#Қутлов
Нурмат Ахмонов муборак етмиш ёшга тўлди.
Нурмат Ахмонов серқирра фаолияти билан ажралиб туради. Дастлаб прокуратура органларида, сўнг маҳаллий ва марказий раҳбарлик идораларида ишлади. Ўзбекистон Республика Президенти девони Авф этиш масалалари бўйича комиссиядаги, шунингдек узоқ йиллар Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимида самарали фаолияти эса умр дафтарининг алоҳида безагига айланган. Бу давр мобайнида қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлганларнинг тўғри йўлга кириб, ҳаётда ўз ўрнини топишда ва хўжалик судларининг ҳуқуқий институт сифатида шаклланишида Нурмат Ахмоновнинг баракали ҳиссаси бор.
Судьялар олий кенгаши Нурмат Рустамовични шукрона куни билан қутлаб, машаққатли ва шарафли меҳнатлари роҳатини кўрмоқ саодати бардавомлигини тилайди.

Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг раиси Ориф Қўлдошевга падари бузруквори Тошпўлот ота Қўлдошевнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Низомга ўзгартириш киритилди
Судьялар олий мактаби Кенгашининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023-2024 ўқув йили учун қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 22-бандида жойлардаги судья кадрларга бўлган эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда қўшимча балл ҳисобланиши назарда тутилганди.
Бугун, 2023 йил 23 май куни Судьялар олий мактаби Кенгашининг бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида юқорида қайд этилган Низом қайта кўрилиб, ундаги 22-банд чиқарилди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash

Кенгашдан сўнг: айрим туман ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарди ва бошқа тайинловлар
Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтаётгани, унда Кенгаш ваколатига доир бир қанча масалалар қатори айрим судьяларни ваколати муддати даврига тайинлашга оид масала ҳам муҳокама қилинаётгани хабари берилганди.
Очиқ танлов ва муқобиллик асосида ўтган муҳокамалар натижасида айрим туман ва туманлараро судларга янги раислар тайинланди. Шунингдек, бир неча нафар судьянинг иш жойи ўзгарди.
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Эргашев Авазжон Йигиталиевич – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўштепа туман судининг раиси лавозимидан озод қилинди;
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈👈

Р А С М И Й А Х Б О Р О Т
Судьялар олий кенгаши қарорига мувофиқ:
Исмаилов Мавлонбек Матёқубович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Шамсиева Дилфуза Абдумуминовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Қашқадарё вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;
Садиров Жалол Жумаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Судьялар олий кенгаши
матбуот хизмати

#Судьялар_копрусининг_янги_аъзоси
Судьялар олий кенгаши қарори билан Иноятова Наргиза Искандаровна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Наргиза Иноятова Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби битирувчиси бўлиб, тайинловга қадар суд тизимида турли вазифаларда фаолият кўрсатган.

Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Photo
#Мутолаа
Т А Р С А К И
Бир олим шогирдига анча йил таълим берди, тарбия қилди. Ўқиш муддати тугагач, шогирдига: “Эртага яхши кийиниб, вақтлироқ ҳузуримга келинг. Сизга берадиган ҳадям бор”, деди.
Эртасига шогирд айтилган вақтда чиройли либосларда устозининг ҳузурига келди. Устози унга: “Олимлик муборак бўлсин!” дея тўн кийдириб, фотиҳа берди. Яна китоб ва бироз пул ҳам тутқазди. Сўнгра… шогирдининг юзига тарсаки туширди!
Бу ҳолатдан шогирднинг жаҳли чиқиб: “Нега мени урасиз? Тўн кийдириб, дуо қилиб, сўнг урганингиз нимаси?” деди.
Устоз эса ҳеч нарса демади.
Орадан маълум вақт ўтиб, шогирд шаҳарнинг бош қозиси бўлди. Кунлардан бир кун устоз ҳол-аҳвол сўраб, шогирдининг олдига келди. Шогирд устозини кутиб олиб, салом-алик қилди. Шогирд суҳбатлашиб турса-да, ҳеч очилиб, яйраб ўтирмасди.
Устоз кетар чоғида шогирд охири дилидагини тилига чиқарди:
– Устоз, ўшанда, сиз билан хайрлашаётганимда не сабабдан тарсаки тушургандингиз ? Нима айб қилгандим?
– Тўн кийдирганим эсингдан чиқдими? Китоб, пул берганим-чи? Битта шапалоқни унутмабсан-да? Энди мени эшит. Мана, қози бўлдинг. Нотўғри чиқарган ҳар бир ҳукминг – маҳкумга нисбатан зулмдир. Сен битта шапалоғимни шунча йил унутмаганинг каби зулм қилиб чиқарган ҳукмингни ўша одам ўлгунича унутмайди, қарғаб ўтади. Тарсакини сенга ибрат учун туширгандим, – дея жавоб берди устоз.
(«Судья маънавияти, одоби ва масъулияти» китобидан)

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В !
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.
Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Кармана туман судининг судьяси
ЖИБ Наманган туман судининг судьяси
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Миробод туман судининг судьяси
ДАВОМИ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.
Жиноят ишлари бўйича судларда:
ЖИБ Кармана туман судининг судьяси
ЖИБ Наманган туман судининг судьяси
ЖИБ Фарғона шаҳар судининг судьяси
ЖИБ Миробод туман судининг судьяси
ДАВОМИ👈👈
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengash
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Photo
Мақсад: тизимда гендер тенглигини таъминлаш
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ўз имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқариш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Хусусан, барқарор ривожланиш соҳасидаги 5-мақсад — Гендер тенгликни таъминлаш ва барча хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш мамлакатимизда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар билан ҳамоҳангдир.
Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига кўра, судьялар орасида хотин-қизлар улушини 2025 йилда 20 фоизга, 2030 йилда 30 фоизга етказиш назарда тутилган. Айни пайтда Ўзбекистонда судьялар орасидаги хотин-қизларнинг улуши 14 фоизга етди ( бундай кўрсатгич Қозоғистонда 51фоиз, Россияда 66 фоиз, Словенияда 70 фоиз, Португалияда 75 фоизни ташкил этади).
Судьялар орасида хотин-қизларнинг улуши ортиши ижтимоий муносабатларга аёллар нуқтаи назаридан қараш ва баҳо беришга янада кенгроқ имконият яратади. Зеро, аёл судья ўзи кўриб чиқаётган низоли ишдаги ижтимоий ҳолатларга она ёки опа-сингил сифатида ўз муносабатини билдиради. Бу эса жамиятда ижтимоий адолат таъминланишига хизмат қилишига шубҳасиздир.
Бундан ташқари юртимизда хотин-қизлар доим ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқларни талаб қилишга тортиниши, бунинг оқибатида қатор муаммолар ечимини топмай қолиб кетаётгани каби ҳолатларни бартараф этишда аёл судьяларнинг фаоллиги алоҳида аҳамият касб этади.
Ўтган қисқа даврда соҳада фаолият юритаётган аёл судьялар сони кўпайиб, 174 нафарга етди. Уларнинг 26 нафари тизимда раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатмоқда.
Суд тизимида гендер тенгликнинг таъминланиши жамиятдаги тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда, оилавий зўравонликнинг келиб чиқиши ва оқибатларини аниқлашда ижобий натижалар беради.
Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича қабул эълон қилинган.
Таҳсиллар давлат гранти асосида амалга оширилиб, тингловчилар ойлик стипендия билан таъминланади.
Ўқув жараёнлари Судьялар олий мактаби биносида олиб борилади, аёл тингловчиларга ўзлари истиқомат қилувчи ҳудуддаги судларда амалиёт ўташ имконияти тақдим этилади (амалиёт ўташ жами ўқиш даврининг қарийиб ярмини ташкил қилади).
Яна бир эътиборли ҳолат, Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси ҳужжат топшириш тартиби соддалаштирилган.
Шунингдек, тизимда гендер тенглигини таъминлашдан келиб чиқиб, 2023/2024 ўқув йилида хотин-қизларга қўшимча 12 та квота ажратилди.
Ҳужжатлар 2023 йилнинг 5 июнига қадар қабул қилинади.
Ариза ва ҳужжатлар вилоят ва унга тенглаштирилган судлар судьялари малака ҳайъатлари ёки бевосита Судьялар олий мактаби қабул комиссиясига тақдим этилиши мумкин.
Бугунги кун ҳолатига Судьялар олий мактабига ҳужжат топширган 298 нафар талабгорлардан 20 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Пировардида, адлия, адвокатура, прокуратура, ички ишлар органлари, нотариат, ФҲДЁ тизимида самарали фаолият кўрсатиб, тегишли талабларга жавоб берадиган ҳуқуқшунос опа-сингилларимизга тақдим этилаётган шароитлардан унумли фойдаланиб, Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига кириш учун ўз имкониятини синаб кўриш тавсия этилади.

СУДЬЯЛАР ДИҚҚАТИГА !
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши қуйидаги бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилади.
1.Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
2.Наманган вилоят маъмурий судининг судьяси
3.Тошкент вилоят маъмурий судининг судьяси
4.ЖИБ Сардоба туман судининг раиси
5.ФИБ Марғилон туманлараро судининг раиси
Изоҳ: Судья сифатида камида икки йиллик иш стажига эга бўлган номзодлар ариза билан Судьялар малака ҳайъатларига мурожаат қилишлари мумкин.
Ариза тақдим этишнинг охирги муддати: 2023 йил 1 июнь, соат 18:00.

#Муносабат
Бир тилда гаплашсак...
“Human.uz” сайтида гўёки Судьялар олий кенгаши қарори билан ўн нафардан кўпроқ судья вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар эълон қилинди. Сарлавҳани айтмаганда матнга эътироз йўқ, чунки Кенгаш сайтида эълон қилинган хабар кўчириб босилган, холос. Бироқ сарлавҳанинг ўзи хабар мазмунига яхшигина соя соладики, гап шунда. Аслида эса Кенгаш қарори билан айрим судьялар ваколати муддати даврига қайта тайинланган бўлиб, бу уларнинг иш жойи ўзгарганини англатади. Яна-да аниқроқ тушунтирилса, дейлик, Н. туман суди судьяси ваколати муддатининг қолган даврига М. тумани суди судьялигига тайинланди, янги тайинлов ортидан у аввалги иш жойидан бўшатилишини ўз-ўзидан маълум (яъниким: “Фалончиев судьялик ваколати муддатининг қолган даврига Н. туман суди судьялигига тайинланди ва шу муносабат билан М. туман суди судьяси лавозимидан озод қилинди”).
“Human.uz” сайти эса судьянинг тайинловини “тушириб қолдирилиб”, озод этилганига урғу бериши уқувчи эътиборини тортар балки, аммо то калаванинг учини топгунча чалғитади барибир. Мана, "чалғиганлардан" биттаси - бир канал маъмури ўзича шу хабарга бошқача “ракурс”да эълон қилиб, "оёғини осмондан" келтирибди: Кенгаш вазифасидан озод этилган судьяларни яна ишга тайинламоқда?!
Бундай хабарларга кўзи тушганларнинг аксариятида қандай тасаввур пайдо бўлади - таъкид шартмас.
Фаолиятимизга доир ахборотларни эълон қилиб бораётган барча оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан миннатдормиз, албатта. Бироқ айрим хабарларга “ижодий” ёндошишдан ижобий маъно (натижа) келиб чиқмаяпти.
Юқоридаги иккита мисол бунга яққол далил.
Фикрлар ўзгача бўлсаям битта тилда гаплашсак, шуниси мақсадга мувофиқ. Илтимос.

Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига квоталар белгиланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 январдаги ПҚ-4096-сонли Қарорининг 3-бандига асосан, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан биргаликда белгиланадиган квоталар бўйича амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 25 майдаги қарори билан Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 2023/2024 ўқув йили учун умумий қабул квотаси 96 та қилиб белгиланди.
Жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича: 30 (ўттиз) та;
Фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича: 30 (ўттиз) та;
Иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича: 20 (йигирма) та;
Маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича: 16 (ўн олти) та.
Шунга қўшимча равишда, хотин-қизлар учун ҳар бир йўналиш бўйича қўшимча 3 тадан (12 та), шунингдек, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан ҳужжат тақдим қилган талабгорлар учун ҳар бир йўналиш бўйича қўшимча 3 тадан (12 та), жами 24 та қўшимча квота белгиланди.
Маълумот учун: 25 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 298 нафар талабгор, шундан 20 нафар хотин-қизлар ҳужжат топширган.

Судьялик масъулияти – мунтазам ўқиш, мунтазам изланиш...
Нодира Бобохонова,
Судьялар олий кенгаши шўъба раҳбари
...Хўп, юқори рейтинг баллга эга судьялар сийланяпти экан, паст кўрсатгичларга эгалар-чи?
Тилсиз дастур (программа) айрим судьялар фаолияти самарадорлигини қониқарсиз, деб турар экан, кўплар “улар лавозимидан озод этилиши керак!” деган ўйга бориши аниқ.
Бироқ Судьялар олий кенгаши бундай кескин чора қўллашга шошилаётгани йўқ. Аксинча, уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур чоралар кўраётир.
Нега?
Мазкур савол кенгроқ жавоб талаб қилади.

Қабул давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига (2023/2024 ўқув йили учун) қабуллар давом этмоқда.
Ҳужжатлар жорий йилнинг 5 июнигача (шуни куни ҳам) қабул қилинади.
29 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 368 нафар талабгорнинг ҳужжатлари қабул қилинган.
Талабгорларнинг:
183 нафари - жиноят ҳуқуқи,
89 нафари фуқаролик ҳуқуқи,
65 нафари иқтисодий ҳуқуқ,
31 нафари маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича ҳужжат топширган.
Талабгорларнинг 245 нафари суд тизими, 26 нафари адлия, 17 нафари Ички ишлар, 17 нафари прокуратура органларида, 15 нафари адвокатура тизимида фаолият кўрсатиб келаётган мутахассслар ҳисобланади.
Шу кунгача ҳужжат топширганларнинг атиги 26 нафарини хотин-қизлар хотин-қизлар ташкил этмоқда.
Ҳудудлар кесимида олганда талабгорлар энг кам ҳужжат топширган вилоятлар қуйидагича:
Наманган вилояти (19 нафар);
Навоий вилояти (19 нафар);
Жиззах вилояти (16 нафар);
Хоразм вилояти(16 нафар);
Бухоро вилояти (14 нафар);
Тошкент вилояти (11 нафар).
Судьялар олий мактабининг Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига ҳужжат топшириш муддати ҳали якунланмагани эътиборидан ўттиз тўрт ёшдан кичик бўлмаган олий маълумотли ҳуқуқшунослар ўз имкониятларини синаб кўриш тавсия этилади.
***
Эслатиб ўтамиз, Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига кириш синовлари ўтган йилларда ҳар бир йўланиш бўйича 100 балл тизимида (тўрт босқичда жами 400 балл) амалга оширилган бўлса, 2023/2024 ўқув йилида барча йўланишлар бўйича умумий 100 балл тизимда (ихтисослик фани бўйича – жами 39 балл, чет тили – жами 12 балл, иншо – жами 30 балл, оғзаки суҳбат – жами 19 балл) баҳоланади.
Ихтисослик фани ва чет тилидан синовлар Давлат тест маркази томонидан баҳоланади. Кириш синовларининг ҳуқуқий мавзуда иншо ёзиш босқичида мавзулар аввалдан эълон қилинади. Синов жараёнида холислик ва шаффофликликни таъминлаш мақсадида талабгорларга 50 тадан кўп мавзулар орасидан таваккалчилик асосида учта мавзу танлаб олиш имконияти берилади.
Танлаб олинган мазвлар бўйича ёзилган иншо дафтарларининг муқоваси ва биринчи варағига махсус шифрлар қўйилиб, талабгорлар шахссизлантирилади ҳамда махсус баҳоловчи гуруҳга топширилади.
Баҳоловчи гуруҳ таркиби Конституциявий суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши вакиллари (1 нафардан) ҳамда ҳуқуқшунослик, тил ва адабиётшунослик ихтисослиги бўйича Олий ўқув юртларининг етакчи ўқувчиларидан (жами тўққиз нафар) шакллантирилган.
Келгусида кириш синовлари тартиблари ва талаблари ҳақида маълумотлар бериб борилади.
Кабул комиссияси

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносибларни танламоқ масъулияти - Судьялар олий мактабига қабул жараёнларидан лавҳа
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengash
Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Самарқанд вилоят судининг судьяси Ваҳоб Асқаровга падари бузруквори Қамбардин Асқаровнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

Д И Қ Қ А Т, Т А Н Л О В!
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби Кабинет мудири (0,5 ставка), Иш юритувчи котиб ҳамда Кутубхоначи лавозимларига малакали мутахассисларни ишга таклиф қилади.
Номзодлар танлов асосида ишга қабул қилинади.
Танловда олий маълумотли (хуқуқшунос), ўқув ишлаб чиқариш жараёнларида ишлаш кўникмасига эга бўлган тажрибали, компьютер билан ишлаш малакасига эга бўлган шахс қатнашиши мумкин. Номзоднинг чет тилларини билиш қобилияти қўшимча равишда рағбатлантирилади.
Танлов бўйича номзодни ишга қабул қилиш тегишли комиссия суҳбати натижасига кўра амалга оширилади.
Танловда иштирок этиш истагини билдирган номзодлар Судьялар олий мактабининг sudyalaroliymaktabi@umail.uz электрон почтасига ёҳуд Судьялар олий мактабига (100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчаси, 6-уй) қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:
ариза (яшаш манзили ва телефон рақамини кўрсатган ҳолда);
маълумотнома (объективка).
Аризалар 2023 йил 15 июнь соат 17:00 га қадар қабул қилинади.
Мурожаат учун тел.: (55) 501-01-67.