СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
214 subscribers
41 photos
5 videos
2 files
30 links
Вазирликнинг расмий телеграм канали
Download Telegram
ҲАР СОҲАНИНГ ЭГАСИ БЎЛГАНИ ЯХШИ

Бугун сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига мавжуд обиҳаётни барча экин майдонлари ва боғ-роғларга тенг тақсимланишига эришиш масъулияти асосан туманлар ирригация бўлимлари зиммасидадир. Туманлар ирригация бўлимларида меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Шунга қарамай яқин-яқинларгача сув тежовчи технологияларни жорий қилиш масаласи ҳам айрим бўлимлар мутахассислари зиммасига қўшимча иш сифатида юклатилганди. Зарур ҳолларда бу мутахассислардан сув тежовчи технологиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш қийин эди. Чунки бу иш улар учун иккинчи даражали ҳисобларди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3931

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
АНДИЖОНДА МАХСУС ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ, ГИДРОМЕТРИЯ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 3 август куни Андижон тумани ирригация бўлимига қарашли “Эшон” гидроучасткасида сув хўжалигининг махсус хизмати фаолияти ва гидрометрия хизматини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда гидрометрлар ҳамда сув хўжалигининг махсус хизмати бўлими мутахассислари иштирок этди.

Семинар қатнашчилари иш жараёнида сувни аниқ хисобини юритиш ҳамда замонавий сув ўлчаш қурилмаларидан самарали фойдаланиш, уларни йиғиш, ишлаш тартиби бўйича ўзларига керакли билим ва кўрикмаларни олдилар.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3934

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ – АСОСИЙ ВАЗИФА

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган ҳафталик график-режага асосан Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларида навбати билан семинар ташкил этилаяпти. Музработ туманидаги “Жайхун” насос станциясида мавжуд 113 та насос станцияси мутахассислари ва энергетиклари иштирокида ўтказилган семинарда асосий мавзу насос агрегатларини тўхтатмай, истеъмолчиларга етарлича сув етказиб берган ҳолда электр энергиясини тежаш асосий мавзу бўлди. Насос агрегатлари иш коэффициентини ошириш ҳисобига ҳамда агрегатларни режим асосида ва навбат билан ишлатиш эвазига энергияни тежаш бўйича илғор тажрибаларни жорий этиш зарурлиги баён қилинди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3933

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МАТЕРИАЛЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛАДИ

2023 йил 3 август куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудий бошқармалар матбуот котиблари билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Унда Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳафталик график асосида семинарларнинг ўтказилишини ўрганиш, вазирлик сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ҳудудий ташкилотларнинг сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда вазирлик расмий сайтида танқидий-таҳлилий материаллар деярли берилмаётганлиги, ҳисобот тарзидаги материаллар салмоғи юқори эканлигини таъкидланди. Жойлардаги матбуот котибларига вазирлик раҳбариятининг ушбу масала бўйича топшириқлари етказилди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3935
МАСЪУЛЛАР МАСЪУЛИЯТСИЗМИ?

Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳафталик график бўйича чоршанба куни барча ҳудудий ҳавза бошқармалари томонидан ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш, металлолом топшириш режа-кўрсаткичларининг бажарилиши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари муҳокамасига бағишланган семинарлар ўтказиш белгиланган.

Бироқ, жорий йилнинг 2 август куни Навоий вилоятида режалаштирилган 3 та семинар ҳам ўтказилмади.

Биз ушбу тадбирлар нега ўтказилмаганини билиш учун масъулларга савол билан юзланганимизда жавоб ололмадик.

Умид қиламизки, улар масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда кейинги ҳафтанинг чоршанба куни айни йўналишларда вилоят миқёсида чиройли семинарлар ташкил этишади. Биз эса жараёнларни кузатиб борамиз.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3936
ТОПШИРИҚ ИЖРОСИ БАЖАРИЛМАГАНИ КЕСКИН ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Аму-Сурхон ИТҲБ раҳбарлари ва бош мутахассислари, туманлар ирригация бўлими раҳбарлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган кластер корхоналари мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, сув тежовчи технологияларни жорий қилишда қатнашаётган пудратчи корхоналар раҳбару мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу мавсум вилоятда сув тежовчи технологияларни жорий этишдаги ҳолатни таҳлил қилар экан, йўл қўйилган хато-камчиликлар учун мутасадди ташкилотлар жавобгар шахсларини кескин танқид қилди. Тежамкор технологияларни ўрнатиш бўйича эрта баҳордан топшириқлар берилгани ҳамда банклардан кредит маблағлари ажратилганига қарамай, ғўза ўстирилган майдонларнинг бор-йўғи 3108 гектарида томчилатиб суғориш жорий қилинган. Бу белгиланган режанинг атиги 33 фоизини ташкил қилади.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3937
ФАРҒОНАЛИК СУВЧИЛАР МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда сув иншоотларини таъмирлаш, сойлар, каналлар, ариқ ва бошқа иншоотлар ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси томонидан мавжуд 13 та сув тақсимлаш иншоотлари атрофни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, бетон тўсиқларни оқлаш, бўяш, ишлари якунига етказилмоқда. Барча каналлар, ариқлар ва бошқа сув иншоотларининг керакли жойлари таъмирланмоқда.
– Қадимий ва ҳамиша навқирон Қўқон шаҳри ичидан ўтган 4 та йирик – “Оқтепасой”, “Қўқонсой”, “Қиялисой”, “Қоракўрпасой” каналлари, шунингдек, “Қипчоқ”, “Авғонбоғ”, “Ғозиёғлиқ” каби йирик ариқлар атрофлари, қирғоқлари тозаланиб, ободонлаштирилаётир, – дейди “Сўх-Оқтепа” ИТБ бошлиғи И.Ҳошимов. – Бундан уч йил аввал каналлар ёқасига экилган икки ярим минг тупдан ортиқ япон сафораси, арча, сасна каби манзарали дарахт кўчатлари анча ўсиб, шаҳар ҳуснига ҳусн қўшиб қолди. Каналлар ва ариқларнинг икки қирғоғини тошлар билан безатганмиз. Байрам муносабати билан турли тадбирлар ўтказишни режалаштираяпмиз.

Ҳамиджон БУРҲОНОВ,

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3942
2023 йил 1 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навшаҳар ҳудудидаги томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган пахта майдонларини суғоришда муаммолар юзага келаётгани ҳақидаги мурожаатга (https://t.me/militsiya_tv/23995) муносабат

Ангор туманидаги “Замин Ангор” кластер ташкилотига қарашли 17 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган.
Бироқ, бугунги кунда вилоятда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида навбатлаб суғориш йўлга қўйилганлиги ҳамда ички суғориш тизимлари тозаланмаганлиги сабабли, ушбу майдонни сув билан таъминлашда муаммолар юзага келган.
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан вилоятга хизмат сафарига юборилган ишчи гуруҳ томонидан мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида кластер корхонаси билан ҳамкорликда экскаватор жалб қилинди ҳамда 3,5 км узунликдаги ички суғориш тизимида тозалаш ишлари амалга оширилди ва керакли сув миқдори ўрнатилиб, пахта майдонлари тўлиқ суғорилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
ЖОРИЙ ЙИЛДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА 102 ДОНА “ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТИЛАДИ

Бугунги кунда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан мелиоратив кузатув қудуқларига 193 дона “Дайвер” қурилмаси ўрнатилган бўлиб, барчасида тўлиқ интеграция қилиш ишлари амалга оширилган.

Жорий йилда вилоятда яна 102 дона ана шундай қурилмаларни ўрнатиш режалаштирилган.

– Шу кунга қадар 70 дона “Дайвер” қурилмаси ўрнатиб бўлинди, – дейди Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция бошлиғи ўринбосари Д.Ҳамдамов. – Ҳозирги кунда уларни интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қолган қурилмалар ҳам йил якунига қадар ўнатиб бўлинади.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3947
Танқид ўрнида

МЕЛИОРАТОРЛАР ВА БУЮРТМАЧИ ТАШКИЛОТ МУТАХАССИСЛАРИ НЕГА ЎЗ БУРЧЛАРИГА НИСБАТАН БУ ҚАДАР ЭЪТИБОРСИЗ?

Бу йилги шаффоф тендерда иштирок этиб, ғолиб бўлган бир неча пудратчи корхона мутахассислари мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича ҳали етарлича тажрибага эга эмас, ишни бажараётган бўлсаларда, сифати ҳаминқадар. Уларга амалий ёрдам бериш, бажараётган ҳар бир километр коллектор таъмирини мелиоратив участка мутахассислари, шунингдек, “Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасасининг назоратчилари қатъий назорат қилиб боришлари муҳим. Аммо улар негадир ўз бурчларини кўнгилдагидек адо этишмаяпти, оқибатда пудратчи корхона экскаваторчилари ўзлари хоҳлагандай иш бажаришмоқда. Айрим коллектор-дренаж тармоғида таъмирлаш ишларини уддалашга жалб қилинган экскавторчилар коллекторни қанча чуқурликда тозалаш бўйича маълумотга эга эмас, уларга мутахассислар тушунча беришмаган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4015
ROST24.UZ” РОСТ СЎЗЛАЙДИМИ?!

Вазирлик томонидан Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманини “Rost24.uz” танқид қилиб чиқибди. Эътирозлар ўринли ва ҳаққоний бўлса, тўғри қабул қилиб, камчиликларни тузатишга, хатоларимиз учун узр сўрашга тайёрмиз ва бунга журъатимиз етади.

Лекин, ҳис-ҳаяжон билан оқибатини ўйламасдан ёзилган мақоладаги асоссиз ва ўзини инкор этувчи даъволарга раддия билдириб, муносабатимизни баён қилишни лозим топдик.

Rost24.uz”даги мақолада “Сув хўжалиги вазирлиги 8 август куни Миллий матбуот марказида саҳналаштирилган матбуот анжумани ўтказиб, жамоатчилик учун ёпиқлигини яна бир бор исботлади” дейилган. Агар биз ёпиқликни истаганмизда матбуот анжумани ўтказилиши ҳақида Миллий матбуот марказининг расмий каналида эълон бермаган, барча оммавий ахборот воситалари ва блогерларни, жумладан, “Rost24.uz” сайти ижодкорларини таклиф этмаган бўлардик.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4024
“AQUACROP” ДАСТУРИ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш бевосита сув ресурсларига боғлиқ. Глобал иқлим ўзгариши натижасида сув ресурсларининг камайиши шароитида мавжуд сувдан тежамли ва самарали фойдаланиш, айниқса, сув ресурсларини аниқ бошқариш, сувнинг ҳисобини юритиш ҳамда энг биринчи навбатда, экинларнинг сувга бўлган талабини тўғри аниқлаш жуда муҳимдир.

Шу мақсадда дунёда жуда кўплаб дастурий таъминотлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг энг асосийлари ФАО томонидан яратилган ва ўсимликларнинг сувга бўлган талабини ҳисоблаш учун мўлжалланган “AquaCrop” дастуридир.

Сув хўжалиги вазирлигининг Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази томонидан ушбу дастурни Ўзбекистон шароитида қўллаш бўйича ҳаракатлар бошланган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4222
ЖОРИЙ ЙИЛДА ЕТТИ МИЛЛИАРД КУБ МЕТР СУВНИ ТЕЖАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунё мамлакатлари олдида турган энг долзарб вазифалардан биридир. БМТ маълумотига кўра, жаҳонда ҳар йили қарийб тўрт миллирад тонна озиқ-овқат ишлаб чиқарилади. Табиийки, бунда сувдан фойдаланилади.

Озиқ-овқат хавфсизлигини масаласи барча давлатлар қатори Ўзбекистоннинг ҳам мустақиллиги, ижтимоий-иктисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Юртимизда озиқ-oвқaт мaҳcyлoтлapигa бўлгaн тaлaб oшяпти, aҳoли coни ўсиши асносида жoн бoшигa иcтeъмoл кўпаймоқда. Шу мос равишда сувга бўлган эҳтиёж ортмоқда.

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиш чоралари кўрилаяпти.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4223
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ КАДРЛАРНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ МУМКИН?

Сув хўжалиги соҳасида олий маълумотли ёшлар узоқ ишлаб қолиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мавжуд каналлар атрофидаги ер майдонларидан самарали фойдаланиб, турфа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари даромадидан ёшларни рағбатлантириб бориш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, семинарда Президентнинг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5843-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан юритилаётган hrm.argos.uz сайти орқали барча ходимлар маълумотларини дастурга киритиш жараёнини жадаллаштириш борасида ҳам тушунчалар берилди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4298

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube