Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИ ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА ҚИЛИШДА НИМАЛАРГА ЭТИБОР БЕРИШ КЕРАК?

Саволларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова жавоб беради.

Дорихонага боришга имкони йўқлар дори воситаларини электрон тарзда харид қилишлари мумкинми?

— Ҳа, мумкин. “Дори воситаларини ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, электрон тижорат орқали фақат рецептсиз бериладиган дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тарзда сотиш ва сотиб олишга рухсат берилган. Фақат уларни сақлаш ва етказиб беришда хавфсизликни таъминлаган ҳолда, шунингдек, қонунчилик талабларидан четга чиқмасдан амалга оширилиши шарт. Айни вақтда дори воситаларини етказиб беришни такомиллаштириш учун “электрон дорихона” тизимини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бу орқали маҳаллий дорихоналарнинг ягона электрон базаси шаклланади, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш таъминланади.

Электрон тарзда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар аҳолига қандай тартибда етказиб берилиши керак?

— Бунда, дори воситалари ва тиббий буюмларни электрон тижорат орқали чакана сотишда дорихоналарга тегишли веб-сайтлар ёки
мобил иловаларда юридик шахснинг номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ИНН рақами, жойлашган жойи (почта манзили), электрон почта манзили, боғланиш телефон рақами, лицензия рақами, амал қилиш муддати, уни берган орган номи кўрсатилиши мажбурий.
Шунингдек, электрон савдо манзилида дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақидаги маълумотлар, жумладан халқаро патентланмаган номи ва савдо номи, чиқарилган шакли, дозаси, серияси, яроқлилик муддати, ишлаб чиқарган давлат (етказиб берувчи), қўллаш бўйича йўриқнома, чакана нархи, савдо устамаси миқдори, мувофиқлик сертификати, аналогларнинг мавжудлиги, ҳисоб-китоб шакли, етказиб бериш тартиби ва нархи кўрсатилиши шарт.
Маҳсулотлар тиббий буюмлар ва дори воситаларини ташиш учун махсус жиҳозланган транспортларда фармацевтик маълумотга эга мутахассис томонидан етказиб берилиши белгилаб қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
​​ЖССТ РАҲБАРИ КОРОНАВИРУС ҚАЧОН БУТКУЛ ТАСЛИМ БЎЛИШИНИ АЙТДИ

Коронавирус инфекциясининг ўлим муддати эълон қилинди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адҳаном Гебрейесусга кўра, глобал эпидемия икки йилдан кейин ёки ундан барвақтроқ тугаши мумкин.

«Биз уни тўхтатиш учун етарли билим ва технологияга суянамиз», – деган ЖССТ раҳбари.

Қайд этилишича, инсоният тарихидаги энг йирик кулфатлардан бири – 1918 йилда бошланган ва миллионлаб оилаларниг ёстиғини қуритган испан гриппини енгиш учун 2 йил кетган эди. СOVID-19’ни эса бундан камроқ муддатда таслим қилиш имкони мавжуд.
ЖССТ раҳбари, анъанага кўра, бутун дунё инфекцияга қарши бир муштга дўниб ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлаган.

Аммо барча мутахассислар ҳам Тедрос Адҳаном Гебрейесус билан ҳамфикр деб бўлмайди. Масалан, Буюк Британия ҳукумати қошидаги фавқулодда вазиятлар бўйича илмий кенгаш аъзоси Марк Уолпорт касаллик у ёки бу шаклда инсониятга абадий ҳамроҳ бўлиши, унга қарши даврий эмлаш орқалигина курашилишини қайд этган.

Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларида таълим масканлари, хусусан, мактаблар очилмоқда. Аммо илк ўқув кунлариданоқ инфекция тарқалиши кузатилмоқда. Шу важдан аксар давлатлар таълим масканларини очишга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлмоқда. Боз устига, дунёнинг турли минтақаларида ҳам антирекордлар қайд этилмоқда. Масалан, дастлабки босқичдаёқ инфекцияни енггани эътироф этилган Жанубий Кореяга коронавирус яна қайтди. Масалан, 23 август куни мамлакатда 397 та янги ҳолат рўйхатга олинди. Бу эса пандемия давридаги энг ёмон кўрсаткичдир.

Европада ҳам вазият хотиржам бўлишга ҳали эрта эканини кўрсатмоқда. Польша, Словакия, Испания, Францияда янги-янги касаллик ҳолатлари аниқланмоқда.

Аҳоли сони бўйича дунёнинг иккинчи давлати саналган Ҳиндистон дунё бўйича вируснинг янги ўчоғига айланиши мумкин. Ҳозиргача ҳинд ўлкасида 3 миллион кишида инфекция аниқланган, аҳвол шу тахлит давом этса, мамлакат АҚШ ва Бразилияни ҳам ортда қолдириши ҳеч гап эмас.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
🔺2020 йил 24 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 348 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент вилоятида, 82 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 10 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 68 ёшли А.Э. (эркак), Чилонзор туманида яшаган 67 ёшли З.Г. (аёл) ҳамда Чиноз туманида яшаган 38 ёшли Х.Я. (аёл), жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳрида 376 нафар, Тошкент вилоятида 141 нафар, Бухоро вилоятида 11 нафар, Хоразм вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 564 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 35 551 (+564) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 517 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 24 август куни мамлакатимизда 402 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Наманган, Бухоро, Хоразм, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Қашқадарё вилоятларида жами 564 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 39 348 нафар бемордан 35 551 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 517 нафар бемордан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​МАКТАБЛАРДА ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ 14 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНИШИ МУМКИН

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ижтимоий тармоқда ота-оналарга қилган мурожаатида мактабларни 14 сентябрдан бошлаш таклифи берилгани ҳақида маълум қилди.

📝 Ш.Шерматов берган маълумотга кўра, “Telegram” орқали деярли 1 миллион нафар фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70 фоиз ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30 фоизи эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган. Шунингдек, мазкур таклиф юзасидан интернет тармоғида ота-оналардан оммавий сўровномалар ўтказилиши айтилган.

🦠 Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

📚Бир ҳафта олдин (7 сентябрь) синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЗОМИН ТУМАНИДА КАЛТАКЛАНГАН ТИББИЁТ ХОДИМИ ШИФОХОНАДА ДАВОЛАНМОҚДА


Ижтимоий тармоқларда тарқалган чақириқ пайтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган тез ёрдам ходимининг Зомин туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч хирургия бўлимида ётиб даволанаётганлиги ҳақидаги хабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 12:06 да Жиззах вилоят “Саll-марказ”ига Зомин тумани Оқтепа МФЙ Ж.Сулайманов кўчасида яшовчи фуқаро А.Б.га яқинлари томонидан чақириқ бўлган. Соат 12:10 да тез ёрдам бригадаси ушбу фуқаронинг яшаш хонадонига етиб борган.

Шифокор 1939 йил туғилган беморни текширувдан ўтказгач, беморнинг умумий аҳволи оғир бўлганлиги сабабли шифохонада стационар шароитда ётиб даволаниши учун олиб кетиш кераклигини айтади.

Аммо дастлабки маълумотларга кўра, беморнинг яқинлари бунга рухсат беришмаган. Шундан сўнг тез ёрдам бригадаси томонидан зарур биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, керакли маслаҳатлар берилган.

Шу куни соат 13:42 да мазкур хонадондан яна қайта вилоят “Саll-маркази”га чақириқ бўлган. Туман тез ёрдам бригадаси соат 13:47 да беморнинг яшаш хонадонига етиб борган вақтда беморда биологик ўлим юз берганлиги маълум бўлган.

Тез ёрдам бўлими навбатчи фельдшери Э.И. ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш бераётган вақтида беморнинг яқинлари томонидан калтакланган.

Фельдшер Э.И. зудлик билан туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига олиб келинган вақтда у карахт ҳолда кўнгли айниб, қайд қилиши кузатилган. Бемор тиббий текширувлардан ўтказилиб, шошилинч хирургия бўлимига ёткизилган.

Унга ёпиқ бош мия чайқалиши, бўйин соҳаси юмшоқ тўқимларининг лат ейиши, тери ости гематомаси ташхиси қўйилган. Айни пайтда беморга шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлимга хабар берилган бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда. Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​​ЎЗБЕКИСТОН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДАСТУРИГА ҚЎШИЛДИ

Куни кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

Яна бир янгилик, ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди. Маълум қилинишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан бири бўлиб, ташкилот билан кўп томонлама ҳамкорлик қилиб келади. Ташкилотнинг 69-сессиясида унинг директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге ўзининг илк расмий хорижий ташрифини 2020 йил 10 феврал куни айнан Ўзбекистондан бошлаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, 2019 йилнинг 20 май куни бўлиб ўтган ЖССТнинг олий органи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ЖССТ Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган.

Ушбу кенг кўламли ҳамкорлик айни вақтда коронавирусга қарши кураш масаласини ҳам қамраб олган. Ҳозирда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг вақиллари Олег Стороженко ва Таня Шмид юртимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади

2019 йил 14 ноябрдаги ПФ-5875-сонли Президент Фармонига биноан, 29 август — шанба дам олиш куни 31 август — душанба иш кунига кўчирилади.

Демак, 29 август – шанба куни, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади. 31 август – душанба куни эса, ҳафтасига неча кун ишлашидан қатъи назар, барча ходимлар учун дам олиш куни бўлади.

Шундай қилиб Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар қуйидаги 3 кунда кетма-кет дам олишади:

30 август
– якшанба (дам олиш куни);

31 август – душанба (барча учун кўчирилган дам олиш куни);

1 сентябрь – сешанба (Мустақиллик байрами).


Манба: ЎзА

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Рустам Икромов аҳолидан тушаётган муҳим саволларга жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️
Мактабларнинг очилиши билан боғлиқ қандай ишлар амалга оширилмоқда?

🔹Авваламбор мактабларнинг очилишини ижобий баҳолашимиз даркор. Ўқувчиларнинг нафақат билим олиши, балки психологик ҳолати ҳам муҳим жиҳат.

Бироқ мактабларнинг очилишида эътиборга олишимиз зарур бўлган томонлари мавжуд, жумладан:

мактабга ташқаридан инфекциянинг киришига йўл қўймаслик;

ўқитувчилар/ўқувчилар ва бошқа ходимлар орасида COVID-19 тарқалишининг олдини олиш чораларини кўриш.

✍️ Бу борада санитария меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилган ва айни кунларда мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

〰️〰️〰️〰️〰️
Давлат мактабгача таълим муассасалари очиладими?

🔘
Мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ 0373-20 сонли “COVID 19 пандемияси даврида мактабгача таълим ташкилотларининг иш фаолиятига қўйиладиган вақтинчалик санитария-гигиеник талаблар” санитария меъёр ва қоидалари ишлаб чиқилди ва 2020 йил 12 августда тасдиқланди.

Ушбу қоидаларга мувофиқ МТМ фаолиятига рухсат этилган кундан эътиборан бошлашлари мумкин бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️
Германия ва Россия давлатларидан келган мутахасислар таркибида эпидемиологлар ҳам бор дейишмоқда. Уларни юртимиздаги ҳамкорлиги нималардан иборат?

🇩🇪🇷🇺 Германиянинг Роберт Кох институти ҳамда Россия давлатининг “Роспотребнадзор” тизими мутахассислари айни кунларда юртимизда бўлиб туришибди.

👩🏻‍🔬 Ҳа, уларнинг орасида эпидемиология соҳаси мутахассислари ҳам бор. Уларнинг биз билан ҳамкорликдаги ишлари касаллик манбаини аниқлаш, манбани кузатиш ва касаллик ўчоғини бартараф қилишдан иборат.

〰️〰️〰️〰️〰️
Экспресс-тест таҳлили тартиби қандай ва у кимларда ўтказилади?

🌀Иммуноглобулин М ва G синфига кирувчи антитаначалар тезкор тестлар, яъни, сезгирлиги 85% дан, спецификлиги эса 95% дан кам бўлмаган очиқ ва ёпиқ турдаги иммунофермент таҳлили тўпламлари билан аниқланади.

🔬Бунда М синфига кирувчи антитаналар ёки COVID-19 га қарши йиғинди антитаначалар ижобий бўлган барча беморлар тўғрисида шошилинч хабар Санитария–эпидемиологик осойишталик марказига берилади ва улар қўшимча равишда COVID-19 га ПЗР таҳлилида текширилади.

🚧 ПЗР тахлилини жавоби маълум бўлгунча текширилган шахслар уй карантинида бўлишади.

‼️ ПЗР таҳлили манфий, лекин G синфига кирувчи антитаначалар ёки COVID-19 га қарши йиғинди антитаначалар текшириш натижаси ижобий бўлган шахсларда иммунитет пайдо бўлган ва COVID-19дaн ҳимояланган деб ҳисобланади.

🧪 ПЗР таҳлили жавоби мусбат бўлганда текширилувчи коронавирус инфекцияси билан касалланган деб ҳисобланади ва касаллик кечиши даражасига қараб даволанишга юборилади.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Энди олий тиббий маълумотга эга бўлган мутахассислар ҳам дорихона очиши мумкин

〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКА залида Адлия вазирлиги мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

@ssvuz
ТЕДРОС ГЕБРЕЙЕСУС: ВАКЦИНАНИНГ ЯРАТИЛИШИ ПАНДЕМИЯНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШДА ЖУДА МУҲИМ ВОСИТА

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти CОVID-19 мутацияларини аниқлаш учун махсус ишчи гуруҳ тузди.

Бу ҳақда дунё ҳамжамиятига ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлимининг техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тадқиқотлар мутацияларнинг коронавирусга ва унинг одамлар орасидаги ҳаракатларига қандай таъсир қилишини аниқлаши керак.

Ўз навбатида, ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус вакцинанинг яратилиши CОVID-19 пандемиясининг дарҳол тугашига олиб келмаслигидан огоҳлантирди, аммо унинг сўзларига кўра, бу жуда муҳим восита бўлади.

Унинг таъкидлашича, бу касаллик ҳақида кўп нарса маълум бўлганига қарамай, инсоният бор-йўғи 8 ойгина тўпланган тажрибага эга, холос. Ваҳоланки, CОVID-19нинг узоқ муддатли оқибатлари тўғрисида ҳамон етарли маълумотлар йўқ.

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
🔺2020 йил 25 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 641 (+135) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Тошкент шаҳрида (улардан 110 нафари хориждан келган ва Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилганлар орасидан), 7 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 79 ёшли Ғ.Ш. (эркак) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 49 ёшли Қ.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 189 нафар, Тошкент вилоятида 107 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Жиззах вилоятида ҳам 5 нафар, Наманган вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида ҳам 3 нафар, жами 318 нафар бемор соғайди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 35 869 (+318) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) тузалди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 488 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
⚡️Мактабларда 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ва санитария қоидаларига риоя этилиши тартиби

Шу мавзу бўйича АОКА залида Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

❗️Тўғридан-тўғри томоша қилинг:

👉 https://youtu.be/LXxrmwLelWs

@ssvuz
⚡️Агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади.
Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.

АОКА залида Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилаёт матбуот анжуманидан.

@ssvuz
⚡️Мактабларда дарс вақтини 45 минутдан 30 дақиқага қисқартириш таклифи берилган.
Бу амалиёт айрим фанларга нисбатан жорий этилиши мумкин.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
⚡️Шерзод Шерматов: Мактабларнинг кириш қисмида дезинфекцияга мўлжалланган туннеллар ўрнатилишига йўл қўйилмайди. Чунки хлор болалар соғлиғига салбий таъсир қилиши мумкин...

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфда ўқувчилар қандай жойлаштирилади?

Мактабга кириш-чиқишда ўқувчилар орасида тиқилинч юзага келса, бу вирус тарқалишига олиб келмайдими?

Мактаблар очилса, ўқувчиларнинг тана ҳароратини ўлчашдан ташқари яна қандай чоралар кўрилади?

Усмон Шарифхўжаев — Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хлор билан мактаб ва синфхоналарни дезинфекция қилиш зарарлими?

Баҳром Алматов — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов:

❗️Ўқувчиларнинг ярми дарсга келмаса ҳам, бу ўқитувчиларнинг ойлиги камаймайди.
😷 Ўқувчиларга тиббий ниқоблар текин тарқатилиши кўзда тутилмаган.
🧪 Ўқитувчиларнинг ҳаммаси коронавирусга тест топширади.
👨🏻‍💻 Хусусий мактаблар ўқув йили бошланиш санасини ўзлари ҳал қилади.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманидан.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz