Судьялар ассоциацияси | расмий канал
1K subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
Жалолиддин Румий айтади:

Саломатликни истасанг, мағрур, мутаккаббир бўлма, адоват, гина сақлашдан йироқ бўл. Қаноат туганмас бир хазинадир, бунинг ҳақиқатини яхши тушунишга ғайрат қил. Қаноатнинг фақат номинигина ўрганиб, бир қанча хатоларга, ранж ва азиятларга тушмаслик керак. Қаноат аҳли ҳар жиҳатдан хурсанд ва мамнундир.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Сирдарё вилоят судида “Маърифат соати” тадбири бўлиб ўтди. Унда вилоят суди раҳбарияти, вилоят судининг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлов ҳайъати судьялари, вилоят маъмурий суди судьялари, туман ва шаҳар суди раислари ва фаол фахрийлар иштирок этишди.

Маърифат соати тадбирида Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоев маъруза билан иштирок этди ва ўз сўзида суд ишларини олиб бораётган судьяларга қарата адолатпарварлик ва инсонпарварлик ғояларига доим амал қилиши устувор вазифа эканлигини ҳамда одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган вазифаларни бажариш чоғида қонунга итоат этиш ва меҳнат жамоалари аъзолари, судьялар, суд ходимлари, айниқса суд процесси иштирокчилари билан ўзаро мулоқот жараёнларида одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда муносабатга киришиш лозимлигини уқтирди.

Сирдарё вилоят судининг судьялари "устозларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, шарафли фаолияти ёш судьялар ва суд тизими ходимларига мотивация бераётганлиги, уларнинг панд-насиҳатлари ва ўгитларига амал қилиб ишлаб келаётгани ва келгусида ҳам фаол фахрийларнинг бу каби тадбирларда иштирок этишларини" сўраб қолди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
OS-9.23.pdf
999.2 KB
"Одил судлов" журналининг 2023 йил сентябрь ойидаги № 9-сонида "Олий суднинг 100 йиллиги олдидан" рукни остида Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раиси Убайдулла Мингбоевнинг “Устозлар бамисоли шуъла кабидир” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Мақолада инсонларнинг шахс сифатида шаклланиши, муваффақиятларга эришиши ва ҳаёт фалсафасининг мазмун-моҳиятини англаб етишида устозларнинг роли ва аҳамияти хусусида сўз юритилган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
#Бир_кун_тарихи

10 октябрь – Бутунжаҳон ўлим жазосига қарши кураш куни

Бу кун 2003 йилда ўлим жазосини тақиқлаш бўйича Бутунжаҳон коалицияси ташаббуси билан дунёда ўлимга ҳукм қилинганлар сонини камайтириш мақсадида таъсис этилган.

Маълумот учун: Ўзбекистонда 2008 йилдан буён ўлим жазоси бекор қилинган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
“Наркотик моддалар билан боғлик жиноятларни содир этган судланувчиларнинг 3 нафарига суд ҳукми билан ўлим жазоси тайин этилган”,- дейди ўша даврларни эслаб суд фахрийси Сирожиддин Садиров


Янаги йилда Олий суд ташкил этилганинг юз йиллиги нишонланади.Айни пайтда бу жараёнга катта тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Олий суд музейи қайта реконструкция қилинмокда, олимлар томонидан судлар тарихи бўйича китоб ёзиляпти.

Батафсил 👈

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyas
#Ҳикматли_сўзлар

САҲОВАТ

Бир мурувватли, сахий одамнинг жуда кўп дони бор эди. У турган шаҳарда озиқ-овқат танглиги бошланди. Сахий одам ҳамма донларини бева-бечораларга улашиб тугатди. Танглик кучайгач, ўзи ҳам донга муҳтож бўлиб қолди. Кишилар уни маломат қилишди:

Қизиқ одам экансан, ўзинг муҳтожликка тушиб қолишингни била туриб, нега донларингни ҳаммага улашиб юбординг?

Сахий киши деди:
Халқ оч бўла туриб, мен роҳатда яшасам, инсофсизлик қилган бўламан. Очлик азобини халқ билан баробар тортишни, халқ қайғусига иштирок этишни виждоним буюрди. Мен виждоним буйруғига итоат қилдим.

(“Оз-оз ўрганиб доно бўлур” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
СУДЬЯЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида айрим фуқаролик ишлари бўйича туманлараро ҳамда маъмурий ва иқтисодий туманлараро судларга илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьяларнинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.

Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 10 октябрдаги қарори билан судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига тайинланган А. Ганиев, Ф. Рахимов, Б. Курбанов, Ш. Суванова ва М. Тошматованинг қасамёди эшитилди.

Тадбирда иштирок этган ота-оналар янги судьяларга энг яхши тилакларни билдирди.

Қасамёд қабул қилган 5 нафар судьяга судьялик гувоҳномалари топширилди.

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube