TABOBAT OLAMI 📚📚
846 subscribers
635 photos
461 videos
2 files
768 links
ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЙ- ИЛМИЙ ФАОЛИЯТ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИЛАР ТАБОБАТ АКАДЕМИЯСИ АЬЗОСИ:

ТАБИБ УМАРОВ ЗУХРИДДИН.
Мурожаат учун 👇
@Tibbul_badan
☎️ ТЕЛ: 93-186-25-11
94-112-25-11

Манзил👇👇
https://maps.app.goo.gl/JSQ3UmroQLE8hxBL6?g_st=atm
Download Telegram
Forwarded from Malham Uz 🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Malham Uz 🌹
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Abduqodir Sattarov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🙏😢😊👍🏻#ПРОСТАТИТГА ОЛИБ КЕЛУВЧИ САБАБ ВА ОМИЛЛАР
(Праф.А.Н.Саттаровнинг "Простатит ёки йигитнинг иккинчи юраги" номли китобидан фойдаланилди.)
Қуйидаги омиллар простатит касаллигига олиб келиши мумкин:
1.Сийдик – таносил йўлларининг инфекцияси (уретрит, цистит, пиелонефрит ва бошқалар);
2.Жинсий йўллар орқали бериладиган инфекциялар (хламидиоз, трихомониаз, гонорея, герпес вируси, цитомегаловирус, кандидоз ва бошқалар);
3.Иммунитет сусайиши (организмнинг табиий ҳимоя механизмлари инфекцияга қарши кураша олмаганида);
4.Тананинг совқотиши (таҳорат қилаётганда аъзоларни совуқ сув билан ювиш, совуқ жойда ювиш, нам ва совуқ сочиқ билан артиш, елвизак шамол эсаётган жойда таҳорат қилиш, қишки спорт турлари билан шуғулланиш ва бошқалар);
5.Ҳожатхонага узоқ вақт бормай сийдикни ушлаб туриш. Масалан, таҳоратни синдирмаслик мақсадида сиймасдан юриш, ҳарбий аскарларнинг узоқ вақт постда туриши, жарроҳл...давоми
👇
https://telegra.ph/Prastatitga-08-25
🌹💞👍🏻УМАРОВ ЗУХРИДДИН
Тут барги таркиби

Тут барги ва танасининг пўстлоғи ҳам турли биологик фаол моддаларга бой.

Барги таркибида флавоноидлар, витаминлар, каротин, эфир мойи, органик кислоталар, дарахт пўстлоғида эса бўёқли ва ошловчи моддалар, турли хилдаги кислоталар мавжудлиги аниқланган.Тутнинг халқ табобатида ишлатилиши.

Тут шираси қонни тозалаш, қонни кўпайтириш мақсадида ҳам кенг қўлланган.

Баргининг қайнатмаси эса ангина ва бошқа шамоллаш касалликларида иситмани туширувчи, чанқоқни қолдирувчи восита сифатида қўлланилган.

Буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино тутдан шифобахш восита сифатида фойдаланган.🌷 🌟🌙 РАМАЗОННИНГ янги-куни МУБОРАК БЎЛСИН👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг https://t.me/joinchat/AAAAAFbcyxMYmrD1HkQwTQ@tabobat☎️+998-93-186-25-11
❤3
💕🌷👍🏻ПИЁДА ЮРИШНИНГ 7 ТА ДАВОСИ🚶‍♂️🚶‍♂️🚶‍♂️

10 дақиқа: гипертония безовта қилмайди!

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

15 дақиқа: бадантарбия

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқадан 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз!

Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни, албатта, хурсанд қилади. Яна чекишни ташлашни истаганлар, хумор тутганда,
20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

25 дақиқа: кайфиятингиз кўтарилади!

Тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда, ёлғиз ёхуд кўнгилга яқин инсонингиз билан атиги 25 дақиқа гина сайр қилсангиз, ширин хотираларни эслайсиз, қалбингиз янги ва эзгу орзуларга тўлади. Натижада ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.

35 Дақиқа
Тушкунликни енгиш учун вақтингизни аяманг! Ахир сиздан нима кетди? 35 дақиқа тоза ҳавода сайр этсангиз бас!

45 дақиқа: шамоллашга йўқ деймиз!
Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

60 дақиқа: юракка фойда
Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

БУЛАР ХАММАСИ. ХАКИКАТ
ЛЕКИН БУ ТАВСЯЛАРНИ .АБУ АЛИ ИБН СИНО ТИБ КОНУНЛАРИ КИТОБДА БАЕН ЭТИБ УТГАН

Cоғлиғингиз учун севимли канал . Бизни кузатиб боринг!!!

@tabobat
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
❤3
🌷👍🏻🥀
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....
ТАБОБАТ ОЛАМИ.

📌Яқинларингизга хам улашинг каналга уланиш учун линкни устига босинг👇


@tabobat
✅УМАРОВ ЗУХРИДДИН
Бадандаги ёғни камайтириш учун 7 тавсия💯

Агар танангиздан бир неча кило ортиқча вазнни камайтиришни хоҳласангиз, қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:


1. Ёғсиз сут ичишга одатланинг. Ушбу сутнинг мазаси унчалик яхши бўлмаса ҳам, соғлиғингиз учун фойдалидир. Қаҳва билан сут ичувчиларга ҳам ёғсиз сутдан фойдаланиш тавсия этилади.

2. Ёғи кам бўлган пишлоқ тановул қилинг. Пишлоқ эрталабки нонушта учун муносибдир. Баъзилар тушлик вақтида ҳам пишлоқдан фойдаланишади. Бироқ айрим пишлоқлар таркибида 20-30 фоизгача ёғ мавжуд. Бу каби пишлоқлардан парҳез қилиш лозим.

3. Фойдали ёғларни истеъмол қилинг. Масалан, зайтун ёғи. Зайтун ёғини эрталаб наҳорда бир қошиқ ёки салатлар билан истеъмол қилиш тавсия этилади.

4. Майонез ва кетчуплардан кам фойдаланинг. Сиз мазали бир салат тайёрлайсиз. Аммо унга майонез ёки кетчуп аралаштирсангиз, соғлом салатингиздан нишон ҳам қолмайди. Шу сабабдан салатларни табиий ҳолатида истеъмол қилиш фойдадан холи бўлмайди.

5. Сабзавот ва кўкатларни ёғда қовуришга одат қилган бўлсангиз, ушбу ошпазлик услубини ўзгартиринг. Таомларни қайнатиш ёки димлама қилиб пишириш мақсадга мувофиқ. Қовуриб тайёрланадиган таомлардан кам фойдаланинг.

6. Ширинликларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлинг. Зеро, турли торт, печенье ва бошқа ширин кулчалар таркибида қанд ва ёғ маҳсулотлари кўп учрайди. Бу маҳсулотлар организмда кўпроқ йиғилиб қолса, саломатликка путур етказади.

7. Ҳар ҳафтада балиқдан тайёрланган таомдан икки маротаба истеъмол қилинг. Балиқ таркибида мавжуд фойдали ёғ бошқа ёглардан фарк клади
@tabobat
+998-93-186-25-11
🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴🌴
❤1