Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.47K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Юртимизда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 3 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди

❗️23 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 61467 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 33349 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 13973 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 14145 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3035784 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1784553 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1097247 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 153984 нафарни ташкил қилди.

📊23 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (9975 доза),
📌Андижон вилояти (8101 доза),
📌Фарғона вилояти (5629 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 358833 доза,
📌Фарғона вилоятида 355990 доза,
📌Андижон вилоятида 345117
дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Қариндошлар орасида буйрак ва (ёки) жигар бўлагини трансплантация қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу билан қандай ўзгаришлар кутилиши ҳақида батафсил билиш учун ССВ Матбуот хизмати соҳа мутахассисига мурожаат қилди.

— Энди ушбу низомда гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш тартибини ҳам белгилаб берилди, — деди ССВ бош гематологи, Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Элдор Исхаков. — Шунингдек, низомга трансплантацияни бажаришга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар киритилди. Айтиш лозимки, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак хўжайраларини трансплантация қилиш фақат Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида амалга ошириладиган бўлди.

Маълумот учун айтиш керакки, гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш инсон саломатлигининг қайтариб бўлмас бузилишларига олиб келувчи ва қон ҳосил қилиш вазифаларини амалга ошира олмайдиган шикастланган ҳужайралар ўрнига реципиентга ўзининг соғлом суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини ёки тирик донорнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган жарроҳлик амалиёти ҳисобланади.

Гематопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳўжайраларини трансплантация қилиш учун реципиентнинг қариндошлари ҳамда у билан қариндошлик алоқалари бўлмаган шахслар ҳам тирик донорлар бўлиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Ҳиндистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 30 миллиондан ошди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈178 миллион 837 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 880 мингдан зиёд киши вафот этган (23.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:40 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 296 106 янги ҳолати аниқланди.
⚫️6 990 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈179 миллион 599 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 891 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,230 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,028 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,966 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,651 миллиондан ортиқ),
🇹🇷бешинчи ўринда эса Туркия (5,381 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 790, Ҳиндистонда 50 848, Бразилияда 38 903, Францияда 978, Туркияда эса 6 143 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 731 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️В Индии количество случаев заражения COVID-19 превысило 30 миллионов

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 178 млн 837 тысяч,
📉из них более 3 млн 880 тысяч человек умерло (по состоянию на 17:40 по центральноевропейскому времени 23 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 296 106 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️6 990 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 10:22 часов по ташкентскому времени 24 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 179 млн 599 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 891 тысяча скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,230 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,028 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,966 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,651 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,381 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 13 790, Индии — 50 848, Бразилии — 38 903, Франции — 978 и Турции — 6 143 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 731 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ Матбуот хизмати фаолияти яна бир бор АОКА томонидан эътироф этилди

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ўтказилган “Матбуот хизматлари фаолияти: асосий мезонлар – очиқлик, тезкорлик ва холислик” мавзусидаги миллий конференцияда бир неча матбуот хизматлари қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати ҳам самарали фаолияти ва юқори кўрсаткичлари учун тақдирланди.

АОКАнинг 2021 йил биринчи чоракдаги фаолияти мониторинги натижаларига кўра, юртимиздаги 129 та республика ташкилот ва идоралар ахборот хизматлари орасида 18 та ташкилот матбуот котиблари қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот котибининг фаолияти ҳам энг юқори деб баҳоланди. Хусусан, вазирликлар орасида 6 тасининг матбуот хизматлари фаолияти юқори деб топилган.

Бундай ижобий натижага эришишда вазирлик Матбуот хизматининг қуйидаги кўрсаткичлари ўрин тутаётгани шубҳасиз:

📌Матбуот хизмати шу йилнинг биринчи чораги давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган соҳага доир 100 дан ортиқ мурожаатларга ўз вақтида жавоб берди;

📌МТРК таркибига кирувчи 10 дан ортиқ телеканаллар, шунингдек, нуфузли хусусий телеканаллар, газеталар, қатор интернет сайтлари ССВ Матбуот хизмати бераётган ахборотлардан ҳар куни самарали фойдаланмоқда;

📌Матбуот хизмати кунига 13-15 тагача вазирлик фаолиятига оид муҳим хабарлар, тизимдаги ўзгаришлар, статистик маълумотлар, инфографик ва видеоматериалларни оммага тақдим этиб келмоқда
.

Шу ўринда барча ҳамкасбларимизга, вазирлик фаолиятини кенг ёритишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, журналист ва блогерларга самарали ҳамкорлиги ва ёрдамлари учун миннатдорлик билдирамиз. Яқинлашиб келаётган касб байрамлари билан самимий муборакбод этамиз.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cирдарё вилоятида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси томонидан мураккаб жарроҳлик амалиётлари амалга оширмоқда. Амалиёт жараёнида бир вақтнинг ўзида маҳаллий шифокорлар учун маҳорат дарслари ҳам ташкил этилмоқда. Тиббиёт маркази мутахассислари бир куннинг ўзида 5 нафар беморда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказишди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Болалар миллий тиббиёт марказида кореялик мутахассислар иштирокида мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилади

Пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети шифохонасидан бир гуруҳ тиббиёт соҳасидаги мутахассислар ташриф буюришмоқда. Улар Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) томонидан марказнинг педиатрия тиббиёт ходимлари салоҳиятини ошириш бўйича тренинглар ва маҳорат дарсларини ўтказиш учун юборилмоқда.

Ушбу гуруҳларнинг ташрифлари жорий йилнинг июн–сентябрь ойларида амалга оширилиб, педиатриянинг асосий йўналишлари (кардиожарроҳлик, кардиология, анестезиология, PICU/CCU) бўйича ихтисослашган кореялик тиббиёт мутахассислари Болалар миллий тиббиёт маркази шифокорлари ва ҳамширалари учун симуляцион таълим, болалар жарроҳлиги, очиқ юракда операциялар ўтказиш, катетеризация орқали юрак қон-томир муолажалари, менежмент каби йўналишларда тренинглар ўтказиши кўзда тутилган.

Куни кеча Сеул миллий университетининг болалар жарроҳи профессор Ким Хён Ён бошчилигидаги мутахассислар лапароскопия, юрак-ўпка реанимацияси, ҳамшираларни симуляцион ўқитиш, болалар жарроҳлиги амалиёти, болаларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш борасида тренинг машғулотларини ўтказди.

Мақсад — Болалар миллий тиббиёт марказида 2020 йилнинг охирида KOICA кўмагида ташкил қилинган Симуляция-инновацион ўқув марказида замонавий тиббий симуляция ускуналарини қўллашни жадаллаштириш, марказда доимий малака ошириш тизимини йўлга қўйиш учун замонавий клиник кўникмаларга эга тренерларни тайёрлаш. Ташриф давомида кореялик мутахассислар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда 5 та мураккаб жарроҳлик операциясини амалга оширади.

Бундан ташқари, 2021 йил 1 июлидан эса Болалар миллий тиббиёт марказига Сеул миллий университети болалар ва кўкрак қафаси жарроҳлиги кафедраси профессори Ким Вунг Хан бошчилигидаги тиббиёт мутахассислардан иборат иккинчи делегация ташриф буюради. Улар орасида болалар кўкрак қафаси жарроҳлиги, болалар юрак етишмовчилиги, болалар анестезияси, интенсив терапия ва нефрология йўналишларидаги мутахассислар бўлиши кўзда тутилмоқда.

Педиатрлар ва болалар кардиожарроҳларининг иккинчи гуруҳи болалар кардиожарроҳлиги бўйича амалий машғулотлар ташкил этиш билан бир қаторда кам таъминланган оилаларнинг оғир касал бўлган болаларида интенсив терапия ва қўшма жарроҳлик амалиётини ўтказишади. Кореялик кардиожарроҳлар ўзбекистонлик мутахассислар билан биргаликда оғир туғма юрак нуқсонлари бўйича 10 та жарроҳлик операциясини, шунингдек 10 та болага юрак катетеризациясини амалга ошириши кутилмоқда.

Хусусан, иккинчи гуруҳ мутахассислари ташрифи давомида режалаштирилган кам таъминланган оилалар фарзандларининг юрак операциялари юрак операцияларини қўллаб-қувватловчи бир қатор маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг, жумладан, "Замин" фонди нодавлат нотижорат ташкилоти, Корея Республикасининг Lee Jong-wook Global Medical Center маркази молиявий кўмаги билан амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА “ҲИНДЧА” ШТАММ ТАСДИҚЛАНГАНИГА ЯКУНИЙ ТАҲЛИЛЛАРДАН СЎНГ ИШОНЧ ҲОСИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистонда илк бор коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Бу эса жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Атабековга мурожаат қилди:

— Дарҳақиқат, бугун юртимиз оммавий ахборот воситалари ва интернет сайтларида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан берилган маълумот – яъни вазирлик ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисида хабарлар берилди.

Аслида юртимиз аҳолиси Ўзбекистон ҳудудига коронавируснинг янги штамми кириб келадиган бўлса, бунга жиддий эътибор беришга одатланиб қолди. Эсласак, бундан аввал мамлакатимизда “COVID-19”нинг “британча” штамми илк бор аниқланганда ҳам айнан мана шундай муносабатлар, шу каби шов-шувларнинг гувоҳи бўлганмиз. Аслида бутун Ер юзидаги мураккаб пандемия шароитида бу нарсани тўғри ва нормал ҳолат сифатида қабул қилиш лозим.

Дунё миқёсида коронавирусни илмий изланишлар мақсадида доимий кузатиб бораётган илғор лабораториялар мутахассислари берган маълумотларга кўра, бугунги кунда “COVID-19” касаллигининг 5000 та, айрим соҳа вакилларининг фикрича эса 7000 дан кўпроқ мутацияга учраган штаммлари пайдо бўлган. Мутацияга учраган штаммлар фақат касалликнинг тарқалиш тезлиги, уни юқтириб олган одамларда енгил ёки оғир ўтиши, ёш тоифасида фарқ бўлиши мумкин.

Айтиш мумкинки, аслида коронавируснинг мутацияга учраган ва учрамаган ҳамма шатммларининг энг асосий микроорганизми “COVID-19” штамми бўлганлиги ва ушбу штамм билан чақирилган касалликнинг клиник белгилари, лаборатория ташхиси, профилактикаси, олдини олиш чоралари, вакциналардан фойдаланиб, ҳимояланиш даражаси бир хил бўлгани учун уларни чуқур этиологик омилини аниқлаш ва қандай вирус эканлигини охиригача текшириб боришга эҳтиёж йўқ.

Илғор технологиялар марказида коронавируснинг “ҳиндча” штамми аниқлангани тўғрисидаги хабарга келсак, дастлабки лаборатор теширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда. Аммо тўғри хулосага келиш учун якуний таҳлилларни тўлиқ ўрганиб чиқиш керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: 2021 ЙИЛДА ТОШКЕНТ ШАҲАР “103” ХИЗМАТИГА ЯРИМ МИЛЛИОНДАН ЗИЁД ЧАҚИРИҚ КЕЛИБ ТУШДИ

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари сони ортиб бораётгани, айниқса, бу борадаги кўрсаткич Тошкент шаҳрида ошаётгани барчамизни жиддий ташвишга солмоқда. Қолаверса, бу ҳолат тез тиббий ёрдам хизматига бўлган талаб ва кунлик чақирувлар сони ортишига ҳам сабаб бўлаётир.

Хўш, бугун Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” хизмати аҳолига қандай ёрдам кўрсатмоқда? Чақириқларни тезкор қабул қилиш, беморларга ўз вақтида сифатли тез ёрдам бериш борасида қандай ишлар қилинмоқда?

ССВ Матбуот хизмати шу ва шу каби саволлар билан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бўлим бошлиғи Насиба МАҲМУДОВАга мурожаат қилди.

— 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида шаҳар “103” хизматига қанча чақириқ келиб тушди? Дастлаб шу ҳақида маълумот берсангиз.

— Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда бўлгани каби юртимизда ҳам “COVID-19” хасталиги билан боғлиқ эпидемик вазият мураккаб бўлиб турибди. Айниқса, пойтахтда яшовчи кўпчилик аҳоли оддий профилактик тадбирларга риоя қилмай қўйгани, белгиланган карантин талабларига бепарво муносабатда бўлаётгани оқибатида Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ кузатилмоқда. Буни эса жорий йилнинг шу даврига қадар шаҳар “103” хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

Рақамларга мурожаат қилсак, 2021 йилнинг 21 июнь ҳолатига кўра, шаҳар тез тиббий ёрдам хизматига жами 505 минг 490 та чақириқ келиб тушди. Шундан 6 минг 979 тасини коронавирус инфекциясига чалинганлиги гумон қилинган катта ёшли беморлар ташкил этди.

Жумладан, инфекцион касалликларга гумон қилиниб апрелда 1 минг 732 нафар, май ойида эса 1 минг 524 нафар бемор тез тиббий ёрдам орқали Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилди.

Айни пайтда шаҳар “103” хизмати Call-марказига бир кунда ўртача 3 400 – 3 600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда. Сўнгги 10 кун ичида эса жами 34 минг 558 та чақириқ келиб тушди. Шундан пневмония белгилари кузатилган ва коронавирусга топширган ПЗР тести мусбат натижа берган 967 нафар беморга сифатли тез тиббий хизмат кўрсатилиб, улар “103” хизмат орқали Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифхонасига олиб борилди.

Маълумот ўрнида айтишим керакки, бугунги кунда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам хизматида 12 та подстанция, 203 та бригада бўлиб, 3 минг нафарга яқин шифокор, ўрта тиббиёт ходими ҳамда ҳайдовчи фаолият юритади. Шу билан бирга, Сall-марказида 40 нафар оператор аҳоли чақириқларини туну кун қабул қилмоқда.

— Айни пайтда “тез ёрдам” хизматига “COVID-19” хасталигига чалингани гумон қилинган беморлар асосан қандай шикоятлар билан мурожаат қилмоқда?

— Эътибор берсак, пандемия бошлангандан бери коронавирус инфекцияси вазиятга мослашишга, шароитга қараб, ўз “қиёфа”сини ўзгартиришга интилмоқда. Шу боис, мамлакатимизда вируснинг кечиши билан боғлиқ ҳолатлар доимий равишда ўрганилиб, даволаш стандартлари тез-тез ўзгаряпти ва унга қўшимчалар киритиб борилмоқда.

Авваллари ушбу касалликни юқтирган беморлар асосан томоқ ва бош оғриғи, юқори ҳарорат, нафас етишмаслиги каби белгилар билан “103” хизматига шикоят қилган бўлса, бугунги кунда қон босимнинг тез суратда кўтарилиши, юрак соҳасида оғриқ, қисқа муддатда ўпканинг зарарланиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш каби белгилар билан кўпроқ мурожаат қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Ўзбекистонда коронавируснинг ўта хавфли ҳиндча штамми тарқалгани ростми?

Коронавирус аниқланаётган беморларда «қора моғор» касаллиги белгилари учраётгани, тана ҳарорати бир неча кун 39-40 даражадан тушмаётгани айтилмоқда. Бу қанчалик ҳақиқат?

Яқин ойларда Ўзбекистон 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошидан кечириши мумкин, деган мақола эълон қилинди. Шунга изоҳ берсангиз?

Коронавирусга қарши иммунитет вақт ўтиши билан табиий равишда йўқ бўлиши, ҳимоя хусусияти йўқолиши айтилмоқда? Шу маълумот тўғрими?

〰️〰️〰️
Бугун АОКАда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида ўтказилган брифингда шу каби долзарб саволларга қайтарилган жавоблар билан махсус видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин:

▶️https://www.youtube.com/watch?v=Cr1FhK50YXU

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Коронавирус: кеча юртимизда 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 24 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 108184 (+476) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌18 нафари Бухоро вилоятида,
📌29 нафари Жиззах вилоятида,
📌12 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌89 нафари Самарқанд вилоятида,
📌8 нафари Сирдарё вилоятида,
📌35 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌40 нафари Фарғона вилоятида,
📌21 нафари Хоразм вилоятида,
📌49 нафари Тошкент вилоятида,
📌135 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
🔹Андижон вилоятида 24 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 22 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 16 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 50 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 5 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 66 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 10 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 67 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 253 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 104007 (+535) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 725 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3452 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари бўйича Наманган вилояти етакчиликни қўлга олди

❗️24 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 79079 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 49677 нафарни,
💉💉2-босқич эмланганлар 14836 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 14566 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 3114863 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 1834230 нафарни,
💉💉2-босқичда эмланганлар 1112083 нафарни,
💉💉💉3-босқич эмланганлар 168550 нафарни ташкил қилди.

📊24 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Наманган вилояти (15497 доза),
📌Тошкент шаҳри (9837 доза),
📌Самарқанд вилояти (6804 доза)
банд қилди.

🔺Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
📌Наманган вилоятида 374330 доза,
📌Фарғона вилоятида 362002 доза,
📌Андижон вилоятида 351600 дозани ташкил қилмоқда.

Эмлаш жараёнлари давом этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@sanepidxizmat
ТУҒИЛАЖАК БОЛАНИНГ ЖИНСИНИ ОЛДИНДАН РЕЖАЛАШТИРИШ МУМКИНМИ?

ССВ Матбуот хизмати
саволларига Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфарова жавоб берди.

— Халқимиз болажон, баъзи оилалар эса ўғил ёки қиз туғилмагунча кетма-кет фарзанд кўришга ҳам тайёр. Бу вазиятни қандай изоҳлайсиз, бу аёл саломатлиги учун қанчалик зарарли?

— Соғлом бола дунёга келиши учун, албатта, она ҳам соғлом бўлиши шарт. Шунинг учун биз, шифокорлар туғруқлар оралиғига эътибор берилиши ҳақида қайғурамиз.

Чунки ҳали аввалги туғруқдан кейин ўзини тиклашга улгурмаган бачадонда туғилажак боланинг соғлом ривожланиши учун шароит етарли бўлмайди. Бу эса ҳомиланинг ўз-ўзидан тушиши, вақтидан олдинги туғруққа олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, оғир токсикозлар, камқонлик, сурункали касалликларнинг авж олиши каби нохуш ҳолатларни келтириб чиқаради. Ҳомиладорлик ва туғруқ вақтида қон кетиш, сепсис, эклампсия каби ҳолатлар ривожланиши натижасида ҳомиладор аёлни ногиронликка, ҳатто, нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

— Умуман замонавий тиббиётда туғилажак боланинг жинсини олдиндан режалаштириш тажрибаси қай тарзда ривожланмоқда ва бу қанчалик ўзини оқламоқда?

— Фарзанд жинсини режалаштириш мавзуси доим қизиқишларга сабаб бўлиб келган. Бўлажак ота-оналарнинг баъзилари оиласида ўғил дунёга келишини истаса, бошқаси қиз туғилишини интиқлик билан кутади.

Тиббиёт нуқтаи назаридан ва илмий тилда тушунтирганда, фарзанднинг жинси эркак кишига, аниқроғи, тухум ҳужайрани айнан қандай сперматозоид уруғлантиришига боғлиқ. Аёл тухум ҳужайрасида жинс учун жавоб берувчи хромосома доим битта — Х хромосома бўлади. Эркак сперматозоиди эса Х ёки Y хромосомага эга бўлиши мумкин. Агар тухум ҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, қиз, Y хромосомали сперматозоид билан уруғлантирилса, ўғил дунёга келади. Демак, боланинг жинси юз фоиз ҳомиладор бўлиш вақтидаги вазият зайлига боғлиқ, дейиш мумкин.

Халқ орасида режалаштиришнинг бир неча усуллари мавжуд: парҳез усули, қон янгиланиши усули, тақвим усуллари мавжуд. Лекин, замонавий тиббиёт ва илмий жиҳатдан исботланмаган ва далиллар етарли даражада эмас.

Шундай экан, фарзанд ўғил бўладими ёки қиз, у Аллоҳ томонидан инъом этилган неъматларнинг энг улуғларидан бири.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЖССТ маълумотларига кўра, касалланиш ҳолати қайд этилиши бўйича Россия яна биринчи бешталик мамлакатлар орасига кирди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈179 миллион 241 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 889 мингдан зиёд киши вафот этган (24.06.2021 йил Европа вақти билан соат 16:24 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 398 737 янги ҳолати аниқланди.
9 025 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (25.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 11:21 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈180 миллион 002 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 900 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,243 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,082 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (18,054 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,653 миллиондан ортиқ),
🇷🇺бешинчи ўринда эса Россия (5,388 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 874, Ҳиндистонда 54 069, Бразилияда 87 822, Францияда 2 320, Россияда эса 20 182 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 766 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

По данным ВОЗ, Россия опять вошла в пятерку стран с высоким показателем выявления COVID-19


🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 179 млн 241 тысяча,
📉из них более 3 млн 889 тысяч человек умерло (по состоянию на 16:24 по центральноевропейскому времени 24 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 398 737 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
9 025 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 11:21 часов по ташкентскому времени 25 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 180 млн 002 тысячи человек,
📉из них более 3 млн 900 тысяч скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,243 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 30,082 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 18,054 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,653 млн),
🇷🇺на пятом — Россия (5,388 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 12 874, Индии — 54 069, Бразилии — 87 822, Франции — 2 320 и России — 20 182 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 766 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz
@ssvmatbuotkotibi
Кўз остида "халтача" пайдо бўлса, нима қилиш керак?

❗️Маълумки, кўз остида "халтача" бирор касаллик сабабли юзага келади. Агар аниқ сабаб бартараф этилса, касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетади.

🔷 Агар кўз остидаги "халтача" касаллик сабабли эмас, балки овқатланиш, ухлаш, иш ва дам олишдаги тартибсизликлар натижасида пайдо бўлган бўлса, қуйидаги тавсиялардан фойдаланишингиз мумкин:

🔺Рационингизни қайта кўриб чиқинг, туз ва зираворлардан фойдаланишни чекланг;
🔺спиртли ичимликлардан воз кечинг;
🔺кечаси кўп суюқлик ичмасликка ҳаракат қилинг;
🔺кунига камида 8 соат ухланг.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

Сўнгги кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётганлигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан, бугунги кунга қадар Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌 жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 жорий йилнинг 28 июнидан бошлаб республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
⚡️Тезкор хабар

ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИГА КИРИШГА ЧЕКЛОВЛАР ҚАНДАЙ ҲОЛАТЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛМАСЛИГИ БЕЛГИЛАНДИ

Жорий йилнинг 28 июнидан
12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди. Ушбу чеклов қуйидаги ҳолатларга татбиқ этилмаслиги белгиланди:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистон Республикасига турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг кейинги тўлқини юзага келишини олдини олиш мақсадида аҳолидан белгиланган санитария-эпидемиологик талабларга риоя этишлари ва вакцинация тадбирларида фаол қатнашишларини сўраб қолади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: ТОШКЕНТ ШАҲРИ “ҚИЗИЛ” ТОИФАДАГИ ҲУДУД ДЕБ БЕЛГИЛАНДИ

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

📌 “Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;

📌 “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotib
CCВ: ИБОДАТ АМАЛЛАРИНИ ОЧИҚ ҲАВОДА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ

Юртимиздаги мавжуд эпидемиологик ҳолатдан келиб чиқиб, масъул идораларнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;
📌
65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;
📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун! ” шиори остида саломатлик акцияси давом этмоқда.

Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида пойтахтдан ташриф буюрган малакали шифокорлар мураккаб турдаги жарроҳлик операцияларини ўтказдилар, шунингдек, беморларга консультациялар ўтказилиб, даволаш тавсияларини бердилар.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotib
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманидаги «Dentafill Plyus» масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди.
Бу корхона 2019 йилда ишга туширилган. Швейцария, Германия, Туркия, Хитой, Япония, Малайзия ва Жанубий Кореядан энг замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Бугун бу ерда 20 дан ортиқ фармакологик гуруҳга мансуб 172 дан зиёд дори воситаси ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қувват 60 миллион дона.

Глава государства ознакомился с деятельностью общества с ограниченной ответственностью «Dentafill Plyus» в Янгихаётском районе столицы.
Предприятие было введено в строй в 2019 году. Установлено современное оборудование из Швейцарии, Германии, Турции, Китая, Японии, Малайзии и Южной Кореи. Сегодня здесь производят более 172 видов лекарственных препаратов, относящихся к более чем 20 фармакологическим группам, а также изделий медицинского назначения. Годовая мощность составляет 60 миллионов единиц.

#Mirziyoyev #farmatsevtika

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter