Судьялар ассоциацияси | расмий канал
944 subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
ОДИЛ СУДЛОВНИНГ МАҚСАДИ ИНСОНПАРВАРЛИКДИР!

#Мутолаа

Судьялик жуда юксак лавозим ҳисобланади. Бу ном мўтабар тутилиши, улуғланиши ва эҳтиёт қилиниши керак. Судьянинг кибру ҳавога, манманликка, шахсиятпарастликка берилиши, ўзини ўзгалардан устун қўйиши бундай касб эгасига мутлақо ёт хусусиятдир.

Инсоннинг зийнати унинг илмидадир. Шу боис судья ниҳоятда илмли, маърифатли ва камтарин бўлиши зарур. Кайковус таъкидлаганидек, “Қозига яхши ҳунар илм ва мулойимликдандир”. Зеро, маънавий қашшоқликдан ортиқроқ жаҳолат йўқдир.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ПОКЛАНИШ ПАЛЛАСИ

#Мутолаа

Ҳар биримиз ўз фаолиятимизни Конституция ва қонун талабларига солиштиришимиз, адолат тарозисига солиб кўриб, шунга қараб ҳаракат қилишимиз лозим. Бинобарин, Конституция ва ундан келиб чиқиб қабул қилинадиган қонунлар ҳалол, пок юриш ва покланишнинг олий мезонидир. Сабоқ ва хулосалар чиқариш жараёни оғриқли бўлиши мумкин. Чунки баъзи бировлар одатланган кўникмаларидан воз кечишига тўғри келади, янги талабларни “ҳазм” қилишда қийналишлари мумкин. Лекин энди ортга қайтишга йўл йўқ. Истаса ҳам, истамаса ҳам жамият учун зарарли бўлган кўникмалардан воз кечиш шарт ва лозим.

Покланиш вақтинчалик жараён эмас. Балки узлуксиз давом этадиган, ҳар бир қадамимизни, ҳар бир ҳаракатимизни синайдиган жараёндир. Бу талаблар судья ва суд ходимларига бевосита тааллуқли бўлиб, давлат ва халқимиз бизга юксак ишонч билдирган. Зеро, судьялик шарафли ва масъулиятли ваколатдир.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТИМИЗ МЕЗОНЛАРИ

#Мутолаа

Ҳар бир давлат, ҳар қандай жамият қонунлар орқали бошқарилади ва тараққиётга эришади. Аслида қонунлар инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чегаралаб қўйиш, қўрқитиш ёки таҳликада ушлаб туриш учун эмас, балки, уларга ёрдам бериш, ахлоқан тарбиялаш учун хизмат қилади. Шунинг учун барча фуқаролар ким бўлишидан, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар қонунларни чуқур англаб етиши ва ҳурмат қилиши, уларга итоат этиши шартлигини тарғибот қилиб бориш лозим.

Ҳуқуқий маданияти юксак бўлган инсон қонунни бузишдан қўрқади. Биз қонунларнинг матнини, яъни меъёрларини фақатгина ёдлаб олибгина қолмасдан, уларнинг туб моҳиятини чуқур тушунишимиз ва энг асосийси, ҳар бир ҳолатда қонунни қурол қилиб, уни ҳар бир аниқ ҳолатга тўғри қўллай олишимиз даркор.

Қадимги Рим файласуфи Цицерон “Эркин бўлишни хоҳласанг, қонуннинг қулига айлан” деб бежизга айтмаган. Зеро, ҳар бир судья ва тизимдаги ходим кундалик хизмат фаолиятида фақат қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда иш тутиши керак.

(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Мутолаа_завқи

САМИМИЯТ БАҲОСИ

Ҳаётда ҳақиқий дўст ўз дўстига ҳар доим ҳам ёқиб ёқавермайди, бу бор гап. Чунки дўст дўстининг тутган хатти-ҳаракати, одоби, сўзи ва амалига қараб муносабат билдиради.

Ғаним эса ўзига манфаатли дақиқа ва имкониятлардан унумли фойдалана олиш пайида... Ахир, ўзингиз айтинг, яқин инсонларингиздан бирортаси сизга ҳар гал «Сен доносан» , «Сени жудаям ҳурмат қиламан» , дея тўтидек жонсиз, ҳис-ҳаяжонсиз гапларни такрорлаганини эшитганмисиз?

Аксинча, у дўстга бўлган ўша меҳру оқибатини кўпинча юрагида пинҳона сақлайди.

Тўғри, ҳар замонда муносабат билдириб турилади. Лекин жойида, меъёрида ва таъсирли ҳолатда.

Зеро, мавридсиз билдирилган лутф устоздан ҳайбатни, дўстдан самимиятни, қариндошдан меҳрнинг кетишига сабаб бўлади.

(Обиддин Маҳмудовнинг «Фарзанднома» китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi