Судьялар ассоциацияси | расмий канал
944 subscribers
517 photos
51 videos
4 files
190 links
Download Telegram
#Ҳикматли_сўзлар

ЗУККО ҚОЗИ

Бир одам қора кунимга яраб қолар, деб дарахт тагига минг мисқол тиллани кўмиб қўйди. Маълум вақтдан кейин бориб қараса, ҳеч вақо йўқ – дарахтнинг таги қазилган, ҳатто илдизларидан баъзилари қирқиб олинган эди. Ўша одам дод-фарёд қилганича қозининг олдига борди ва бўлган воқеани айтиб, ёрдам сўради:

– Уйингга боравер, икки-уч кундан кейин келиб хабар ол. Лекин, бу гапни бошқа бирон одамга айта кўрма, – деди қози унга.

Давогар кетгач, қози хосу авомнинг нажоткори ҳисобланган табибни чақиртириб, уни хилватга тортди ва сўради:

– Фалон дарахтнинг томири ростдан ҳам фойдали дорими?

– Шундай, тақсир. Унинг хосияти зўр, фойдаси эса чексиздир, – жавоб берди табиб.

– Шу кунларда, – деди қози унга тик боқиб, – бирон одамни ўша дарахтнинг томири билан даволаган эдингми?

– Ҳа, тақсир, фалон куни бир одам нажот сўраб келган эди, ўша дарахт томирини буюрган эдим, – деб жавоб қилди табиб.

Қози табиб айтган ўша одамни чақиртирди, қонун, ҳикмат, Қуръон ва ҳадисни пеш қилиб, у билан жиддий сўзлашди. Шундан кейин ўша одам дарахт остига кўмилган олтинни олганлигини бўйнига олди ва эгасига қайтариб берди.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ИЛМНИНГ ҚУДРАТИ

#Ҳикматли_сўзлар

Мирзо Улуғбекдан сўрадилар:

– Сиз нега сиёсатни қўйиб, илм билан машғул бўлдингиз?

Мирзо жавоб бердиларки:

– Мен илмнинг қудратини бобомдан билдим. Бир сафар мен бобомнинг тиззасида ўлтирар эдим, шу пайт ҳузурига бир киши кирди, бобом шошиб унинг истиқболига ўрнидан турди – мен тиззасидан тушиб кетдим. Кейин билсам, у зот олим экан, бобомнинг пири комили экан. Илмнинг обрў-нуфузини мен ана ўшанда кўрдим.

(“Шарқ ҳикоят ва ривоятлари” китобидан)

Каналга уланиш:
https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Муносабат” кўрсатувининг навбатдаги сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва “Одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари мазмун-моҳияти шарҳига бағишланди
ҲАРБИЙ СУД ФАХРИЙЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг ташаббуси билан суд фахрийлари иштирокида “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос эзгу фазилат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт сифати ва узоқ умр кўриш даражасини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилган тадбирда узоқ йиллар қонун устуворлигини таъминлаш учун меҳнат қилган суд тизими фахрийлари, Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси вакиллари ва ҳарбий суд судьялари иштирок этишди.

Уч авлод учрашуви вакилларини бирлаштирган тадбир давомида иштирокчилар “Қатағон қурбонлари” давлат музейига ташриф буюриб, музейнинг ташкил этилиш тарихи ва у ерда сақланаётган экспонатлар билан танишдилар.

Давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг раиси Садриддин Эшанкулов судьялик фаолияти давомида бурчини беғараз, холис ва адолатли тарзда амалга оширган соҳанинг фидойи фахрийларига суд тизими фахрийлари Марказининг тавсиясига биноан доимий равишда ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб келинаётганлиги тўғрисида фикр билдириб, уларнинг бой тажрибалари амалдаги судьялар ва ходимларга ибрат намунаси бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз даврида адолат ва қонун устуворлигини таъминлашда ҳарбий суд тизимида хизмат қилган фахрийлар сўнгги йилларда судьялар учун яратилаётган имкониятлар ва шарт-шароитлар хусусида тўхталиб, шогирдлари томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган учрашув сўнгида суд фахрийлари ва устозларга эсдалик совғалари топширилди.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
9 февраль – сўз мулкининг султони, давлат арбоби ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий
“Маҳбуб ул-қулуб” рисоласидан ўрин олган “Қуззот зикрида” (“Қозилар ҳақида”) бобида қози шахсини қуйидагича таърифлайди: “Қози ислом биносиға аркондир ва мусулмонлар хайр ва шарриға нофизи фармондур”. Яъни қози ислом биносининг таянчи ва мусулмонларнинг эзгу ва ёмон ишлари юзасидан ҳукм чиқарувчидир.

Бинобарин, қози илмда камолот соҳиби бўлмоғи лозим.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
14 февраль – улуғ шоир, адолатли султон, моҳир саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Буюк давлат арбоби ва тарихчи, мутафаккир олим, марказлашган бобурийлар салтанатининг асосчиси шоҳ ва шоир Бобур Мирзонинг шахсиятига хос бўлган етти фазилат:

– Ватанпарварлик;

– Юксак ҳимматлилик;

– Жасурлик;

– Бошқарувда беназирлик;

– Одамларга фаровонлик соғиниш;

– Жангчилар кўнглига йўл топиш;

– Адолат қилмоқлик.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳикматларидан намуналар:

Яхши кишиларни Яратган яхши дўстлар билан сийлайди.

Кўпчилик баҳодирлар қанчалар кучли бўлмасинлар, улар ҳаргиз ўз жаҳллари ва қўрқувларидан устун кела олмайдилар.

Кўнглингни динларнинг муҳокама майдонига айлантирма. Адолат ўрнатишда инсонларнинг эътиқодига чуқур ҳурматда бўл.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ МУҚАДДАС БУРЧ!

Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази томонидан “Кексаларни эъзозлаш муқаддас бурч” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Янги Ўзбекистонда – янги суд” тамойили доирасида одил судлов сифати ва самарадорлигини ошириш ҳамда судни том маънода адолат қўрғонига айлантириш мақсадида
устоз ва шогирдлар ўртасида тажриба алмашишга хизмат қилишга қаратилган тадбирда мамлакатимиз суд тизимининг катта тажрибага эга бўлган қатлам вакиллари – нуроний ёшдаги суд фахрийлари иштирок этишди.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган Истиқлол ресторанида Ўзбекистон Республикаси Олий суди, ҳарбий суд, Тошкент шаҳри, Сирдарё, Жиззах, Наманган, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг фахрий судьялари бирга ишлашган ҳамкасблари билан дийдор кўришиб, қизғин суҳбат қуришди.

Устоз ва шогидрлар ўртасидаги ҳурмат ва эҳтиромни мустаҳкам боғловчи ишончли кўприк вазифасини ифода этадиган тадбирда соҳа фахрийлари Марказининг раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоев улуғ ёшни қарши олган фахрийларимизнинг мазмунли ҳаёти, уларнинг Ватан равнақи ва халқ манфаати йўлида адолатни қарор топтириш борасида олиб борган машаққатли ҳамда шарафли фаолияти ёш судьялар ва суд ходимларига дастуриамал бўлиб хизмат қилади деб таъкидлади.

Юқори кайфият ва самимий руҳда ўтказилган учрашув қатнашчилари фахрийлар Маркази томонидан кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдириб, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган бу каби тадбирлар ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилаётгани ва нуроний ёшда ҳам жамиятнинг ижтимоий фаол аъзолари сафида эканлигидан мамнунлигини билдиришди.

“Кексаларни эъзозлаш муқаддас бурч” мавзусида ўтказилаётган бу каби тадбирлар суд фахрийларига руҳий қувват бериб, устоз судьяларни юртимиздаги ўзгаришларга дахлдорлик ҳисси билан яшаши учун хизмат қилади.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд тизимида судьялик фаолияти билан узоқ йиллар давомида самарали меҳнат қилиб, ўзининг фидойилиги билан ёш кадрларга ўрнак бўлиб келган жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судининг раиси Ботир Мўминов нафақага кузатилди
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН_ХОТИРА

Бугун ўзбек ҳуқуқшунослик фанининг ташкилотчиларидан бири, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор, Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллуд топган кун.

150 дан ортиқ илмий, илмий-оммабоп ишлар ва 10 дан ортиқ монографиялар муаллифи Анвар Аъзамхўжаев 1928 йилнинг 17 февраль куни таваллуд топган. 1994 йилнинг 19 июнида Тошкентда вафот этган. Ҳуқуқшунос олим агар ҳаёт бўлганида 95 ёшни қарши олган бўлар эди.

Олим 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари бўлган.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар суди раиси Нозим Абдурашидовга отаси Абдураззоқ отанинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.
Audio
Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Убайдулла Мингбоевнинг Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, академик, юридик фанлар доктори, профессор Аъзамхўжаев Анвар Аъзамович таваллудининг 95 йиллиги муносабати билан Тошкент давлат юридик университетида ташкил этилган конференцияда “O‘zbekiston 24” ва “O‘zbekiston” радиоканалларининг “Bugun” дастури ижодкорлари билан суҳбати
ТАРИХ – БУ КЕЛАЖАКДИР!

Ўзбекистон Судьялари Ассоциациясида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг магистратура босқичи тингловчилари учун “Тарих – бу келажакдир” мавзусида учрашув бўлиб ўтмоқда.

Судьялар Ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириғига асосан, судьяликка номзодларни ўқитиш ва судьяларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув жараёнларида бевосита иштирок этган ҳолда, уларни ҳалоллик, Ватанпарварлик ва адолатпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Олий суди тарихи, Судьялар Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг ташкил этилиши ва истиқболли режалари тўғрисида давра суҳбати ўтказилмоқда.

Маълумот учун: Судьялар Ассоциацияси ва Судьялар олий мактаби ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандумда ҳам судьяликка номзодлар ва судьялар учун долзарб мавзулар бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва ягона суд амалиётини таъминлашга қаратилган ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ва маҳорат дарсларини ўтказиш белгиланган.

Батафсил кейинги ахборотларимизда.

Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi