Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.44K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз юртдошлар! Ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Яна саноқли дақиқалардан сўнг давлатимиз раҳбарининг соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан “Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун” мавзусидаги очиқ мулоқоти бошланади.

Унда тиббиёт олимлари, шифокорлар, ҳамширалар, фармацевтлар, санитария-эпидемиология хизмати вакилларидан келиб тушган жами 25 мингдан зиёд мурожаат ва таклифлар асосида соҳадаги кўплаб муаммоларнинг оқилона ечимлари белгилаб берилади.

Соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантиришга қаратилган устувор мақсад ва вазифалар маълум қилинади. Шунингдек, тадбир давомида тиббиёт ходимлари бевосита давлатимиз раҳбари билан мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кейинги йилларда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бироздан сўнг "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президентнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқоти бошланади.

Давлат раҳбарининг маърузаси "Ўзбекистон" ва "Ўзбекистон 24" (ўзбек тилида, шунингдек сурдотаржимон билан), "Тошкент" ва "Ёшлар" (рус тилида), "Дунё бўйлаб" (инглиз тилида) телеканалларида жонли тарзда эфирга узатилиши кутилмоқда.

"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун"
деб номланган ушбу тарихий учрашувда жуда кўп янгиликлар бўлиши кутилмоқда. Албатта, кузатиб боринг.

Мулоқотни тўғридан тўғри томоша қилиш учун 👉🏻бу ерга босинг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тиббиёт тарихида мутлақо янгича учрашув – Президентнинг шифокорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Мулоқот аввалида Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев соҳа вакилларидан келиб тушган таклиф ва мурожаатлар бўйича ҳисобот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Халқаро форумлар саройида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.
Мулоқотдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

Facebook

Youtube
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб беради.

Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритмоқда.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқотидан:

Шавкат Мирзиёев:

— 60 фоизи шахсий саволлар. Нима учун бу учрашув чўзилди? 85 фоиз муаммолар аввал ҳал қилинди. Албатта, ҳамманинг ҳам саволини бирданига ҳал қилолмаймиз. Билим билан, вақт билан ечилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизнинг 4 та ҳудудида 30 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 17 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237414 (+30) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 1 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 13 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 49 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234932 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Шавкат Мирзиёев:

“Юртимизда гўзал баҳор нафаси кезиб юрган мана шу ёруғ кунларда – Наврўзи олам арафасида тиббиёт соҳасининг жонкуяр вакиллари бўлган сиз, муҳтарам юртдошларимиз билан дийдор кўришиб турганимдан беҳад мамнунман.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади.

Эл-юртимиз азалдан шифокорларни, инсон саломатлигини асрашдек эзгу ва савобли ишга бутун борлиғини бағишлаган фидойи зотлар, деб билади.

Чунки одамлар сизларга ўзларининг энг бебаҳо бойликларини – ҳаётларини ишониб топширади.

Буюк бобомиз Абу Али ибн Синонинг: “Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижанобликнинг энг юксак намунасидир”, деган сўзлари ҳам бу фикрни тасдиқлайди.

Туб ислоҳотларимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб биз халқимиз соғлиғини мустаҳкамлашга энг устувор вазифа, деб қараб келмоқдамиз.

Ўтган беш йилда бу борада катта ишларни амалга оширдик, илғор хорижий ютуқларни ўрганиб, етарли тажриба тўпладик.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев:

Келгуси беш йилда ҳам аҳолимизни сифатли ва малакали тиббий хизмат билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтиришни Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг энг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олдик.

Бугун сизлар билан соғлиқни сақлаш соҳасининг умумий аҳволи, уни ривожлантириш масалалари, тизимдаги долзарб муаммоларни очиқ-ойдин муҳокама қилиб, навбатдаги вазифаларни аниқлаб оламиз.

Мен ҳар сафар ҳудудларга борганимда албатта тиббиёт масканларига киришга, шифокорлар билан учрашишга ҳаракат қиламан. Лекин, сизлар билан мана шундай кенг даврада, очиқ мулоқот шаклида биринчи марта кўришиб турибмиз.

Бугун соҳадаги ютуқни – ютуқ, камчиликни – камчилик деб айтиб, тизимдаги “касалликлар”га тўғри диагноз қўйиб, уларнинг давосини топишга ҳаракат қилишимиз зарур.

Тиббиёт шундай соҳаки, унга дахлдор бўлмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ҳаммамиз ҳам иссиқ жонмиз, тиббиёт муассасаларига кунда-кунора мурожаат қилмаган кишини топиш қийин".

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Буларнинг ҳисобидан:

- бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди;

- ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди;

- 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилди.

- аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.

- қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди;

- қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди.
Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.

Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Бундан ташқари, юқори малака ва технологиялар талаб қиладиган тиббий хизматлар кўлами ҳам кенгаймоқда.

Авваламбор, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади.

Натижада, илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.

Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса эътиборлидир.

Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача 700 га яқин фуқароларимизнинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент “ордер” тизими ҳақида:

“Хабарингиз бор, яқин-яқингача эҳтиёжманд аҳолининг, республика тиббиёт марказларида даволаниши учун “ордер” деган бир эски тизим бор эди.

Ушбу “ордерлар” қоғоз шаклида юритилиб, аксарият ҳолларда таниш-билишчилик асосида бериб келингани ҳеч кимга сир эмас.

Шу билан бирга, “ордер” учун маблағлар республика тиббиёт марказларига бемор келса-келмаса, унинг миқдори етарлими ёки йўқми, ҳар йили ўтказиб келинган.

Оқибатда, ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳоли даволаниш учун йиллаб навбатда турган бир вақтда, айрим марказлар самарасиз молиялаштириб келинган.

Биз бундай амалиётдан тўлиқ воз кечиб, эҳтиёжманд аҳоли учун, республика тиббиёт марказларида хизмат кўрсатишнинг очиқ ва шаффоф, янги тизимига ўтдик.

Энди, ихтисослашган марказларда бепул даволанадиган касалликлар рўйхати шакллантирилиб, тиббий ёрдам учун йўлланма ҳақиқий эҳтиёжи бор аҳолига “электрон навбат” асосида берилмоқда”.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирди:

“Бу тизимга асосан, маблағлар марказга эмас, балки даволаниши зарур бўлган аниқ беморга ажратилмоқда.

Мисол учун, илгари туғма юрак нуқсони бор болага операция учун, республика марказига 3 миллион сўм маблағ ажратилган.

Қолган 20-30 миллион сўмлик харажатни эса, ота-онаси кўтаришга мажбур бўлган.

Эндиликда эса, ушбу операция учун зарур маблағ давлат томонидан тўлиқ қопланмоқда ва ҳар бир бемор учун манзилли ажратилмоқда.

Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда.

Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.

Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди".

Манба
Президентимиз соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларимизни қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериб келаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Германия тараққиёт банки, UNICEF, ISAID, COVAX, JICA, TIKA, KOICA, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Саудия ривожлантириш жамғармаси ва кўплаб бошқа ҳамкор ташкилотлар вакилларига миннатдорлик билдирди.

“Биз бугунги мулоқотни ўтказишга узоқ тайёргарлик қилдик, ҳам шифокор, ҳам беморларнинг фикрларини эшитдик.

Кенг жамоатчиликдан, халқаро экспертлардан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар олдик.

Ташкил этилган “колл марказ”га 25 мингдан зиёд мурожаатлар келиб тушди.

Улар орасида алоҳида аҳамиятга молик бўлган яна бир муҳим масала кўтарилган бўлиб, ижозатингиз билан, аввало шу ҳақда тўхталиб ўтмоқчиман", деди давлатимиз раҳбари.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бу масала соғлиқни сақлаш тизимининг ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, аҳоли, айниқса, миллатимиз, халқимизнинг генофондини сақлашни конституциявий асосда алоҳида ҳимоя қилинадиган соҳага айлантириш билан боғлиқ.

Ҳаммамизга маълумки, бугунги кунда инсон ва унинг қонуний манфаатлари ҳамда конституциявий ҳуқуқлари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотларнинг марказига қўйилмоқда.

Инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари жамиятимизда олий қадрият ҳисобланади.

Амалдаги Конституциямизнинг 40-моддасида “Ҳар бир киши малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга”, деб белгилаб қўйилган.

Ишончим комил, биз халқимиз соғлиғини сақлаш соҳасида улкан мақсад ва вазифаларни олдимизга қўяётган ҳозирги шароитда, ушбу конституциявий модданинг ўзи етарли эмас.

Бугун замон биздан тиббиёт тизимимизнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлашни талаб этмоқда
".

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент:

“Шунинг учун Асосий қонунимизда миллий соғлиқни сақлаш тизимини аҳоли саломатлигини сифат жиҳатидан яхшилашга хизмат қиладиган юксак малакали замонавий соҳага айлантириш масаласи ҳам, ҳеч шубҳасиз, тўғридан-тўғри амал қиладиган конституциявий қоида сифатида ўз ифодасини топиши зарур.

Аминманки, Ўзбекистон фуқаролари қонунда, энг аввало, Конституциямизда белгилаб қўйилган кафолатли тиббий ёрдам турларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Шу мақсадда, биз турли тиббий суғурта шаклларини ривожлантириш учун конституциявий асос яратишимиз керак.

Давлат атроф-муҳитни асрашга қаратилган самарали чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.

Чунки соф ва тоза экологиясиз аҳоли соғлиғи ва миллат генофондини сақлаш ҳақида сўз юритишдан маъно йўқ.

Айни вақтда экология соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари оқибатида, фуқаролар соғлиғига етказилган зарарни қоплаб бериш мажбуриятини, давлат ўз зиммасига олиши керак. Бу ҳам Бош қомусимизда аниқ-равшан белгиланиши зарур".

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook
Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим - Президент.

Давлатимиз раҳбари очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. Жумладан:

- айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;

- тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб белгиланмаган;

- бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда;

- шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган;

- таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 47,4 миллион дозадан ошди

🔺17 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 119 359 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

💉 1-босқич эмланганлар 7 557 нафарни,
💉 2-босқич эмланганлар 19 099 нафарни,
💉 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 92 703 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 478 073 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

💉 1-босқич эмланганлар 19 794 970 нафарни,
💉 2-босқичда эмланганлар 15 779 229 нафарни,
💉 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 903 874 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Тошкент шаҳри (13 376 доза),
📌Тошкент вилояти (13 022 доза),
📌Наманган вилояти (12 138 доза) банд қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Мурожаатларни чуқур ўрганиш асосида 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Биринчи йўналиш – бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра, бирламчи тиббий хизмат пункти 3 километр узоқликда ёки пиёда боришда 20 дақиқалик масофани ташкил этиши керак.

Шу боис, жойларда фуқароларга тез, қулай ва сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар амалга оширилади.

Бунинг натижасида, 85 фоиз муаммоларни бирламчи тиббиёт муассасаларида ҳал қиладиган тизим яратилади.

Авваламбор, жойларда поликлиникалар тармоғи янада кенгайтирилади.

Жумладан:

- 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолияти йўлга қўйилади;

- 2023 йилдан бошлаб, жойлардаги поликлиника филиаллари негизида 1 100 та оилавий шифокор пунктлари ташкил этилади.

Шу тариқа қарийб 1 миллион нафар аҳоли тиббий хизмат билан қамраб олинади.

Манба

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram