СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
230 subscribers
41 photos
5 videos
2 files
30 links
Вазирликнинг расмий телеграм канали
Download Telegram
НУКУС ТУМАНИДА МЕЛИОРАТИВ ҲОЛАТНИ ЯХШИЛАШ ЮЗАСИДАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Нукус туманида ерларнинг мелиоратив ҳолатини яшилаш, ва тумандаги коллекторнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришни жадаллаштириш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинар аввалида, жорий йилда Нукус туманида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган режага мувофиқ, пудратчи корхоналар – “Бунёткор Мерос” МЧЖ томонидан К-5 коллекторининг 70,5 км қисмидан бугунги кунда 8,4 километри, “Кунград махсус пудрат” МЧЖ томонидан “Қизилуй” коллекторининг 40,8 километрининг ҳозирда 12,3 км қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари амалга оширилгани таъкидланди.

Маълумот берилишича, туманда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича ўтказилган тадбирлар натижасида кучли шўрланган ерлар 47,9 гектарга ва ўрта шўрланган ерлар 398,4 гектарга камайган ҳамда кам шўрланган ерлар эса 338,1 гектарга камайган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3926

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ИШТИХОН ТУМАНИДАГИ “ЯНГИ-КЕНТ-1” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Иштихон туманида Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос стансиялари ва энергетика бошқармаси балансида бўлган “Янги-Кент-1” насос станциясида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича амалий семинар ўтказилди.

Семинар иштирокчиларга давлат-хусусий шериклик шартлари, насос станцияларини хусусий бошқарувга беришнинг аҳамияти, бу борадаги ҳужжатлаштириш ишлари тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Маълумот учун: Самарқанд вилоятида сув хўжалиги объектларини давлат ДХШ шартлари асосида 12 та насос станцияси, 53,3 км канал, 277,0 км коллектор тармоқлари ва 45 та суғориш қудуқларини хусусий сектор бошқарувига бериш бўйича битимлар имзоланган.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3927

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ДЎСТЛИК ТУМАНИДА “ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАЛАР ЎРНАТИЛИШИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Жорий йилда Жиззах вилоятида 12 та мелиорация объектини тизимли таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Бунинг учун умумий ҳисобда 43 ярим миллиард сўм маблағ сарфланиб, 429,5 километр узунликдаги ёпиқ-ётиқ дренаж тармоқлари ҳамда 816,4 километр узунликдаги коллектор тармоқларида иш олиб борилади. Шунингдек, сизот сувлари сатҳи ҳолатини мунтазам ўрганиб бориш учун 214 та кузатув қудудларига дайвер қурилмалари ўрнатилади.

Дўстлик туманида бўлиб ўтган кўргазмали семинарда ана шу ишларнинг ташкил қилиниши ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир қатнашчилари шу ҳудудда жойлашган ПК-6 коллекторлар тизимини таъмирлаш-тиклаш лойиҳаси доирасида бажарилаётган юмушларни ўз кўзлари билан кузатиш имкониятига эга бўлишди. Улар кузатув қудуқларига “Дайвер” қурилмаларини ўрнатиш, уларнинг ишлашини назорат қилиш, хавфсизлигини таъминлаш борасида тушунчалар олишди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3928
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЛОЙИҲАЛАРИ ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

Бугунги кунда Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида умумий қиймати 56 млрд. 216,1 млн. сўм бўлган жами 5 та лойиҳа амалга оширилиб, сув хўжалиги объектлари ДХШ шартлари асосида хусусий шериклар бошқарувига берилган.

Жумладан, Бўстонлиқ туманида жойлашган “Сойлиқ-1”, “Сойлиқ-2”, “Хондайлиқ” ва “Товоқсой” насос станциялари ДХШ шартлари асосида Бўстонлиқ картошкачилик маркази бошқарувига ўтказилган эди. Хусусий инверстор томонидан 10 йил муддат ичида мазкур насос станцияларига 11 млрд. сўм инвеститция киритиш мажбуриятини олган.

Жорий йилда тадбиркор томонидан мавжуд насос станцияларида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

– “Сойлиқ-2” насос станцияси узоқ йиллардан бери таъмирга муҳтож эди, – дейди Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ бўлим бошлиғи Ҳасан Абдураҳмонов. – Яқинда станциядаги мавжуд 4 та насос янгисига алмаштирилди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3929
ШЕРОБОД ТУМАНИДА ДАВЛАТ ДАСТУРИГА КИРИТИЛГАН ОБЪЕКТЛАРДА БАЖАРИЛАЁТГАН ТАЪМИРЛАШ-ТИКЛАШ ИШЛАР МУҲОКОМА ҚИЛИНДИ

Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси жамоаси сув хўжалиги вазирлиги тасдиқлаган график-режага асосан бир ҳафта мобайнида амалга оширилган ишларнинг таҳлили бўйича чоршанба куни мелиорация куни сифатида белгилаб, амалга оширилаётган ишлар юзасидан семинар ташкил этилмоқда. Мелиоратив экспедиция биносида ўтказилган навбатдаги семинарда Мелиоратив экспедиция бўлим бошлиқлари, етакчи мутахассислар ҳамда туманлар мелиоратив участкаси вакиллари иштирок этиб, Шеробод туманида давлат дастурига киритилган объектларда бажарилаётган таъмирлаш-тиклаш ишлар муҳокома қилинди.

Таъкидланганидек, жорий йил якунигача, Шеробод туманидаги коллектор-дренаж тармоқларининг 229,8 километр қисмини таъмирлаш-тиклаш режалаштирилган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3930

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ҲАР СОҲАНИНГ ЭГАСИ БЎЛГАНИ ЯХШИ

Бугун сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига мавжуд обиҳаётни барча экин майдонлари ва боғ-роғларга тенг тақсимланишига эришиш масъулияти асосан туманлар ирригация бўлимлари зиммасидадир. Туманлар ирригация бўлимларида меҳнат қилаётган мутахассисларнинг ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Шунга қарамай яқин-яқинларгача сув тежовчи технологияларни жорий қилиш масаласи ҳам айрим бўлимлар мутахассислари зиммасига қўшимча иш сифатида юклатилганди. Зарур ҳолларда бу мутахассислардан сув тежовчи технологиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш қийин эди. Чунки бу иш улар учун иккинчи даражали ҳисобларди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3931

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
АНДИЖОНДА МАХСУС ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИ, ГИДРОМЕТРИЯ ХИЗМАТИ БЎЙИЧА ЎҚУВ АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 3 август куни Андижон тумани ирригация бўлимига қарашли “Эшон” гидроучасткасида сув хўжалигининг махсус хизмати фаолияти ва гидрометрия хизматини такомиллаштиришга қаратилган ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Унда гидрометрлар ҳамда сув хўжалигининг махсус хизмати бўлими мутахассислари иштирок этди.

Семинар қатнашчилари иш жараёнида сувни аниқ хисобини юритиш ҳамда замонавий сув ўлчаш қурилмаларидан самарали фойдаланиш, уларни йиғиш, ишлаш тартиби бўйича ўзларига керакли билим ва кўрикмаларни олдилар.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3934

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ – АСОСИЙ ВАЗИФА

Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланган ҳафталик график-режага асосан Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларида навбати билан семинар ташкил этилаяпти. Музработ туманидаги “Жайхун” насос станциясида мавжуд 113 та насос станцияси мутахассислари ва энергетиклари иштирокида ўтказилган семинарда асосий мавзу насос агрегатларини тўхтатмай, истеъмолчиларга етарлича сув етказиб берган ҳолда электр энергиясини тежаш асосий мавзу бўлди. Насос агрегатлари иш коэффициентини ошириш ҳисобига ҳамда агрегатларни режим асосида ва навбат билан ишлатиш эвазига энергияни тежаш бўйича илғор тажрибаларни жорий этиш зарурлиги баён қилинди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3933

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
ТАНҚИДИЙ-ТАҲЛИЛИЙ МАТЕРИАЛЛАРГА ЭЪТИБОР КУЧАЙТИРИЛАДИ

2023 йил 3 август куни Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати томонидан ҳудудий бошқармалар матбуот котиблари билан онлайн мулоқот ўтказилди.
Унда Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳафталик график асосида семинарларнинг ўтказилишини ўрганиш, вазирлик сайти ва бошқа оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ҳудудий ташкилотларнинг сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёритиш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотда вазирлик расмий сайтида танқидий-таҳлилий материаллар деярли берилмаётганлиги, ҳисобот тарзидаги материаллар салмоғи юқори эканлигини таъкидланди. Жойлардаги матбуот котибларига вазирлик раҳбариятининг ушбу масала бўйича топшириқлари етказилди.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3935
МАСЪУЛЛАР МАСЪУЛИЯТСИЗМИ?

Сув хўжалиги вазири томонидан тасдиқланган ҳафталик график бўйича чоршанба куни барча ҳудудий ҳавза бошқармалари томонидан ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш, металлолом топшириш режа-кўрсаткичларининг бажарилиши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиоратив объектларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари муҳокамасига бағишланган семинарлар ўтказиш белгиланган.

Бироқ, жорий йилнинг 2 август куни Навоий вилоятида режалаштирилган 3 та семинар ҳам ўтказилмади.

Биз ушбу тадбирлар нега ўтказилмаганини билиш учун масъулларга савол билан юзланганимизда жавоб ололмадик.

Умид қиламизки, улар масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда кейинги ҳафтанинг чоршанба куни айни йўналишларда вилоят миқёсида чиройли семинарлар ташкил этишади. Биз эса жараёнларни кузатиб борамиз.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3936
ТОПШИРИҚ ИЖРОСИ БАЖАРИЛМАГАНИ КЕСКИН ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Аму-Сурхон ИТҲБ раҳбарлари ва бош мутахассислари, туманлар ирригация бўлими раҳбарлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган кластер корхоналари мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, сув тежовчи технологияларни жорий қилишда қатнашаётган пудратчи корхоналар раҳбару мутахассислари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бу мавсум вилоятда сув тежовчи технологияларни жорий этишдаги ҳолатни таҳлил қилар экан, йўл қўйилган хато-камчиликлар учун мутасадди ташкилотлар жавобгар шахсларини кескин танқид қилди. Тежамкор технологияларни ўрнатиш бўйича эрта баҳордан топшириқлар берилгани ҳамда банклардан кредит маблағлари ажратилганига қарамай, ғўза ўстирилган майдонларнинг бор-йўғи 3108 гектарида томчилатиб суғориш жорий қилинган. Бу белгиланган режанинг атиги 33 фоизини ташкил қилади.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3937
ФАРҒОНАЛИК СУВЧИЛАР МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА МУНОСИБ ТАЙЁРГАРЛИК КЎРМОҚДА

Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллигига муносиб тайёргарлик кўрилмоқда. Жойларда сув иншоотларини таъмирлаш, сойлар, каналлар, ариқ ва бошқа иншоотлар ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси томонидан мавжуд 13 та сув тақсимлаш иншоотлари атрофни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, бетон тўсиқларни оқлаш, бўяш, ишлари якунига етказилмоқда. Барча каналлар, ариқлар ва бошқа сув иншоотларининг керакли жойлари таъмирланмоқда.
– Қадимий ва ҳамиша навқирон Қўқон шаҳри ичидан ўтган 4 та йирик – “Оқтепасой”, “Қўқонсой”, “Қиялисой”, “Қоракўрпасой” каналлари, шунингдек, “Қипчоқ”, “Авғонбоғ”, “Ғозиёғлиқ” каби йирик ариқлар атрофлари, қирғоқлари тозаланиб, ободонлаштирилаётир, – дейди “Сўх-Оқтепа” ИТБ бошлиғи И.Ҳошимов. – Бундан уч йил аввал каналлар ёқасига экилган икки ярим минг тупдан ортиқ япон сафораси, арча, сасна каби манзарали дарахт кўчатлари анча ўсиб, шаҳар ҳуснига ҳусн қўшиб қолди. Каналлар ва ариқларнинг икки қирғоғини тошлар билан безатганмиз. Байрам муносабати билан турли тадбирлар ўтказишни режалаштираяпмиз.

Ҳамиджон БУРҲОНОВ,

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3942
2023 йил 1 август куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Сурхондарё вилояти Ангор тумани Навшаҳар ҳудудидаги томчилатиб суғориш технологияси ўрнатилган пахта майдонларини суғоришда муаммолар юзага келаётгани ҳақидаги мурожаатга (https://t.me/militsiya_tv/23995) муносабат

Ангор туманидаги “Замин Ангор” кластер ташкилотига қарашли 17 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган.
Бироқ, бугунги кунда вилоятда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида навбатлаб суғориш йўлга қўйилганлиги ҳамда ички суғориш тизимлари тозаланмаганлиги сабабли, ушбу майдонни сув билан таъминлашда муаммолар юзага келган.
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан вилоятга хизмат сафарига юборилган ишчи гуруҳ томонидан мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида кластер корхонаси билан ҳамкорликда экскаватор жалб қилинди ҳамда 3,5 км узунликдаги ички суғориш тизимида тозалаш ишлари амалга оширилди ва керакли сув миқдори ўрнатилиб, пахта майдонлари тўлиқ суғорилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
ЖОРИЙ ЙИЛДА НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА 102 ДОНА “ДАЙВЕР” ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЎРНАТИЛАДИ

Бугунги кунда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан мелиоратив кузатув қудуқларига 193 дона “Дайвер” қурилмаси ўрнатилган бўлиб, барчасида тўлиқ интеграция қилиш ишлари амалга оширилган.

Жорий йилда вилоятда яна 102 дона ана шундай қурилмаларни ўрнатиш режалаштирилган.

– Шу кунга қадар 70 дона “Дайвер” қурилмаси ўрнатиб бўлинди, – дейди Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция бошлиғи ўринбосари Д.Ҳамдамов. – Ҳозирги кунда уларни интеграция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Қолган қурилмалар ҳам йил якунига қадар ўнатиб бўлинади.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/3947
Танқид ўрнида

МЕЛИОРАТОРЛАР ВА БУЮРТМАЧИ ТАШКИЛОТ МУТАХАССИСЛАРИ НЕГА ЎЗ БУРЧЛАРИГА НИСБАТАН БУ ҚАДАР ЭЪТИБОРСИЗ?

Бу йилги шаффоф тендерда иштирок этиб, ғолиб бўлган бир неча пудратчи корхона мутахассислари мелиорация объектларини таъмирлаш-тиклаш бўйича ҳали етарлича тажрибага эга эмас, ишни бажараётган бўлсаларда, сифати ҳаминқадар. Уларга амалий ёрдам бериш, бажараётган ҳар бир километр коллектор таъмирини мелиоратив участка мутахассислари, шунингдек, “Сурхондарёсувқурилишинвест” давлат муассасасининг назоратчилари қатъий назорат қилиб боришлари муҳим. Аммо улар негадир ўз бурчларини кўнгилдагидек адо этишмаяпти, оқибатда пудратчи корхона экскаваторчилари ўзлари хоҳлагандай иш бажаришмоқда. Айрим коллектор-дренаж тармоғида таъмирлаш ишларини уддалашга жалб қилинган экскавторчилар коллекторни қанча чуқурликда тозалаш бўйича маълумотга эга эмас, уларга мутахассислар тушунча беришмаган.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/4015