Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
38.1K subscribers
5.76K photos
2.03K videos
41 files
9.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА 397 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 6 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 663 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 6 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Юнусобод туманида яшаган 68 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 279 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 7 нафар ҳамда Наманган вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 41 277 (+397) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 038 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ КОРОНАВИРУС ВЫЯВЛЕН В 7 РЕГИОНАХ НАШЕЙ СТРАНЫ

🔺6 сентября нынешнего года в 7 регионах нашей стране выявлено 293 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 5 человек.

❗️Также в городе Ташкенте, Кашкадарьинской, Ташкентской, Самаркандской, Сурхандарьинской и Наманганской областях выздоровело всего 397 человек.

❗️В настоящее время из выявленных 43 663 пациентов выздоровело всего 41 277 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

‼️Из 2 038 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 375 находятся в тяжелом, а 219 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
ССВ: БУГУН МАМЛАКАТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Шу йилнинг 6 сентябрь куни мамлакатимизнинг 7 та ҳудудида 293 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё ҳамда Наманган вилоятларида жами 397 нафар бемор соғайди.

‼️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 663 нафар бемордан 41 277 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 038 нафар бемордан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗНИНГ 3 ТА ҲУДУДИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНДИ

🔺2020 йил 7 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 775 (+112) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 103 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида, 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 58 ёшли Ё.О. (аёл) ҳамда Жиззах шаҳрида яшаган 36 ёшли Д.М. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 41 277 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 148 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 375 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🇫🇷 Франция ҳукумати мамлакатнинг айрим ҳудудларида коронавирус касаллиги ортиши фонида юқори даражадаги тайёргарлик тўғрисида маълум қилди. Кунлик ўсиш ҳолати қарийб 9 мингга етди - The Guardian

🇬🇧 Якшанба куни Буюк Британияда коронавирус билан боғлиқ 2988 та янги ҳолат тасдиқланди. Бу 23 майдан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади - Al Jazeera

🇨🇳 Хитой экспорти август ойида ўтган йилга нисбатан 9,5% га ўсди - CNBC

🇬🇷 Сўров натижаларига кўра, юнонларнинг деярли ярми (44%) коронавирусга қарши эмлашни рад этмоқда - The Guardian

🇮🇳 Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда 90 мингдан зиёд киши коронавирусга чалинди, мамлакатдаги умумий ҳолат 4,2 миллиондан ошди - Asia Nikkei

🇦🇺 Австралия, икки нуфузли номзод вакцина ишлаб чиқаришда мувафаққиятга эришган тақдирда 1,7 млн долларлик 84,8 млн. дозага тенг вакцинани етказиб бериш бўйича келишувни имзолаши ҳақида маълум қилди - The Guardian

🇯🇵🤾‍♀️Пандемияга қарамай, кечиктирилган Токио Олимпиадаси келгуси йилда ўтказилади - France24

🇮🇱 Covid-19 ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли Исроилда бир нечта шаҳарларда карантин жорий этиш кўриб чиқилмоқда. Эртага ҳукумат карантинни қайта тиклаш бўйича овоз бериш ўтказади - The Guardian

——————————

🇫🇷 Во Франции власти объявили о состоянии повышенной готовности в некоторых регионах страны на фоне роста случаев заболевания. Суточный прирост достиг почти 9 тысяч случаев - The Guardian

🇬🇧 В воскресенье Великобритания подтвердила 2988 новых случаев коронавируса, что является самым высоким показателем с 23 мая - Al Jazeera

🇨🇳 Экспорт Китая в августе подскочил на 9,5% по сравнению с прошлым годом - CNBC

🇬🇷 Согласно опросу, почти половина греков (44%) откажутся от вакцинации против коронавируса - The Guardian

🇮🇳 В Индии зарегистрировано более 90 000 новых случаев коронавируса за последние 24 часа, общее число случаев в стране превысило 4,2 миллиона - Asia Nikkei

🇦🇺 Австралия объявила о сделках по поставке 84,8 млн доз вакцины за 1,7 млрд долл. в случае, если два перспективных кандидата на вакцину окажутся успешными - The Guardian

🇯🇵🤾‍♀️ Отложенные Олимпийские игры в Токио пройдут в следующем году, несмотря на пандемию - France24

🇮🇱 Израиль намерен объявить карантин в нескольких городах на фоне роста случаев Covid-19. Завтра правительство проведет голосование по возобновлению карантина - The Guardian

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Баходир Юсупалиев:
«Сейчас пик заболеваемости мы пережили, ситуация стабилизировалась, но это не означает, что мы не будем ожидать очередного всплеска заболеваемости, связанной с острыми респираторными инфекциями в период осенне-зимнего периода. Поэтому мы продолжаем наращивать готовность в плане борьбы с пандемией».

Подробно интервью первого заместителя министра здравоохранения Узбекистана, директора Агентства санитарно-эпидемиологического благополучия изданию «Коммерсантъ» читайте здесь.

Официальный канал Минздрав — @ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА 5 ТА ҲУДУДДА 254 НАФАР БЕМОР “COVID-19”ДАН СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 7 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 893 (+118) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 82 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 83 ёшли А.Д. (эркак) ҳамда Термиз шаҳрида яшаган ва Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасида даволанган 55 ёшли Б.Ж. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 186 нафар, Тошкент вилоятида 56 нафар, Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 41 531 (+254) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 010 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️Туркиянинг «Haberturk» нашри Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятига юқори баҳо берди.

Туркиянинг юқори рейтингга эга бўлган «Haberturk» нашри Ўзбекистоннинг март ойидан бошлаб давом этаётган коронавирус пандемиясига қарши кураш борасидаги фаолиятини таҳлил қилиб, мамлакатнинг қўлга киритган ютуқлари минтақада бошқа давлатларникидан ажралиб тургани, касалланиш ва ўлим ҳолати паст даражадалиги, соғайиш кўрсаткичи юқорилаб бораётгани ва бунга ўз вақтида кўрилган чоралар сабаб бўлганини айтиб, Ўзбекистон бошқа мамлакатларга намуна сифатида кўрсатилган.

Коронавирус эпидемиясининг биринчи кунларидан бошлаб, Ўзбекистон ҳукумати бошқа мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Наврўз каби оммавий маросимларни ва мактаблар фаолиятини тўхтатди. Бошқа мамлакатлар билан ҳаво ва қуруқлик йўллари ёпилди, темир йўллар қатнови тўхтатилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эпидемия бошланиши билан фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашга қаратилган жами 14 банддан иборат қарорни имзолади.

Эпидемия бутун дунёга тарқалиши билан, Ўзбекистон ҳукуматининг муваффақиятли кураши минтақадаги мамлакатлар билан таққослаганда жуда кам йўқотишларни таъминлади. Эпидемия тарқалиш тезлиги пасайганидан кейин бошланган нормаллашувдан сўнг, яна касалланиш кўрсаткичи ўсиши кузатилди. Янги ҳолатлар сонининг ўсиши ҳукуматни эрта чоралар кўришга мажбур қилди. Мамлакатдаги эпидемия тезлиги яна эрта чоралар кўрилиши ортидан назорат остига олинди.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган молиявий ресурслар соғлиқни сақлаш тизими салоҳиятини, индивидуал ҳимоя воситалари ва бошқа тиббий асбоб-ускуналарни мустаҳкамлашга сарфланди.

Бугун ҳар қандай соҳада Ўзбекистон тараққиёти юқори суръатларда ривожланмоқда. Мамлакат бўйлаб ташқи савдо алоқаларини ўрнатиш ва ривожлантириш катта аҳамиятга эга. Мамлакат умуман демократик ўзгаришларга, шунингдек, иқтисодий эҳтиёж ва талабларга жавоб берадиган мақомга эга. Шу ўринда, йирик иқтисодиётга эга бўлган Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон билан умумий алоқада бўлган мамлакатлар орасида биринчи ўринда туради. Ҳамкорлик доирасидаги икки томонлама муносабатлар даражаси рақамларда акс этади. 2019 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилга нисбатан 44 фоизга, импорт ҳажми эса 49,9 фоизга ўсди.

Пандемияга қарамай, қайд этилган юқори кўрсаткичлар ўзаро муносабатлар узоқ муддатли стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Буларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг амалий ва узоқ муддатли иқтисодий сиёсати самараси экани ва мавжуд салбий вазият вақтинчалик эканини исботламоқда.

Ўзбекистондаги ички ва ташқи иқтисодий сиёсат дунё эътиборини тортмоқда. Сиёсатшунослар Ўзбекистоннинг ўзгараётгани ва ташқи сиёсий ютуқлари ҳақида фикр билдирмоқда. Буларнинг барчаси мамлакатнинг жаҳон ҳамжамияти билан бирлаша бошлаганлигини кўрсатади», — дейилади мақолада.

Манба

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
​​ПУЛЬМОНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАР АВЛОДДАН АВЛОДГА ЎТАДИМИ? (2-Қисм)

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов билан суҳбат

— Пульмонологик касалликлар авлоддан авлодга ўтиши ҳам мумкинми?

— Ҳамма пульмонологик касалликлар ҳам наслдан наслга ўтмайди, насл сурадиган касалликлар гуруҳига муковиcцидоз, бронхиал астма ва бошқа аллергик касаклликлар киради.

Масалан, оилада ота ёки она бронхиал астма билан касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 20-30 фоизни ташкил қилиши мумкин. Агар ҳар иккаласи (ота ва она) касалланган бўлса, боланинг касалланиш эҳтимоли 75 фоиз етиш эҳтимоли бор. Бу ҳолат онанинг ҳомиладолик даврида кечадиган бўлса бу хавф яна ҳам ортишини тахмин қилиш мумкин. Респиратор инфекцион касалликлар наслдан наслга ўтмайди.

Улар келиб чиқишига кўра, организм иммун системаси фаолиятининг сустлиги, микроорганизмларнинг миқдори ва унинг вирулентлиги(микроорганизмларнинг касаллик қўзғатиши) юқори бўлишига боғлиқ.

— Ўзбекистонда нафас аъзолари касалликлари сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичлари анча юқори. Бу жиҳатдан юрак-қон томир тизими касалликларидан кейинги ўринларда турса ҳам, юртимизда пульмонологлар кардиология мутахсассисларидан кам. Бугунги пандемия шароитида бу мутахассислар танқислиги сезилмаяптими?

— Давлат статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, нафас аъзолари касалликларида руй берадиган ўлим кўрсаткичи 2008 йилда 6,6 фоизни ташкил қилиб, учинчи ўринни эгаллаган, биринчи ўринда юрак-кон томир касалликлари (59,3 фоиз) ва иккинчи ўринда ўсма касалликлари(7,1 фоиз)ни кўрсатмоқда.

Болаларда эса нафас аъзолари касаликлари туфайли руй берган ўлим кўрсаткичлари 2008 йилда болаларда кузатилган ўлим ҳолатларининг 35 фоизини ташкил қилган.

2017-2019 йилларда нафас аъзолари касалликлар сабаб рўй берадиган ўлим кўрсаткичи камайиб, хавфли хасталиклар орасида бешинчи ўринни эгаллади. Болалар орасида бу кўрсаткич икки баравар камайиб, 16-16,6 фоизни ташкил қилди. Бу, албатта, Ўзбекистонда пульмонология соҳасининг ривожланаётганлигидан далолат беради.

Замонавий диагностик ва даволаш усуллари юртимизнинг барча худудларида татбик этилгани бунга сабаб бўлмоқда деб айта оламиз. Марказимиз ходимлари томонидан доимий янги даволаш ва диагностика стандартлари ва протоколлари ишлаб чиқилади ва унинг бажарилиши доимий мониторинг қилиб борилади. Бу хам ўз ўрнида соҳани ривожланишига олиб келиши турган гап.

Пандемия шароитида нафақат пульмонологларнинг, балки бошқа ихтисосликдаги мутахассисларнинг ҳам танқислиги кузатилди, лекин бундай ҳолатлар имкон қадар ўз вақтида бартараф этиб борилмоқда.

— Ҳозирда нафас олиш тизимида сурункали касалликлари бор беморлар учун коронавирус энг катта хавфдир. Улар ўзини вирус хавфидан ҳимоя қилиш учун нима қилишлари керак?

— Коронавирус инфекциясининг специфик профилактикаси ишлаб чиқиш босқичида. Бу вакцинация жараёни бўлиб, касалликни олдини олиш учун препарат яратиш демакдир.

Носпецифик профилактика эса ўзи-ўзини яккалаш тартиби, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш, тиббий ниқоблардан тўғри ва мунтазам фойдаланиш, хоналарни тез-тез шамоллатиш, витамин ва оқсилларга бой овқатланиш ва дам олишни тўғри ташкил қилиш, шунингдек, сурункали касалликлари бор инсонлар шифокорлар назоратида доимий даволанишни давом эттиришлари керак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА 317 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 7 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 975 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 72 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда яна 5 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Қибрай туманида яшаган 70 ёшли Р.Т. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 67 ёшли Х.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 207 нафар, Тошкент вилоятида 91 нафар, Хоразм вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида 4 нафардан бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 41 594 (+317) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 027 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
СЕГОДНЯ В 7 РЕГИОНАХ НАШЕЙ СТРАНЫ ВЫВЛЕНО 312 СЛУЧАЕВ ЗАБОЛЕВАНИЯ COVID-19

🔺7 сентября нынешнего года в нашей стране выявлено 312 случаев заболевания коронавирусом.

🔴Также сегодня от коронавирусной инфекции в городе Ташкенте умерли 4 человека, Ташкентской области – 1, Джизакской области – 1, всего – 6 человек.

❗️Сегодня в городе Ташкенте, Республике Каракалпакстан, Андижанской, Ташкентской, Ферганской и Хорезмской областях выздоровело всего 317 человек. То есть сегодня выздоровевших больше, чем тех, у кого выявлен вирус.

❗️В настоящее время из выявленных 43 975 пациентов выздоровели 41 594 человек, а показатель выздоровления от коронавируса в стране составляет 94 процента.

‼️Из 2 027 пациентов, которые в настоящее время проходят лечение в медицинских учреждениях, 430 находятся в тяжелом, а 224 – крайне тяжелом состоянии.

@ssvmatbuotkotibi
БУГУН ЮРТИМИЗНИНГ 7 ТА ҲУДУДИДА 312 ҲОЛАТДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛДИ

🔺Шу йилнинг 7 сентябрь куни мамлакатимизда 312 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Жиззах ва Тошкент вилоятларда 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида жами 317 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 43 975 нафар бемордан 41 594 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 027 нафар бемордан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУС ҚАЙД ЭТИЛГАНЛАР 44 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44107 (+132) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 1 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 41594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2157 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Азиз Узоқов - отоларинголог, "Профмед" клиникаси шифокори

"Мне 29 лет"
Азиз Узоков - оталаринголог, доктор клиники "Профмед"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўсмирлар ва чақирилувчи ёшларга тиббий ёрдамни ташкил этиш маркази директори Ибрагим Уринбаев 74 ёшида вафот этди.

И.Уринбаев 1946 йил 11 декабрда Фарғона вилоятида туғилган. 1970 йил Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология станцияси врач-эпидемиологи сифатида бошлаб, қатор тизим муассасаларида масъулиятли лавозимларда ишлаган. Жумладан, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари, Жиззах вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари каби лавозимларда самарали фаолият юритган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвонига саозовор бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бутун меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган фидойи шифокор, ташкилотчи раҳбар Уринбаев Ибрагим Зайлиевичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
​​МИЛЛИЙ ТИББИЁТИМИЗ ПУЛЬМОНОЛОГИК КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАШДА ҚАНДАЙ ЮТУҚЛАРГА ЭРИШМОҚДА? (3-Қисм)

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази диагностика бўлими шифокори, олий тоифали пульмонолог Хайрулло Ражабов билан cуҳбат.

— Коронавирусдан даволаниб чиққан беморларнинг ўпкасида кейинчалик ҳам касалликнинг асоратлари сақланиб қоляпти. Касалликдан кейинги асоратларнинг инсон саломатлигига қандай салбий таъсири бўлиши мумкин?

— Коронавирусдан даволанган беморларнинг ўпкасидаги асоратларнинг асосий қисмини ўпкада тарқалган фиброзли ўзгаришлар ташкил қилади, улар кўп ҳолларда ўпканинг ташки нафас функциясининг рестриктив типдаги ўзгаришларига олиб келади ва жисмоний зўриқишга резистентлик ҳосил қилади. Бундай беморлар маълум муддат пульмонолог назоратида бўлишлари керак. Сабаби ўпкадаги фиброзли ўзгаришларнинг тўлиқ сурилиши йил давомида кузатилиши мумкин.

— Сўнгги йилларда йилларда пульмонологик касалликлар, хусусан, сил касаллигининг олдини олишда қандай ўзгаришлар юз берди?

— Илгарилари силни аниқлашга 3-4 ойлаб вақт талаб этиларди. Тиббиётга диагностика ва даволашнинг бундай янги усуллари кириб келиши натижасида бугунги кунда касалликка бор-йўғи 70 дақиқа ичида аниқ ташхис қўйилмоқда. Илғор операция усуллари жорий этилиши, самарали дори-дармонлар қўлланилиши натижасида беморларнинг касалликдан соғайиш муддати ҳам 2 йилдан 9 ойга қисқарди. Тиббиётимиздаги бундай муҳим ютуқлар туфайли мамлакатимизда сил билан касалланиш кўрсаткичи 2 баробарга, ўлим кўрсаткичи 4 баробарга қисқарди. Айни пайтда олимларимиз силга чалинган беморларнинг даволаниш курсини олти ойга қисқартириш устида илмий изланишлар олиб бормоқда. ЖССТ маълумотига кўра, силга қарши олиб борилган тадбирларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон фтизиатрия хизматининг Европа ҳудудидаги 53 мамлакат орасида кучли учталикдан ўрин олган.

— Марказий Осиё минтақасида нафас аъзолари касалликлар бўйича бирламчи ногиронлик анча юқори. Пандемиядан кейин бу кўрсаткич янада ошиш эҳтимоли бор. Бунинг олдини олиш ёки хавфлилик даражасини камайтириш учун нима қилиш керак, деб ўйлайсиз?

— Бу коронавирусга қарши курашишда мутахассисларнинг асосий вазифаларидан биридир. “COVID 19” асоратларидан келиб чиқадиган ногиронликни камайтиришга фақат касалликни ўз вақтида аниқлаш, тўғри даволаш ва уни тарқалишининг олдини олиш билан эришилади. Ҳозирги вақтда дунё тажрибаси ва мамлакатимизда коронавирусга қарши 6 ойлик кураш натижасида шаклланган хулосалар асосида ушбу касалликни даволаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги томонидан амалий қўлланмалар ишлаб чиқилган. Улар касаллик ҳақида янги қарашлар ва даво чоралари борасида тажрибалар пайдо бўлиши билан янгилаб турилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
БУГУН АЙНИ ПАЙТГАЧА ЮРТИМИЗНИНГ 6 ТА ҲУДУДИДА 231 НАФАР КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОР СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 8 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 281 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 131 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 41 825 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 098 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​МИНЗДРАВ ПРИЗЫВАЕТ КАЖДОГО ГРАЖДАНИНА СТРОГО СОБЛЮДАТЬ ПРАВИЛА САМОЗАЩИТЫ ОТ COVID-19

Известно, что с 15 августа текущего года в Узбекистане смягчены карантинные меры: поэтапно разрешено восстановить движение автотранспортных средств и работу рынков. С 5 сентября сняты ограничения на ряд виды деятельности. Среди них объекты общественного питания (ресторан, кафе, чайхана), культурно-развлекательные объекты (только театр и кинотеатр), а также парки и аттракционы в парках.

Но это не означает, что коронавирусная инфекция в нашей стране отступила и люди могут, забыв о мерах предосторожности, посещать любые места. В нашей стране все еще активно принимаются меры по предотвращению распространения COVID-19, а также по выявлению и лечению пациентов.

Хотя за последнюю неделю заболеваемость коронавирусной инфекцией значительно снизилась, это не означает, что можно забыть о бдительности в отношении вируса.

— Если мы взглянем на вопрос на примере анализа обращений в скорую помощь, то увидим, что в первую неделю сентября количество вызовов увеличилось, — сказал главный врач Ташкентской станции скорой медицинской помощи Умидулло Рискиев. — В частности, общее количество звонков, поступивших в Call-центр скорой медицинской помощи столицы за последние 7 дней августа текущего года, составило 18 316, а за 7 дней сентября — 19 707. Эти цифры показывают, что за последнюю неделю общее количество звонков увеличилось на 1 391. Из поступивших 1–7 сентября 6 145 обращений (31,2 процента от общего числа звонков) были связаны с повышением температуры тела, 3 091 (15,7 процента) – с острыми респираторными заболеваниями и 814 (4,1 процент) звонков были осуществлены пациентами с симптомами пневмонии.

Исходя из этого, Министерство здравоохранения еще раз призывает население к бдительности и каждого гражданина к строгому соблюдению правил самозащиты от коронавируса. Если люди будут регулярно мыть руки, правильно и постоянно носить медицинскую маску в общественных местах и на работе, помнить о соблюдении социальной дистанции, они смогут защитить себя не только от коронавирусной инфекции, но и от сезонных острых респираторных заболеваний. Давайте защитим себя и своих близких! Наше здоровье в наших руках!

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.
​​ССВ ҲАР БИР ФУҚАРОНИ ЎЗИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИШГА ЧАҚИРИБ ҚОЛАДИ

Маълумки, жорий йилнинг 15 августидан бошлаб Ўзбекистонда карантин чоралари юмшатилди: автотранспорт воситаларининг ҳаракати ва бозорлар фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилди. 5 сентябрдан эса қатор фаолият турларига чекловлар бекор қилинди. Улар орасида умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), томоша ва маданий-кўнгилочар объектлари (фақатгина театр ва кинотеатр) ҳамда парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳам мавжуд.

Аммо бу юртимизда коронавирус инфекцияси чекингани ва одамлар эҳтиёт чораларини унутиб, ҳоҳлаган жойида ҳаракат қилишлари мумкинлигини англатмайди. Мамлакатимизда ҳали ҳам “COVID-19”нинг тарқалишини олдини олиш ва касалликка чалинганларни аниқлаш ҳамда даволаш чоралари фаол олиб борилмоқда.

Охирги бир ҳафта давомида коронавирус инфекциясига чалинганларнинг қайд этилиш кўрсаткичи сезиларли даражада пасайган бўлса-да, бу хотиржамликка берилиш, вирусга нисбатан ҳушёрликни унутиш мумкин дегани эмас.

— Масалага тез тиббий ёрдам хизматига қилинаётган мурожаатлар таҳлили мисолида қарайдиган бўлсак, сентябрнинг дастлабки ҳафтасида чақирувлар сони бирмунча ошганлигига гувоҳ бўламиз, — дейди Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бош шифокори Умидулло Рискиев. — Жумладан, пойтахтимизда жорий йил августнинг охирги 7 кунида чақириқларнинг умумий сони 18 316 та бўлган бўлса, сентябрь ойининг биринчи 7 кунлигида эса 19 707 тани ташкил этди. Бу кўрсаткичлар охирги ҳафтада чақириқларнинг умумий сони 1 391 тага ортганини кўрсатади. Айтиш лозимки, 1–7 сентябрь кунлари келиб тушган чақирувлардан 6 145 таси (умумий чақириқларнинг 31,2 фоизи) тана ҳароратининг ошиши, 3 091 таси (у.ч. 15,7 фоизи) ўткир респиратор касалликлари билан боғлиқ бўлган бўлса, 814 таси (у.ч. 4,1 фоизи) эса пневмония белгилари мавжуд беморлар томонидан амалга оширилган.

Шулардан келиб чиқиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги яна бир бор аҳолини ҳушёрликка ва ҳар бир фуқарони ўзини ҳимоя қилиш қоидаларига қатъий амал қилишга чақириб қолади. Агар одамлар қўлларини мунтазам ювиб, жамоат ҳамда иш жойларида тиббий ниқобни тўғри ва доимий тарзда тақиб юрса, ижтимоий масофани сақлашни унутмаса, нафақат коронавирус инфекциясидан, балки бошқа мавсумий ўткир респиратор касалликларидан ҳам ўзларини асрашлари мумкин бўлади. Ўзимиз ва яқинларимизни асрайлик! Саломатлигимиз ўз қўлимизда!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🦠Коронавирус инфекциясига текширув усуллари

Барно Абдусаматова,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

▫️ПЗР – юқори нафас йўллари шиллиқ қаватидан олинган намунада коронавируснинг генетик материали бор-йўқлиги аниқланади.

Нисбатан тез ва оғриқсиз кечади. Касалликнинг яширин даврида ҳам барвақт ташхис қўйиш имконини беради.

▫️Антитела экспресс тест усули мавжуд - касалликнинг кечиш даражасини аниқлаб берувчи қўшимча текширув усули.

Қон намунасида коронавирусга қарши организмда ишлаб чиқарилган антителалар мавжуд-мавжуд эмаслигини аниқлаш мумкин.

Касалликнинг қайси даврида қайси усул самарали?

Экспресс тестлар орқали касалликнинг инкубацион даврини, ПЗР усулида эса вирусга нисбатан организмда иммунитет бор-йўқлигини аниқлаб бўлмайди. Касаллик белгилари мавжуд бўлган беморлар учун ҳар икки усул ҳам самарали.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz