мустаҳиқ бўлдилар, чунки уларни [инсонларни] залолатга киритмоқчи, динларига футур етказмоқчи, ҳамда Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирмоқчи бўлдилар. Қилган қилмишларига мувофиқ жазога лойиқ бўлдилар. Агар улар инсонларни яхшиликка ўргатганларида, ҳаққа чақирганларида, Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва бошқа барча мавжудотларнинг мубораклашларига сазовор бўлар эдилар. Агар улар инсонларга фойда келтиришга, уларни эътиқодларини тўғрилашга ва оддий халқни Аллоҳнинг раҳматига яқинлаштиришга интилсалар эди, ҳаттоки денгизлар қаъридаги улкан балиқлар улар учун истиғфор айтиб, кечирим сўраган бўлар эди. Бундай солиҳ амал ҳам, худди шундай мукофотга сазовордир. Оятдан бизга бир ҳақиқат аён бўладики, агар инсон Аллоҳдан нозил бўлган ҳақиқатни беркитса, демак у Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиққан бўлади, ахир Аллоҳ инсонларга ҳақни баён қилиб бермоқчи бўлган бир пайтда, у бу ҳақни нурини сўндирмоқда; Аллоҳ Ўз динини баён қилиб бермоқчи бўлган бир пайтда, у бу йўлни тўсмоқда. Демак бундай киши энг қаттиқ огоҳлантириш берилишига лойиқдир. Аммо, у [ҳали тирик экан] унинг тавба келтириш имконияти бор. Бунинг учун энди у қилган ишидан надомат чекиши, гуноҳу маъсиятлардан тийилиши ва бошқа ҳеч қачон бу ёмон йўлга кирмасликка қатъий аҳд қилиши шарт. Аммо, ёмон йўл ва амалларлардан қайтишнинг ўзи ҳали унинг тавбасига кифоя қилмас экан, токи у ўнгланиб, солиҳ амалларни бажаришни бошламагунча. Қарангки, ҳақни яширган кишининг тавбасига ҳали бу ҳам етарли эмас экан. Унинг тавбаси комил ва тамомий бўлиши учун, у инсонлардан беркитган ҳақни энди очиқ-ошкор эълон қилиб, уни одамларга тушунтириб, аниқлаб бериши керак, шундагина Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади, чунки бандасининг самимий, тўлақонли тавбасини қабул қилиши учун, Аллоҳга бирон нарса тўсқинлик қилишга қодир эмас. Киши тавбанинг мана шу шартларини бажарсагина, Аллоҳ унинг барча гуноҳларини кечиради, ахир У Зот ҳамиша, тавба билан Унга қайтган қулларини, олижаноблик билан кечириб келган ва маҳрум бўлганларидан сўнг, яна Ўз раҳматини уларга ёғдирган. Жаноби Ҳақнинг комил сифатларидан бири, бу: барча нарсани қамраб оладиган раҳматидир. Ўзининг раҳмати билан Аллоҳ бандаларини тавбага илҳомлантиради. Энди қачонки улар тавба қилсалар ва ҳақ йўлга қайтсалар, Аллоҳ яна Ўз раҳмати билан уларнинг тавбаларини қабул қилади ва уларга нисбатан раҳмдиллик, дардкашлик кўрсатади. Қилиб ўтган ишларидан Роббисига тавба билан қайтган ҳар бир кишининг тутган мавқеи мана шундай.]

2:161.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُوا وَمَاتُوا وَهُمْ كُفَّارٌ أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ لَعْنَةُ اللَّهِ وَالْمَلَائِكَةِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ
Оят: Албатта, куфр келтирган ва кофир бўлган ҳолларида ўлиб кетганлар — ана шундай [кимса]ларга Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва жамики одамларнинг лаънати бўлгай,
Тафсир: [Агар киши иймон келтиришдан бош тортган бўлса ва то ўлимига қадар кофирликда яшаган бўлса, агар у Роббисини йўлига қайтмасдан, жиноятларидан тавба қилмасдан дунёдан ўтган бўлса, у Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва инсонларнинг лаънатига лойиқдир. Кофирлик бундай кишининг ажралмас сифатидир, шу сабабдан абадий лаънатланиш унинг қочиб қутула олмас тақдиридир. Бу дегани, ҳар қандай ҳукм, то ўша ҳукмнинг сабаби мавжуд бўлиб, жорий бўлиб тургунча, ўзи мавжуд бўлиб туради деганидир. Қачонки, сабаб йўқолса, ҳукм ҳам ўз кучини йўқотади.]
2:162.
خَالِدِينَ فِيهَا لَا يُخَفَّفُ عَنْهُمُ الْعَذَابُ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ
Оят: Улар унда [яъни лаънатда, ёки жаҳаннамда] абадий қолурлар [ва] уларга [Аллоҳ томонидан етказиладиган] азоблари [асло] енгиллатилмас ва [Аллоҳ тарафидан] уларга назар солинмайди ҳам [ёки, азоблари кейинга қолдирилмайди]
Тафсир: [Жаҳаннамийларнинг лаънатланишлари ва тортган азоб-уқубатлари абадий давом этади. Уларнинг чеккан заҳмат ва изтироблари асло енгиллатилмас — бу оғриқ ва қийноқлар ўта аламли, ўта шиддатли ва чегарасиз. Шунда ҳеч ким уларга [тавба қилиб, амали солиҳ қилиб олишлари учун] ҳеч қандай муҳлат бермайди, чунки муҳлат инсонларга фақат ҳаёти дунёда берилган. Аммо, у вақтда ҳаёти дунё тугаган бўлади ва улар ўз зулмларини оқлаш имкониятидан бутунлай маҳрум бўладилар.]

2:163.
وَإِلَهُكُمْ إِلَهٌ وَاحِدٌ لَّا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الرَّحْمَنُ الرَّحِيمُ
Оят: Ва [Эй одамлар! Сиғинилишга ва бўйсунилишга ҳақли бўлган ҳақиқий] Илоҳингиз — ягона Илоҳдир! Ундан [Аллоҳдан] ўзга — Меҳрибон ва Раҳмли бўлган — ибодатга сазовор илоҳ йўқдир!
Тафсир: [Аллоҳ — ягона маъбуддир. Илоҳий вужуд, гўзал исмлар, мукаммал сифатлар ва раббоний амаллар фақат Унинг Ўзига хосдир. Унинг на шериги, на тенгқури, на ўхшаши йўқ! У Зот билан биргаликда бошқа яратувчилар ва на оламни бошқарувчилар йўқдир. Бу дегани эса, ягона Аллоҳнинг Ўзигина илоҳийлаштиришга ва ибодатга лойиқдир ва махлуқотлардан биронтаси У Зотнинг шериги бўла олмайди. Аллоҳ Таъалонинг илоҳий сифатларидан бири — бепоён, чегараси бўлмаган раҳматидир ва Унинг бу сифатини [худди бошқа сифатларида бўлганидек] махлуқотлар раҳмдиллигига ўхшатиб бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг раҳмати барча нарсани қамраб олган ва бутун борлиққа тарқалгандир. Илоҳий раҳмат туфайли мавжудотлар мавжуд бўлиб турадилар; унинг сабабидан махлуқотлар ажойиб неъматларга эга бўлиб, бало-ю, бахтсизликлардан халос бўладилар. Чексиз раҳмати билан Аллоҳ Таъало Ўз қулларига Ўзининг сифатларини, саҳовати ва кароматини танитди, китобларини нозил қилди, ҳамда инсонлар муҳтож бўлган диний ва дунёвий неъматларни уларга баён қилиб берувчи пайғамбарларни юборди. Ва агар инсон, ўзининг тасарруфидаги барча нарса Аллоҳнинг фазлу иноятидан эканини англаб етса ва махлуқотлар ўз-ўзларидан [Аллоҳнинг изнисиз] бир-бирларига фойда етказа олмаслигини тушинса, у ҳолда, фақат ягона Аллоҳгина барча ибодат турларига ва шаклларига сазовор эканини ҳам тушуниб етади. Фақат ёлғиз Аллоҳ — Уни [чин қалбдан] севишларига ва Ундангина қўрқишларига, Унга умид боғлаб, Унгагина суянишларига, Уни юксалтириб, улуғлашларига, фақат Уни деб, Унинг ризолигини истаб ибодатларнинг ҳамма турларини бажаришларига лойиқ бўлган Зотдир. Шуни баробарида, инсон яна шуни фаҳмлаб қоладики, зулм ва адолатсизликнинг энг даҳшатлиси ва буюги, жиноятнинг энг мудҳиш ва энг ёмон тури — бу, бандаларнинг Илоҳини қўйиб, Унинг бандаларига, махлуқотларига сиғиниш; ёки тупроққа айланиб кетадиган ҳақир мавжудотларни, оламлар Роббисига тенглаштириш, ёки ўзлари муҳтож бўлганларни, Беҳожат бўлган Зотга шерик қилиш. Ушбу гўзал оят, Яратувчининг ягоналигига гувоҳлик беради, яккаилоҳлик [тавҳид]ни ҳаққонийлигини тасдиқлайди ва махлуқотлардан илоҳий сифатларни инкор қилади.]

2:164.
إِنَّ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافِ اللَّيْلِ وَالنَّهَارِ وَالْفُلْكِ الَّتِي تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِمَا يَنفَعُ النَّاسَ وَمَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنَ السَّمَاءِ مِن مَّاءٍ فَأَحْيَا بِهِ الْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَابَّةٍ وَتَصْرِيفِ الرِّيَاحِ وَالسَّحَابِ الْمُسَخَّرِ بَيْنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ لَآيَاتٍ لِّقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
Оят: Албатта, осмонлар ва ернинг яратилишида, кеча-кундузнинг алмашиниб туришида, одамларга манфаатли бўлган нарсаларни [ўзига юклаб] денгизларда сузиб юрган кема[лар]да, Аллоҳнинг [осмондан] сувни нозил қилиб, у билан ўлик ерни тирилтиришида ва унинг [ернинг] устида турли ҳил жонзотларни тарқатиб қўйишида, шамолларни йўналтириб қўйишида, осмонлар ва ер ўртасидаги [Аллоҳнинг амрига] бўйсунган булутларда — ақл юритувчи қавмлар учун оят-аломатлар бор.
Тафсир: [Аллоҳ Таъало бизларга, осмонлар ва ер — илоҳий оятлардан экани ҳақида хабар берди. Бу улкан махлуқотлар, Яратувчининг якка-ю, ягоналиги, Унинг илоҳийлиги, чексиз султонлиги, раҳмати, марҳамати ва Аллоҳга хос бўлган барча сифатлари ҳақида гувоҳлик беради. Аммо, бу оятлардан ҳақиқий манфаатлар олиш, фақат ақли расо, онгли кишиларгагина насиб этган, зеро улар ўз ақлларини белгиланган мақсад учун ишлатадилар. Аллоҳ инсонга ҳар қанча катта ақл, ҳар қанча кенгроқ онг бергани сари, инсон Аллоҳнинг оятларидан шунча кўпроқ фойдалар олади ва уларнинг борасида шунча кўпроқ тафаккур юритади. У осмоннинг баланд гумбази, унинг ҳажми, комиллиги ва хатосиз ишланганлиги устида фикр юритади. Қуёшга, ойга, юлдузлар ва бошқа чироқларга назар солиб, уларнинг ҳар бирлари инсонларга манфаат етказиш учун ўз ўринларига жойлаштирилиб қўйилганига қойил қолади. Ер одамзот учун тирикчилик кўрадиган хотиржамлик маскани қилингани, инсон унинг устида яшаб, сон-саноқсиз яхшиликларни хоҳлаганича олганини кўриб, хайрон бўлади. Бу оят-мўъжизалар, Аллоҳ Таъало махлуқотларни Ўзи яратиб ва Унинг Ўзи уларни бошқаришига ишора қилади. Бундан ташқари улар, илоҳий қудратдан, гувоҳлик берадики, унинг туфайли Аллоҳ оламларни яратди ва йўқдан пайдо қилди; улар илоҳий ҳикматдан гувоҳлик берадики, унинг сабабидан Аллоҳ Таъало бу оламларга гўзал ва комил кўриниш бериб, уларда Ўз низомларини ўрнатиб қўйди; яна бу оятлар илоҳий билим ва раҳматдан гувоҳлик берадики, унинг туфайли Аллоҳ Ўз қулларини уларга фойдаси тегадиган, улар муҳтож бўлган ва тирикчиликларига зарурий бўлган барча нарсалар билан таъминлаб берди. Буларни ҳаммаси, Аллоҳнинг нақадар мукаммал ва нақадар етук Зот эканлигига ишончли ҳужжатдир. Аллоҳнинг Ўзи махлуқотларни яратади, бандаларининг ишларини бошқаради ва уларнинг ибодатларига сазовордир. Оят-мўъжизалардан яна бири, бу: тун ва куннинг ҳамиша алмашиниб туришидир. Уларнинг бири, доимо бошқасини ўрнига келаётиб, ўзи билан ё совуқни, ё иссиқни, ё мўътадил об-ҳавони олиб келади. Кеча ва кундуз бир-бирлари билан алмашинаётган вақтда, ё қисқариб туради, ё узайиб туради. Шунга биноан йил фасллари пайдо бўладики, улар Одам боласининг ҳаётини, жониворлар, ўсимликлар ва ер юзида борки мавжудотни тирикчилигини тартибга солиб туради. Буларнинг барчаси ажойиб интизом билан, ажойиб бир аниқлик билан ва ажойиб қонунларга бўйсуниб рўй берадики, инсон ақлини ҳайратга солади ва бу нарсаларни ҳар томонлама кашф қилиб ўрганиб чиқиш энг ақлли кишиларнинг ҳам қўлидан келмайди. Ахир бу ҳодисалар, оламларнинг Подшоҳини қанчалар қудратли, билимли, ҳикматли, раҳмати кенг эканлигидан далолат бермайдими?! У Зотнинг қудрати, султонлиги ва мулкининг буюклиги, инсонни фақат Унгагина сиғинишга ва Унигина илоҳийлаштиришга, Уни севиб, Ундан қўрқишга, Ундан умид қилиб, Унгагина таваккул қилиб яшашга, ҳамда ибодатларини фақат Унга бағишлаш орқали, Унинг ризолигига интилишга ундайди.
Денгизларда сузиб юрувчи кема ва қайиқлар ҳам, Аллоҳнинг мўъжизотларидан ҳисобланади. Жаноби Ҳақ, Ўзининг бандаларини ушбу сузиб юрувчи нарсаларни ясашга, яратишга илҳомлантирди. Уларга бунинг илмини, маҳоратини бериб, керакли асбоб-ускуна ва ашёлар билан таъминлаб қўйди.

Роббимиз Ўз қулларига сувдек жўшқин нарсани, ҳамда кемаларни, ичидаги озиқ-овқати ва инсонларга манфаатли бўлган нарсалари билан, у ёқдан, бу ёққа ҳайдовчи шамолларни бўйсундириб қўйди. Бунинг туфайли инсонларнинг эҳтиёжлари қондирилади, манфаатлар етказилади, ҳамда ҳаётлари тартибга тушади. Ҳўш, инсонлар кемасозлик қилишлари учун, уларни бунга илҳомлантирган, йўналтириб қўйган ким? Ким уларга кемасозлик учун зарурий нарсаларни ато этди? Ким уларга денгизлар ва шамолларни бўйсундирди? Кемаларга денгиз ва океанларда сузиб юришга изн бериб қўйган ким? Инсонларни, уларнинг юклари билан ташиб юрувчи транспорт воситаларини ким яратиб берди? Уларнинг ёқилғиси бўлган бензин, солярка, нефть, газ каби ашёларни ким чиқариб берди? Ахир буларнинг ҳаммаси, Яратувчимизнинг марҳаматини натижаси эмасми? Наҳотки, аввалда онасининг қорнидан умуман илмсиз, мутлақо қувватсиз, кучсиз бўлиб туғиладиган, сўнгра эса, улғайгани сари илм олиб, куч-қувватга аста-секинлик билан эга бўладиган инсон, буларнинг барчасига ўзи, мустақил [Аллоҳнинг бошқарувисиз] эриша олса? Балки бу нарсаларнинг рўй бериши, ҳикматли ва ҳар нарсадан хабардор бўлган, барча нарсанинг устида қудратли бўлган, жалолати ва улуғлиги олдида барча махлуқотлар бош эгган Зотнинг марҳамати туфайли бўлаётгандир?! Ҳақир ва ожиз қул, ҳеч бўлмаганда, бу буюк режани амалга ошириш учун Аллоҳ яратган сабаблардан бири бўлиши мумкин. Албатта, бунда Аллоҳнинг марҳаматидан ва Ўз бандаларига кўрсатган чексиз ғамҳўрлигидан даракдирки, энди инсонлар бўйнидаги мажбурият, бу: Аллоҳни самимий севиш, фақат Ундан қўрқиш, фақат Унга умид боғлаб, фақат Унгагина суянишдир, ҳамда Унинг барча амрларида бўйсуниб, Унинг олдида хорлик кўрсатиб, Уни улуғлашдир.
Булутлардан ёққан ёмғир ҳақида ҳеч тафаккур юритганмисиз? У ҳам Аллоҳнинг оятларидан биридир. Ёмғир суви туфайли ер юзида турли ҳил дарахтлар, ўсимликлар ва наботот олами вужудга келадики, бошқа махлуқотларнинг уларсиз яшашининг умуман иложи йўқ. Ахир, осмонлардан сувни ёғдириб қўйган ва у орқали ўсимликларни чиқариб қўйган Зот — Аллоҳнинг қудратига шу нарсани ўзи етарли ҳужжат эмасми? Бу, У Зотнинг марҳамати, қулларига бўлган ҳамдардлиги, муҳаббатидан дарак эмасми? Аллоҳ Таъало ўликларни қайта тирилтира олишига ва уларни тегишли жазо, ёки мукофот билан тақдирлай олишига кифоя қиладиган исбот эмасми? Роббимиз ер юзида турли-туман жониворларни тарқатиб қўйди ва мана шунинг ўзи Унинг қудратлилиги ва буюклигига, Унинг ягоналиги ва мутлақ ҳукмига гувоҳликдир. Ер юзидаги барча ҳайвонотни одамга бўйсундириб қўйдики, инсонлар уларни ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлата олсинлар. Улар ҳайвонларнинг гўштларидан ейдилар, ёки уларнинг сутларини ичадилар, уларни устига минадилар, ёки қўриқчилик мақсадида ишлатадилар ва бошқа ишлар учун уларни қўллайдилар, ҳўш бу ҳақда фикр юритармиканлар ва ўзларига керакли хулосаларни чиқариб олармиканлар? Аллоҳ Таъало бу ҳайвонларни бутун ер юзига тарқатиб қўйиб, уларни ризқланишларини Ўз зиммасига олди, шунинг учун Аллоҳ деди: «Ер юзида ўрмалаган нарса борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (11:6).
Шамолларнинг алмашинувида биз билан сиз учун катта оятлар бор. Бу шамоллар гоҳо совуқ, гоҳо илиқ, гоҳо жанубий ва шимолий, гоҳо эса, шарқий ва ғарбий бўлади, ҳамда оламнинг мана шу тўрт тарафнинг бошқа йўналишларида ҳам эсиб турадилар. Улар булутларни ҳайдаб, бир жойга жамлайдилар, уларни сув билан таъминлайдилар, ёмғирни улардан сиқиб чиқарадилар, булутларни нимта-нимта қилиб, ҳар ҳил ёмон оқибатларни олдини оладилар. Баъзида бу шамоллар ўзида илоҳий раҳмат, марҳаматни олиб келса, баъзида жазо билан келадилар. Бас, ким уларни мана шу тарзда бошқармоқда? Ким уларни инсонлар муҳтож бўлган яхшиликларни келтиришга мажбурлаб қўйди? Ким бу шамолларни ҳайвонотнинг манфаатига, тирик махлуқотларнинг, ўсимлик ва эканларнинг фойдасига эсдириб қўйди? Бунга қодир Зот, фақат ягона, ҳикматли ва раҳмати кенг Аллоҳдир. У қулларининг барча ибодатларига лойиқдир. Севилишга, қўрқилишга, умид қилиб, суянишларига лойиқдир.]

У Зот одамлар сувга эҳтиёжли бўлиб турганларида уни нозил қилади, бироқ, ёмғирларнинг куплиги инсонларга зарар етказса, уни тўхтатиб қўяди. Унинг куч-қудрати қанчалар чексиз ва яхшилиги қанчалар буюк! Наҳотки, Аллоҳнинг яратиб қўйган неъматларидан лаззатланиб, фазлу иноятидан фойдаланиб, сўнгра ўша неъматларни Аллоҳнинг маъсиятига, таъқиқлаб қўйган ишларига сарфлаган кишини ақли расо, адолатли, инсофли деб бўладими? Бундай кимсаларга нисбатан Аллоҳнинг кўрсатган сабри, ғазабини босиши, азобини тезлатмаслиги, ҳалимлиги ва олижаноблиги Унинг нақадар мулойим ва нақадар раҳмдил эканидан далолат беради. Барча нарсадан ҳам, барча нарсадан кейин ҳам, мақтовлар ва ҳамду сано ягона Аллоҳгадир. Кўринган ва кўринмаган ҳамдлар Аллоҳга бўлсин!]
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/tafsirassaadiy
2:165.
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَتَّخِذُ مِن دُونِ اللَّهِ أَندَادًا يُحِبُّونَهُمْ كَحُبِّ اللَّهِ وَالَّذِينَ آمَنُوا أَشَدُّ حُبًّا لِّلَّهِ وَلَوْ يَرَى الَّذِينَ ظَلَمُوا إِذْ يَرَوْنَ الْعَذَابَ أَنَّ الْقُوَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا وَأَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعَذَابِ
Оят: Ва одамлар ичида [шундай] кимсалар борки,[ўзларига] Аллоҳдан ўзгаларни [Холиқларига] тенгдош [илоҳ] қилиб оладилар ва уларни [ўша илоҳларини] худди Аллоҳни севгандек, севадилар. [Аммо] иймон келтирганларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари [барча нарсанинг муҳаббатидан] шиддатлироқдир. Агар зулмкор бўлган кимсалар, азобни кўрган чоғларида, батаҳқиқ, барча куч-қувват Аллоҳники эканлигини ва батаҳқиқ, Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зот эканлигини кўрсалар эди.
Тафсир: [Ушбу оят, ўзидан олдинги оят билан қанчалик гўзал тарзда боғланган-а! Чунки, аввалдаги оятда, Аллоҳ Таъало Ўзининг ваҳдониятига (ягоналигига) ҳеч рад қилиб бўлмас далилларни келтирдики, иймон эгалари учун бу далиллар илмдан — қатъий ишончга айланиши ва шак-шубҳаларни тамомий йўқолиши учун етарлидир. Аммо, ушбу оятда, Робб Таъало хабар бериб айтадики, Аллоҳнинг ўша [олдинги оятда] санаб ўтилган оят-мўъжизаларини аниқ кўриб, билиб, англаб туриб ҳам, инсонлар ичида шундайлари борки, махлуқотларни Холиққа тенглаштирадилар: уларга чин юракдан, самимий муҳаббат кўрсатиб, эҳтиромлашади ва уларга алоҳида ибодат турини бағишлаб, уларнинг олдида итоат билан бош эгиб турадилар. Агар инсон, унга яккаилоҳликнинг ҳақиқатини англатадиган далилларни келтиргандан кейин ҳам, ўзининг ширкида давом этса, у албатта, ё Аллоҳга ўжарлиги билан кофирдир, ё Аллоҳнинг оятлари ва турли ҳил махлуқотлари борасида тафаккур қилишни хоҳламаслиги билан куфр қилади. Бундай кишини, ўзининг куфрида ҳеч қандай узри йўқ. Бундан ташқари, у энг шиддатли азобга лойиқ. Бу оятда мушрик бўлган кимсалар ҳақида гап кетган, аммо улар, Аллоҳга, Унинг яратувчилигида, ёки ризқ беришида, ёки оламларни бошқаришида бошқаларни шерик қилмаганлар [яъни, яратувчи, ризқ берувчи ва бошқарувчи ягона Аллоҳ деганлар], аммо, улар Аллоҳнинг ибодатида бошқаларни У Зотга шерик, тенгқур қилганлар. Улар махлуқотларга сиғинар эканлар, ўша соҳта илоҳлари уларни Аллоҳга яқинлаштирадилар, деган эътиқодда ибодат қилганлар. Бироқ, уларнинг бут-санамлари ва сиғинган нарсалари Аллоҳга ҳеч қачон, на шерик ва на тенгқур бўлолмайдилар, лекин уларнинг ўзлари ўша ҳудоларини Аллоҳга тенглаштирар эдилар. Ўзларининг бут-санамларини "илоҳ" деб аташар, ҳолбуки, уларнинг бундай деб аташлари умуман асоссиз ва ҳар қандай маънодан маҳрум қилингандир. Бу ҳақда Аллоҳ Таъало деди: «Аммо улар Аллоҳга шерик келтирадилар. Айтинг: “Ҳўш, [ўша соҳта худоларингизни] исмларини айтиб берингчи! Ёки Унга [Аллоҳга] ер юзида У [Аллоҳ] билмайдиган нарсанинг [яъни, илоҳларингизнинг] хабарини берасизларми? Балки, бу қуруқ гапдир...» (13:33). Аллоҳнинг пайғамбари — Юсуф (алайҳиссалом) ҳам шундай деганлар: «Эй ҳамзиндон дўстларим, турли-туман [тарқалиб кетган] робблар яхшими, ёки ягона, қаҳҳор бўлган Аллоҳми? Сизлар эса, Ундан бошқаларга ва аждодларингиз исмлаб қўйган исмларга сиғинмоқдасизлар, ваҳоланки, Аллоҳ улар ҳақида ҳеч қандай ҳужжат нозил қилмаган эди. Ҳукм чиқариш фақат Аллоҳга хосдир. У фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни буюрди. Худди шу — тўғри, саҳиҳ диндир, лекин одамларнинг кўплари билмаслар” (12:39–40).
Яратилган махлуқ, ҳеч қачон Аллоҳ билан тенг бўлолмайди, чунки Аллоҳ — Яратувчи, Холиқдир, Ундан ўзга барча нарса эса — яратилгандир. Робб — ризқ берувчи Раззоқдир, ундан бошқа барча мавжудот ўша ризққа муҳтождир. Аллоҳ беҳожат ва бирон нарсага эҳтиёжли эмасдир, ундан ўзга барча мавжудот эса фақир ва ожиздир. Аллоҳ — ҳар томонлама мукаммал ва бенуқсондир, бандаларига эса айбли, камчиликли, нуқсонли бўлиш хос. Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи фойда келтира олади, ёки зарар етказишга қодир, аммо Ундан бошқа барча мавжудот ҳеч қандай манфаат келтиришга, на зарар етказишга ва на тақдирларини бошқаришга қодир эмасдир.

Бундан, Аллоҳ Таъалога фаришталарни, пайғамбарларни, солиҳларни, бут-санамларни ва бошқа махлуқотларни шерик ва тенгқур қилаётган кимсаларнинг эътиқодлари қанчалик бузуқ эканлигини англаб оламиз. Ягона Аллоҳнинг Ўзигина самимий, комил ҳолда севилишга ва бўйсунилишга лойиқ эканини билиб оламиз. Шунга биноан, мушриклар ўзларининг илоҳларини севганларидан кўра, мўминлар Аллоҳни кўпроқ севишларини ёдга олиб, Аллоҳ уларни мақтади. Ҳақиқатдан ҳам, мўминларнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатлари холис ва чинакам бўлиб турган бир пайтда, мушриклар ўзларининг бутларини Аллоҳга шерик қиладилар холос. Бошқа томондан, мўминларнинг ўз Роббиларини севишлари, уларни бахт-саодат, фавз ва ютуққа эриштирса, мушрикларнинг ўз бутларига бўлган муҳаббатлари уларни абадий бадбахтлик ва абадий қийноқларга гирифтор қилади. Шунинг учун ҳам бу оятда, Аллоҳга ширк келтирувчи, одамларнинг Роббисига итоат этиш ўрнига, бут-санамларга сиғинувчи, Аллоҳнинг бандаларига нисбатан зуғум ўтказувчи, уларни тўғри йўлдан оздириб, уларга зарар етказувчи, бузғунчи бўлган кимсаларни, қиёмат куни улар аниқ кўзлари билан кўрадиган азобдан огоҳлантирилди. Ана ўшанда улар, барча куч-қудрат тўлалигича фақат ягона Аллоҳга тегишли эканини ва улар сиғинган олиҳалари ҳеч нарсага қурби етмайдиган, ожиз махлуқотлар эканини тушуниб, англаб етадилар. Ўша кунда улар ўзларининг соҳта ҳудолари нақадар заиф ва нақадар ёрдамсиз эканини биладилар. Ҳаёти дунёдалик чоғларила, уларнинг бут-санамлари ва ўйлаб топилган соҳта илоҳлари бирон ҳукмга эга ва одамларни Аллоҳга яқинлаштиришга қодир деб эътиқод қилган эдилар, аммо бу ақидалари нечоғли хато, қилган ишлари эса ҳабата бўлганини гувоҳи бўладилар. Бу бадбахт, шақий кимсаларни жазога маҳкум қилинганда, ўша ўзлари сиғинган ҳудолари уларни қийноқлардан қутқара олмайди ва уларга зиғирчалик фойда келтиришга қодир бўлмаслар. Устига устак, ўша умид боғлаган ва суянган илоҳлари уларга зарар ва зиёндан бошқа нарсани келтирмайди.]
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/tafsirassaadiy
2:166.
إِذْ تَبَرَّأَ الَّذِينَ اتُّبِعُوا مِنَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا وَرَأَوُا الْعَذَابَ وَتَقَطَّعَتْ بِهِمُ الْأَسْبَابُ
Оят: [Уларга шундай бир кун келишини эслатингки], ўшанда [куфр ва залолатга чақирган] пешволар [ўзларига] эргашган [жоҳил киши]лардан воз кечадилар [танимасликка оладилар]. Ва [мана энди] улар азобни [ўз кўзлари билан аниқ] кўрдилар ва [мана энди] ўрталаридаги боғлиқликлари узилиб кетди.
Тафсир: [Қиёмат соати қойим бўлганида, куфрга бошловчи бошлиқлар, залолатга чақирган [имомлар] пешволар [ҳаёти дунёда] уларнинг ортларидан [кўр-кўрона] эргашган барча оддий, жоҳил кишилардан воз кечадилар ва улардан безор эканларини эълон қиладилар. Ер юзида уларнинг ўрталарида боғланган барча алоқалар, ришта ва боғланишлар ўша даҳшатли кунда тамомий узилиб кетади. Бу боғланишлар, Аллоҳ учун ва Аллоҳнинг буйруқларига мувофиқ бўлмаган, билъакс, улар ботилнинг, ёлғоннинг устига қурилган ришталар эди, шунинг учун кофирларнинг [дунёда] қилган барча амаллари йўққа чиқиб кетади. Мана энди улар ноҳақ, ботил гапларни гапирганларини англаб етдилар; мана энди “фойдали ва яхши натижалар беради”, деб ўйлаган амаллари уларга хасрат ва надоматни келтирди. Ундан ҳеч қачон чиқа олмайдиган ва ҳеч қачон нажот топа олмайдиган жаҳаннамнинг абадий аҳолиси бўлишга маҳкум эканликларига ақллари етиб қолади. Бундан ортиқроқ ва бундан мудхишроқ зиён, ютқазишнинг ўзи бўладими? Мушрикларнинг бу аҳволга тушишларига сабаб эса, уларнинг ёлғонга эргашганлари, умид боғлаб бўлмайдиган нарсаларга умид боғлашлари ва суяниб бўлмайдиган нарсаларга суянишлари бўлди. Уларнинг [динлари, эътиқодларини] пойдевори (фундаменти) аввалдан бузуқ ва яроқсиз бўлган [пишиқ, мустаҳкам бўлмаган], шу боис, амаллари ҳам бузуқ ва фойдасизга айланди. Буни англаб етган чоғларида уларни қаттиқ хасрат, ғам-қайғу ва тасаввурга сиғмас махзунлик қамраб олади. Умидлари пучга чиқади, қилган қилмишлари эса ўзларига энг даҳшатли тарзда зиён етказади. Уларнинг тақдирлари, Роббиларига суянган ва Роббиларига умидларини боғлаб, амали солиҳ қилган ва амаллари фойда келтиришига ишонган кишиларнинг тақдирига асло ўхшамас. Бу солиҳ кишилар ҳақни — ҳақ деб қабул қилдилар, чин, самимий ихлос билан солиҳ ишларни бажардилар ва ҳаққа суяндилар. Улар албатта, ўзларининг салоҳиятли ишларини самараларини кўрадилар ва Аллоҳнинг хузурида ўзларининг туганмас ажрларини топадилар. Аллоҳ Таъало деди: «Куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан [одамларни] тўсганларнинг амалларини У Зот йўққа чиқарди. Иймон келтирган, солиҳ амалларни бажарган, ҳамда, Роббиларидан Муҳаммадга нозил қилинган ҳаққа иймон келтирганларнинг гуноҳларини яширди ва аҳволларини ислоҳ қилди. Бундай бўлишига, албатта, кофир бўлганларнинг ботилга эргашишлари, иймон келтирганларнинг эса, Роббиларидан бўлган ҳаққа эргашишлари сабабдир. Мана шундай [тарзда] Аллоҳ инсонларнинг мисолларини келтириб беради» (47:1–3).]

2:167.
وَقَالَ الَّذِينَ اتَّبَعُوا لَوْ أَنَّ لَنَا كَرَّةً فَنَتَبَرَّأَ مِنْهُمْ كَمَا تَبَرَّءُوا مِنَّا كَذَلِكَ يُرِيهِمُ اللَّهُ أَعْمَالَهُمْ حَسَرَاتٍ عَلَيْهِمْ وَمَا هُم بِخَارِجِينَ مِنَ النَّارِ
Оят: Ва [адашган пешволар ортидан] эргашганлар [ўша куни қаттиқ кулфатда] айтадиларки: “Қанийди бизлар учун яна бир бора [ҳаёти дунёга қайтиш] имкони берилса эди, ўшанда улар [куфр пешволари қиёмат куни] худди бизлардан воз кечиб қўйганлари каби, биз ҳам улардан воз кечиб кетган бўлар эдик”. Мана шундай тарзда Аллоҳ уларнинг амалларини ўзларига қарши ҳасрат [надомат] қилиб кўрсатиб қўяди ва улар [асло] олов [жаҳаннам]дан чиқиб [нажот топиб] кетгувчи бўлмаслар.
Тафсир: [Ўзларининг [адашган] йўлбошчиларини изларидан эргашган кофирлар, ўша кунда ҳаёти дунёга бир қайтишни ва ўзлари кўр-кўроналик билан эргашган ўша пешволаридан воз кечишни орзу қилиб қоладилар. Мушрикликдан тамомий қайтиб, ягона Аллоҳгагина қуллик қилишни истайдилар. Аммо, улар бу орзуларига етиша олмайдилар, чунки инсонларга берилган муҳлат ўтиб бўлди, фурсат тугади. Бундан ташқари, уларнинг [бу дунёга қайтиб, қўлдан кетган нарсаларни тиклашлик ҳақидаги] ваъдалари ёлғон ва қуруқ гапдир, зеро агар уларни бу дунёга қайтарилса эди, улар барибир таъқиқланган ишларни яна содир қилар эдилар. Ўзларининг асоссиз иддао ва ваъдаларини, ўша куфр бошлиқларига нисбатан туйган нафратлари ва ғазаблари туфайли айтадилар холос. Куфр ва залолат пешволарининг ўша кунда тортадиган азоблари энг қаттиқ ва шиддатли бўлур, буларнинг бошида эса Иблис бўлади [яъни, Иблисга берилган азоб энг оғир ва энг шиддатлиси бўлади, чунки у куфр пешволарининг энг каттасидир, бинобарин, азобни ҳам энг улкани ва энг ёмони унга аталган]. Аллоҳ Таъало деди: «Қачонки, иш битиб [ҳукмлар чиқарилиб] бўлганда, шайтон [ўша унга эргашганларга қарата] айтади: “Албатта, Аллоҳ сизларга ҳақ ваъдаларни берган эди [ва ҳамиша ваъдасини бажаради]. Мен ҳам сизларга [турли ҳил] ваъдаларни бердим, аммо [кейин] сизларга [берган сўзимга] хилоф қилдим. Сизларнинг устингиздан менинг султонлигим йўқ эди [биронтангизни гуноҳга мажбурлаганим йўқ], магарам, сизларни [ўз йўлимга] чақирсам, ўзинглар менинг [чақириғимга, ўз ихтиёрингиз билан] жавоб бердинглар [яъни, ортимдан эргашдинглар]. Бас [энди] мени маломат қилмасдан, [балки] ўзингизни маломат қилинглар! Мен сизларни [Аллоҳнинг азобидан] халоскорингиз эмасман, сизлар ҳам [азобдан] мени халос эта олмассиз. Илгарилари мени [Аллоҳга] шерик қилганларингизни мутлақо тан олмасман [инкор қиламан]. Дарҳақиқат, золим бўлган кимсаларга аламлантирувчи азоблар тайёрлаб қўйилгандир” (14:22)]

2:168.
يَا أَيُّهَا النَّاسُ كُلُوا مِمَّا فِي الْأَرْضِ حَلَالًا طَيِّبًا وَلَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ إِنَّهُ لَكُمْ عَدُوٌّ مُّبِينٌ
Оят: Эй инсонлар! Ер юзидаги [Аллоҳ томонидан ризқ қилиб берилган] нарсалардан ҳалолини, покизасини енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар, [чунки] батаҳқиқ, у сизларга аниқ душмандир.
Тафсир: [Бу мурожаат барча инсонларга — у мўмин бўладими, кофир бўладими — бирдек тегишлидир. Инсонларга турли ҳил таом ва самаротларни истеъмол қилишга, мева-чева ва кўплаган ҳайвонларнинг гўштларини ейишга изн беришлик билан, Аллоҳ Таъало уларга улкан раҳматини намойиш қилди. Бу неъматлар, агар уларни ҳалол йўл билан топилган бўлса; ўғрилик, йўлтўсарлик билан, қонунбузарлик ва бировларнинг ҳақларини поймол қилиш орқали топилмаган бўлсагина, ҳалол деб эълон қилинди. Аллоҳ Таъало инсонга, ўз таомида фақат покиза, ҳалол нарсаларни тановул қилишга ва таъқиқланган нарсалардан: ўлакса, қон, чўчқа гўшти ва бошқа нопок нарсалардан четланишликка буюрди. Демак, оятдан маълум бўладики, то шариатимизда аниқ [далил билан] таъқиқ келмагунича [масалан, чўчқа гўштига, қонга таъқиқ келганидек], ер юзидаги барча нарса ҳалол, покиза деб саналаверади ва истеъмол қилинаверади.
Ҳаром қилинган нарсаларга келсак, улар икки гуруҳга бўлинади: уларнинг биринчилари ўз-ўзидан [зотида] ҳаром ва бунинг сирасига покиза нарсаларнинг зидди бўлган [нажосат, қон, чўчқа гўшти, ўлакса каби] нопок нарсалар киради. Иккинчилари эса, Аллоҳнинг ва Унинг махлуқотлари ҳуқуқларини поймол қилиш йўли билан топилгани учун ҳаромдир [яъни, нарсанинг ўзи аслида тоза нарса, масалан: нон, ҳалол гўшт каби, аммо у ҳаром йўллар билан: ўғрилик, зино, рибо орқали топилган, ёки, Аллоҳ учун сўйилмаган, шунинг учун ҳаром — тарж.]
Оят яна шунга ишора қиладики, инсон танасини тириклигини тутиб турувчи миқдордаги таомни истеъмол қилиб туриши — вожибдир ва борди-ю, агар инсон ўзини овқат ейишликдан мутлақо тийса [ва бу уни ўлимга, ёки қаттиқ очарчиликка олиб келадиган бўлса], демак у Аллоҳнинг аниқ буйруғини бузган бўлади. Биз муҳокама қилаётган амру фармонда инсонлар учун фақат фойда ва яхшиликлар бор бўлгани сабаб, Аллоҳ Таъало одам боласига шайтоннинг изларидан юришни, яъни, унинг амрларини бажаришни, куфрни дин қилиб олишни, жиноят ишларга қўл уришни, ҳамда зулмкорлик, адолатсизлик қилишни ман қилди. Бу таъқиққа яна: баъзи ҳайвонларни муқаддас санашлик ва ҳаром қилинган нарсаларни таом сифатида тановул қилишлик ҳам киради. Шайтон ҳеч қачон инсонларга бўлган адовати, нафратини яширмаган: уларни адашишликка олиб кириш учун, ер юзида ёвузлик, зулм, зўравонлик қилишларини уларга буюради; Одам боласининг барчалари — аввалгисидан, то охиргисигача — ёниб турган жаҳаннамнинг аҳлидан бўлишларини астойдил хоҳлайди. Аммо, ҳақгўй Илоҳ фақатгина шайтоннинг изидан юришни одамларга таъқиқлабгина қолмай, балки шайтоннинг инсонга бўлган ашаддий душманлиги ҳақида ҳам уларга хабар берди. Шунинг ўзи ундан эҳтиёт бўлиб, унинг вас-васларига кўнгил бурмасликка кифоя қилади. Бундан ташқари, дин рухсат берган ҳалол нарсалар, дин таъқиқлаган нарсаларга нисбатан анча устунлиги борлигини ва ислом шариати фақат зарарли, нопок ва исқирт нарсаларнигина ҳаром қилиши ҳақида марҳаматли Роббимиз баён қилиб берди ва келаси оятда дедики: ]

2:169.
إِنَّمَا يَأْمُرُكُم بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَن تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ
Оят: [Ва] батаҳқиқ, у [шайтон] сизларни ёмон ишлар [яъни, кичик гуноҳлар]га ва фаҳш амаллар [яъни, катта гуноҳлар]га, ҳамда, Аллоҳга қарши ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришга буюради [яъни, Аллоҳ ҳақида, билимсизлик билан ёлғон тўқишликка чақиради]
Тафсир: [Ушбу оятдаги “бис-су'и” ибораси остида, ҳар қандай гуноҳу маъсиятлар назарда тутилган, чунки уларни бажарувчи гуноҳкор одамга, улар албатта, зиён-зарар етказади. Аммо, бу ўринда фаҳш амалларни зикр қилиниши, қисмийни умумийга киритишнинг ёрқин мисолидир. Шубҳасиз, фаҳш амаллар ҳам гуноҳ, деб саналади, бироқ, ҳар қандай ақли расо, онги теран киши улардан нафратланади ва номақбул ҳисоблайди. Бундай гуноҳлар жумласига: зино қилиш, маст қилувчи ичимликларни ичиш, қотиллик, бўҳтон (туҳмат), бахиллик ва бошқа кўплаган қабиҳ ишлар киради. Оятда зикр қилинган: “Аллоҳга туҳмат қилиш”, деганда, Аллоҳнинг қонунлари ва илоҳий тақдир борасида қилинган ҳар қандай асоссиз иддаолар тушунилади. Агар инсон — Аллоҳ Таъалони, У Зот Ўзини Ўзи васфлагандек васфламас ва пайғамбари таърифлагандек, таърифламас экан; ҳамда, Аллоҳ Ўз-Ўзини ва Унинг пайғамбари Аллоҳни васфлаган нарсаларни Аллоҳдан инкор қилар экан, у ҳолда, Роббисига ўзи билмаган нарсасида туҳмат қилган бўлади. Агар у Аллоҳ билан биргаликда бошқа ибодатга лойиқ илоҳлар бор деса ва ўша илоҳлар бандани Аллоҳга яқинлаштиришга қодир, деб эътиқод қилса, демак, билимсизлик билан Аллоҳга бўҳтон қилган бўлади. Агар инсон, далилларга асосланмай туриб, Аллоҳнинг буйруқ, ёки қайтариқлари ҳақида гапирса, демак Аллоҳга, ўзида бўлмаган нарсалар билан ёлғон тўқиган бўлади. Борди-ю, Аллоҳ баъзи бир махлуқотларини муайян бир мақсад учунгина яратган деса ва бу гапларини саҳиҳ, рад этиб бўлмас далиллар билан далиллаб беролмаса, билими бўлмаган нарсада Аллоҳга бўҳтон тўқиган бўлади. Аллоҳга қилинган туҳматданда оғирроқ, ёмонроқ туҳмат бўлиши мумкинми? Аллоҳнинг гаплари ва росулининг нутқи билан келган ҳақиқатнинг асл маъносидан оғиб кетиб, унга бошқача маъно-мазмун бериб, уни ўзгартиришданда хатарлироқ нарсанинг ўзи бўладими? Ахир кўплаган адашувчи, залолатда қолган кишилар айнан шундай йўл тутадилар. Улар қуръон оятларига ўзгача маъно бериб, асл маъносидан бузиб туриб, Аллоҳ худди шундай демоқчи бўлганини бизларга уқтирмоқчи бўладилар. Билиб қўйингки, Аллоҳнинг номидан, саҳиҳ далилларга асосланмай туриб қилинган ҳар қандай иддаолар катта гуноҳлар сирасига киради. Бу гуноҳлар ўз навбатида бошқа кўплаган жиноятларни жалб қилади ва шайтоннинг йўли бўлиб саналадики, у ўзининг аскарлари билан биргаликда одамларни шу йўлга чақиради. Улар макр-ҳийлалар уюштириб, инсонларни алдайдилар ва одамларни ҳақ йўлидан залолатга киритиш учун, қўлларидан келган барча имкониятларни ишга соладилар. Шунинг баробарида, Аллоҳ Таъало инсонларга адолатни қойим қилишни, ёзгулик кўрсатишни ва қариндошларга ёрдам беришни буюриб, фаҳш ва мункар ишларни бажаришдан қайтаради, ҳамда бузғунчилик қилишни таъқиқлайди. Ҳар бир инсон фикр юритиб, қайси даъватга қулоқ солишни ва кимнинг йўлидан юришни ўйлаб кўрсин! Унга яхшилик тилаётган ва уни дунё-ю охиратда саодатга, нажотга эришишга чақираётган Аллоҳнинг даъватига қулоқ солиши ва эргашиши мумкин, зеро Аллоҳга итоат қилиш фавзга эришишнинг кафолати бўлиб, инсонга улкан фойдаларни келтиради. Аллоҳ Таъало Ўзининг бандаларини кўзга кўринган ва кўринмаган марҳаматлар билан сийлайди, фақат яхшилик қилишга буюради ва ёмонликдан қайтаради. Аммо, инсон ўзининг ашаддий душмани бўлган, одамларга фақат ёмонликни, фақат ёвузликни хоҳлайдиган ва уларнинг дунё-ю охиратини ҳалоқ қилиш учун қўлидаги барча имкониятларни бажараётган шайтонга эргашиб, унинг чақириғига қулоқ солиши ҳам мумкин. Шайтонга бўйсуниш, бу мутлақ ёмонликдир, у билан дўст тутинишнинг оқибати эса, дунё-ю, охиратда зиён тортиб қолишликка олиб келади. Зеро шайтон фақат ёмонликка чақиради ва солиҳ амаллардан инсонни қайтаради.]

2:170.
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ اتَّبِعُوا مَا أَنزَلَ اللَّهُ قَالُوا بَلْ نَتَّبِعُ مَا أَلْفَيْنَا عَلَيْهِ آبَاءَنَا أَوَلَوْ كَانَ آبَاؤُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ شَيْئًا وَلَا يَهْتَدُونَ
Оят: Ва қачонки у [адашган кофир кимса]ларга: “[Барча ишларингизда] Аллоҳ нозил қилган нарса [қуръон ва суннат]га эргашинглар”, дейилса, улар [бунга жавобан ўжарлик билан]: “Йўқ, биз ота-боболаримизни нимани устида [яъни, қандай ақида ва амаллар устида] топган бўлсак, ўшанга эргашамиз [ота-бобаларимиз тутган динни тутиб, улар ибодат қилгандек, ибодат қиламиз]”, дейдилар. Наҳотки оталари ҳеч нарсага ақллари етмаган [ҳақ йўл борасида ҳеч нарсани билмаган], ҳамда ҳидоят топмаган [кишилар] бўлсалар ҳам [уларга шундай кўр-кўроналик билан эргашиб кетаверадиларми]?
Тафсир: [Қачонки мушрик бўлган кимсаларга, Аллоҳ Ўз пайғамбари ﷺга нозил қилган буйруқ ва қайтариқларга итоат қилиш буюрилса, уларнинг аҳволлари ва айтар сўзлари қандай бўлишини бизга Аллоҳ айтиб берди. Улар Роббиларининг иродасига бўйсунишдан бош тортиб, фақатгина ўзларининг аждодлари изидан юришлари ҳақида гапирадилар. Ўз ота-боболарига кўр-кўрона эргашиш билан кифояланадилар, ҳамда Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтиришдан юз ўгирадилар, ҳолбуки, уларнинг аждодлари жоҳил, билимсиз ва адашган кимсалар бўлганларига қарамай, уларнинг йўлларини ўзларига йўл, динларини эса дин қилиб оладилар. Ўзлари ўйлаб топган ботил, номақбул далиллари билан ҳақни инкор этмоқчи бўладилар, бу эса уларнинг ҳақдан юз ўгириб, уни билишни истамасликларидан далолатдир. Яна бу нарса уларнинг адолатсиз, зулмкор кимсалар эканига гувоҳликдир, ахир, агар улар ҳақ йўлга чиқишни хоҳлаганларида ва ниятлари холис бўлганида, уларнинг мақсадлари ҳам ҳақиқатни ошкор қилиш бўлар эди. Ҳақиқатни излаётган инсон, турли ҳил иддаолар, эътиқод ва дунёқарашларни солиштириб кўради, таққослайди, фикр юритади ва агар у ҳақни излашдаги ниятида самимий бўлса [ниятида бировга кўр-кўрона эргашиш бўлмаса], у албатта ҳақни топади ва агар у адолатли ва холис кишилардан бўлса, ҳақни топган вақтида унга эргашмай қўймайди.]

2:171.
وَمَثَلُ الَّذِينَ كَفَرُوا كَمَثَلِ الَّذِي يَنْعِقُ بِمَا لَا يَسْمَعُ إِلَّا دُعَاءً وَنِدَاءً صُمٌّ بُكْمٌ عُمْيٌ فَهُمْ لَا يَعْقِلُونَ
Оят: [Ҳақ йўлига чақираётган даъватчи] ва [ҳаққа унамаган] кофир кимсаларнинг мисоли, худди [ҳайвон тўдасига] қичқираётган [чўпон] кабидирки, [ўша ҳайвонлар тўдаси чўпоннинг] қичқириғи ва нидосидан бошқа нарсани эшитмайди [гапирилган гапларнинг маъносини уқмайди]: улар [ҳаққа нисбатан] карлар, [тиллари бор-у, лекин ҳақни гапиролмайдиган] соқовлар ва [ҳақни аниқ далилларини кўролмайдиган] кўрдирлар. [Уларга нималарда фойда ва манфаатлар борлиги ҳақида] ақл юритмаслар.
Тафсир: [Кофирлар ўз ота-боболарига кўр-кўрона, ақлсизлик билан эргашиб, пайғамбарлар даъватини қабул қилишдан юз ўгиришлари ҳақида баён қилгандан сўнг, Аллоҳ Таъало уларни ҳайвонларга ўхшатдики, бу ҳайвон тўдасига чўпон қичқириб туради, улар эса, ўша чўпоннинг гапларини [маёно-мазмунини] англамаслар, бироқ, фақат [чўпоннинг] қичқириғи ва овозинигина эшитадилар. Аллоҳнинг даъватчилари кофирларни ҳақ йўлига чақириб турганларида, бу жиноятчи кимсалар ўзларини худди ўша ҳайвонлар тўдаси каби тутадилар. Улар эшитаётган даъват, энди уларни жоҳиллик билан Аллоҳнинг олдида ўзларини узрлаш имкониятидан маҳрум қилиб қўйди, бироқ бу даъватдан манфаат олишга улар қодир эмаслар. Ҳақни тўлақонли тинглаб, уни англаб, уни қабул қилишдан ожизларки, қулоқлари карлик билан [ҳақдан] тўсилган. Атрофларида рўй бераётган Аллоҳнинг ҳаққа далолат қилувчи оятларини кўришдан ожиздирларки, [ҳақни] кўришдан кўзлари кўр қилинган. Уларга [дунё-ю, охиратларида] фойда келтирадиган нарса [ҳақиқат]ни эса, тиллари баён қилиб бера олмайди [ҳақдан бошқа барча нарсани гапиришга келганда, тиллари бурро-бурро бўлиб гапирадилар]. Бунинг сабаби эса, уларнинг саҳиҳ ва теран ақлдан маҳрум қилинганларидирки, улар энг аҳмоқ ва энг жоҳил махлуқотлардирлар. Бир тасаввур қилиб кўринг-а: бир инсонни сиротол мустақимга чақирилса, фаҳш ва мункар ишлардан уни қайтарилса, аламлантирувчи азобдан огоҳлантирилса ва унга абадий саодат, нажот ва ютуқни келтирувчи яхши амалларга уни чақирилса-ю, у бўлса яхши панд-насиҳатларга қулоқ солмаса, Аллоҳнинг амрларидан юз ўгирса, ўз ихтиёри билан жаҳаннам оловига ўзини ташласа, ботилга, ёлғонга эргашса ва ҳақни ён томонига отса — ҳўш ақли бор киши бундай кимсани аҳмоқ ва нодонлигида, ақлдан жудо қилинганлигида яна шубҳа қилиб ўтирадими?! Агар, бунинг устига у яна ҳаққа қарши макр-ҳийлалар уюштирса, атрофидаги кишиларни алдаб, майнавозлик қилса, у аҳмоқларнинг аҳмоғи ва нодонларнинг нодонидир.]

2:172.
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُلُوا مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ وَاشْكُرُوا لِلَّهِ إِن كُنتُمْ إِيَّاهُ تَعْبُدُونَ
Оят: Эй иймон келтирганлар! Биз сизларга ризқ қилиб берган [нарса]ларнинг фақат покиза [ҳалол]ларидан енглар ва Аллоҳга [Унинг кўрсатган марҳаматлари учун] шукр қилинглар, агар Унга [ҳақиқий] ибодат қилувчи бўлсангиз!
Тафсир: [Ушбу буйруқ — Аллоҳнинг [барча одамларга қаратилган] умумий буйруғидан кейин, фақатгина мўминларга хосланган буйруқ бўлиб келди, чунки айни мўминларгина илоҳий амр ва қайтариқлардан ўзларига тегишли фойда ва нафларни оладилар, бунга сабаб эса, уларнинг [Аллоҳга бўлган] чин иймонларидир. Роббилари уларга фақат тоза, покиза ва ҳалол нарсаларни тановул қилишга ва бу илоҳий марҳаматларни Аллоҳга ибодат қилиш ва Унга бўйсунишга ишлатиш орқали, У Зотга шукр қилишларига буюрди. Шунга ўхшаш фармон билан Аллоҳ Таъало Ўзининг пайғамбарларига ҳам алоҳида мурожаат қилиб, дедики: “Эй пайғамбарлар! Покиза нарсаларни енглар ва солиҳ амалларни адо этинглар. Дарҳақиқат, Мен қилаётган [иш]ларингизни яхши билгувчиман” (23:51). Бу оятда, инсон ўз шукрини солиҳ амалларни бажариш орқали намоён қилишига буйруқ бордир. Бундан ташқари, бу оятда, ато этилган неъматларнинг барчаси ҳалол дейилмади, зотан Аллоҳ мўмин бандаларига, уларга наф келтирадиган ва уларни ёмон оқибатларга олиб келмайдиган нарсалардан фойдаланишни амр қилди, чунки уларнинг Роббиларига бўлган иймонлари, ҳаром қилинган нарсалардан ижтиноб қилишга ундайди. Оятда таъкидлаб ўтилишича, агар инсон ўз Роббисига ношукрлик, нонкўрлик қилса, демак у ягона Аллоҳга сиғинмаган бўлади; борди-ю, у Аллоҳга қунт билан шукр қилса, албатта У Зотнинг ёлғиз Ўзига ибодат қилиши ва Унгагина бўйсуниши лозимдир. Оятдан яна шундай хулоса келиб чиқадики, таомга тоза ва ҳалол нарсаларни истеъмол қилиш, инсонни солиҳ амалларни бажаришига ва [ўша солиҳ амалларни] Аллоҳ томонидан қабул қилинишига сабаб бўлади. Аммо, Аллоҳнинг марҳаматларини зикр қилингандан сўнг, У Зотга шукр қилишни зарурийлигини эслатилишининг боиси шуки, Робб Таъалога шукр, миннатдорчилик кўрсатиш, инсоннинг қўлидаги неъматларни сақланиши, асранишига сабаб бўлади. Бунинг муқобилида, агар инсон Роббисига ношукрлик қилар экан, ўзининг тасарруфидаги неъматлардан жудо бўлади, мулкининг баракоти йўқолади ва бошқа неъматларга эришишига тўсқин бўлади.]

2:173.
إِنَّمَا حَرَّمَ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةَ وَالدَّمَ وَلَحْمَ الْخِنزِيرِ وَمَا أُهِلَّ بِهِ لِغَيْرِ اللَّهِ فَمَنِ اضْطُرَّ غَيْرَ بَاغٍ وَلَا عَادٍ فَلَا إِثْمَ عَلَيْهِ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ
Оят: [Ахир] У Зот [Аллоҳ] сизларга фақатгина ўлаксани, қонни, чўчқанинг гўштини ва Аллоҳдан ўзгасига [аталиб] қурбонликка келтирилган [ҳайвон гўшти]ни ҳаром қилди. Бас, кимки музтар [мажбур] бўлиб турган ҳолида, лаззат талаб қилмасдан ва ҳаддлардан ошувчи бўлмасдан [ўлиб қолмаслик учун, ҳаётини сақлаб қолиш учунгина ўлаксани еса], унга гуноҳ йўқдир. Албатта, Аллоҳ ўта кечиримли, ўта раҳмли Зотдир.
Тафсир: [Ҳалол қилинган нарсаларни зикр қилгандан сўнг, Аллоҳ Таъало тановул қилишга рухсат берилмаган, нопок, ҳаром нарсалар ҳақида сўз юритди. Бундай нопок нарсалар тоифасига: шаръий йўл билан сўйилмаган ва ўзининг ўлими билан ўлган ҳайвоннинг ўлакса [ёки, ўлимтик] гўшти киради. Албатта, ислом шариатида ўлакса нопок ҳисобланиб, инсон танасига зарарлидир. У ўз-ўзидан ифлос нарсадир ва [агар қаттиқ заруратсиз ейилса] инсонда турли ҳил касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Денгиздан тутилган ўлик балиқ ва ўлик чигиртка ҳам ўлаксадир, аммо, бу икки нарса умумий таъқиқдан истисно қилингандир, яъни, саҳиҳ далиллар асосида, фақат шу икки ўлакса ислом динида ҳалол қилинган ва покиза деб ҳисобланадилар. Ҳаром қилинган нарсаларга яна, сўйилган ҳайвоннинг томирларидан оқиб турган қонни ҳам қўшса бўлади. Бу умумий таъқиқнинг маъносига, бошқа қуръоний оят орқали аниқлик киритилади, яъни, Аллоҳнинг ушбу сўзлари: «Айтинг: “Менга ваҳий қилинган нарса [қуръон]да [мен] таомланишга ҳаром қилинган нарсалардан, фақат ўлаксани, ёки оқиб турган қонни, ёки, чўчқа гўштини, ёки, Аллоҳдан ўзгасининг номи билан сўйилган гўштни ҳаром деб топмоқдаман. Албатта бу нопоклик ва итоатсизликдир...”» (6:145).
Шунингдек, тошдан ясалган бут-санамларга, қабрлар, зиёратгоҳлар ва мозорларга, ёки бошқа турдаги бут-санам ва соҳта илоҳларга аталиб сўйилган ҳайвоннинг гўштини таомга истеъмол қилиш ҳам, қатъият таъқиқлангандир. Бироқ, шуни инобатга олиш керакки, ушбу санаб ўтилган нарсалар, ҳаром қилинган нарсаларнинг тўлиқ рўйҳати дегани эмасдир. Аллоҳ Таъало уларни санаб ўтишининг боиси, фақат баъзи бир ҳаром қилинган нарсаларни бизга билдириш учундир. Аммо, умумий қилиб олинганда, барча нопок ва ҳаром йўл билан топилган нарсаларни таомга истеъмол қилиш ман этилган ва бу ҳақда аввалги оятларда айтиб ўтганмиз. Юқорида ёд этилган нопок маҳсулотларни таъқиқлаш билан, Аллоҳ Таъало одамларга катта марҳамат кўрсатди ва уларни улкан зарардан халос қилди. Аммо, шундай бўлишига қарамай, агар инсон ҳаром қилинган нарса [ўлакса, қон, ёки чўчқа гўшти]ни, шиддатли очлик туфайли, ёки, уни қаттиқ мажбурлашлари туфайли ейдиган бўлса, бу қилган иши учун унга гуноҳ йўқдир. Лекин, агар инсон очликка сабр қила олса, ёки, ҳалол билан кифояланса, унга ҳаром ейиш мумкин эмас.

Ҳаромни мажбуран тановул қилиш асносида [яъни, ҳаромни мажбуран еяётган пайтида] у ўша ҳаромга иштиёқ сезмаслиги керак; балки уни керакли ҳаддидан ошиқча емаслиги ва тирикчилигини тутиб турадиган даражада ейиши шарт. Бундай шароитда, ҳаром нарсаларни ейиш таъқиғи инсондан ечилиб туради ва Аллоҳ Таъалонинг исрофгарликсиз, ҳаддига сиққанчалик еб-ичиш буйруғи асос қилиб олинади. Бу эса, инсон ўзини ҳалокатга қўйиши ва очликдан ўзини ўлдириши жоиз эмас деганидир. У имкон қадар очликни қондириши шарт. Борди-ю, очликни ўлакса билан бўлса ҳам қондирмаса ва шу туфайли ўзини ўлимга гирифтор қилса, катта гуноҳ қилган бўлади, унинг гуноҳи эса, ўзини ўлдириш гуноҳига тенглаштирилади. Ҳаром қилинган нарсаларни қаттиқ мажбурий аҳволда истеъмол қилиш — бу, Аллоҳ Таъалонинг Ўз бандаларига кўрсатган раҳматидир, айнан шунинг учун ҳам, ушбу оятни Аллоҳ Таъало Ўзининг икки гўзал исми билан якунладики, улар шу оятнинг маъносига жуда монанддир. Ҳаром нарсани музтар бўлиб турганда ейишлик, Аллоҳнинг кечирими ва раҳмати билан чамбарчас боғлангандир. Бундай шиддатли очлик ҳолатларида инсон ҳар доим ҳам бошидан ўтаётган вазиятга тегишли баҳони беролмаслиги ва ҳаромни ейишда ҳатоликларга йўл қўйиб қўйишлиги мумкинлиги бўлганлиги учун, Аллоҳ Ўз кечиримлилигини зикр қилди. Оятдан яна бир шаръий қоида келиб чиқади: қаттиқ мажбурланган аҳволда, баъзи бир ҳаром қилинган нарсалар [амаллар] рухсат берилган амалларга айланади. Қатъий мажбурият [икроҳ] бўлиб турган жойда меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ Ўз қулларига ҳар қандай амални бажаришларига изн берди. Аввалда ҳам, охирда ҳам барча ҳамду сано — фақат Аллоҳникидир. Кўринган ва кўринмаган ҳамма мақтов ва олқишлар ягона Аллоҳгадир.]
https://t.me/tafsirassaadiy
https://t.me/tafsirassaadiy
2:174.
إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنَ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَنًا قَلِيلًا أُولَئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلَّا النَّارَ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Оят: Дарҳақиқат, [яҳудий ва насоролардан бўлган] Аллоҳ китобдан нозил қилган нарса [ҳақиқат] ни яширганлар ва [ўша яширишларини дунёнинг] арзимас баҳо[си]га сотиб олганлар — ана ўшалар ўз қоринларига оловдан бошқа нарсани емаслар; Аллоҳ улар билан қиёмат кунида гаплашмас ва уларни [гуноҳлардан] покламас ва уларга оғриқли азоб бўладир.
Тафсир: [Бу шиддатли ва қўрқинчли огоҳлантириш, Аллоҳ Ўз пайғамбарларига юборган ҳақни, шаръий саҳиҳ билимни одамлардан беркитиб, яширган кимсаларга қаратилгандир. Аслида, улар одамларга ҳақиқатни тушунтириб беришлари ва ваҳийни беркитмасликлари ҳақида Аллоҳга ваъда берган эдилар. Энди агар улар ҳақни ўткинчи неъматларга алмаштирсалар ва уни ортларига улоқтирсалар, у ҳолда, қоринларини олов билан тўлдирган бўладилар. Улар бу дунё неъматларини энг ёмон, энг жиноий йўл билан топиб егандилар, оқибатда энг шиддатли азобга мустаҳиқ қилиндилар ва албатта, Аллоҳнинг жазоси ҳар доим кишининг амалига мувофиқ бўлади. Қиёмат куни келганда эса, Аллоҳ улар билан гаплашмайди, ғазаб билан улардан юз ўгиради ва Аллоҳнинг уларга қилган бу муомаласи, улар учун жаҳаннам қийноқларидан ҳам қўрқинчлироқ бўлади. Аллоҳ уларни покламайди, ёмон хулқлардан халос қилмайди ва уларнинг ҳисобида мақтовга, олқишлашга лойиқ бирон амал бўлмайди. Покланмасликларининг сабаби шуки, улар бунинг учун етарли сабабларни қилмадилар: Роббиларининг покловчи китобини ўзларига кўрсатма қилиб олмадилар, унинг аҳкомларига риоя қилмадилар ва унга бошқаларни ҳам чақирмадилар.]