Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.46K photos
2.51K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
ЮРТИМИЗГА ОЛИБ КЕЛИНГАН “COVID-19”ГА ҚАРШИ ВАКЦИНАЛАР ҲАҚИДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН САЛБИЙ ХАБАРЛАР ҲЕЧ ҚАНДАЙ АСОСГА ЭГА ЭМАС

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимизга олиб келинаётган коронавирусга қарши вакциналар инсон организми учун зарарли экани, айниқса, Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина жуда хавфлилиги тўғрисида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Бу эса одамлар орасида турли тушунмовчиликларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВГА мурожаат қилди:

— “COVID-19” инфекциясига қарши самарали курашиш, ушбу хавфли хасталикдан халос бўлиш бугун инсоният кун тартибидаги энг муҳим масала бўлиб қолмоқда.

Айтиш лозимки, мана шундай оғир ва мураккаб даврда дунё олимлари томонидан коронавирусга қарши яратилаётган вакциналар ушбу касалликнинг олдини олиш ва пандемияни тўхтатиш учун барчамизга катта умид ва ишонч бағишламоқда.

Бироқ, афсуски, аксарият мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирлари бошлангач, ижтимоий тармоқлар ҳамда аҳоли орасида турли асоссиз ва ҳеч қандай мантиқ ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш ва ёлғон хабарлар тарқалиши авж олди.

Айниқса, Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида мутлақо иштирок этмаган ва мамлакатимизга олиб келинган вакциналар ҳақида етарли маълумотга эга бўлмаган айрим юртдошларимизнинг чет элда туриб, халқимиз орасида вакцинага нисбатан ишончсизлик уйғотиши, унинг таркиби, инсон организмига таъсирлари ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиши ачинарли, албатта.

Аслида бундай одамларнинг вакциналарни зарарли дейишига ҳеч қандай асосли фикри йўқ ва уларнинг гап-сўзлари қуруқ сафсатадан бошқа нарса эмас. Боиси, улар ушбу вакциналарни ишлаб чиқариш ва синов жараёнларида, қолаверса, юртимиздаги эмлаш тадбирларида иштирок этмаган.

Ваҳоланки, мутахассис, шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган “ZF-UZ-VAC 2001” вакцинасининг 3 дозаси билан эмланган фуқаро сифатида айтишим мумкинки, юртимизга олиб келинаётган барча вакциналар қаторида ушбу воситанинг ҳам сифати ва самарадорлиги мутахассислар томонидан тўлиқ исботланган.

Қолаверса, соғлом фикр билан ўйласак, бугун вакцинадан бошқа ушбу касалликни енга оладиган бирорта ҳам самарали восита кўринмаяпти. Яъни касалларни рўйхатга олиш, беморларни шифохоналарга ётқизиш ва даволаш билангина бу хасталикни енга олмаймиз. “COVID-19” инфекциясини олдини олиш учун эса жамоавий иммунитет керак. Жамоавий иммунитет фақат икки йўл – оммавий касалланиш ва эмланиш билангина шаклланади.

Бироқ биринчи йўл – оммавий касалланиш нақадар хавфли йўл эканига ўтган бир йилдан ортиқ вақт давомида барчамиз гувоҳ бўлдик. Шундай экан, ягона йўл – эмлаш орқали мустаҳкам иммун қўрғонини шакллантиришимиз керак.

Аҳолининг 60-70 фоизида иммунитет бўлмас экан жамоавий иммунитетни, бу орқали барқарор эпидемиологик вазиятни таъминлай олмаймиз.

Маълумки, бугун дунёдаги саноқли мамлакатлар қатори Ўзбекистонда ҳам 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни “COVID-19”га қарши оммавий эмлаш учун барча шароитлар яратиб берилди. Айни пайтга қадар мамлакатимизга 7,4 миллион доза вакцина олиб келинди. 3,5 миллион нафардан ортиқ фуқаро эса ушбу касаликка қарши эмланди.

Шундай экан, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигимиз, аксинча барчамиз давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишимиз лозим. Зеро, бу ўзимиз ва яқинларимиз саломатлиги учун жуда муҳим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида Сеул миллий университети Бунданг шифохонаси билан телемост ўрнатилди.

Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Сабиров ва Сеул миллий университетининг Бунданг клиникаси бош шифокори Пек Нам Чжон бошчилигидаги соҳа мутахассислари иштирок этишди. Кореялик мутахассислар юртимизда онкологик касалликларни даволашга ихтисослаштирилган марказ, унинг филиаллари фаолияти билан танишди.

Мулоқот давомида икки давлат мутахассислари юртимизда барпо этилаётган 650 ўринли онкология марказининг қурилиши, жиҳозланиши, диагностика ва даволаш ишларини ташкил қилиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. Мутахассисларнинг икки томонлама малака ошириш ишларини ташкил қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев ва институт жамоаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал шу акция доирасида Тошкент тиббиёт академияси ректори, Aндижон давлат тиббиёт институти ректори ва Тошкент давлат педагогика университети ректори коронавирус инфекциясига қарши эмланган эди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 30 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌20 нафари Андижон вилоятида,
📌25 нафари Бухоро вилоятида,
📌41 нафари Жиззах вилоятида,
📌16 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌43 нафари Наманган вилоятида,
📌72 нафари Самарқанд вилоятида,
📌18 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌28 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 9 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 36 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 92 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 22 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 11 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 41 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2717 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Кеча юртимизда қарийб 139 минг доза вакцина қўлланилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилган вакцина миқдори 3,6 миллион дозадан ошди

❗️30 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 138919 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди
. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 83344 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 24730 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 30845 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3680361 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 2158045 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1224271 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 298045 нафарни ташкил қилди.

📊30 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Фарғона вилояти (17571 доза),
📌Қашқадарё вилояти ( 17501 доза),
📌Наманган вилояти (16159 доза),
📌Андижон вилояти (14126 доза) банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 442315 доза,
📌Фарғона вилоятида 423601 доза,
📌Андижон вилоятида 408816 доза дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
АГАР ВАҚТИДА ЧОРА КЎРИЛМАСА, 2030 ЙИЛГА БОРИБ ДУНЁ АҲОЛИСИНИНГ ҚАРИЙБ 45 ФОИЗИ СЕМИРИБ КЕТИШИ МУМКИН

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тахминларига кўра, 2030 йилга бориб, дунё аҳолисининг қарийб 45 фоизи семириб кетиши мумкин. Семизлик нафақат катталар ўртасида, балки болалар ва ўсмирлар орасида ҳам жиддий муаммога айланиб бормоқда. Маълумотларда келтирилишича, 1975 йилдан айни пайтга қадар дунёдаги семиз одамлар сони уч баравар ошган. 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган 340 миллиондан зиёд болалар ва ўсмирлар семизликка дучор бўлишган.

Мазкур фактлар жамиятимиз учун семизлик жиддий таҳдид эканини кўрсатмоқда. Ушбу хавфнинг олдини олишда биргаликда ҳаракат қилиш вақти келди.

Бугун, 1 июлдан бошлаб Президентимизнинг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан юртимизда семизликка қарши курашиш, саломатликни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда:

📌вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражасини, вазн индексини), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мустаҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизимини;

📌Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига, соғлом овқатланишига, хусусан, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга, зарарли одатлардан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечиш йўли билан касалликка чалиниш, ортиқча вазн ҳолатлари (семизлик) ва бевақт вафот этиш кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтингини рақамлаштирилган дастур ёрдамида мониторинг қилиш тизимини жорий этади ҳамда “Соғлом турмуш тарзи” платформаси билан интеграция қилинишини таъминлайди.

Мутахассиларнинг фикрича, юриш, велосайр ва гимнастрада каби жисмоний фаолликни кундалик турмуш тарзига айлантириш ҳар қайси ёшдаги кишилар учун фойдадан ҳоли эмас. Фаол юриш орқали юрак қон-томир касалликлари, инсульт, хавфли ўсмалар, нафас олиш аъзоларининг сурункали касалликлар ва қандли диабет каби юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олган бўламиз.

Велосипедда сайр қилиш жисмоний фаолликнинг яна бир қулай ва завқли тури ҳисобланади. Велосайр мушак, юрак-қон томир тизимини мустаҳакамлайди, нафас олиш ритмини ривожлантиради. Тизимли ҳаракатлар ёғларнинг эришига, шу орқали ортиқча вазндан қутилишга олиб келади.

Шу ўринда қайд этиш керакки, семизликка қарши курашда соғлом овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Жумладан, турли хил сабзовот ва меваларни истеъмол қилишга одатланиш керак бўлади. Ёғли гўшт маҳсулотларини дуккакли маҳсулотларга, балиқ ва парранда гўшти ёки ёғсиз гўштларга алмаштириш, туз ва қандни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш, овқат билан бирга чой ичмаслик, табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичиш каби оддий, аммо муҳим қоидаларга риоя этган маъқул.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Семизлик хасталикми? Унинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида ССВ Матбуот хизматининг ушбу инфографикасида батафсил маълумот берилган.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиарддан ортиқ доза вакцина қўлланилган

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈181 миллион 521 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 937 мингдан зиёд киши вафот этган (30.06.2021 йил Европа вақти билан соат 18:09 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 337 163 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 617 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (01.07.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈182 миллион 204 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 947 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,317 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,362 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,448 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,662 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,514 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 18 442, Ҳиндистонда 45 951, Бразилияда 27 804, Францияда 1 104, Россияда эса 21 042 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 3 миллиард 191 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В мире введено более 3 млрд доз вакцин против коронавируса

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 181 млн 521 тысяча,
📉из них более 3 млн 937 тысяч человек умерло (по состоянию на 18:09 по центральноевропейскому времени 30 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 337 163 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 617 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:20 часов по ташкентскому времени 1 июля 2021 года), в мире заразилось
📈более 182 млн 204 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 947 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,317 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,362 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,448 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,662 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,514 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 18 442, Индии — 45 951, Бразилии — 27 804, Франции — 1 104 и России — 21 042 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 3 млрд 191 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#мен_вакцина_олдим

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали директори Дилшодбек Ҳакимов
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган #мен_вакцина_олдим акцияси доирасида коронавирус инфекциясига қарши вакцина билан эмланди.

Бундан аввал Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев ва институт жамоаси акция доирасида эмлангани ҳақида хабар берган эдик.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бугундан Сирдарёда давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ тажриба-синов лойиҳа ишлари бошланади

Давлат раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрда “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганди.

Бугун, 1 июлдан ҳужжатга мувофиқ, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмлари билан боғлиқ, тажриба-синов лойиҳа ишлари бошланади.

Тажриба-синов лойиҳаси доирасида, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат терапия ва педиатрия бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доядан ташкил топган гуруҳлар иш бошлайди.

Ҳар бир тиббиёт муассасасида давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети шакллантирилиб, кафолатланган пакет бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва шифохоналарда Ўзбекистон фуқаролари, мамлакатда доимий яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга тақдим этилади.

Қолаверса, оилавий шифокор тор соҳа шифокорларига ва зарур ҳолларда туман, вилоят ҳамда республика шифохоналарига йўлланмалар беради. Республика даражасидаги шифохоналарга йўлланмалар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тасдиқланади.

Аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларини мониторинг қилиш, уларни тиббиёт муассасасига бириктириш, касаллик тарихини юритиш, рецепт ёзиш ва тиббиёт муассасаларига йўналтириш ягона электрон платформа орқали амалга оширилади.

Шунингдек, тажриба-синов лойиҳаси доирасида аҳоли мавжуд хавф омилларидан келиб чиқиб, хавф гуруҳларига бўлинади. Ўрта ва юқори хавф гуруҳларидаги аҳоли тиббий кўриклардан ўтказилади ва саломатлиги даврий кузатувга олинади. Юқори хавф гуруҳидаги ва тиббиёт муассасасига кела олмайдиган беморлар доимий кузатувга олинади ва уйига борган ҳолда тиббий хизмат кўрсатилади.

Профилактик кўриклар ўрнига, ҳудуд хусусиятларига кўра, муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлари ўтказилади. Патронаж кўриклари оптимизация қилинади ва янги мақсадли патронаж тизими жорий этилади.

Тажриба-синов лойиҳасининг натижаларига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизими республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси Ахборот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ГЕНЕТИК МУТАХАССИСЛАР УЧУН
ЎЗБЕК ТИЛИДА ИЛК ҚЎЛЛАНМА ЧОП ЭТИЛДИ

Пойтахтимизда муаллифлар — Н.Н.Мурашкин ва Л.С.Намазова-Баранованинг ўзбек тилидаги “Буллёзли эпидермолиз. Шифокорлар учун қўлланма” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир “Капалак болалар” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан ташкил этилиб, унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Россиянинг “Дети-бабочки” хайрия жамғармаси раҳбари Алена Куратова, китоб муаллифи Николай Мурашкин, шифокорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Айтиш лозимки, мазкур китоб асли ўзбекистонлик тадбиркор Алишер Усмоновнинг “Санъат, илм-фан ва спорт” ҳамда Россиянинг “Дети-бабочки” жамғармалари кўмагида илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.

Нашр дерматологлар, неонатолог-педиатрлар, жарроҳлар, стоматологлар ва психологларнинг касбий таълими учун муҳим қўлланма ҳисобланиб, унда касалликнинг тарқалиши, этиологияси, патогенези ва хасталикнинг ўта оғир, генетик жиҳатдан аниқланган шаклини ташхислаш ва даволаш усуллари ҳақида кенг маълумотлар берилган.

Таъкидланганидек, “Буллёзли эпидермолиз. Шифокорлар учун қўлланма” китоби юртимиздаги кутубхоналарга, барча тиббиёт ва таълим муассасаларига бепул тарқатилади. Шу билан бирга, Республика ихтисослаштирилган дерматология венерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан мазкур қўлланма мамлакатимиздаги барча минтақавий тери-венерологик диспансерларга жамланма сифатида етказиб берилади.

Бундан ташқари, нашрнинг электрон шаклини “Капалак болалар” ННТнинг расмий веб-сайтидан ўзбек ва рус тилларида юклаб олиш мумкин.

Тадбирда Президентимизнинг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кам учрайдиган (орфан) ва бошқа ирсий-генетик касалликларга чалинган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу хасталикка чалинган беморлар ҳаётида янги даврни бошлаб бергани айтиб ўтилди. Яъни ушбу қарорга кўра, буллёзли эпидермолизга эга инсонлар давлат томонидан кўрсатилган ёрдам асосида беғараз тарзда боғлов учун барча зарур воситалар билан таъминланмоқда.

Шунингдек, тадбирда жорий йил “Капалак болалар” ННТ томонидан буллёзли эпидермолиз ва ихтиоздан азият чекаётганларни даволаш, генетик, иммуногистокимёвий ва диагностиканинг бошқа усулларини ўтказишга мўлжалланган Марказий Осиёда ягона бўлган “Генодерматоз” бўлимини ташкил этиш режалаштирилаётгани таъкидланди.

Маълумот ўрнида айтиш керак, “Капалак болалар” нодавлат нотижорат ташкилоти 2020 йилда ташкил этилган бўлиб, асосан давоси йўқ ноёб генетик хасталиклар – буллёзли эпидермолиз ва ихтиоз касалликларига чалинган инсонларга тиббий-ижтимоий ёрдам беришга ихтисослашган тузилма ҳисобланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Батафсил 👉 https://bit.ly/3xaYwHH

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Ўзгараётган дунё: ўзбек ёшлари нималарга тайёр бўлиши керак? — Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов билан мотивацион суҳбат

Ўзбекистонда ёшлар сиёсати қанчалик тўғри юритилмоқда? Бугун ўзбекистонлик ёшларни қандай умумий муаммолар қийнамоқдаю, ўзгараётган дунёда улар яна қандай янгилик ва эврилишларга тайёр туриши керак?

▶️https://youtu.be/wAfB2NZnTBQ

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
В столице состоялась презентация книги «Буллёзный эпидермолиз. Руководство для врачей». Это значимое событие для медицинского сообщества Узбекистана, так как эта книга является первым медицинским пособием по данному генетическому заболеванию на узбекском языке.

Книга станет важным руководством для профессиональной подготовки дерматологов, неонатологов-педиатров, хирургов, стоматологов и психологов. В ней предоставлена обширная информация о распространении, этиологии, патогенезе, диагностике и лечении тяжелой, генетически детерминированной формы заболевания.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
РОССИЯ ТИББИЁТ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ
ТОШКЕНТ ФИЛИАЛИ ОЧИЛМОҚДА

Бугун, 1 июль куни Президентимизнинг “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатга кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш, халқаро таълим стандартларини жорий этиш, тиббий хизматлар ҳажми ва сифатини ошириш, тиббиёт амалиёти, таълими ва илмий тадқиқотлари ўртасидаги интеграцияни таъминлаш, даволаш-ташхислаш жараёнига илғор ютуқларни ва инновацияларни татбиқ этиш мақсадида юртимизда Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилади.

Шунингдек, қарорга мувофиқ:

📌соғлиқни сақлаш тизими ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш учун муҳим илмий-амалий муаммоларни ҳал қилишга қодир юқори малакали тиббиёт кадрларини тайёрлаш;

📌тиббиёт кадрларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилишга йўналтирилган замонавий таълим дастурлари ҳамда ўқитиш шаклларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини, фан ва техниканинг сўнгги ютуқларини жорий қилиш, ўқув-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни рағбатлантириш;

📌тиббиёт ва тиббиёт илм-фани соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотларни олиб бориш;

📌таълим ва фаннинг узлуксизлиги ҳамда узвийлиги, шунингдек, жаҳон таълим ва илмий ҳамжамиятига мажбурий интеграциялашув ҳисобига мутахассислар, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш;

📌таълим ва илмий фаолиятнинг тиббий ва фармацевтик фаолият билан чуқур интеграциялашуви учун шарт-шароитлар яратиш;

📌хорижий мамлакатларнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан таълим ҳамда тиббиёт илми соҳаларида узоқ муддатли муносабатларни мустаҳкамлаш филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди.

Филиал таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ФИЛИАЛ ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИГА ХОРИЖДАН МАЛАКАЛИ МУТАХАССИСЛАР ҲАМ ЖАЛБ ҚИЛИНАДИ

Мамлакатимиздаги тиббиёт таълим тизими ривожи йўлида Президентимизнинг “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда филиал фаолияти қандай ташкил этилиши борасида тўхталиб ўтилган.

Қарорга кўра, филиал Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 103-уй манзилида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси бино ва иншоотларига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириладиган бўлди.

Филиал фаолиятини ташкил этишда амалиётга катта урғу берилмоқда. Шу боис ҳам мамлакатимиздаги нуфузли тиббиёт муассасалари, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий- амалий тиббиёт маркази ва Тошкент давлат стоматология институти ҳудудида янги ташкил этилаётган кўп тармоқли клиника Филиалнинг асосий клиник базалари этиб белгиланди.

Бундан ташқари, ушбу клиник базаларда Филиал талабалари ва ординатура тингловчиларининг амалий машғулотларини бепул асосда ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, ташкилотлар раҳбарлари томонидан талабалар ва ординатура тингловчиларининг беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнига киришига рухсат берилиши қайд этилган. Бу ҳам филиал фаолиятида асосий урғу амалиётга қаратилаётганидан дарак беради.

Албатта, янги олий таълим муассасасида талабаларга назарий билим беришга алоҳида эътибор қаратилган. Қарорда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги биргаликда филиалда таълим бериш ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун юқори малакали профессор-ўқитувчилар таркибини, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни доимий равишда жалб қилинишини таъминлаши зарурлиги айтилган.

Қарорда чет элдан келувчи ўқитувчилар учун етарли шарт-шароитлар ҳозирлаш мақсадида меҳмонхона мажмуаси, ўқувчилар учун эса талабалар яшаш жойи қурилиши белгилаб ўтилган.

Шунингдек, вазирлик зиммасига филиалда ўқишга қабул бошланганлиги ҳақида, шу жумладан, оммавий ахборот воситалари иштирокида кенг кўламли ахборот кампанияси олиб борилиши ҳамда сайёр қабул комиссияси ташкил этилишида ёрдам бериш вазифаси ҳам юклатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ФИЛИАЛ ТАЛАБАЛАРИНИНГ 40 ФОИЗГАЧА БЎЛГАН ҚИСМИ ДАВЛАТ ГРАНТИ АСОСИДА ТАҲСИЛ ОЛАДИ

Президентимизнинг “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида қабул параметрлари, мазкур олий таълим муассасаси битирувчиларини иш билан таъминлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган.

Жумладан, қарорга кўра, Филиалга йиллик қабул параметрлари тармоқ ва ҳудудлардаги тиббиёт кадрларига бўлган эҳтиёжни ҳисобга олиб, Россиядаги университет билан келишилган ҳолда Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади.

Шунингдек, мақсадли буюртма бўйича кадрларни тайёрлаш, жумладан, филиал битирувчиларининг келгусида иш билан таъминланиши бўйича шартлар абитуриентлар ва манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар ўртасидаги келишувларга мувофиқ аниқланади.

Бундан ташқари, давлат гранти асосида таҳсил олган филиал битирувчилари юртимизнинг давлат тиббиёт муассасаларида камида 5 йил ишлаш шарти билан ишга тақсимланади.

Таъкидлаш лозимки, филиалга ўқишга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ортиқ бўлмаган талабалар ва ординатура тингловчиларини давлат грантлари бўйича ўқитиш:

📌Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ҳар йили ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

📌 пуллик-шартнома асосида талабаларни ўқитишдан тушган маблағлар;

📌Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган пул маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадли бадаллари ва хайрия ёрдамлари;

📌халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

Шунингдек, филиал таъминоти учун бюджет ажратмалари 2021 йилда мамлакатимизнинг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида ажратилади. 2022 йилдан бошлаб эса юртимиз Соғлиқни сақлаш вазирлигига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ФИЛИАЛ УЧУН ХОРИЖДАН ОЛИБ КЕЛИНУВЧИ ЎҚУВ ЖИҲОЗЛАР БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

Мамлакатимиздаги тиббиёт таълим тизими ривожи йўлида Президентимизнинг “Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унда филиал фаолияти қандай ташкил этилиши борасида тўхталиб ўтилган.

Хусусан, филиалнинг моддий-техник базасини яратишга алоҳида урғу берилган. Қарорда филиалнинг дастлабки моддий-техник базасини яратиш мақсадида 2021 йилда зарур пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида тиббиёт соҳасини ривожлантириш учун назарда тутилган лимитлардан тежаб қолинган маблағларни қайта тақсимлаш йўли билан ёки ўзлаштирилмаган маблағлар ҳисобидан шакллантириш кўзда тутилган.

Филиални капитал таъмирлаш, жиҳозлаш ва унинг фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган ўқув ва илмий-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот, ўқув-лаборатория ва симуляцион жиҳозлар, илмий-методик адабиётлар, ўқитишнинг техник воситалари, мультимедиа маҳсулотлари, инвентарлар, қурилиш материаллари ва моддий-техник ресурслар 2024 йил 1 июлга қадар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилиши назарда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi