Chamanzor mahallasi hokim yordamchisi
2 subscribers
5 photos
2 videos
1 file
6 links
Xovos tumani Chamanzor mahallasi hokim yordamchisi
Download Telegram
Forwarded from Республика ҳоким ёрдамчилари ишчи гуруҳи
⚡️⚡️⚡️ Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиғи лавозимига тайинланган ходимлар тўғрисида маълумот.
Forwarded from Deleted Account
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил ПҚ-55-сонли қарорига асосан оилавий тадбикорлик дастурлари доирасида кредитлар ажратилиши бошланганлигини маълум қиламиз.
Кредитлар ягона электрон (вақтинча “oilakredit.uz” кейинчалик тез кунларда “new.oilakredit.uz” янгиланган версия) платформаси орқали ариза берган ҳолда, шунингдек туман ва шаҳар ҳокимларнинг маҳала фуқаролар йиғинларидаги ҳоким ёрдамчиларнинг тавсияномаси орқали ажратилади.
Бундан ташқари махсулот ва хизматлар тўлик таъминотчи томонидан етказилгандан сўнгина кредит маблағлари ўтказиб берилади.
Forwarded from Суҳроб Олимжанов
ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАЙДИ?

☑️Қуйидаги ҳолларда қарз олувчининг аризаси тизим томонидан скоринг маълумотлари асосида автоматик рад этилади:


▪️18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошган фуқаро номида ариза берилганда;

▪️Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахс номида ариза берилганда;

▪️муомалага лаёқатсиз фуқаро (I-II-гурух ногирони) номида ариза берилганда;

▪️дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити мавжуд бўлганда;

▪️банк кредитлари бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлганда;

▪️кредит тарихи бузилган қарз олувчилар (6 марта 60 кундан кечиктирган бўлса);

▪️бюджет олдида қарздорлиги борлар (солиқлар, коммунал ва бошқалардан).

☑️Қуйидаги мақсадлар учун кредит ажратилмайди:

▪️илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;

▪️алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

▪️савдо-воситачиликни амалга ошириш;

▪️умумий овқатланиш ташкилотларининг айланма маблағларини шакллантириш;

▪️ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни (мебель, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;

▪️енгил автотранспорт воситалари (ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда иштирок этувчи кичик мототранспорт воситалари бундан мустасно), жумладан йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш;

▪️маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти;

▪️бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш (бошқа қарор ва фармонларда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно) учун ажратилмайди.


Ҳоким ёрдамчиларига етказиб қўямиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
👍1
Forwarded from Deleted Account
❗️Мухим !!!

⚡️⚡️ ИССИҚХОНА ҚУРИШ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ СОТИБ ОЛИШ УЧУН АҲОЛИГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ.

📃 20.12.2021 йил кунги ПҚ-55-сон Президент қарорига кўра,

2022 йил давомида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига иссиқхона қуриш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратилади.

❗️Мазкур кредитлар;

👉 йиллик 14 фоиз ставкада;

👉 3 йилгача имтиёзли давр билан;

👉 7 йилгача муддатга берилади
.

Савол юбориш 👇

@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇

https://t.me/Yurist_Blogerr
Forwarded from Республика ҳоким ёрдамчилари ишчи гуруҳи
Ариза бериш бўйича йўриқнома.pdf
1.3 MB
⚡️⚡️⚡️Ҳоким ёрдамчилари учун ⚡️⚡️⚡️
❗️❗️❗️ЭЪЛОН❗️❗️❗️
Мазкур йўриқнома Фуқаролар томонидан "Оилавий тадбиркорлик" дастурлари доирасида кредит олиш учун ариза шаклини тўғри тўлдириш бўйича амалий кўрсатмалар бўлиб, ушбу йўриқномани ўз маҳаллангиз фуқаролари иштирокида тузилган телеграм каналга юборишингиз ва фуқароларга тарқатишда амалий ёрдам беришингиз сўралади.
e-auksion.uz 208 mingdan ortiq dehqon xo'jaligi yerlarini ijaraga oling

▪️ Andijondan 19295 ta
▪️ Buxorodan 26359 ta
▪️ Jizzaxdan 8736 ta
▪️ Qashqadaryodan 10809 ta
▪️ Navoiydan 12096 ta
▪️ Namangandan 30260 ta
▪️ Samarqanddan 12884 ta
▪️ Surxondaryodan 15045 ta
▪️ Sirdaryodan 4653 ta
▪️ Toshkentdan 10670 ta
▪️ Farg'onadan 18542 ta
▪️ Xorazmdan 23490 ta
▪️ Qoraqalpog'istondan 15710 ta

Yerlarni ko'rish @onlineauksionuz

*Реклама
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЭНГ КИЧИК ЛАВОЗИМГА АЙЛАНИБ БОРМОҚДАМИ?

Фарғона шаҳридаги бизга юборилган хабарномага кўра, бугун, 2022 йил 20 июн куни соат 21:30 га ҳоким ёрдамчилари йиғилишга чақирилган. Масала солиқ тушуми кунлик режасининг бажарилиши.

Аввал йиғилишга чақиришди - биров индамади, кейин солиқ йиғиш топшириғи берилди - биров индамади. Энди ўша режани бажармагани учун иш вақтидан сўнг, қўшимча ойлик тўлашни ўйлаб ҳам кўрмаган ҳолда ўз зўравонликларини кўрсатишмоқда.

Меҳнат кодексининг 157-моддасида, «Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади» - дейилган.

Меҳнат инспекцияси ушбу йиғилишни ташкиллаганларни жавобгарликка торта оладими? Бизнинг-ча, ҳа. Кутамиз.

Манба

Каналга уланинг 🔗 @hokimyordamchisi_uz
#2022_йил_1_декабрдан

❗️Субсидия олиш учун аризани туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш бекор қилинади

☑️ Субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари чиқарилади.

🏢 Шунингдек, субсидия олиш учун аризани аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармалари, Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари ва туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўриб чиқиш тартиби бекор қилинади.

➡️ Бунда мазкур ташкилотларнинг маълумотлари subsidiya.idm.uz дастурий таъминоти орқали автоматик тарзда шакллантирилади.

Субсидия ажратиш мақсадида уй-жойга муҳтож фуқароларни аниқлашнинг ижтимоий мезонлари доирасида қуйидагилар ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар тоифасига киритилади:

▫️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар;

▫️олис ва чекка ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан ишлаш учун келган олий маълумотли мутахассислар ва тиббиёт ходимлари.