Судьялар ассоциацияси | расмий канал
945 subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
ШАРАФЛИ КАСБ ЭГАСИ

Ўзбекистон Республикаси номидан суд ишларини кўриб мазмунан ҳал этиш фақат судьяларгагина берилган. Бу юксак мартабага эришганларнинг гарданига қонунларни тўғри қўллай билиш, ҳар бир ҳолатга синчковлик билан эътибор қаратиш ва энг муҳими адолат қилиш масъулияти юклатилган. Инсонларнинг тақдири ҳал этилаётган онда судьялар ички ишонч билан қарор қабул қилсагина фуқароларнинг суд идораларидан розилигига эришилади.

Мамлакатимизнинг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида хизмат қилиб, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида судьялик қасамёдини муқаддас билиб, унга содиқ қолиб, узоқ йиллар давомида шарафли касбининг юксак масъулиятини мустаҳкам сақлаб келган фахрий-судья, “Суд фахрийси” ва “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари соҳиби Мамаджон Ғанижонов муборак 70 ёшни қаршилади.

Фахрий судьянинг таваллуд топган куни муносабати билан Наманган вилоят судида тадбир бўлиб ўтди. Уч авлод вакилларини бирлаштирган тадбирда иштирок этган фахрийлар Мамаджон Ғанижоновнинг шахсига оид илиқ фикрлар билдиришди. Суд тизими фахрийлари Марказининг Наманган вилоят бўлими бошлиғи Ғозихон Якёхўжаев ҳамкасбининг судьялик фаолияти давомида ишларни кўришда тўғри квалификация қилган ҳолда ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндошиб қонунни тўғри қўлаганлиги натижасида у кўрган ишлар юқори инстанцияларда ҳеч қачон бекор қилинмаганлигини таъкидлади.

Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси – “Нуроний” жамғармаси Наманган вилояти кенгаши раиси Мамаджон Ғанижоновга биринчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўрак нишонини топширди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази, Наманган вилоят суди ва вилоят ҳокимлигининг табрикнома ва эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Ўз навбатида шарафли касб эгаси Мамаджон Ғанижонов йиғилганларга эътибор ва эътироф учун миннатдорчилик билдириб, инсон қадри улуғланаётган юртда суд фахрийларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, уларнинг турмуш даражасини ошириш юзасидан шарт-шароитлар яратилаётганлиги учун фахрийлар номидан миннатдорчилик изҳор қилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоаси Қашқадарё вилоят маъмурий судининг судьяси Бахтиёр Қиличовга волидаи муҳтарамаси Руяб Буранованинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
Ҳ А М Д А Р Д Л И К

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоаси суд тизими фахрийси Нормад Тожибоевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилади.
#Ҳикматли_сўзлар

Абу Али ибн Сино айтади:

– Тўғри йўлдан ажралмаслик, инсофли, адолатли бўлиш, нафснинг ҳар орзусини бажо келтирмаслик, олим, фозиллар билан суҳбатдош бўлишлик, катталарга ҳурмат, кичикларга шафқат ва марҳамат этиш, самимий дўстларнинг маслаҳатлари билан ишга тутиниш, муҳтожларга ёрдам этиш эзгуликнинг маъданидир.

(“Оз-оз ўрганиб доно бўлур” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Гулдаста" теледастури / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ва "Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонлари мазмун-моҳияти ҳақида Наманган вилояти судининг судьяси Жўрабек Қорабоев билан суҳбат

Сайт | Telegram
СУДЬЯЛИК – УЛКАН МАСЪУЛИЯТ!

Соҳибқирон Амир Темурнинг ўз фарзандларига қолдирган васиятида “Мамлакатнинг улуғ мартабасини, саодатини сақламоқ, унинг дардларига дармон бўлмоқ вазифангиздир” деган битиклар ўрин олган. Бу ўгит барча учун, шу жумладан суд ҳокимияти тизимида хизмат қилаётган кадрларга ҳам бирдек тегишлидир. Буни ҳар ким билиши ва амал қилиши шарт. Зеро, мамлакатнинг улуғ мартабасини, саодатини сақлаш бевосита судьялик ваколатидан келиб чиқадиган олий бурчдир.

Судьялик масъулиятли ҳамда шарафли лавозим. Бу ном ҳамиша мўътабар тутилиши, улуғланиши ва эҳтиёт қилиниши лозим.

Убайдулла Мингбоев,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Судьялари ассоциациясининг ташаббуси билан Наманган вилоят судида суд фахрийлари иштирокида бир вақтнинг ўзида тарих, бугун ва келажакни намоён қиладиган “Уч авлод учрашувлари” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди.
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

Бугун Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси, Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев таваллуд топган кун.

Ҳамкасблари, кўплаб шогирдлари ва соҳа фидойилари томонидан суд тизимининг виждони деб эътироф этилувчи устоз Убайдулла Қурбонович ибратли ва сермазмун ҳаёт йўлини босиб ўтиб, муборак 84 ёшни қарши олдилар.

Умрини, касби корини фақат адолат учун бахшида этган, сабр-қаноат, мустаҳкам ирода каби инсоний фазилатларга эга бўлган Убайдулла Мингбоев суд-ҳуқуқ тизимида ярим асрдан кўпроқ вақт мобайнида меҳнат қилиб, мамлакатимизда одил судловни ўрнатилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Юртдошларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг суд органларидан рози бўлишига эришишга қаратилган адолат руҳида ёзилган Ватанпарварлик ва инсонпарварлик каби эзгу қадриятлар уфуриб турган рисолалари устознинг нақадар юксак ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлган амалиётчи ҳуқуқшунос эканлигидан далолат беради.

Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси жамоаси “Жасорат” медали, “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг фахрий проффессори Мингбоев Убайдулла Қурбоновични таваллуд топган қутлуғ куни муносабати билан самимий муборакбод этиб, узоқ умр ва мустаҳкам соғлик тилайди.
#Ҳикматли_сўзлар

ЗУККО ҚОЗИ

Бир одам қора кунимга яраб қолар, деб дарахт тагига минг мисқол тиллани кўмиб қўйди. Маълум вақтдан кейин бориб қараса, ҳеч вақо йўқ – дарахтнинг таги қазилган, ҳатто илдизларидан баъзилари қирқиб олинган эди. Ўша одам дод-фарёд қилганича қозининг олдига борди ва бўлган воқеани айтиб, ёрдам сўради:

– Уйингга боравер, икки-уч кундан кейин келиб хабар ол. Лекин, бу гапни бошқа бирон одамга айта кўрма, – деди қози унга.

Давогар кетгач, қози хосу авомнинг нажоткори ҳисобланган табибни чақиртириб, уни хилватга тортди ва сўради:

– Фалон дарахтнинг томири ростдан ҳам фойдали дорими?

– Шундай, тақсир. Унинг хосияти зўр, фойдаси эса чексиздир, – жавоб берди табиб.

– Шу кунларда, – деди қози унга тик боқиб, – бирон одамни ўша дарахтнинг томири билан даволаган эдингми?

– Ҳа, тақсир, фалон куни бир одам нажот сўраб келган эди, ўша дарахт томирини буюрган эдим, – деб жавоб қилди табиб.

Қози табиб айтган ўша одамни чақиртирди, қонун, ҳикмат, Қуръон ва ҳадисни пеш қилиб, у билан жиддий сўзлашди. Шундан кейин ўша одам дарахт остига кўмилган олтинни олганлигини бўйнига олди ва эгасига қайтариб берди.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

#Ҳикматли_сўзлар

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:

– Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?

Мирзо жавоб бердиларки:

– Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўлтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди – мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш:
https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти шарҳига бағишланди
ҲАРБИЙ СУД ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг ташаббуси билан суд фахрийлари иштирокида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда узоқ йиллар қонун устуворлигини таъминлаш учун меҳнат қилган суд тизими фахрийлари, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси вакиллари ва ҳарбий суд судьялари иштирок этишди.

Уч авлод учрашуви вакилларини бирлаштирган тадбир давомида иштирокчилар “Қатағон қурбонлари” давлат музейига ташриф буюриб, музейнинг ташкил этилиш тарихи ва у ерда сақланаётган экспонатлар билан танишдилар.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси Садриддин Эшанкулов судьялик фаолияти давомида бурчини беғараз, холис ва адолатли тарзда амалга оширган соҳанинг фидойи фахрийларига суд тизими фахрийлари Марказининг тавсиясига биноан доимий равишда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинаётганлиги тўғрисида фикр билдириб, уларнинг бой тажрибалари амалдаги судьялар ва ходимларга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз даврида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда ҳарбий суд тизимида хизмат қилган фахрийлар сўнгги йилларда судьялар учун яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, шогирдлари томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган учрашув сўнгида суд фахрийлари ва устозларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
9 февраль – сўз мулкининг султони, давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий
“Маҳбуб ул-қулуб” рисоласидан ўрин олган “Қуззот зикрида” (“Қозилар ҳақида”) бобида қози шахсини қуйидагича таърифлайди: “Қози ислом биносиға аркондир ва мусулмонлар хайр ва шарриға нофизи фармондур”. Яъни қози ислом биносининг таянчи ва мусулмонларнинг эзгу ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир.

Бинобарин, қози илмда камолот соҳиби бўлмоғи лозим.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
14 февраль – улуғ шоир, адолатли султон, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Буюк давлат арбоби ва тарихчи, мутафаккир олим, марказлашган бобурийлар салтанатининг асосчиси шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг шахсиятига хос бўлган етти фазилат:

– Ватанпарварлик;

– Юксак ҳимматлилик;

– Жасурлик;

– Бошқарувда беназирлик;

– Одамларга фаровонлик соғиниш;

– Жангчилар кўнглига йўл топиш;

– Адолат қилмоқлик.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳикматларидан намуналар:

Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.

Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.

Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi