SUVNI-ASRANG
784 subscribers
306 photos
221 videos
8 files
338 links
✓ Klaster, fermer va dehqonlar uchun!
✓ Suv tejovchi texnologiyalarni o'rnatish va tanlashga oid maslahatlar kanali.

Instagram: http://instagram.com/suvni_asrang
Facebook: fb.com/suvniasrang
Media: @Muzayam_B
Aloqa: 71-202-47-82
71-241-19-23
Download Telegram
⚡️Сув хўжалигига бюджетдан 22 триллион сўм, сув тежовчи технологияларга 1 триллион сўм субсидия ажратилган

Минтақамизда сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бормоқда. Сўнгги икки йилда сув хўжалигига бюджетдан 22 триллион сўм, жумладан, сув тежовчи технологияларга қарийб 1 триллион сўм субсидия ажратилган.

@suvni_asrang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувлар ичимлик суви эканлигини билармидингиз? Ичимлик сувининг 90% қисми қишлоқ хўжалигида ишлатилади, яъни майдонларни суғоришда, фермаларда, паррандачиликда. Қолган 5 % ишлаб чиқариш ва 5 % сув коммунал тизимида ишлатилади.

Хўш, қурғоқчилик деганда сиз нимани тушунасиз? Денгиз, дарёлари бўлган Туркия давлати
ҳам айни пайтда қурғоқчиликни бошдан ўтказмоқда. Демак, қурғоқчилик бу – ичимлик сувининг етишмовчилиги.

Энди менга айтингчи, биз истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун майдонларни суғоришда қанча млрд. куб сув сарфланади? Сувнинг асосий қисми эса мана шу майдонлар, боғларни суғоришда исроф бўлмоқда. Ушбу сувларни эса тенг ярмини сув тежовчи технологилар орқали тежаб қолиш мумкин.

Ихтиёр Ниёзов,
Агро блогер 👉
https://t.me/agro_hayot

🚀Telegram | 📷 Instagram | 🎬 YouTube  | 🔵Facebook
Президент экинларни сув билан таъминлаш масаласи йилдан йилга тобора қийинлашиб бораётганига эътибор қаратди. Бу муаммо Қашқадарё учун айниқса долзарб.

Лекин сув тежовчи технологиялар 515 минг гектардан атиги 16 фоизида жорий қилинган.

Сув тежовчи технологияларни жорий қилиш суръати Китоб, Чироқчи, Касби ва Нишонда орқада. Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда ерни лазерли текислашга эътибор берилмаяпти.

Шу боис, вилоятга 15 та лазерли текислаш техникаси олиб келиниб, сув таъминоти оғир Косон, Миришкор, Касби ва Нишонда деҳқонларга арзон ва сифатли хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Суғориш тармоғини босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиб, 30 фоиз сувни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга 50 километр каналларни бетонлаш лойиҳасини бошлаш, қўшимча насос ва техника олиш, “Пахтаобод” каналини модернизация қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойлик фермерлар экин майдонидаги бегона ўсимликларни лазер ёрдамида йўқ қилиш амалиётини бошлади. Ушбу замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси дала майдонидаги экинга алоқаси бўлмаган ўсимликларни ўзи аниқлайди ва шу захотиёқ лазер ёрдамида уларни йўқ қилади.

Автоюристга боғланиш👇
@yuristlar_maslahati

👉 @avtoyurist_uz
Йиғилишда яқин йигирма йилда Амударё ва Сирдарё оқими 15 фоиз камайиши кутилаётгани таъкидланди.

Сув тежовчи технологиялар кенгайтирилмоқда, лекин бу етарли эмаслиги қайд этилди.

Сурхондарёда 80 фоиз ерлар насос орқали суғорилади. Бироқ 52 та насоснинг хизмат муддати 40 йилдан ошган.

Оқибатда, сув таннархи 2 баробар қимматга тушаяпти, йилига 20 миллион киловатт соат электр беҳуда сарфланаяпти, яна 20 минг гектарда сув таъминоти ёмонлашган.

Шунингдек, 1 минг 700 километр суғориш тармоғининг ярми тупроқ ўзанли бўлгани учун 35 фоиз сув йўқотилаяпти.

"Сув – текин эмас", деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, уни маҳалла фаоллари, нуронийлар, зиёлилар ва кенг жамоатчилик билан бирга кундалик турмуш қоидасига айлантириш асосий вазифа бўлиши лозим", - деди Президент.

Мутасаддиларга 47 та канални бетонлаш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқиш, сув йўқотилиши кўп бўлган 6 та канални таъмирлаш, келгуси йилда “Шеробод магистрал” каналини таъмирлашга 60 миллион доллар жалб этиб, 90 минг гектар ерларни тиклаш бўйича топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
“Suvning qadriga yetmaslik kelajak avlodga xiyonat qilish bilan barobar” — Odiljon Tojiyev

“Daryo” muxbiri milliy parlament quyi palatasi spikeri o‘rinbosari Odiljon Tojiyevga mamlakatda suv resurslaridan samarali foydalanish borasidagi sa’y-harakatlar haqida savollar bilan murojaat qildi.

Batafsil — http://dy.uz/5WmB3

📱Yangilangan mobil ilova 👉 iOS | Android
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган сувлар ичимлик суви эканлигини билармидингиз? Ичимлик сувининг 90% қисми қишлоқ хўжалигида ишлатилади, яъни майдонларни суғоришда, фермаларда, паррандачиликда. Қолган 5 % ишлаб чиқариш ва 5 % сув коммунал тизимида ишлатилади.

Хўш, қурғоқчилик деганда сиз нимани тушунасиз? Денгиз, дарёлари бўлган Туркия давлати
ҳам айни пайтда қурғоқчиликни бошдан ўтказмоқда. Демак, қурғоқчилик бу – ичимлик сувининг етишмовчилиги.

Энди менга айтингчи, биз истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари учун майдонларни суғоришда қанча млрд. куб сув сарфланади? Сувнинг асосий қисми эса мана шу майдонлар, боғларни суғоришда исроф бўлмоқда. Ушбу сувларни эса тенг ярмини сув тежовчи технологилар орқали тежаб қолиш мумкин.

Ихтиёр Ниёзов,
Агро блогер 👉 https://t.me/agro_hayot

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВНИ ТЕЖАНГ

Ролик: Нима учун сувни ҳурмат қилиш муҳим?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

❗️
Азиз юртдошлар!

Сув ҳақида гапирса, сизларга кулгили туюлади. Аммо сувни увол қилишда давом этаверсак, яқин кунларда бизни қандай келажак кутаётганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?

Қиёматда ҳам бир томчи сув муаммо бўлади, дейилган. Биз очарчилик кўрганимиз учун нон деймиз.

Азизларим, бугунданоқ келажак учун сувни увол қилишни тўхтатайлик!
Сувни бесамар ишлатаётган одамга ҳам айтинглар, бепарво бўлмайлик, бирлашайлик!

Юлдуз Усмонова,
Ўзбекистон халқ артисти

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВНИ ТЕЖАНГ

Ролик: Уйда сувдан фойдаланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилганман. Ёшлигимда қишлоғимизда Қирғизистондан оқиб келадиган дарё тошиб оқарди, сув мўл-кўл эди, ҳозир ирмоқ бўлиб қолган.


Бу нимадан дарак? Сув тугаб бораётганидан, қурғоқчиликдан.
Йилдан йилга сув камайиб бораётганини кўзимиз билан кўриб туриб, бешавқатларча сувни увол қиляпмиз!
😔

Бўлаётган вокеаларга томошабин бўлиб туришдан ёмони йўқ.
Азиз юртдошлар! Ҳозирданоқ келажак учун сувни тежайлик!


Эркин Комилов

Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СУВНИ ТЕЖАНГ

Ролик: Қишлоқ хўжалигида сув
Forwarded from Uzb_Meteo
2030-йилга бориб Ўзбекистоннинг камида 8 млн аҳолиси иқлим ўзгаришларидан (сув етишмовчилиги, муттасил юқори жазирама кунлар сонининг кўпайиши, ҳавода чанг массасининг ортиши) реал азият чекади.

ББС журналисти буни ўз видео материалида зўр очиб берибди.

Видеоматериални кўринг ва тафаккур қилинг. Биз бирлашсак, унинг салбий оқибатларига қарши ҳаракат қила олсак, бу каби кескинликларни сезиларли даражада камайтиришимиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #Сувни #асранг!

❗️2030 йили Ўзбекистонда сув танқислиги юзага келиши мумкин.

Бу кичкина хабар эмас, мен сизларни қўрқитмоқчи эмасман ҳам.
Биринчи ўринда, ҳар биримиз ўзимизга савол беришимиз керак!

Биз сувни қандай ишлатяпмиз?

Мен Меҳриддин Раҳматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сувга бўлган эскича қарашларимизга шунчаки бефарқ қараб туролмайман!

Келинг, қарашларни ўзгартирайлик, келажак учун сувни асрайлик!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА УЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ
 
Эгатлаб суғориш жараёнида инфильтрация ва буғланиш сабабли кўп сув исроф бўлади.
 
Томчилатиб суғориш бу мукаммал суғориш техникаси бўлиб, у қўлланилаётганда сув билан биргаликда, зарурий ўғитлар суғорилаётган экиннинг илдиз қисмига узатиб берилади.
 
Пахта ва буғдойнинг ҳосилдорлиги 30%гача, мевали дарахтлар  ва сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги 50%гача ошади.
 
Гектаридан ўртача 25-30 фоизгача минерал ўғитлар тежаб қолинади.
30-35 фоизгача ёнилғи ва мойлаш материаллари ва механизация ресурслари ҳам тежалади
 
ЭНГ AСОСИЙСИ:
Ҳар бир гектардан  40-60 фоизгача сув 200-300 минг сўмлик ишчи кучи иқтисод қилинади.

Янада тўлиқ маълумот видеода.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"МЕНИМЧА" кўрсатувида суғориш учун ишлатиладиган сув ресурсларини асраш, самарали фойдаланиш ҳақида сўз юритилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВНИ АСРАНГ

Фарзандларимизга сувни исроф қилмасликни ёшликдан ўргатсак, келажакда сувсизликдан қийналишмайди.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам сувга бўлган муносабат бошқача шаклланади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

Динимизда сув улуғ неъмат экани ва уни исроф қилиш гуноҳ экани Қуръони карим оятларида ҳамда ҳадисларда жуда кўп таъкидланган.

Агар чучук сувларни шўр қилиб қўйсак, ёқимсиз қилиб қўйсак сиз нима қила олардингиз? Шукр қилсангизчи, дейилади оятларда. Бошқа оятларда эса, енглар ичинглар, лекин исроф қилманглар, дейилади.

Чунки Аллоҳ исроф қилган кишиларни яхши кўрмайди, уларни суймайди!
Сувни покланишда ҳам исроф қилиш жоиз эмас, гуноҳ ҳисобланади.

Ҳурматли юртдошлар, билиб-билмай гуноҳ қилишдан қўрқайлик, сувни тежайлик!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Жомеъси имом ноиби, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СУВНИ ТЕЖАНГ

Ролик: Виртуал сув
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бефарқ эмасман! #сувни #асранг!

💧Сув - оби ҳаёт, сув - ҳаёт манбаи! Сувнинг шилдираб оқиши инсонга бошқача ҳарорат, кайфиятни берса, ундаги ахлатларни кўриб, хафа бўлиб кетаман. Айниқса, тоза ичимлик суви билан гиламларлар, мошиналарини ювишади. Наҳотки, сувсиз яшаб бўлмайдиган бебаҳо мабаамизни шу қадар исроф қилсак!

Мен Нозима Воҳидова, журналист, телебошловчи ҳамюртларимиздан сувни исроф қилмасликларини сўраб қолган бўлардим.

Келинглар, биргаликда келажак учун сувни асраймиз!