СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
230 subscribers
41 photos
5 videos
2 files
30 links
Вазирликнинг расмий телеграм канали
Download Telegram
ИМКОНИЯТДАН КИМ ҚАНДАЙ ФОЙДАЛАНАЯПТИ?

Тизим ташкилотларида ишлаётган ҳар бир мутахассис озгина интилса, қишлоқ хўжалиги экинларидан яхшигина ҳосил етиштиришни эплайди ва чорва бош сонини кўпайтириш бўйича ҳам билим ва кўникмага эга. Сув масаласи эса ўз қўлларида. Туманлардаги ирригация бўлимлари ҳамда ирригация тизими бошқармалари жамоаси хизмат кўрсатадиган каналлар, шунингдек, мелиоратив экспедиция тасарруфидаги коллектор-дренаж тармоқлари ҳамда насос станциялари атрофидаги заминда турфа зироатлар ўстириш учун имконият ва чорва молларини кўпайтиришга шароит мавжуд. Ирригатор ва сувчилар ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, ўзларини ўзлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, гўшт, тухум билан таъминлаб келишаяпти.

Аму-Сурхон ИТҲБдан берилган маълумотларга суянадиган бўлсак, шу кеча-кундузда тизим ташкилотларида ташкил қилинган ёрдамчи хўжаликлар бостирмаларида 48 бош қорамол,268 бош қўй, 318 бош эчки, 291 та курка, 2 мингтадан кўпроқ товуқ боқилаяпти.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3591
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро

Қоровулбозор туманидан фермер Ахтам Давронов сувдан самарали фойдаланиш, ғўзани томчилатиб суғориш орқали юқори натижаларга эришаяпти.
КАРМАНАЛИК СУВЧИЛАР “КАСАБА ДЎРМАН” КАНАЛИДА ҲАШАРДА

Ҳашар – халқимизнинг қадимий ва азалий қадриятларидан бири саналади. Унинг замирида ободлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, хайру саховат ва бунёдкорлик мужассамдир.

Ана шундай амалий ишлардан бири Кармана ирригация бўлими ходимлари томонидан амалга оширилди. Кармана туманига хизмати кўрсатувчи “Касаба Дўрман” каналида карманалик сувчилар томонидан ҳашар ташкил этилди.

Ҳашарда Кармана туман ирригация бўлимининг барча ходимлари фаол иштирок этиб, каналанинг 4 км кисмида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

– Мазкур канал 1996 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, жами узунлиги 14,5 км каналнинг, сув ўтказиш қуввати 3,0 метр куб секундни ташкил қилади, – дейди Кармана тумани ирригация бўлими мутахассиси З.Қаршиев. – Каналда 3 дона гидротехника иншооти ва 1 дона гидропост мавжуд.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3595
ОАВ биз ҳақимизда

"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида "МАРКАЗИЙ ОСИЁДА БИРИНЧИ, ДУНЁДА ЭСА ЕТТИНЧИ - Ўзбекистон сув тежовчи технологияларни қай даражада қўлламоқда?" сарлавҳали мақола чоп этилди.
№-116.pdf
3.8 MB
Газетанинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишиш мумкин.
Блогерлар шоли етиштириш билан боғлиқ саволларига жавоб олди

Бугун, яъни 15 июнь куни “НУКУС-ONLINE N1” YouTube канали админи Мустафа ва у ҳамроҳлигидаги блогерлар Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигида бўлиб, бугунги кундаги сув миқдорлари, ундан самарали фойдаланиш борасида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Б.Жузбаев блогерлар билан суҳбати аввалида, экин майдонларига етказилаётган сув миқдорлари ҳақида маълумот бериб ўтди.
Блогерлар ҳозирги кунда қайси туманларда шоли экиш ишлари амалга оширилаётгани ва экилган майдонлар ҳақида ҳам қизиқди.
Бу борада келаётган сувнинг асосий миқдори Тахтакўпир, Бўзатов ва Мўйноқ туманларига йўналтирилаётгани ва олис овулларгача сувни етказиш мақсадида ушбу туманларга шоли экиш назарда тутилгани айтиб ўтилди.

Ушбу материални расмий веб-сайтимизда тўлиқ ўқиш: 👇

https://krminwater.uz/15/06/2023/2006/

Расмий телеграм каналимизга аъзо бўлинг!
https://t.me/krminwater/
"Янги Ўзбекистон" газетасининг бугунги сонида "Сув келди, эл қайтди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
№118.pdf
22.1 MB
Газетанинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Амударё туманида шоли майдонлари "йўқ" қилинмоқда

Қорақалпоғистон республикаси Амударё туманида "Шерзод Жумабоев" фермер хўжалигига қарашли ер майдонига экилган шоли экскватор ёрдамида бузиб ташланган. Ҳолат бўйича расмий муносабат кутилади.

@effectuz
Forwarded from Amudarya.uz
RASMIY MUNOSABAT

2023 yil 16 iyun kuni ijtimoiy tarmoqlarda “Sherzod Jumaboyev” fermer xo‘jaligiga tegishli sholi dalasi ekskovator yordamida buzib tashlanganligi bo‘yicha videomurojaat tarqaldi.
Videoda ko‘rsatilgan sholi dalasi “Sherzod Jumaboyev” fermer xo‘jaligiga tegishli bo‘lmasdan, aslida “Bazargul-Jumaboy” mas’uliyati cheklangan jamiyatiga qarashli ekanligi aniqlandi.

Ma’lumot tariqasida, “Bazargul-Jumaboy” mas’uliyati cheklangan jamiyatiga tuman hokimining 2015 yil 8 iyun kungi 272 sonli qaroriga asosan baliqchilikni rivojlantirish maqsadida 4,9 gektar yer maydoni ajratilgan.
2023 yil hosili uchun barcha toifa xo‘jaliklari tomonidan yetishtiriladigan qishloq xo‘jaligi mahsulotlarining prognoz hajmi Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashining 2023 yil 13 aprel kungi 120-13-0-Q/23-sonli qaroriga asosan joylashtirilganligini, prognozda Amudaryo tumanida jami 252 777 tonna qishloq xo‘jaligi mahsulotlari yetishtirilishi, shundan, sabzavot 40655 t, poliz 21460 t, kartoshka 19430 t, dukkakli ekinlar 1375 t, moyli ekinlar 2885 t, ozuqabop ekinlar 143 575 t, meva 20535 t, uzum 2761 t va boshqa ekinlar 102 tonna yetishirilishi belgilangan. Sholi mahsulotini yetishtirish esa qarorda ko‘rsatilmagan.
Ammo “Bazargul-Jumaboy” MCHJ baliqchilikni rivojlantirish maqsadida ajratilgan yerga sholi ekib, fermer, tomorqa yer egalarining, qo‘shni hududdagi mirishkor dehqonlarning suvsizlikdan aziyat chekishini inobatga olmasdan, o‘z manfaatini jamiyat manfaatidan yuqori qo‘yib sholi ekinini joylashtirgan. Qolaversa, Amudaryo tumani Irrigatsiya bo‘limining ma’lumotnomasiga asosan, “Bazargul-Jumaboy” MCHJ 2022-2023 gidrologik yilning sho‘r yuvish va vegetatsiya davrlarida Amudaryo tumani irrigatsiya bo‘limi Suv xo‘jaligi maxsus xizmati bilan shartnoma tuzmaganligi aniqlandi.

Shu o‘rinda barcha toifadagi xo‘jalik rahbarlariga yuzlanmoqchimiz. Suv bu- xalq boyligi. Unda barcha fuqarolarning birdek haqqi bor. Joriy yilda kutilayotgan suv taqchilligi suv kam talab etiladigan ekinlarni ekishni taqozo etmoqda. Shunday ekan, yuqoridagi kabi holatlar sodir bo‘lmasligi uchun, avvalo, insoniylik nuqati nazaridan boshqa yurtdoshlarimizni ham ongli ravishda sholi mahsulotini joriy yilda ekmaslikni maslahat beramiz.

Amudaryo tumani hokimligining Axborot xizmati

📌Kanalga a’zo bo‘ling: https://t.me/press_Amuwdarya
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Самарадор сув тежовчи технологиялар
#1aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Бухоро

МУРОЖААТГА МУНОСИБ МУНОСАБАТ

Бухоро туманидаги “Туркон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Денов” ариғининг умумий узунлиги 9,3 км бўлиб, сув ўтказиш қуввати секундига 1,2 куб метрга тенг. Мазкур ариқ орқали 9 та ғалла ва пахтачилик ҳамда 25 та мева-сабзавотчилик йўналишидаги фермер хўжаликлари, аҳоли ва бошқа турдаги экинлар экилган 908 гектар ер майдони сув билан таъминланади.

Маҳалла қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги энг чекка “Маҳалла” қишлоғига сув етиб бориши эса анча мушкул. Шу боис, қишлоқ фуқаролари томорқа ерларини суғориш учун сув таъминотини яхшилаш мақсадида туман ирригация бўлимига мурожаат билан чиқишган эди.

Айни кунда бўлим томонидан мазкур мурожаатга ижобий ечим топиш мақсадида сув иншоотини механизм ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ирригация бўлими бошлиғи Рашид Сариевнинг таъкидлашича, иншоот лойқа чўкиндилари ва ўсимлик илдизларидан тозалангач, қишлоқ ҳудудини сув билан барқарор таъминлаш имконияти яратилади.

Сайтда ўқиш -https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3904
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Сурхондарё вилоятида сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ишлари давом этмоқда

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Web-site
ВЕНГРИЯ АГРАР АКАДЕМИЯСИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев мамлакатимизга ташриф буюрган Венгрия аграр академияси (MATE) ректори Чаба Дюриц билан учрашди.
MATE нафақат Венгрияда, балки Марказий Европада қишлоқ ва сув хўжалиги йўналишидаги энг йирик университетлардан бири ҳисобланади. 14 000 нафарга яқин талаба таҳсил олади, уларга 3000 минг нафардан зиёд профессор-ўқитувчилар таълим беради. Талабаларнинг 15 фоизи хорижлик бўлиб, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.
Учрашувда вазир Венгрия – Ўзбекистоннинг Европадаги муҳим шерикларидан бири эканлигини, биргаликдаги интилиш ва амалий ишлар натижасида бу шериклик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлади.
Ўзбекистонда Президентимиз ташаббуси билан сув хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида гапириб берди. 2024-2026 йиллар учун 3 йиллик сув хўжалигини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда венгриялик мутахассислар билан ҳамкорлик қилинаётганлигини айтиб ўтди.
Чаба Дюриц ўзбекистонлик ёш тадқиқотчилар Венгрия аграр академиясида сув ресурсларини бошқариш, ирригация тизимларини яхшилаш йўналишларида илм олиб, тадқиқотларни бошлаб юборишганини эътироф этди. Академия ушбу йўналишларда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликка тайёр эканлигини билдирди.
Учрашув якунида Венгрия аграр академияси ва Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Меҳмонлар Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти фаолияти билан ҳам танишдилар.

Ахборот хизмати

Сайтда
ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3922

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube