Ҳ А М Д А Р Д Л И К
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Гўзал Абдурахмановага отаси Исроил Разаковнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.

#Муносабат
“Судьяга кучли босим ўтказилгани”га оид хабарлар тасдиғини топмади
Айрим ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьясига гўёки прокуратура томонидан босим ўтказилиб, “Капиталбанк” манфаати билан боғлиқ жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилишига эришилганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати шу мазмундаги хабарларни асоссиз ва ҳақиқатдан йироқ эканини билдиради.
Воқеликка кўра, тергов органи томонидан Н. И.га Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниши ортидан жорий йилнинг 12 июль куни туман прокурори унга нисбан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллашни сўраб, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига илтимоснома киритади.
ДАВОМИНИ ЎҚИШ👈
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi

Бўстонлиқда судьялар учун гендер тенглиги мавзусида тадбир бўлиб ўтмоқда
Тошкент вилоятининг сўлим Бўстонлиқ туманида “Гендер – тенглик ҳуқуқи” мавзусида судьялар учун семинар тренинг бўлиб ўтмоқда.
Уч кунга мўлжалланган тадбир Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва USAID халқаро ташкилоти томонидан ҳамкорлик ташкил этилди.
Тадбирда туман ва вилоят даражасидаги судьялар, экспертлар ва Судьялар олий мактаби вакиллари иштирок этаётир. Мақсад гендер тенглиги бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, бу борадаги халқаро стандартлар билан яқиндан таништиришдир.
Батафсил кейинги ахборотларимизда.

#судья_мутолаа_қилади
Ўзингизни китобларда кўрганмисиз?
Шоира Эрметова,
Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси
Бола эканман-да, тасаввуримда энг яхши одамлар китобларда яшар, энг тўғри ишлар китобларда ёзиларди, гўё. Китоб мутолаасидан сўнг кўнглимда янги-янги орузлар туғиларди денг... Шундами, китоб ўқиш жон-у дилим эди.
Бир куни берилиб китоб ўқиб ўтирсам, кимдир уни шартта олиб қўйди. Опам экан. У аввал китобнинг муқовасига, сўнг орқа тарафига қаради-да:
– Шоира, мана бу ерда лоланинг расми бор. Демак, бу катталар ўқийдиган китоб, ҳали бунақа китобларни ўқишга сал ёшлик қиласан, – деди (Ғ.Ғулом нашриётида чоп этилган китобларнинг орқа муқоваси лоланинг тасвири бор: логотипи шундай).
Мен бироз ранжидим, айб иш қилиб қўйгандек уялдим ҳам.

Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси 2022/2023 ўқув йили учун талабгорларни илк синовдан ўтказиш бошланди.
Айни пайтда жойларда талабгорлар психологик тестдан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 65 та ўрин ажратилган бўлиб, унга 612 нафар мутахассис талабгорлик қилмоқда.
Каналга уланиш:@sudyalaroliykengashi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Кенгаш вакиллари АҚШда
Таркибида Судьялар олий кенгашининг уч нафар аъзоси бўлган юртимиз суд-ҳуқуқ органлари вакилларидан иборат делегация айни кунларда Америка Қўшма Штатларининг Луизиана штатининг Янги Орлеан (New Orlean) шаҳрида бўлиб турибди.
Делегацияга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев раҳбарлик қилмоқда.
Ташриф доирасида округ ва федерал судлар фаолияти билан яқиндан танишиш, мутасадди шахслар билан учрашувлар ўрин олган. Шунингдек, кун тартибига кўра, суд процесслари ўтиш тартиби, судьяларнинг танлаш ва тайинлаш тартиблари, судьялар қўйиладиган талаблар борасидаги тажрибалар билан яқиндан танишилади.