ФАРҒОНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимининг нуфузини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларнинг амалий ифодаси сифатида Фарғона вилоят судининг ташаббуси билан вилоят юридик техникумида ёшларни Ватанпарварлик ва касбга садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида “Бугунги ёшлар – бўлғуси ҳуқуқшунослар” мавзусида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Учрашувда иштирок этган Ўзбекистон суд тизми фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Марказининг Фарғона вилояти бўлими бошлиғи К.Толипов, Фарғона вилоят суди раиси ўринбосари Б.Ваҳобов, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг раиси Т.Ваҳобовлар юридик техникум ўқувчиларига судьялик касбининг нечоғлик масъулиятли касб эканлиги, судьялик рутбасига эришиш учун тинимсиз изланиш ва меҳнат қилиш талаб этилиши тўғрисида қимматли маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
Ўзаро суҳбат ва мулоқот шаклида ташкил этилган тадбир жараёнида суд тизимидаги ўзгаришлар, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, фахрийларнинг ибратли ҳаёт йўли, самарали фаолияти ҳамда мамлакатимизда инсонга қаратилаётган юксак эътибор устувор вазифалардан бирига айлангани тўғрисида фикрлар юритилди.
Шу билан биргаликда, учрашув давомида судьялар ва суд фахрийларининг судьялик фаолиятлари давомида қизиқарли бўлган эсда қоларли воқеалар ҳамда ҳаёт йўллари ҳақида сўзлаб беришгани “Уч авлод учрашувида” иштирок этаётган техникум ўқувчи ёшларининг суд соҳасига бўлган қизиқишини ортишига сабаб бўлди.
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi

Фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш хроникаси қандай бўлган эди?
Бош қонунимизга киритилган биргина мана шу модда ва “ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга”… Батафсил👈🏻
📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Бош қонунимизга киритилган биргина мана шу модда ва “ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга”… Батафсил👈🏻
📣Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Facebook | Instagram | Web-sayt
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманлараро иқтисодий суди судьяси Нағыйма Балтабаевага акаси Арыслан Балтабаевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

КАСБИЙ МАСЪУЛИЯТИМИЗ МЕЗОНЛАРИ
#Мутолаа
Ҳар бир давлат, ҳар қандай жамият қонунлар орқали бошқарилади ва тараққиётга эришади. Аслида қонунлар инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чегаралаб қўйиш, қўрқитиш ёки таҳликада ушлаб туриш учун эмас, балки, уларга ёрдам бериш, ахлоқан тарбиялаш учун хизмат қилади. Шунинг учун барча фуқаролар ким бўлишидан, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар қонунларни чуқур англаб етиши ва ҳурмат қилиши, уларга итоат этиши шартлигини тарғибот қилиб бориш лозим.
Ҳуқуқий маданияти юксак бўлган инсон қонунни бузишдан қўрқади. Биз қонунларнинг матнини, яъни меъёрларини фақатгина ёдлаб олибгина қолмасдан, уларнинг туб моҳиятини чуқур тушунишимиз ва энг асосийси, ҳар бир ҳолатда қонунни қурол қилиб, уни ҳар бир аниқ ҳолатга тўғри қўллай олишимиз даркор.
Қадимги Рим файласуфи Цицерон “Эркин бўлишни хоҳласанг, қонуннинг қулига айлан” деб бежизга айтмаган. Зеро, ҳар бир судья ва тизимдаги ходим кундалик хизмат фаолиятида фақат қонун талабларига қатъий риоя қилган ҳолда иш тутиши керак.
(Убайдулла Мингбоев, “Адолат инсонпарварликнинг олий нуқтаси” китобидан)

Олий судда собиқ Совет "тройкаси" қатағонига учраган 208 нафар шахс оқланди
Бугун Олий судда мазкур олий маҳкама раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтган очиқ суд мажлисида мустабид тузум қатағонига учраган 208 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Бугун Олий судда мазкур олий маҳкама раиси ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтган очиқ суд мажлисида мустабид тузум қатағонига учраган 208 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди.
БАТАФСИЛ👈👈
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТ СУДИДА НАВБАТДАГИ МАЪРИФАТ СОАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
Каналга уланиш: https://t.me/sudyalar_assotsiatsiyasi
ТАЪЗИЯ
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси ва Ўзбекистон суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамоатчилик Маркази жамоалари Андижон вилоят суди раисининг ўринбосари Фарходжон Ғаниевга акаси Бахромжон Ғаниевнинг бевақт вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ АССОЦИАЦИЯСИНИНГ РАИСИ УБАЙДУЛЛА МИНГБОЕВ ЎЗБЕКИСТОН СУДЬЯЛАРИ ВА СОҲА ХОДИМЛАРИГА МУРОЖААТ ЙЎЛЛАДИ
Ўзбекистон Судьялари Ассоциацияси раисининг қонун устуворлигини таъминлаш ва адолатни қарор топтириш борасида суд тизимида олиб борилаётган ижобий ишларни амалга ошириш ва фуқароларни суд органлари ва судьялардан розилигига эришиш ҳамда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлашда судьяларнинг ролини оширишга қаратилган мурожаати эълон қилинди.
Мурожаатда онда-сонда учраб турган нохуш ҳолатларни олдини олиш ва одил судловнинг нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларга барча судьялар ва ходимларнинг муросасиз бўлиши уқтирилди. Шунингдек: 👇
➖ Судьяларнинг исломий ғоялар билан йўғрилган фалсафий мазмун-моҳиятга эга бўлган қасамёдни бузиб қўйишдан ниҳоятда қўрқиши лозимлиги;
➖ Хизмат фаолияти билан боғлиқ муносабатларда сабр-тоқатли ва мулоҳазакор бўлиш билан бирга, кучли ирода эгаси бўлиб қарор қабул қилишда қонунга асосланган ҳолда адолат билан қатъиятли бўлиши талаб этилиши;
➖ Қасамёдни бузиш эса соҳанинг ривожига путур етказиб, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўрнига, паймол этилишига сабаб бўлиши, оқибатда судьялик шаънига ёмон гаплар тарқалиши, шунинг учун қабул қилган қасамёдига содиқ бўлиш чораларини кўриши;
➖ Судьянинг нафақат муайян суд ишини ҳал қилиш ваколатигагина эга бўлган мутлақ ҳуқуқли процессуал шахс эканлиги, у аввало, жамиятдаги энг обрўли инсон, юксак инсоний фазилатлар соҳиби сифатида қаралиши ва бундай қарашларга муносиб бўлсагина одил судлов ишларига ҳурмат кайфияти шаклланиши, шунинг учун ҳам буни ҳар бир судья англаб етиши кераклиги;
➖ Судьялик касб лавозимигина бўлиб қолмай, у энг аввало инсонийлик эканлиги, судья инсонларнинг инсони бўлмоғи лозимлиги, Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомизнинг “Одам борки одамларнинг нақшидир...” деган ҳикматли сўзларига риоя қилиб одамларнинг нақши бўлиши одил судловнинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.
Судьялар Ассоциацияси раиси мурожаатининг сўнгида бошқа соҳалардан ҳам кўра кўпроқ суд-ҳуқуқ органлари ходимларининг кундалик фаолиятлари давомида Бош қомусга мунтазам мурожаат қилишини инобатга олиб, барча судьялар ва тизимда фаолият олиб бораётган ходимларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича ўтказиладиган референдумда бефарқ бўлмаган ҳолда, ҳамжиҳатлик билан иштирок этишга чақирди.

СУДЬЯ ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛДИ
Бугун бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг навбатдан ташқари мажлисида илк бор судьялик лавозимига тайинланган 1 нафар судьянинг қасамёд қабул қилиш маросими ўтказилди.
Мажлисда Судьялар олий кенгашининг 2023 йил 25 апрелдаги қарори билан судьялик лавозимда бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланган Зафар Жумаевнинг қасамёди эшитилди.
Қасамёд қабул қилган судьяга гувоҳнома топширилди.