✅"Жаҳолатга қарши маърифат" тадбирлари талаба-ёшлар ўртасида давом этмоқда
#тадбир#жаҳолатгақаршимаърифат📢Бугунги кунда одамлар онгини забт этиш ва бошқаришнинг янги усуллари кўпайиб бормоқда. Интернет ва ижтимоий тармоқларда носоғлом ахборот тарқатилиши натижасида дунёнинг турли нуқталарида беқарорликлар юзага келаётгани сир эмас. Глобал дунёнинг турли таъсир воситалари кўплиги яхши-ю, уларнинг эзгулик йўлида эмас, номақбул ғоялар ташвиқотига ишлатилаётгани барчани бирдек хушёр торттиради, албатта.
✅Шу маънода Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат молия институти талабалари учун
“Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
🎚️ Унда давлат ва дин муносабатлари, ислом динининг асл моҳияти, мутаассибона, радикал, экстремистик ғоялар тўрига илинишнинг аянчли оқибатлари, мазкур жараёнларда Президентимиз томонидан энг юқори минбарлар орқали илгари суриб келинаётган “Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш” ғоясининг аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланди.
❕Халқлар дўстлиги саройи биносида ўтказилган тадбирда 4 мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Мазкур тадбир доирасида намойиш этилаётган
“Жар ёқасида” ва
"Сохта даъволар" видеофильмлари талабаларнинг гиёҳвандлик, мутаассиблик ва террорнинг қанчалик хатар ва хавф манбаи эканлиги тўғрисидаги тасаввурларини аниқ шакллантиришга ёрдам беради.
🔔Шунингдек, тадбирларда Ислом динини ниқоб қилган бузғунчи оқим ва ҳаракатларнинг ғайриисломий фаолиятлари моҳияти аниқ фактлар асосида очиб берилмоқда. Талабаларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилмоқда.
❕Жамиятимизда барқарор ва соғлом муҳитни таъминлаш мақсадида талаба-ёшлар билан “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остидаги бу каби маърифий учрашувлар Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари бўйлаб давом эттирилмоқда.
Дин ишлари бўйича Қўмита
Ахборот хизмати
📱Telegram |
📱TelegramRU |
📱Facebook |
📱YouTube |
📱Twitter |
📱Instagram