SUVNI-ASRANG
784 subscribers
306 photos
221 videos
8 files
338 links
✓ Klaster, fermer va dehqonlar uchun!
✓ Suv tejovchi texnologiyalarni o'rnatish va tanlashga oid maslahatlar kanali.

Instagram: http://instagram.com/suvni_asrang
Facebook: fb.com/suvniasrang
Media: @Muzayam_B
Aloqa: 71-202-47-82
71-241-19-23
Download Telegram
Forwarded from Agrobank_Press
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💙 "Suvchilar maktabi" bo'yicha matbuot anjumani va press-tur o'tkazildi

Bundan 4 oy muqaddam Prezidentimiz tashabbusi bilan Agrobank, Suv xo‘jaligi vazirligi, “Toshkent irrigatsiya va qishloq xo‘jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti” milliy tadqiqot universiteti hamkorligida “Suvchilar maktabi” loyihasi yo'lga qo'yilgan edi. Joriy yil 29-sentabr kuni ushbu loyiha, xususan, "Suvchilar maktabi"ning maqsad va vazifalari, erishgan natijalari va kelajakdagi rejalariga bag'ishlangan matbuot anjumani o'tkazildi. Tadbir Nurafshon shahridagi Agrobankning Toshkent viloyat boshqarmasi binosida bo'lib o'tdi va unda qator OAV vakillari hamda ijtimoiy tarmoq faollari qatnashdilar.

Anjuman davomida suv resurslaridan oqilona foydalanishning dolzarbligi, sohadagi mavjud muammolar va yechimlar haqida so'z bordi. Ishtirokchilarga "Suvchilar maktabi" loyihasi hamda maktab ochilgan davrdan buyon erishilgan natijalar, shuningdek, kelgusidagi rejalar haqida batafsil ma'lumot berildi.

Shundan so'ng tadbir ishtirokchilari Toshkent viloyati hududida joylashgan, suvni tejovchi ilg'or texnologiyalarni joriy etish bo'yicha yutuqlarga erishgan qishloq xo'jaligi klasterlariga va korxonalarga tashrif buyurishdi. Bundan tashqari, jurnalist va ijtimoiy tarmoq faollari "Suvchilar maktabi"dagi nazariy va amaliy o'quv jarayonlari bilan ham bevosita tanishish imkoniyatiga ega bo'ldilar.

_______________________
Bank matbuot xizmati🔻
@AgrobankPress
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

🌎Ер шарининг 70 % дан кўпроғи сув билан қопланган бўлсада, чучук сувнинг миқдори бор-йўғи 3,5 % ни ташкил этади. Демак, бундан кўриниб турибдики, ичимлик сувига бўлган эҳтиёжимиз доим мавжуд.

Тиббиётга маълумки, инсон сувсиз 11 кун яшай олиши мумкин.

😷Эпидемиялар, пандемиялар қандай муаммолар, қандай саросималар келтириб чиқаришини бошимиздан ўтказдик.
Шундай экан, ҳурматли юртдошлар сувни асрайлик!
Нурмат Отабеков

P.S. Видеоларда Cув хўжалиги вазирлигининг муаллифлик ҳуқуқи мавжуд!


🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Forwarded from Агро хаёт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёдаги энг қиммат ўсимликлардан бири Жиззахда етиштирилмоқда

Видеода қисқача....

https://t.me/agro_hayot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

💧Сув - оби ҳаёт, сув - ҳаёт манбаи! Сувнинг шилдираб оқиши инсонга бошқача ҳарорат, кайфиятни берса, ундаги ахлатларни кўриб, хафа бўлиб кетаман. Айниқса, тоза ичимлик суви билан гиламларлар, мошиналарини ювишади. Наҳотки, сувсиз яшаб бўлмайдиган бебаҳо мабаамизни шу қадар исроф қилсак!

Мен Нозима Воҳидова, журналист, телебошловчи ҳамюртларимиздан сувни исроф қилмасликларини сўраб қолган бўлардим.

Келинглар, биргаликда келажак учун сувни асраймиз!👨‍👩‍👧‍👧

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана буни натижа деса бўлади!👏

137 гектардан 10 йил олдин 53 сентнер пахтадан ҳосил оласан, дейишса кулиб, ишонмаган бўлардик. Аммо биз бунга томчилатиб суғориш техногогиясини ўрнатиб эришдик!

Ерга инвистеция қилсангиз, албатта, натижасини кўрасиз!
💰4,5 млрд. сўмга баҳоланган техникадан, давлат томонидан 1 млрд. сўм субсидия (қайтариб берилмайдиган пул) олдик. Бундан ташқари ер, сув солиғига, электр энергияга имтиёзлар берилди.

Буғдойдан бўшаган ерларга томчилатиб суғориш орқали гектаридан 62 тонна макка ҳосили олдик!

Сизда ҳосилдорлик қандай бўлди?
Биз билан бўлишинг, бу ерга жўнатинг! https://t.me/muloqotsuvni_asrang

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Динимизда сув улуғ неъмат экани ва уни исроф қилиш гуноҳ экани Қуръони карим оятларида ҳамда ҳадисларда жуда кўп таъкидланган.

Агар чучук сувларни шўр қилиб қўйсак, ёқимсиз қилиб қўйсак сиз нима қила олардингиз? Шукр қилсангизчи, дейилади оятларда. Бошқа оятларда эса, енглар ичинглар, лекин исроф қилманглар, дейилади.

Чунки Аллоҳ исроф қилган кишиларни яхши кўрмайди, уларни суймайди!
Сувни покланишда ҳам исроф қилиш жоиз эмас, гуноҳ ҳисобланади.

Ҳурматли юртдошлар, билиб-билмай гуноҳ қилишдан қўрқайлик, сувни тежайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Жомеъси имом ноиби, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Барчага улашинг, билиб олишсин!📲

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ШОКИР ШАРИПОВДАН ЯНГИ АНИМАЦИОН ФИЛЬМ. Бозор иқтисодиёти: "Ҳар қандай маҳсулот бозор ёки биржада сотилиши, нарх фақат шу ерда эркин шаклланиши керак, ҳеч ким нархни бошқага буйруқ ёки зўрлаш билан белгиламаслиги керак!".

Видеони албатта, куринг⚡️

Барчага улашинг, билиб олишсин!📲

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
#Ўзбекистон_2030_стратегияси

❗️Сув ресурслари тежалади ва атроф-муҳит муҳофаза қилинади

Батафсил инфографикада👆

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилганман. Ёшлигимда қишлоғимизда Қирғизистондан оқиб келадиган дарё тошиб оқарди, сув мўл-кўл эди, ҳозир ирмоқ бўлиб қолган.


Бу нимадан дарак? Сув тугаб бораётганидан, қурғоқчиликдан.
Йилдан йилга сув камайиб бораётганини кўзимиз билан кўриб туриб, бешавқатларча сувни увол қиляпмиз!
😔

Бўлаётган вокеаларга томошабин бўлиб туришдан ёмони йўқ.
Азиз юртдошлар! Ҳозирданоқ келажак учун сувни тежайлик!


Эркин Комилов

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

❗️
Азиз юртдошлар!

Сув ҳақида гапирса, сизларга кулгили туюлади. Аммо сувни увол қилишда давом этаверсак, яқин кунларда бизни қандай келажак кутаётганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

Қиёматда ҳам бир томчи сув муаммо бўлади, дейилган. Биз очарчилик кўрганимиз учун нон деймиз.

Азизларим, бугунданоқ келажак учун сувни увол қилишни тўхтатайлик!
Сувни бесамар ишлатаётган одамга ҳам айтинглар, бепарво бўлмайлик, бирлашайлик!

Юлдуз Усмонова,
Ўзбекистон халқ артисти

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Forwarded from Uzb_Meteo
Бразилиянинг Амазонкасида кучли қурғоқчилик кузатиляпти.

20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар олис ўрмон қишлоқларида озиқ-овқат ва дори-дармонсиз қолиб кетишган.
Бразилия ҳукумати қурғоқчилик иқлим ўзгариши ва Эл-Нино ҳодисасига боғлиқ эканини айтмоқда. 

Натижада Амазонка шимолида ёғингарчилик ўртача тарихий кўрсаткичдан пастлаган ва дарёлар сатҳи рекорд даражага тушиб кетган. Сув сатҳининг пасайиши Амазонка атрофида яшайдиган қарийб 30 миллион кишининг ҳаётига хавф соляпти.

20 та шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Кўплаб дарёлар қуриб, ўн минглаб одамлар узоқ ўрмон қишлоқларида ёрдамсиз қолмоқда.

Манба.

@uzb_meteo
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши ва шаҳар Кенгаши депутатлари иштирокида, Республика Тез тиббий ёрдам маркази Фарғона худудий филиали Марғилон шаҳар Тез тиббий ёрдам станциясида “Сувни асрайлик!” мавзусидаги тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Экологик партияси Марғилон шаҳар Кенгаши раиси М.Абдурахмонова сўзга чиқиб, сув тақчиллиги кундан кунга ўз ҳукмронлигини ўтказаётган бугунги кунда фаолиятларимизни онгли равишда қайта кўриб чиқишимиз ва сувдан оқилона фойдаланишимиз лозимлигини таъкидлади.

Тадбир якунида йиғилганлардан берилган саволларга атрофлича жавоблар қайтарилди.

👉@suvni_asrang

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Қовун-тарвузни суғориш учун қанча сув сарфланишини билармидингиз?🍉

Қаранг, сув тежовчи технологиялардан фойдалансак, қанча сувни тежаб қолган бўламиз!

Жорий йили қовун-тарвуздан нечи тонна ҳосил олдингиз?
Сарфлаган сувингизни бир ҳисоблаб кўрингчи!🤔

Изоҳларда ёзамиз!

Канал✔️ @suvni_asrang