Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.22K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
11 март ҳолатига кўра, юртимизда 912 787 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 551 000 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 361 787 нафарни
ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 060 доза), Самарқанд (114 434 доза), Андижон (99 655 доза), Қашқадарё ( 98 058 доза), Наманган (81 282 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,8 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 март санасига нисбатан қарийб 14 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 384 минг,

🇩🇪 Германия — 237 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 188 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 73 минг,

🇫🇷 Франция — 72 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 69 минг,

🇯🇵 Япония — 56 минг,

🇧🇷 Бразилия — 54 минг,

🇮🇹 Италия — 53 минг,

🇷🇺 Россия — 50 минг,

🇦🇹 Австрия — 49 минг,

🇺🇸 АҚШ — 44 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оғир хасталик туфайли юришга қийналадиган ёки тўшакка михланиб қолган беморлар орасида юқори технологик операцияларга муҳтож юртдошларимиз кам эмас.

Аммо уларнинг мураккаб жарроҳлик амалиётлари учун пойтахтга келиб, ихтисослашган тиббиёт марказларида даволаниши қатор қийинчиликларни юзага келтиради. Қолаверса, бундай операциялар катта сарф-харажатларни талаб этиши ҳам сир эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” акцияси ана шундай эҳтиёжманд беморларни ҳудудларнинг ўзида давлат ҳисобидан муолажа қилишдек эзгу мақсадга қаратилган.

Юқоридаги видеолавҳада Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ шифокорлари томонидан Жиззах вилоятида ўтказилган шундай юқори технологик операциялар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​ССВ: Шу йилнинг январь-февраль ойларида “Тез ёрдам”га 2 миллиондан зиёд чақириқ келиб тушди

“Тез ёрдам” хизмати — тиббиётнинг энг муҳим бўғини. Айниқса, мураккаб пандемия шароитида, хусусан, коронавируснинг “омикрон” штамми кенг тарқалган 2022 йилнинг дастлабки ойларида бу янада яққол намоён бўлди. “Тез ёрдам”га келиб тушган чақириқлар сони ҳам буни тасдиқлайди.


Рақамларни таҳлил қилсак, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатимиз бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 миллион 42 минг 481 та чақириқ келиб тушди.

Энг кўп мурожаат Фарғона (236 393 та), Андижон (216 359 та), Тошкент шаҳри (213 315 та) ҳамда Тошкент вилоятида (206 134 та) қайд этилди. Энг кам чақириқ эса Жиззах (79 449 та), Сирдарё (70 522 та) ҳамда Навоий вилояти (62 639 та) ҳиссасига тўғри келди.

2022 йилнинг ўтган икки ойи давомида энг кўп кунлик чақириқ 16 январга тўғри келиб, шу куни Республика тез тиббий ёрдам хизматига бўлган жами мурожаатлар сони 46 минг 613 тани ташкил этди. Энг кам кунлик чақириқ эса 2022 йил 17 февралда қайд этилиб, мазкур санада “103” хизмати жами 28 минг 960 та чақириқни қабул қилди.

Таққослаш учун, ўтган йилнинг январь ва февраль ойларида юртдошларимиздан тез тиббий ёрдам хизматига жами 1 миллион 764 минг 642 та чақириқ келиб тушган эди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, “103” хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли ишлар натижасида “Тез ёрдам”даги реанимобил машиналар сони бугунги кунга келиб, 442 тага етди. Бу, ўз навбатида, тизимнинг оперативлиги, натижадорлиги ҳамда тиббий хизмат сифатининг янада яхшиланишига хизмат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда 70 нафарга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди

🔺2022 йил 12 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237238 (+69) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌
1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌2 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌2 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌4 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌12 нафари Тошкент вилоятида,
📌31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 42 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234610 (+72) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 3 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺12 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 106 957 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 6 313 нафарни,
2-босқич эмланганлар 20 884 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 79 760 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 46 993 104 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 766 437 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 692 651 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 534 016 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Андижон вилояти (14 845 доза),
🔹Тошкент вилояти (14 039 доза),
🔹Самарқанд вилояти (11 023 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,1 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,6 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
12 март ҳолатига кўра, юртимизда 916 478 доза Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар ихтиёрий равишда эмланди.

Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 551 957 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 364 521 нафарни ташкил қилди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (192 213 доза), Самарқанд (114 434 доза), Андижон (100 428 доза), Қашқадарё ( 98 153 доза), Наманган (81 493 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан беш йил аввал Бухоро шаҳрида замонавий қулайликларга эга тиббиёт кампуси қурилишининг тамал тоши қўйилган эди.

Айни пайтда ушбу иншоотда бунёдкорлик ишлари ниҳояланиб, пардозлаш-жиҳозлаш ишлари олиб бориляпти. Янги ўқув йилидан бу ерда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти талабалари таҳсил олиши кутиляпти.

Тиббиёт кампусидан замонавий ўқув бинолари, 1200 ўринли талабалар тураржойи, Симуляция маркази, ёпиқ ва очиқ спорт мажмуалари, ошхона жой олиши кўзда тутилган. Шунингдек, бу ерда фаолият бошлайдиган клиникада келгусида юрак жарроҳлиги, жигар ва буйрак трансплантацияси, ортопедия ва нейрохирургия амалиётлари ўтказилиши режалаштирилган.

Юқоридаги видеолавҳада янги тиббиёт кампусининг шу каби имкониятлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Кейинги уч йилда 3 миллиондан ортиқ скрининг текширувлари ўтказилди

2019-2021 йилларда шаҳар ва туман пренатал кабинетларида 1 миллион 940 минг нафардан ортиқ, Республика она ва бола скрининг марказининг ўзида эса 1 миллион 413 минг нафарга яқин скрининг текширувлари амалга оширилган бўлса, бунинг натижасида қарийб 80 мингдан ортиқ нуқсонли туғилишлар олдиндан аниқланди. 👉🏻Батафсил

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 20 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 13 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237260 (+22) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Хоразм вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 4 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 8 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 37 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234669 (+59) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Франциянинг “AP-HP” — давлат тиббиёт муассасалари ассоциацияси ўртасида имзоланган англашув меморандуми алмашилгани ҳақида хабар берган эдик.

Дунёдаги энг йирик шифохоналар тизими ҳисобланган мазкур ассоциация 68 та мамлакат билан шартнома тузиб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Ўзбекистон ана шу давлатларнинг олтмиш тўққизинчиси бўлди.

Меморандум доирасида юртимиз тиббиёт ходимларини Францияда ўқитиш ва малакасини ошириш амалиётини кенг йўлга қўйиш, даволаш-профилактика муассасаларимизни модернизация қилиш, тиббий суғурта, педиатрия, акушерлик-гинекология, гематология, онкология, офтальмалогия, шошилинч ва тез тиббий ёрдам каби қатор йўналишларда ўзаро алоқаларини кенгайтириш кўзда тутилган.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу ҳамкорлик тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ЖССТ: Дунёда олти ойгача бўлган атиги 44 фоиз чақалоқ она сути билан парваришланмоқда. Нега?

Она сути — чақалоқ учун мукаммал озуқа. Таркибида юздан зиёд шифобахш микроэлементлар мавжуд. Қолаверса, иммуноглобулинга бой. Чақалоқни турли инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитетни мустаҳкамлайди.

Аммо мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, кейинги йилларда гўдакларни она сути билан парваришлаш кўрсаткичлари тобора пасайиб бормоқда.

ЖССТ маълумотларига таянилса, ҳозир дунё бўйича олти ойгача бўлган болаларнинг атиги 44 фоизигина она сути билан озиқланмоқда. Сўнгги йигирма йил ичида кўкрак сути ўрнини босувчи сунъий маҳсулотларни сотиш кўлами эса тахминан икки баравар кўпайган.

Хўш, бунинг сабаби нимада?

Асосий муаммо дунёда чақалоқлар учун мўлжалланган сунъий сут маҳсулотлари реклама ва маркетингига зўр берилаётганида, дейди экспертлар.
Масалан, “фарзандингиз учун бундан мукаммалроқ таркибдаги озуқани топа олмайсиз” мазмунидаги эълонлар туфайли бир гуруҳ ота-оналар боласини кўкрак сути билан эмизишдан воз кечмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИCЕФ ҳамкорлигида тайёрлаган қўшма ҳисоботда дунёнинг саккиз мамлакатида яшовчи 8500 нафар ҳомиладор ҳамда эмизикли аёл ва 300 нафар тиббиёт ходими ўртасида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, бундай сунъий озуқаларни ишлаб чиқарувчилар ўз тижорий манфаатларини кўзлаб ОАВ ва ижтимоий тармоқларга жозибадор рекламалар бериш билан чекланиб қолаётгани йўқ. Балки шифокорларни ҳам моддий манфаатдорлик йўлида манипуляция қилишяпти.

Мисол учун, сўровда қатнашганларнинг учдан бир қисми она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар тиббиёт мутахассислари томонидан тавсия этилганини маълум қилишди.

Чақалоқларни она сути билан парваришлаш боланинг соғлом ва дуркун ўсишини таъминлабгина қолмай, унинг келгусида турли касалликларга чалиниш хавфини камайтиради”, — дейилади қўшма ҳисоботда.

Шу боис ЖССТ болаларни олти ойлик бўлгунига қадар фақат она сути билан парваришлашни, икки ёшга тўлгунича эса эмизишни тўхтатмаган ҳолда қўшимча овқатлар билан озиқлантиришни тавсия қилади.

Эслатиб ўтамиз:
2019 йил 23 октябрда қабул қилинган “Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимизда она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилиш тақиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Скрининг текширувлари орқали аниқлаб бўлмайдиган ортопедик касалликлар қандай даволанади?

Ҳомиладорлик давридаги скрининг текширувлари болаларнинг соғлом туғилиши, улардаги нуқсонларни эрта аниқлаб, бартараф этиш, ўғил-қизлар орасидаги ногиронлик кўрсаткичларини кескин камайтириш имконини беради.

Бироқ, Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляковнинг айтишича, ҳомиладаги 5 турдаги ортопедик нуқсонни скрининг текшируви орқали аниқлаш мушкул.

Уларни бола туғилганидан сўнг зудлик билан бартараф этиш талаб этилади. Акс ҳолда, бу нуқсонларни даволаш учун оператив муолажалар зарур бўлади.

Хўш, улар қайсилар?

📌Чаноқ-сон дисплазияси,
📌туғма бўйин қийшиқлиги,
📌туғма маймоқлик,
📌туғма сколеоз,
📌кўкрак қафаси деформациялари.

Ҳомила она қорнидалигида ундаги бу камчиликларни аниқлаб бўлмайди. Чунки боланинг бўйни ёки умуртқаси аслида ҳам қийшиқми ё унинг ўзи қийшиқ ҳолатда ётибдими, буни билишнинг имкони бўлмайди. Фақат фарзанд туғилганидан кейингина уларни аниқ кўриш мумкин.

— Бу касалликларни чақалоқ икки ойлик бўлгунига қадар бартараф этиш керак, дейди А.Тиляков. Негаки, бу даврда унинг суякларидаги нуқсонни тўғрилаш осон кечади. Кейинчалик суяклар қотиб мустаҳкамланиши оқибатида даво чораси сифатида операция таклиф этилади.

Мутахассис бу каби касалликларни олдиндан аниқлаш ва даволаш самарадорлигини ошириш бўйича ҳам таклиф билдирди:

— Барча янги туғилган чақалоқлар 2 ойлик бўлганида, поликлиникаларга биринчи марта эмлаш учун олиб келинади. Бу ерда улар педиатр томонидан кўрикдан ўтказилади. Бизнинг таклифимиз шундайки, чақалоқларни педиатр билан бирга невропатолог ва ортопед ҳам кўрикдан ўтказсин. Шунда улардаги ортопедик касалликларни эрта аниқлаб, бартараф эта оламиз. Оператив муолажалар учун кетадиган ортиқча маблағ ва оворагарчиликларнинг олдини олган бўламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон тиббиётидаги ислоҳотлар, аввало, халқимизни рози қилишга қаратилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойларда ўтказилаётган “Саломатлик кунлари” ижтимоий акцияси ҳам айни шу мақсадни кўзда тутади.

Яқинда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари мазкур акция доирасида Бухоро вилоятида бўлиб, ўнлаб эҳтиёжманд беморларда давлат ҳисобидан юқори технологик операцияларни ўтказишди.

Бу эзгу ташаббус йиллар давомида оғир хасталиклардан азият чекиб келаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож беморларнинг саноқли соатлар ичида дарддан фориғ бўлишига хизмат қилди.

“O‘zbekiston 24” телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1,16 миллионга яқин кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 март санасига нисбатан қарийб 400 мингта кам кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇰🇷 Жанубий Корея — 310 минг,

🇻🇳 Вьетнам — 210 минг,

🇩🇪 Германия — 73 минг,

🇬🇧 Буюк Британия — 72 минг,

🇳🇱 Нидерландия — 52 минг,

🇯🇵 Япония — 51 минг,

🇮🇹 Италия — 50 минг,

🇷🇺 Россия — 44 минг,

🇦🇹 Австрия — 38 минг,

🇦🇺 Австралия — 26 минг,

🇲🇾 Малайзия — 22 минг,

🇹🇷 Туркия — 17 минг.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда вилоят марказидан қарийб 170 километр узоқликда жойлашган Денов туман тиббиёт бирлашмасида буйрак кўчириш амалиёти йўлга қўйилди.

Малакали шифокорлар кўригидан ўтган 25 ёшли беморга холаси ўз буйрагини берди.

Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказидан ташриф буюрган маҳоратли хирурглар маҳаллий мутахассислар билан биргаликда ўтказган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга Pfizer/BioNTech вакцинасининг навбатдаги йирик партияси олиб келинди

Бугун мамлакатимизга COVAX дастури доирасида 1 999 530 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилди.

❗️Шундай қилиб, Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 268 553 дозага етди.

Улардан:

💉2 404 480 дозаси AstraZeneca;

💉41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 341 790 дозаси "Sputnik V";

💉8 580 460 дозаси Moderna;

💉4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac;

💉 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

❗️Шундан 46,9 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Ҳозирда мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши 14 275 449 доза вакцина захираси мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Вазият тобора барқарорлашмоқда: кеча юртимизнинг 11 та ҳудудида коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади

🔺2022 йил 14 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237281 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 1 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 234720 (+51) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, кеча 2 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 47,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺14 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 116 717 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 7 142 нафарни,
2-босқич эмланганлар 23 742 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 85 833 нафарни ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 47 109 821 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 19 773 579 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 15 716 393 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 11 619 849 нафарни ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент шаҳри (13 493 доза),
🔹Андижон вилояти (13 400 доза),
🔹Тошкент вилояти (12 810 доза) банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,2 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 73,7 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Дунёда "омикрон"нинг "яширин" штамми кенг тарқалмоқда

Сўнгги ҳафталарда дунёнинг қатор давлатларида коронавирусга чалиниш кўрсаткичлари сезиларли даражада камая бошлади. Айниқса, энг кўп касалланиш ҳолатлари қайд этилган АҚШ, Ҳиндистон, Франция, Бразилия, Россия, Туркия, Италия, Испания, Япония сингари мамлакатларда пасайиш тенденцияси кузатилмоқда.

Жанубий Корея, Вьетнам, Германияда эса аксинча, пандемиянинг янги тўлқини авжида. Масалан, Корея Республикасида кунига ўрта ҳисобда 340 минг янги ҳолат қайд этиляпти. 14 март куни бу кўрсаткич янада ошиб, 362 мингдан зиёд беморга коронавирус ташхиси қўйилди.

Хавотирли жиҳати, энди касалликнинг янги тўлқини ер юзи аҳолисининг энг катта қисми яшайдиган Хитойда ҳам бошланмоқда. Бу ерда аниқланаётган янги ҳолатлар “омикрон”нинг ВА.2 мутациясини ташкил этяпти.

Хусусан, мамлакатда ўтган куни 1,5 мингга яқин кишида ушбу вариант аниқланди. Биргина Цзилинь провинциясида 900га яқин одам инфекцияни юқтирган. Шанхай ва Шэньчжэнь шаҳарларида ҳам хасталикка чалинганлар сони ошмоқда.

Шундан келиб чиқиб Хитой ҳукумати касаллик янада кенг тарқалмаслиги учун қатъий чекловларни жорий қилмоқда. Беморлар билан алоқада бўлганлар мажбурий карантинга олиняпти. Баъзи ҳудудларда эса “локдаун” эълон қилинаётир.

Шунингдек, ВА.2 Европанинг қатор мамлакатларида ҳам фаол тарқала бошлади. Оқибатда Буюк Британия, Бельгия, Швейцария ва Нидерландияда сўнгги кунларда касалланишлар сони яна ўса бошлаган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги штамм “омикрон”дан ҳам юқумлироқ. Энг ёмони, унга чалинганда касаллик нисбатан оғир асоратлар билан кечиши мумкин. Айниқса, у беморнинг ўпкасини зарарлаши кузатиляпти.

Қолаверса, ушбу вирус мутациясига ташхис қўйиш бирмунча мураккаб. У кўп ҳолларда одатдаги ПЗР тестларида намоён бўлмайди. Шу сабабли ВА.2 аллақачон “яширин штамм” номини олган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram