Sog’lom_Hayot.uzb
1.34K subscribers
245 photos
165 videos
4 files
216 links
Salomatlik va strategik rivojlanish institutining rasmiy telegram kanali
===

☎️ +998(78)147-04-44
📠 +998(78)150-84-02
📧 info@sttm.uz
🔗 https://sttm.uz
Download Telegram
Қизил гўшт🥩

Қизил гўштда тўйинган ёғлар кўп бўлади ва улар кейинчалик атеросклерозга олиб келиши мумкин

Кундалик ёғ истеъмоли катталар рационидан жой олган маҳсулотлар умумий қувватининг 30 фоизидан (70 грамм) ошмаслиги керак⚠️

Қизил гўшт ўрнига кўпроқ оқ гўшт (парранда ва балиқ) истеъмоли тавсия қилинади☝🏻

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Трансёғлар❗️

Трансёғлар бу саноат йўли билан ишлаб чиқарилган ёғлар бўлиб, трансёғлар маргарин маҳсулотида кўп сақланади❗️

Трансёғлар истеъмоли кунига 1% дан ошмаслиги керак⚠️

Ҳозирги кўп қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда маргарин қўлланилади

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз буни билармидингиз?🤔

Ортиқча ош тузи (натрий) истеъмоли саломатлик учун бир қатор зарарли оқибатларга олиб келиши мумкин⚠️

Улар қуйидагилар:

1️⃣Қон босимининг ошиши: Тузнинг кўп истеъмоли қон босимининг ошишига олиб келади, бу гипертония деб аталади. Бу ҳолат юрак касалликлари ва инсульт хавфини оширади.

2️⃣Юрак ва қон томир касалликлари: Ортиқча натрий юрак ва қон томир касалликлари, шу жумладан, юрак хуружи ва инсульт хавфини ошириши мумкин.

3️⃣Бўғимлар ва суяклар муаммолари: Тузнинг кўп истеъмоли организмда кальцийнинг чиқарилишига олиб келиши мумкин, бу эса суяклар мустаҳкамлигини пасайтиради ва остеопороз хавфини оширади.

4️⃣Бўғимларда шиш ва оғриқлар: Ортиқча туз истеъмоли организмда сувни ушлаб қолишига олиб келади, бу эса бўғимларда шиш ва оғриқларга сабаб бўлади.

Шунинг учун туз истеъмолини миқдорда назорат қилиш ва мувозанатли парҳезга риоя қилиш муҳим❗️

Тавсия этиладиган кунлик туз миқдори тахминан 5 граммдан ошмаслиги лозим

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
⚠️Истеъмолини ошириш лозим озиқ-овқат маҳсулотлари:

-Бутун донли ёрмалар
-Ёнғоқ ва писталар
-Мева ва сабзавотлар
-Дуккаклилар
-Денгиз маҳсулотларидаги омега-3 ёғ кислоталари
-Сут

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз ширинликларни меъёрида истеъмол қиласизми?🤔

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Sog’lom_Hayot.uzb pinned «‼️ Ўзбек тилида айфон учун тана вазни индексини ҳисоблаб, соғлом турмуш тарзи бўйича маслаҳатлар олиш имконини берувчи мобил илова. https://apps.apple.com/uz/app/tvi/id6504929109»
Ёнғоқ ва писталар🥜🌰

Ёнғоқ ва писталарда (ҳар хил ёнғоқлар, кунгабоқар пистаси, хандон писта, қовоқ уруғи) политўйинмаган ёғ кислоталари, ўсимлик оқсиллари, озуқа толалари, витамин ва минераллар кўп☝🏻

Уларни кунига 30-60 грамм истеъмол қилиш тавсия қилинади

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шўр нарсаларни меъёрида истеъмол қиласизми?🤔

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Мева ва сабзавотлар🍏🍉🍍🫐

Мева ва сабзавотларда инсон танаси фаолияти учун керакли бўлган витаминлар, минераллар ва бошқа фойдали моддалар мавжуд бўлиб, тавсияларга кўра инсон кунига камида 400 грамм (5 порция) мева ва сабзавотларни истеъмол қилиши зарур (1 порция - 80 грамм, 1 мушт катталигида)❗️

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шакарни севиб истеъмол қиладиган танишизга юбориб қўйинг😂

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Денгиз маҳсулотларидаги омега-3 ёғ кислоталари🐟

Омега-3 ёғ кислоталари политўйинмаган ёғ кислоталари қаторига кириб уларнинг истеъмоли юрак-қон томир касалликлари ривожланишини олдини олади ва бош мия фаолиятини яхшилайди

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🆘Эсингизда бўлсин, ширинликнинг меъёрдан ортиқ истеъмоли:

• Семириш, қандли диабет, юрак-қон томир касалликларига сабаб бўлиши мумкин

🍃Sog’lom_Hayot.uzb

#шакар #ширинлик #соғлиқ #овқат #озиқланиш #назорат #ширинликсевар
Ширин ичимликлар🥤

Тоза шакар истеъмоли кунига 25 граммдан ошмаслиги лозим, 25 грамм шакар – 5 дона қанд бўлагига тўғри келади

Кўпчилик замонавий ширин ичимликларда (газланган ва газланмаган) шакaр миқдори жуда юқори

Бундан ташқари, кўп озиқ-овқат маҳсулотларида “яширин шакар” бўлади, яъни биз уларни истеъмол қиламиз, лекин ширин мазани сезмаймиз

Буларга, масалан, кетчуп ва тайёр соуслар, ёғсизлантирилган сут маҳсулотлари ва бошқалар киради

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тузни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?🤔

Жавобини билиш учун видеони охиригача томоша қилинг❗️

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Сут🥛

Сутда кальций миқдори кўп бўлади, лекин унда тўйинган ёғ кўп бўлганлиги сабабли ёғсиз сут истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир

Кальцийнинг яна бир манбаи бу оқ седана☝🏻

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Ортиқча тана вазни ва семизлиги бўлган хамда бел айланаси меъёрдан юқори бўлган шахслар учун соғлом турмуш тарзи тавсиялари❗️

1-қоида

3 маҳал асосий овқат қабул қилиш шарт:
-Нонуштa
-Тушлик
-Кечки овқат

Асосий овқатни иложи борича, қоринни очирмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак☝🏻

Асосий овқатдан олдин бир стакан сув ичиш лозим💧

2-қоида

Сув ичилганидан кейин, асосий овқатдан олдин, хом сабзавотларни (помидор, бодиринг, ҳар хил карам турлари, редиска, булғор қалампири, қизил сабзи, турп, пиёз салат барги ва бошқа кўкатлар) алоҳида ёки салат кўринишида истеъмол қилинг

Салатга магазин майонезини ишлатмаслик керак, уйда қилинган майонез, қатиқ/сузма ёки зайтун, кунгабоқар ёғи, ёки лимон сокини қўшиш мумкин

🍃Sog’lom_Hayot.uzb
3-қоида

Асосий овқатдан 2 соат оралиғида 30 минутгача жисмоний юклама (1секундда 2 қадам ташлаб пиёда юриш ёки рақс тушиш ёки велосипед ҳайдаш ёхуд шунга ўхшаш жисмоний фаоллик) қилиш шарт

4-қоида

Ҳўл меваларни куннинг биринчи ярмида асосий овқатдан 2 соат кейин истеъмол қилиш лозим🍏🍊🍉🥝

5-қоида

Агарда уйқуга кетишдан олдин қорин очса, сувда қайнатилган 2 та тухум оқини ёки 50-100 грамм атрофида оқ гўшт (товуқ, курка тўш гўштлари, судак балиғи ёки шунга ўхшаш балиқлар) ёки ярим стакан ёғсиз қатиқ/кефир истеъмол қилса бўлади

📌Bizni kuzatib boring:

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube
🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Сифатли ва тўлақонли уйқу аҳамияти ва қоидалари💤

Кечки пайт уйқудан олдин узоқ вақт телевизор кўриш, компьютерда ишлаш, планшет ва телефонлардан фойдаланиш, яъни кўз олдида сунъий ёруғликни бўлиши уйқу сифатига салбий таъсир қилади⚠️

Кечаси сунъий ёруғлик таъсирида бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқарилиши камаяди⚠️

Мелатонин камайиши кечаси кортизол гормони миқдорини оширади⚠️

❗️Бу ҳолат қўйидагиларга олиб келиши мумкин:
- қонда қанд ва ёғлар миқдорини ошишига
- семизликка
- қандли диабет 2-турига
- қон босими ва бошқа юрак-қон томир касалликларига
- депрессияга
- жигарни ёғ босишига
Эртаси куни инсон етарлича ухласа хам, фойдаси бўлмайди.

☝🏻Тўлақонли уйқу учун қўйидагиларга амал қилинг:

1. Кечки уйқудан 1 соат олдин телевизор кўрманг, компьютер ва гаджетлардан (планшет ва телефон) фойдаланман
2.Уйқуга жуда кеч ётманг
3.Бир вақтда ётиб, бир вақтда туришга одатланин

📌Bizni kuzatib boring:

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube
🍃Sog’lom_Hayot.uzb
Касалликлар ривожланишида стресс аҳамияти ва стрессга чидамлиликни ошириш бўйича тавсиялар💡

Cтресс (асабийлашиш) қўйидагиларга олиб келиши мумкин😣

Юрак-қон томир касалликлари (гипертония касаллиги, ревматизм, вегетатив дистония, юрак-ишемик касаллиги, юрак ритмини бузилишлари)❗️

Ошқозон-ичак касалликлари (ошқозон ва 12 бармоқли ичак яра каслликлари, ярали колит, ўт йўллари дискинезияси)❗️

Асаб тизими касалликлари (сурункали бош оғриши, бош айланиши, депрессия)❗️

Тери касалликлари (нейродермит, псориаз)
Эндокрин касалликлар (масалан, қандли диабет 2 тури) ва бошқа касалликлар❗️

Стрессга чидамлиликни ошириш учун ёшликдан эмоционал интеллектни (ҳиссий ақл) ошириш лозим❗️

📌Bizni kuzatib boring:

Telegram / Instagram / Facebook / Tiktok / Youtube
🍃Sog’lom_Hayot.uzb