Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЗАМОНАВИЙ ТИББИЁТ ТАЛАБЛАРИ ЭЪТИБОРГА ОЛИНГАН ЙИРИК ШИФОХОНА
(Фото репортаж)


👉 https://bit.ly/3gG9H36

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
🔺2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3623 (+40) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида, 2 нафари Самарқанд вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланди.

❗️Айни пайтда юртимизда 2837 (+54) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 771 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺 Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекцияси қайд этилган 77 ҳолатнинг 38 нафари Навоий вилоятидаги карантин муассасаларида тиббий кузатувда бўлган фуқаролар орасидан тасдиқланди. Шунингдек, 34 нафари карантин муассасаларида, 4 нафари (Бухоро вилоятида 3, Тошкент шаҳри 1) аҳоли орасидан ва 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланди.

❗️ Кун давомида 54 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

‼️ Айни пайтгача касалликка чалинган 3623 нафар бемордан 2837 нафари соғайиб, даволаниш даражаси 78 фоизни ташкил этмоқда. 771 нафар бемор юртимизнинг 7 ҳудудидаги тиббиёт муассасаларида даволанишмоқда. Улардан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Шу кунгача жами 416 118 нафар фуқаро карантинга олиниб, уларнинг 369 113 нафари карантиндан чиқарилган.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 25 862 нафар, стационар карантинда эса 21 143 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 1 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3662 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари Карантин марказидаги (Россиянинг Москва, Санкт-Петербург ва Қозон шаҳарлари ҳамда Қозоғистон Республикасидан келган) фуқаролар орасида, 10 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари аҳоли орасида), 1 нафари Наманган вилоятида карантинда бўлган фуқаролар орасида, 2 нафари Сирдарё вилоятига, яна 2 нафари эса Россиядан Тошкент вилоятига чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2837 нафар коронавирус инфекциясига чалинган (77 фоиз) фуқаролар соғайган.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда 810 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 8 нафар бемор оғир, 1 нафар бемор эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КИТОБЛИК БЕМОР КОРОНАВИРУСДАН ЭМАС, ЁНДОШ КАСАЛЛИКЛАРИ ТУФАЙЛИ ВАФОТ ЭТГАН


Аввал хабар қилганимиздек, Китоб туманида коронавирус билан касалланганлик бўйича гумонланиш ҳолати қайд этилган эди. Гумонланувчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Н.О. Китоб туманида яшаган. У 2020 йил 10 апрель куни Қозоғистон Республикасига кетган. Жорий йил 9 май куни юртимизга қайтиб келган ва Тошкент вилоятидаги Карантин марказига тиббий кузатувга олинган. 10 май куни эса Яккасарой туман тиббиёт бирлашмаси терапия бўлимига пневмония ташхиси билан ётқизилган.

❗️Ўтказилган диагностик тахлиллардан сўнг беморда “Covid-19” инфекцияси аниқланмаган. Бундан аввал у жигар циррози ташхиси билан даволанган.

❗️Шу йилнинг 29 май куни Китоб туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига олиб келинган. Коронавирус инфекциясига олинган тахлил унда гумон натижани қайд этгани боис суртма намуналари 31 май куни ўрнатилган тартибга кўра, махсус лабораторияга юборилган. Шу куни у ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Коронавирусга гумонланган марҳум билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар эҳтиёт чораси сифатида стационар ва уй карантинига олинган. Китоб туман ҳудуди тўлиқ карантинга ёпилган.
Шу йилнинг 31 май куни юборилган суртма намуналарини такрор текширув натижаларига кўра, марҳум беморда коронавирус инфекцияси аниқланмади. Демак, бир ой ичида ўтказилган иккинчи бор диагностик тахлил ҳам Н.О. “Covid-19” инфекциясига чалинмаганлигини кўрсатган. У ёндош касалликлар туфайли вафот этганлиги маълум бўлди. Шундай бўлса-да, қатъий санитария қоидаларига кўра, карантинга олинган фуқаролар маълум муддат тиббий кузатувда бўлишади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 2 НАФАР СОТУВЧИ ВА УЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН


Мамлакатимизнинг қатор ҳудудлари қатори, Тошкент шаҳрида ҳам аҳоли орасида касалланиш ҳолатлари ҳамон ошиб бормоқда. Жумладан, пойтахтимизда бугун айни пайтга қадар каронавирусга чалинган 10 нафар фуқародан 4 нафарини аҳоли орасидан аниқланганлар ташкил этди. Жумладан, “Ўрикзор” савдо мажмуасида дўкон сотувчиси ва унинг қизида, шунингдек, сотиш учун маҳсулотларни ушбу савда мажмуасидан олиб, Юнусобод туманида жойлашган дўконида фаолият кўрсатувчи сотувчи ва унинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус тасдиқланган.

❗️Пойтахтимиз, Самарқанд ва Навоий вилоятларига қўшимча равишда, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам касалланиш ҳолатларининг учраётгани барчамиз учун жиддий огоҳлантириш сигналлари эканини ёдда тутишимиз лозим. Ушбу ҳолатлар оддий, аммо зарур бўлган карантин қоидаларини турмуш тарзимизнинг бир қисмига айлантиришимиз шарт эканини кўрсатмоқда.

‼️Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, ижтимоий масофани сақлаш, жамоат ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ юриш, доимо тиббий ниқобни тақиш каби карантин қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлигини қайта-қайта сўраб қолади. Ушбу тавсияларга ўзингиз ва яқинларингиз соғлиги учун амал қилинг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
УЧТА ҲУДУДДАН 22 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2859 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар ҳамда Андижон вилоятида 1 нафар, жами 22 нафар бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари (50 ва 47 ёшли аёллар) Тошкент вилояти, 1 нафари эса (28 ёшли эркак) Сурхондарё вилоятдан.

❗️Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 55 ёшда, ёши кичиги 11 ёшда. Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, 4 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан, 1 нафар эса Наманган вилоятидан.

❗️Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида жами соғайганлар 1120 нафарга етди.

❗️Самарқанд вилоятидан соғайганларниг барчаси ушбу вилоятдан бўлиб, 6 нафари эркак, 5 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшда, ёши кичиги 18 ёшда.

❗️Андижон вилоятида тузалган бемор (22 ёшли аёл) Андижон шаҳридан бўлиб, эндиликда вилоятда соғайганлар сони 175 нафарга етди.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2859 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 1 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3673 (+11) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги аниқланган касалланиш ҳолатларининг 7 нафари пойтахтимиз ( уларнинг 3 нафари аҳоли, 4 нафари эса стационар карантиндаги фуқаролар ораси) да қайд этилган бўлса, 1 нафардан Тошкент ва Сирдарё вилоятида аҳоли орасидан, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

‼️Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Расмий статистикаларга кўра, Ўзбекистонда 10 ёшгача бўлган болалар сони 6,8 млн.дан ортиқроқни ташкил этаркан. Бу Ўзбекистон аҳолисининг 20 фоизидан кўпроқ дегани.

Агар мамлакат аҳолисининг ёш тоифаларини 10 йилликларга бўлиб чиқсак, энг кўп қисми ҳам айнан 10 ёшгача бўлган болаларга тўғри келади. Бугун айнан келажагимиз бўлган болаларимизнинг байрами — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Ота-она учун фарзандининг саломатлигидан муҳимроқ нарса йўқ. Ўзбекистон учун ҳам болаларнинг саломатлиги, уларнинг соғлом ва етук фарзанд бўлиб етишиши муҳим саналади. Чунки эртанги келажакни айнан шундай болажонларимиз билан қурамиз!

Байрамингиз муборак бўлсин! Ҳеч қачон касал бўлманг!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Расмий канал —
@ssvuz
🔺2020 йил 1 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3702 (+29) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари Карантин марказидаги (20 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 2 нафари эса коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 1 нафари эса Самарқанд вилоятида карантинда бўлган фуқарода аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2859 (+22) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 828 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Бугун юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 79 нафар беморнинг 58 нафари Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 15 нафари (Тошкент шаҳридан 13 нафар, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан) аҳоли орасида қайд этилган бўлса, қолган 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 22 нафар фуқаро, жумладан, 11 нафари Самарқанд вилоятидаги, 10 нафари Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларидан соғайиб чиқишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 3702 нафар бемордан 2859 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 77 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 828 нафар бемордан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 2 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3718 (+16) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 12 нафари Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида, 2 нафари Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги аҳоли орасида, қолган 2 нафари Наманган ва Тошкент вилоятларига хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2859 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 844 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 9 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ИККИТА ҲУДУДДАН 49 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 2900 НАФАРДАН ОШДИ


Навоий вилоятида 42 нафар, Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 5 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 2 нафар, жами 49 нафар бемор соғайди ва реабилитацияга кузатилди.

❗️Жумладан, Навоийда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (35 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Учқудуқ туманидан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 64 ёшда, ёши кичиги 2019 йил туғилган чақалоқ. Эндиликда мазкур вилоятда соғайганлар 54 нафарга етди.

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 54 ёшда, ёши кичиги 31 ёшда. Уларнинг 3 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Тошкент шаҳридан.

❗️Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 1 нафари (63 ёшли эркак) пойтахтимиздан, яна 1 нафари (33 ёшли эркак) Қозоғистон Республикасидан.

❗️Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида соғайганлар 1127 нафарга етди.

‼️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар сони 2908 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 (+49) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz