Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 573 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺13 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 573 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 1, Самаркандской области – 1, всего – 6 человек.

Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской и Кашкадарьинской областях выздоровело всего 491 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 47 423 пациентов выздоровели 44 002 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 029 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 483 находятся в тяжелом, а 246 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 573 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 13 сентябрь куни мамлакатимизда 573 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Андижон ва Фарғона вилоятларида жами 491 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 423 нафар бемордан 44 002 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 029 нафар бемордан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 620 (+197) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 144 нафари Тошкент шаҳрида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 8 нафари Сурхондарё вилоятида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 57 ёшли Р.Р. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 33 ёшли Л.М. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

🔹Айни пайтда юртимизда 44 002 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

♻️Ҳозирда мамлакатимизда 3 224 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

‼️ Улардан 483 нафари оғир, 246 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛГАНИ МАЪҚУЛ? БОЛАДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (2-қисм)

– Қандай хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлари бор ўқувчиларга онлайн таълим олишни тавсия қиласиз?

– Бу холатда боланинг саломатлик кўрсаткичларига эътибор берилади. Бу кўрсаткичлар 5 та гуруҳга бўлинади.

1-гуруҳ. Бунга сурункали касалликларга чалинмаган, текшириш пайтида бирон-бир касаллик аниқланмаган ва ўз ёшига мувофиқ жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан ривожланган соғлом болалар киради.

2-гуруҳ. Сурункали касаллиги бўлмаган, лекин айрим морфофункционал нуқсонлари бўлган ҳамда тез-тез (бир йилда 4 марта) дардга чалиниб турадиган болалардан ташкил топган.

3-гуруҳ. Сурункали касаллиги бор ёки компенсация даврида патологик ҳолати оғир бўлмаган болаларни бирлаштиради.

4-гуруҳ. Сурункали касалликлари бор, субкомпенсация даврида умумий ҳолати бузилган, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, ўткир юқумли касалликлардан сўнг тузалиши кечиккан болалар.

5-гуруҳ. Декомпенсация даврида бўлган, оғир сурункали касалликларга чалинган, камҳаракат, таълим муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болалардан иборат.

Саломатлик гуруҳини аниқлашда бола саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.

Қоидага мувофиқ, 1-, 2-гуруҳдаги болалар умумтаълим муассасаларига қатнайди.
Онлайн таълим олиш, асосан, 3-, 4-, 5 -гуруҳдаги сурункали касалликлари бор, ушбу касалликларни зўриқиш даври аниқланган болаларга тавсия этилади.

– Агар ўқувчи ёки ўқитувчида коронавирус аниқланса, касалликнинг кенг тарқалмаслиги учун, биринчи галда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?

– Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда масъул ходим уларнинг оила аъзолари саломатлиги, оилада юқумли касаллик билан оғриган ёки клиник белгилари намоён бўлаётганлар бор ёки йўқлигини (тана ҳароратининг 37 C дан ошиши, кўнгил айниши, йўтал ва бошқа белгилар) текшириши мақсадга мувофиқ.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчи мактабда ўзини яхши ҳис қилмаса, унда “COVID-19”нинг одатий аломатлари бўлса, бошқа одамлардан алоҳидалаш керак. Вирус юқтирган ўқитувчи ёки ўқувчи билан алоқада бўлган барча юзалар, шу жумладан, барча сиртлар ва буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонларни тозалаш керак. Тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчининг аҳволи ёмонлашса (тана ҳарорати кўтарилса, ЎРИ аломатлари аниқланса), изоляторга жойлаштирилади. Изолятор хонаси бўлмаган тақдирда, ўқувчи ёки ўқитувчи ҳамширанинг кабинетига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шифокорга мурожаат қилиш ва ҳудудий СЭОМга маълумот етказиш керак бўлади.

Профилактик чора-тадбирлар қаторида ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвалини ишлаб чиқиш (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш), ҳар овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун ёки антисептик воситалар билан ювиш лозим.

Бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳар куни ўзгартириладиган ва бир-биридан 25-30 см. масофада осилган, қайта ишлатиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади.

Машғулотлар вақтида гуруҳларда ўқувчилар орасидаги масофани таъминлаш ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқалар чекланади ҳамда машғулотлар давомида турли гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва аралашишига йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ҚАНДАЙ КАСАЛЛИККА ЧАЛИНГАН БОЛАЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ОЛГАНИ МАЪҚУЛ? БОЛАДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (2-қисм)

– Қандай хасталикка чалинган ёки сурункали касалликлари бор ўқувчиларга онлайн таълим олишни тавсия қиласиз?

– Бу холатда боланинг саломатлик кўрсаткичларига эътибор берилади. Бу кўрсаткичлар 5 та гуруҳга бўлинади.

1-гуруҳ. Бунга сурункали касалликларга чалинмаган, текшириш пайтида бирон-бир касаллик аниқланмаган ва ўз ёшига мувофиқ жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан ривожланган соғлом болалар киради.

2-гуруҳ. Сурункали касаллиги бўлмаган, лекин айрим морфофункционал нуқсонлари бўлган ҳамда тез-тез (бир йилда 4 марта) дардга чалиниб турадиган болалардан ташкил топган.

3-гуруҳ. Сурункали касаллиги бор ёки компенсация даврида патологик ҳолати оғир бўлмаган болаларни бирлаштиради.

4-гуруҳ. Сурункали касалликлари бор, субкомпенсация даврида умумий ҳолати бузилган, ўзини ёмон ҳис эта бошлаган, ўткир юқумли касалликлардан сўнг тузалиши кечиккан болалар.

5-гуруҳ. Декомпенсация даврида бўлган, оғир сурункали касалликларга чалинган, камҳаракат, таълим муассасаларига қатнай олмайдиган ногирон болалардан иборат.

Саломатлик гуруҳини аниқлашда бола саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш зарур.

Қоидага мувофиқ, 1-, 2-гуруҳдаги болалар умумтаълим муассасаларига қатнайди.
Онлайн таълим олиш, асосан, 3-, 4-, 5 -гуруҳдаги сурункали касалликлари бор, ушбу касалликларни зўриқиш даври аниқланган болаларга тавсия этилади.

– Агар ўқувчи ёки ўқитувчида коронавирус аниқланса, касалликнинг кенг тарқалмаслиги учун, биринчи галда қандай чора-тадбирларни амалга ошириш зарур?

– Ўқувчиларни мактабга қабул қилишда масъул ходим уларнинг оила аъзолари саломатлиги, оилада юқумли касаллик билан оғриган ёки клиник белгилари намоён бўлаётганлар бор ёки йўқлигини (тана ҳароратининг 37 C дан ошиши, кўнгил айниши, йўтал ва бошқа белгилар) текшириши мақсадга мувофиқ.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчи мактабда ўзини яхши ҳис қилмаса, унда “COVID-19”нинг одатий аломатлари бўлса, бошқа одамлардан алоҳидалаш керак. Вирус юқтирган ўқитувчи ёки ўқувчи билан алоқада бўлган барча юзалар, шу жумладан, барча сиртлар ва буюмлар, ҳожатхоналар, эшик тутқичлари ва телефонларни тозалаш керак. Тозалаш учун дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Агар ўқувчи ёки ўқитувчининг аҳволи ёмонлашса (тана ҳарорати кўтарилса, ЎРИ аломатлари аниқланса), изоляторга жойлаштирилади. Изолятор хонаси бўлмаган тақдирда, ўқувчи ёки ўқитувчи ҳамширанинг кабинетига ёки изоляция учун мўлжалланган бошқа хонага жойлаштирилади. Шифокорга мурожаат қилиш ва ҳудудий СЭОМга маълумот етказиш керак бўлади.

Профилактик чора-тадбирлар қаторида ўқувчилар ёки ўқитувчиларнинг қўлларини гигиеник ишлов бериш жадвалини ишлаб чиқиш (ҳар соатда қўлларни совун билан ювиш ёки антисептик спиртли эритмалар билан ишлов бериш), ҳар овқатдан олдин ва ҳожатхонага боргандан кейин, ҳар бир машғулотдан кейин қўлларни совун ёки антисептик воситалар билан ювиш лозим.

Бир мартали ишлатиладиган қоғоз сочиқлардан фойдаланиш тавсия этилади. Қоғоз сочиқлар, бир марта ишлатиладиган салфеткалар билан таъминлаш имконияти бўлмаган тақдирда, ҳар куни ўзгартириладиган ва бир-биридан 25-30 см. масофада осилган, қайта ишлатиладиган индивидуал сочиқлардан фойдаланиш талаб этилади.

Машғулотлар вақтида гуруҳларда ўқувчилар орасидаги масофани таъминлаш ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасида узоқ муддатли тўғридан-тўғри жисмоний алоқалар чекланади ҳамда машғулотлар давомида турли гуруҳлардаги ўқувчиларнинг ўзаро алоқаси ва аралашишига йўл қўйилмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИГА ЯНГИ ДИРЕКТОР ТАЙИНЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш, етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Миррахимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган.

Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева аҳолидан келган мурожаат ва саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Организм коронавируснинг енгил даражасини дори воситаларисиз енгиши мумкинми?

📍 Шундай ҳам бўлиши мумкин. Аниқ маълумотларга кўра, контактда бўлган аҳолининг 80 фоизида касаллик симптомларсиз, яъни енгил даражада ўтади. Мазкур беморларда иммун тизим яхши ривожланган бўлади.
🔺Бундай беморлар касалликни антибиотиклар ва бошка кучли дори воситаларисиз енгишлари мумкин. Бу ҳолатларда шифокорлар тавсияси ва назоратида иммун тизимни қўллаб туриш, шахсий гигиена қоидалари ҳамда карантин талабларига риоя қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Шунингдек,
▫️томоқни тез-тез турли эритмаларда чайиб туриш, кунига камида 8 марта ;
▫️кун давомида 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш;
▫️соғлом овқатланиш, овқат рационида мева ва сабзавотларнинг бўлиши;
▫️ С витаминига бой маҳсулотлар: лимон, наъматак, малина чойларни ичиш, болғор қалампири, пиёз ва кўкатлар истеъмол қилиш;
▫️шу билан бирга, тез-тез нафас гимнастикалари, енгил юриш ва машқларни бажариб туриш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандим учун анъанавий таълим олишда дока ниқобдан кўра бир марталик ниқобларни афзал кўринмоқда. мактабда болалар ниқобига спирт билан ишлов бериш мумкинми?

⛔️ Тиббий ниқобларга спирт билан ишлов бермаслик керак, айниқса бир марталик ниқобларга.
🧑🏻🦱Чунки болаларда касаллик аломатларсиз кечаётган бўлса, ниқобларни ички қисмига бола оғиз бўшлиғидан ажралган вируслар ёпишади.
🧴Бола мактабда бир марталик ниқобларни спиртли эритма билан ишлов бераман деб қўллари билан ушлаганида қўлларига ва шу ниқоблар қўйилган сатхларда вируслар қолиб кетади. Бу эса шу вақтнинг ўзида мактабдаги бошка бола организмига вирус тушишини келтириб чиқаради.
😷Шунингдек, тиббий ниқобларни ички қисмини спирт билан намлаб нафас олганда бир қанча асоратларни, масалан оғиз атрофидаги тери қаватида куйиш, бурин шиллиқ қаватини шикастланиши ва ҳид билиш қобилиятини пасайишини келтириб чиқариши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️
Фарзандимни туғилган кунини нишонлашда дўстларидан бирида иситма ва шамоллаш аломатлари бўлганлиги сабабли 5 кун ўтиб фарзандимда ҳам иситма, йўтал, ҳолсизлик, иштаҳа йўқолиши пайдо бўлди. Коронавирусга чалинган ёки йўқлигини аниқлаш учун экспресс тест топширсак бўладими?

⛔️ Антитаначаларни аниқлаш учун текшириладиган экспресс тест усули коронавирусни ташхислаш учун қўлланилмайди.
🧪Коронавирусни эрта ташхислашнинг олтин стандарти - ПЗР тест усули ҳисобланади.
🔬Бироқ, эпидемия авж олган бир пайтда, дарҳақиқат ПЗР тест натижаларини аниқлаш учун 2-3 кун керак бўлади. Шунга кўра, баъзи мамлакатларда вирусни ташхислаш учун экспресс тестлардан фойдаланишади, лекин иммун жавобни аниқлаш тестларидан эмас.
Афсуски, кўплаб давлатларда экспресс тестларни адаштиришади. Шунинг учун тест эрта ташхислаш учунми (антигенга тест) ёки иммун жавобни аниқлаш тестими (антитаначаларга тест) сўраш керак бўлади.
⚡️Ҳозирги кунда эрта ташхислаш учун экспресс тестларни жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иммун жавобни аниқлаш учун экспрес тестлар ҳам муҳим аҳамиятга эга, чунки уларнинг ёрдамида соғлиқни сақлаш тизими жамоавий иммунитет даражасини баҳолаши мумкин. Бу эса карантиндан тўғри чиқишда муҳим ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Ҳавонинг ифлосланиши пневмония билан оғриган беморларнинг соғайишига қай даражада халақит беради?

🔺Касаллик авж олган вақтда бемор организмидан ажралиб чиққан кўп миқдордаги вируслар туфайли беморнинг ҳолати янада ёмонлашиши мумкин.
🚿 Шунинг учун бинони кунига 5-6 марта шамоллатиш, хлор таркибли эритмалар билан намли тозалаш ишларини олиб бориш керак.
🧬 Шунингдек, ҳозирда бинони вирусдан тозалаш учун мўлжалланган турли воситалар - кварц-лампа ёки озон тозалагичлардан фойдаланиш тавсия этилади.
🌀 Беморга тинчлик, тоза ҳаво ва тўлақонли овқатланишни таъминлаш зарур, бу беморнинг соғайишига ёрдам беради.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 373 НАФАР БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 836 (+216) нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 192 нафари Тошкент шаҳрида, 17 нафари Андижон вилоятида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

⚫️ Шу билан бирга, Яккасарой туманида яшаган 70 ёшли Р.Г. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 56 ёшли М.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

📌 Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 171 нафар, Тошкент вилоятида 104 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё ва Фарғона вилоятиларида 6 нафардан, Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 44 375 (+373) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

🚑 Ҳозирда мамлакатимизда 3 065 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ўқув йили анъанавий шаклда бошланадиган мактабларда амал қилиниши лозим бўлган санитария-эпидемиология меъёрларини ўзбек, қорақалпоқ ҳамда рус тилларида содда ва тушунарли видеоролик тарзида тақдим этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билван алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Министерство здравоохранения и Детский фонд ООН (ЮНИСЕФ) в сотрудничестве с Министерством народного образования на узбекском, каракалпакском и русском языках представили простой и понятный видеоролик о санитарно-эпидемиологических нормах, которые должны действовать в школах, начинающих учебный год в традиционной форме.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.

Официальный канал министерства —
@ssvuz
​​ТЎҒРИ ВА СИФАТЛИ ОВҚАТЛАНИШ БОЛА ИММУНИТЕТИНИ КУЧАЙТИРАДИ

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (3-қисм).

– Маълумки, касалликка чалинмаслик ёки уни енгил ўтказишда иммунитет муҳим ўрин тутади. Шу маънода ўқувчиларнинг овқатланиш рациони қай тартибда бўлиши керак?

– Мактаб ўқувчиларидаги иммунитет заифлигига кўпинча витаминлар танқислиги, ёмон уйқу ва доимий психологик стресс сабаб бўлади. Келинг, иммунитетни кучсизлантирадиган омилларни кўриб чиқамиз.

Психологик ҳолат ва болалар иммунитети

Уйдаги ижобий психологик микроиқлим болалар саломатлигининг муҳим шартидир. Сиз болага баланд овозда гапирмаслигингиз, тез-тез танбеҳ бермаслигингиз керак. Мактаб ўқувчисининг психологик ҳолатини барқарорлаштиришнинг энг яхши усуллари бу дўстлар билан учрашиш, севимли машғулотлари билан шуғулланиш, ота-оналар билан фильм томоша қилиш, ўйин ўйнаш ва саёҳат қилиш кабилардир.

Соғлом уйқу ва кун тартиби

Мактаб ёшидаги болаларининг организми маълум ритмларга мослашади. Шунинг учун ухлаш, овқатланиш, ўйнаш, юриш ва машқ қилиш учун вақт топиш жуда муҳимдир. Иммунитетни яхшилаш учун болани ёшлигиданоқ режимга кўниктириш яхшироқдир. Турли ёшларда эрталаб туриш, тушлик қилиш, уй вазифасини бажариш ва ётишга тавсия этилган вақт мавжуд.

Кичик мактаб ёшидаги бола кечқурун соат 21:00да ётиши ва эрталаб соат 7:00да туриши керак, каттароқ ўқувчилар кейинроқ, соат 22:00да ётишлари мумкин. Тўлиқ кунлик дам олиш иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм тезроқ бўлади, шунинг учун болалар бу соатларда яхши ўсади.

Овқатланиш рациони

Мактаб ўқувчилари орасида пала-партиш овқатланувчи болаларнинг сони йилдан йилга ортиб боряпти. Ярим тайёр фасфуд таомлар ва ўқув жараёни билан боғлиқ бўлган оғир юклама кўпинча болаларга зарур бўлган витамин ва минералларни овқатдан олишига тўсқинлик қилади. 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган даврда боланинг танасида бир вақтнинг ўзида ўсиш ва ўрганиш вазифаларини турганини унутмаслик керак. Бу эса ота-онадан алоҳида эътибор талаб этади.

Бола кунига камида 4 марта овқатланиш керак. Соат 7:30-8:00да нонушта (уйда, мактабга кетишдан олдин), 10:30-11:30да мактабда иссиқ нонушта, 14:00-15:00да мактабда тушлик ёки уйда 19:00-19:30да кечки овқат.

Агар болада озғинлик ёки ортиқча вазн бўлса, овқатланишни созлаш учун шифокор маслаҳати зарур. Спорт билан шуғулланадиган ўқувчининг овқатланиши жисмоний машқлар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тузатилиши талаб этилади.

Йодланган тузни доимий истемол қилиш, сув ичиш режимига амал қилиш ва овқатланиш рационида витанимларга бой бўлиши керак.

Иммунитетни оширишга табиий антиоксидант бўлган асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ ёрдам беради. А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошкани, цитрус мевалари ва брокколи С витамини ҳамда грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда ёрдам берадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Тўғри овқатланишни ташкил қилишдаги биринчи қадам овқатланиш маданиятига риоя қилишдир. Нонушта, тушлик, кечки овқат мунтазам бўлиши ва жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН 524 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 14 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 47 995 (+159) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Тошкент шаҳрида, 11 нафари Жиззах вилоятида ҳамда 7 нафари Бухоро вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 63 ёшли О.К. (аёл) ҳамда Нукус шаҳрида яшаган 41 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 296 нафар, Тошкент вилоятида 130 нафар, Самарқанд вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида ҳам 6 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 526 (+524) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 071 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В НАШЕЙ СТРАНЕ ВЫЯВЛЕНО 572 СЛУЧАЯ ЗАБОЛЕВАНИЯ КОРОНАВИРУСОМ

🔺14 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 572 случая заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек, Республике Каракалпакстан – 1, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Андижанской, Ташкентской, Наманганской, Ферганской, Самаркандской и Сурхандарьинской областях выздоровело всего 524 человека.

❗️В настоящее время из выявленных 47 995 пациентов выздоровели 44 526 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 93 процента.

‼️Из 3 071 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 451 находятся в тяжелом, а 243 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 572 НАФАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛДИ

🔺Шу йилнинг 14 сентябрь куни мамлакатимизда 572 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Наманган вилоятларида жами 524 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 47 995 нафар бемордан 44 526 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 071 нафар бемордан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР СОНИ 48 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 15 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 192 (+197) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 117 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 63 ёшли Н.Қ. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 42 ёшли О.Б. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 44 526 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 451 нафари оғир, 243 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ФАРЗАНДИНГИЗГА МЕҲР ВА ЭЪТИБОР КЎРСАТИШИНГИЗ ЖУДА МУҲИМ

Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг ўқув-тарбия муассасалари бўйича бош мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори Инобат Аҳмедова билан суҳбат (4-қисм).

– Бугунги пандемия нафақат катталар, балки болалар руҳиятига ҳам салбий таъсир этмоқда. Ушбу ҳолатда ота-оналар ва ўқитувчилар нималарга эътибор беришса, мақсадга мувофиқ бўлади?

– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва ЮНИСЕФ томонидан тиббиёт ходимлари ва ота-оналарга ҳозирги касаллик авж олган пайтда, болаларни тинчлантириш ва ҳимоя килишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунга кўра, ота-оналар қуйидаги тавсияларга амал қилишса, фарзандлари руҳиятига салбий оқибатларининг олдини олса бўлади.

Биринчи навбатда, боланинг ҳар бир қилаётган ишига ижобий жавоб беринг. Уни нима ташвишга солаётганини билинг ва уни ўз муҳаббатингиз ва эътиборингиз билан қамраб олинг. Фарзандингизга қулоқ солинг, унга меҳр кўрсатиб, далда беринг. Болани чалғитиш учун турли ўйин ва қизиқарли тадбирларни қўллашга ҳаракат қилинг.

Имкон қадар, болаларни ота-оналари ва бошқа оила аъзоларидан ажратмаслик тавсия этилади. Агар бунинг иложи бўлмаса (масалан, касалхонага ёткизиш ҳолатларида), боланинг оиласи билан доимий мулоқотини (масалан, телефон орқали) таъминлаш керак.

Фарзандингизни тингланг

Фарзандингизни пандемия мавзусини муҳокама қилишга таклиф килинг. Бу ҳақида нималарни билишини сўранг ва жавобини тингланг. Вазиятдан фойдаланиб, ҳолатни боланинг ёшига мос келадиган тилда тушунтиринг, гигиена қоидалари тўғрисида эслатиб ўтинг.

Болага эркин гапиришига имкон беринг. Расмлар, ҳикоялар ва бошқа усуллар фарзандингиз билан очиқ суҳбат қуришга ёрдам беради. Энг муҳими, тушкунликка тушишига йўл қўйманг.

Қандай ҳимояланиш кераклигини кўрсатинг

Болаларни коронавирус ва бошқа касалликлардан ҳимоя қилишнинг энг яхши усулларидан бири қўлларни доимий ювишни рағбатлантиришдир. Қўл ювиш қоидаларини ўрганиш қизиқарли бўлиши лозим.

Шунингдек, сиз болаларга йуталганда ёки аксирганда тирсаги билан оғиз ёки бурунни қандай ёпиш кераклигини кўрсатишингиз мумкин ва бу аломатлар мавжуд бўлган одамларга яқинлашмаслик кераклигини тушунтиринг.

Болангизга далда бўлинг

Сиз фарзандларингизга имкон қадар ўйнаш ва дам олишга имкон бериб, стрессни енгишга ёрдам беришингиз мумкин. Одатдаги кун тартибига иложи борича кўпроқ риоя килинг.

Агар фарзандингиз ўзини ёмон ҳис қилаётган бўлса, у уйда ёки касалхонада қолиши кераклигини тушунтиринг, чунки бу ўзи ва дўстлари учун хавфсиздир.

Ўзингизга ғамхўрлик қилинг

Агар сиз ўзингизга ғамхурлик қилсангиз, яъни, касалликнинг ўзингизни ҳимоялаш чораларини кўрсангиз, болаларингизга энг яхши намуна бўла оласиз. Фарзандларингиз касаллик ҳақидаги ҳар қандай янгиликларга қандай муносабатда бўлишингизни тахмин қилишади. Шунинг учун ўзингизни хотиржам тутишингиз ва вазиятни бошқаришингиз уларга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг.

Caвол. Кунлик касалланганлар сони кўпайса қайта карантин жорий қилинадими? Эшитишимизга қараганда, 15 октябрдан карантин чоралари яна қаттиқ кучайтирилиши ростми?
©UzReport

@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Коронавирусга қарши штаб аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг.

Caвол. Халқ орасида сизларни касалланганлар рейтингини камайтириб кўрсатаётганингиз ҳақида гап юрибди. Шу ҳақида муносабатингиз қандай?
©UzReport

@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГА ҚАДАР ЮРТИМИЗДА 416 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 15 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 (+237) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли М.Э. (аёл) ҳамда 66 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 198 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 44 942 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz