Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️ССВ: Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди

Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида "Тиббиётда ультратовуш диагностикасининг инновацион технологиялари" мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади. Тадбирда Россия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳам иштирок этмоқда.

📑 Анжуман дастури Ўзбекистондаги мутахассисларнинг соҳадаги долзарб эҳтиёжларини қондириш, илғор ультратовуш диагностика тизимларидан самарали фойдаланиш мақсадида уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.

🤱🏻 Тадбирда таъкидланганидек, юртимизда кейинги йилларда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жумладан, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан туғма нуқсонларни эрта ташхислаш мақсадларига йўналтирилган, замонавий ультратовуш ускуналари билан жиҳозланган пренатал хоналари ташкил этилди.

Мамлакатда тиббиёт амалиётини ўқув ва илмий фаолият билан фаол интеграциялашга бўлган юксак эҳтиёж тиббиётнинг илғор ютуқларини диагностика ва даволаш жараёнига жорий этишни жадаллаштириш зарурлигини тақозо этмоқда.

🎤 Анжуманда туғма нуқсонлар, юрак-қон томир, онкологик, гастроэнтерологик, урологик ва бошқа касалликлар скрининги, уларни эрта аниқлаш ва даволаш муаммолари муҳокама қилинмоқда.

📈 Таъкидланишича, бу йўналишда ультратовуш ускуналари имкониятларининг сезиларли даражада ошишига эришилди. Ўзбекистон олимлари томонидан такомиллаштирилган турли эластография усулларининг инновацион технологиялари — компрессион, нуқтали, икки ўлчовли силжиш тўлқинли эластография, допплерография билан биргаликда сурункали диффуз ва ўчоқли касалликларни эрта аниқлашда диагностик аниқлик даражасини 95 фоизга кўтарди.

📌 Санаб ўтилган ультратовуш технологиялари клиник амалиётга муваффақиятли жорий этилмоқда.

🔹 Шунингдек, ультратовуш диагностикаси мутахассисларининг олдида сут бези касалликлари скринингини такомиллаштириш, ушбу усулнинг тиббий тасвирлаш тизимидаги роли ва ўрнини аниқлаш каби яна бир вазифа турибди.

🧑🏻‍⚕️ Ҳозирги кунда тиббиёт ходимлари, жумладан, ультратовуш диагностикаси соҳасида фаолият олиб бораётган мутахасиссларнинг касбий тайёргарлиги ва уларнинг малакасини мунтазам оширишнинг самарали тизимини яратиш тиббиётнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

🌐 Тиббиёт ходимларининг касб малакасини ривожлантириш маркази бу йўналишда ўқув жараёнида ўқув-симуляция ва тренинг марказларидан фойдаланиб, кўплаб халқаро ташкилотлар, етакчи хорижий клиникалар билан ҳамкорликда халқаро стандартларга мувофиқ замонавий таълим дастурлари, ўқитиш услублари ва технологияларини фаол жорий этиб келмоқда.

Анжуман 20 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

🇺🇿🇩🇪 Яна саноқли дақиқалардан сўнг Германия пойтахти Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бошланади.

📌 Айни пайтда Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг конгресс залида икки мамлакатнинг соҳа масъуллари, етакчи тиббиёт муассасалари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалари ва йирик компаниялари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари жам бўлмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизмати ушбу анжуман тафсилотларини онлайн ёритиб боради.
———————-
🇺🇿🇩🇪 Через считанные минуты в столице Германии – городе Берлине начнется II Германо-узбекский медицинский форум.

📌 Сейчас в конгресс-зале Федерального министерства здравоохранения Германии собираются ответственные лица сферы, руководители ведущих медицинских учреждений и высших учебных заведений, частных клиник и компаний двух стран, представители дипломатического корпуса.

📹 Пресс-служба Минздрава будет освещать данное мероприятие в режиме онлайн.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

📌 Шунингдек, тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Ахатов, Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тило Клиннер ва бошқалар иштирокчиларни самимий қутлаб, форум ишига муваффақият тилади.

Шундан сўнг, германиялик мутахассисларнинг Ўзбекистон ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик, тиббиётни рақамлаштириш ва илғор тажрибаларга бағишланган маърузалари тингланди.

🔹 Тадбир дастурига мувофиқ қисқа танаффусдан сўнг турли мавзулардаги шўъба йиғилишларига старт берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Анжуман қизғин давом этмоқда.

🔶 Тадбирда онкология соҳасига бағишланган шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз сўнгги йилларда юртимизда ушбу йўналишида, шу жумладан бачадон бўйни ва кўкрак бези саратонига қарши кураш соҳасида эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

🔬 Икки мамлакат мутахассислари онкологияда замонавий диагностика, жарроҳлик-онкология, шахсийлаштирилган терапия бўйича ҳам ўзаро фикр алмашди.

🔷 Шунингдек, тадбир давомида “Шошилинч тиббий ёрдам” ва “Ҳамширалик иши” мавзуларида шўъба йиғилишлари ўтказилиб, уларда ушбу соҳаларда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан юртимиз шошилинч тиббий ёрдам хизмати учун Германиядан замонавий жиҳозлар ва техникаларни олиб келиш, биргаликда юқори малакали ҳамшираларни тайёрлаш, уларни Германияга ишга юбориш имкониятлари кўриб чиқилди.

📌 Анжуман доирасида Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари, “Siemens Healthinners”, “SAP SE”, “OPASCA” компаниялари, Фрайбург университети клиникаси ҳамда бошқа муассасалар вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Германия ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамалаш, шу жумладан радиология соҳасини модернизация қилиш, Шарите университети клиникасида ўзбек докторантларининг малакасини ошириш, тиббиётни рақамлаштириш, махсус тез ёрдам транспорт воситаларини маҳаллийлаштириш орқали уларнинг юртимизда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилиняпти.

🤝 Анжуман доирасида икки давлат даволаш-профилактика муассасалари, тиббиёт олийгоҳлари ва уларнинг клиникалари, хусусий сектор корхоналари ўртасида ўзаро манфаатли келишувларга эришилиб, меморандум ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📌 В городе Берлине продолжается II Германо-узбекский медицинский форум.

📹 Пресс-служба Министерства здравоохранения Узбекистана взяла интервью у одного из участников данного мероприятия — Михаила Иванова, генерального менеджера представительства компании WEINMANN Emergency Medical Technology в регионе СНГ, который поделился своим мнением о значении данного форума и рассказал о результатах сотрудничества с Узбекистаном в сфере скорой медицинской помощи.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Биласизми?

❗️Қайси одатлар саратон ривожланишига олиб келиши мумкин?

📌 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, саратон дунё бўйлаб ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири саналади, масалан, 2020 йилда саратондан 10 миллион нафарга яқин инсон оламдан ўтган ёки ҳар олти ўлимнинг бири шу хасталикка тўғри келган. Саратоннинг энг кенг тарқалган турлари кўкрак бези, ўпка, йўғон ва тўғри ичак ва простата бези саратонидир.

Бир қарашдан зарарсиздек кўринган баъзи одатлар саратон ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Масалан:

🔴 Сурункали касалликларга эътиборсиз бўлиш
Сурункали яллиғланиш ўчоқлари (масалан, ичакдаги колити) саратон ривожланишига олиб келиши мумкин. Бундай касалликлар ҳужайраларнинг ғайритабиий ўсиши ва бўлинишига, шунингдек уларнинг мутациясига сабаб бўлиши, бу эса саратонни пайдо қилиши мумкин. Бундан ташқари, яллиғланиш жараёнлари иммунитет тизимини заифлаштиради, танани ўсимталарга нисбатан заиф қилади.

🔴 Чекиш
Тамаки тутуни билан танага саратон ривожланишига ҳисса қўшадиган канцероген моддалар киради. Чекиш инсоннинг нафас олиш тизимига энг катта хавф туғдиради. Ўпка саратони билан оғриган беморларнинг 90% дан ортиғи чекувчилардир.

🔴 Йўл-йўлакай овқатланиш ва ширинликларни кўп истеъмол қилиш
Саратон ҳужайралари ўсиши ва ривожланиши учун кўп миқдорда глюкоза керак. Шунингдек, рационда шакар миқдорининг кўп бўлиши ортиқча вазн ва 2-тур қандли диабетга олиб келиши мумкин. Бу ҳолатлар эса саратон хавфини оширади. Агар ширин маҳсулотларни кўп миқдорда истеъмол қилсангиз, мутацияга учраган ҳужайралар ривожланиши учун идеал муҳитни яратган бўласиз.

🔴 Овқатни иссиқ ҳолатда ейиш
Оғизни куйдирувчи иссиқ овқат ва ичимликлар оғиз бўшлиғи ҳамда қизилўнгачнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бу каби доимий куйиш (травма)лар ҳужайра дегенерациясига таҳдид солади. Шифокорлар тавсиясига кўра, овқат ва ичимликлар учун энг яхши ҳарорат 60 даражадан ошмагани афзал.

🔴 Кам ухлаш
Мунтазам кам ухлаш эркакларда простата бези саратони ва аёлларда эса кўкрак бези саратони ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Гап шундаки, уйқу вақтида мелатонин гормони ишлаб чиқарилади. Танада унинг етишмаслиги эса ҳужайра мутациясига олиб келиши мумкин.

👩🏻‍⚕️ Бу одатлар танани заифлаштиради, аммо улар албатта саратонга олиб келади дейиш ҳам нотўғри. Қандай турмуш тарзини олиб боришингиздан қатъи назар, мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб туришга ҳаракат қилинг. Бу саратонни эрта босқичда аниқлаш ва ўз вақтида зарур чораларни кўришга ёрдам беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

📌 Кўпгина касалликларнинг бошланиши аломатларсиз кечиши, оғриқ муаммо жиддийлашгандагина пайдо бўлиши мумкин. Шу сабабли ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.

📋 Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.

👩🏻‍⚕️ Оилавий шифокор текшируви
Одатий қабул давомида бўй, вазн, артериал қон босими ўлчанади, қандай шикоятлар борлиги сўралади. Ушбу дастлабки текширув шифокорга фуқаро учун мутахассислар ва таҳлилларнинг индивидуал рўйхатини яратиш имконини беради. Яъни, шахснинг ҳолатига қараб, кейинги таҳлиллар учун керакли мутахассисларга юборади.

🩸 Умумий қон таҳлили
Бу таҳлил, биринчи навбатда, организмда яллиғланиш жараёнлари мавжудлигини текширишга ёрдам беради. Унинг натижаларига кўра, қон касалликлари ёки камқонлик, ички қон кетиш, юрак-қон томир, аутоиммун, саратон ва бошқа хасталиклар бор-йўқлигига ишораларни кўриш мумкин бўлади. Агар муаммо аниқланса, шифокор қўшимча таҳлилларни буюради.

💉 Қондаги қанд миқдорини аниқлаш
Йилда бир марта ҳамма учун бундай текширувдан ўтиш тавсия этилади. Аммо 45 ёшдан ошган ва ортиқча вазнга эга бўлганлар учун бу, айниқса, муҳимдир. Агар қанд миқдори юқори ёки паст бўлса, шифокор беморни эндокринолог ва бошқа тор соҳа мутахассислари кўригига юборади.

🧫 Қон биокимёвий таҳлили
Унинг натижаларига кўра, ички органлар — юрак, жигар, буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқаларнинг нормал ишлаши аниқланади. “Биокимё” умумий қон таҳлилига қараганда кўпроқ маълумот бера олади. Унинг ёрдамида айнан қайси органда муаммо борлигини аниқлаш мумкин. Зарур ҳолларда қўшимча текширувлар, жумладан, ПЗР тестлари ва ультратовуш текшируви буюрилади.

📑 Умумий пешоб таҳлили
Баъзи касалликларни пешоб ранги, унинг шаффофлиги ва чўкинди мавжудлигидан билиш мумкин. Бундай текширув туфайли сийдик йўли тизими (шу жумладан буйраклар) ва бошқа касалликлар билан боғлиқ муаммоларни кўрсатадиган яллиғланиш жараёнлари аниқланади. Умумий пешоб таҳлили натижалари касалликларни аниқлашга ёрдам беради, бироқ у билан тўлиқ ташхис қўйиб бўлмайди.

🫀Электрокардиограмма
Кардиограмма лентасидан 500 га яқин юрак касалликларини аниқлаш мумкин. Бундан ташқари, кардиограммадан нафақат бошдан кечирилган юрак хасталиклари, балки келажакда таҳдид солиши мумкин бўлган муаммоларни ҳам баҳолаш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, юрак хуружи хавфи ҳақида ҳам билса бўлади.

🫁 Флюорография
Афсуски, сил касаллигининг дастлабки босқичларида ҳеч қандай аломат бўлмаслиги мумкин. Аммо бу хавфли касаллик эрта аниқланса, унинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Замонавий аппаратлар юқори сифатли тасвирларни тақдим этади, шунинг учун касаллик ҳақида ўз вақтида билиш ҳозир анча қулай.

☕️ Гастроскопия
Бу ёқимсиз текширув ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак касалликлари — гастрит, ошқозон яраси ёки ўсма кабиларни кўриш имконини беради. 45 ёшдан ошганлар ва хавф остида бўлганлар (чекувчилар, спиртли ичимликлар, фастфуд ва қаҳвани севувчилар) бу текширувдан ҳар йили ўтганлари маъқул.

👓 Офтальмолог кўриги
Яқин ва узоқни кўра олмаслик ҳамда астигматизм каби ҳолатларда, ҳатто, кўриш қобилияти ёмонлашмагандек туюлса ҳам, ҳар йили ушбу мутахассис текширувидан ўтиб туриш мақсадга мувофиқ. Ҳатто кўзлари яхши кўрадиганлар ҳам йилда бир марта офтальмолог кўригига борганлари маъқул. Бунда шифокор нафақат кўриш қобилиятини текширади, балки кўз туби ҳолати ва кўз ички босимини ҳам ўлчайди. Ушбу манипуляциялар сўқирликка олиб келувчи глаукома ва катаракта хавфини ўз вақтида аниқлашга имкон беради.

🧑🏻‍⚕️👩🏻‍⚕️ “Эркаклар” ва “аёллар” шифокорлари кўриги
Кўпчилик бундай текширувларни зарур эмас деб ҳисоблайди. Аммо аёллар учун гинеколог ва маммолог, эркаклар учун уролог ва проктолог кўригидан ўтиб туриш саратон ва бошқа кўплаб касалликларни ўз вақтида аниқлаш ва муваффақиятли даволаш имконини беради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Саломатлик учун қай бири фойдалироқ — ҳайвон ёғими ёки ўсимлик мойи?

📌 Ёғлар инсон танаси учун худди углевод ва оқсил каби жуда зарур. Бироқ айрим ёғ турлари борки, улар истеъмолини чеклаш кўплаб хавфли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Табиий ёғлар асосан 2 хил бўлади:

Тўйинган (ҳайвон ёғлари);

Тўйинмаган (ўсимлик мойлари)
.

🥩 Тўйинган ёғлар (хона ҳароратида эримайдиган) гўшт, сут, сариёғ таркибида бўлиб, организмга маълум даражада фойдаси бор. Аммо уларни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш қон таркибида ёғ миқдорининг ошиши ва турли касалликлар келиш чиқишига олиб келади.

🥥 Саломатлик учун фойдали бўлган, яъни тўйинмаган ёғлар денгиз балиғи ва турли ўсимлик мойларида учрайди. Улар қаторига Омега-3 ва Омега-6 ёғ кислоталари киради.

🐟 Омега-3 асосан денгиз балиғи, зиғир уруғи ва ёнғоқ таркибида кўп бўлади. Омега-6 ёғ кислоталари эса кунгабоқар ва маккажўхори мойларида мавжуд. Шунингдек, ушбу ёғ кислоталари соя, зайтун мойи, авокадо каби маҳсулотлар таркибида ҳам сақланади.

🥜 Бундан ташқари, бошқа ёнғоқсимонлар, ерёнғоқ, писта, бодом, седана ва қовоқ уруғида ҳам фойдали ёғлар бўлиб, уларни истеъмол қилиш соғлик учун жуда фойдали.

‼️Унутманг! Туз қўшилган ёнғоқ, писта ва шунга ўхшаш маҳсулотларни кўп истеъмол қилиш тавсия қилинмайди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш тизими йўлга қўйилди

🏥 Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, бунинг замирида аҳолига қулайликлар яратиш ва фуқароларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият самарадорлигини ошириш каби мақсадлар мужассам.

Жумладан, жорий йилда ҳам давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

📌 Шундан:
🔹 25 таси янгидан қурилиш;
🔹 105 таси реконструкция қилиш;
🔹 17 таси эса мукаммал таъмирлаш объектлари
ҳисобланади.

✔️ Шунингдек, уларнинг 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.

🕹 2 апрел ҳолатига кўра, дастурдаги объектларнинг 123 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

📹 Ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини назорат қилиб бориш мақсадида 111 та объектларда 330 та камералар ўрнатилди ва улар вазирлик ситуацион марказига уланди. Натижада, қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб кузатиш ва объектларда бажарилаётган ишларнинг кунлик мониторингини олиб бориш имкони яратилди.

📈 Мониторингга асосан айрим объектларда қурилиш ишлари бошланмасдан, графикдан кечикиш хавфи мавжудлиги аниқланди ҳамда ишчилар сони кам бўлган объектларга бириктирилган масъулларга ўз вақтида тегишли кўрсатмалар берилди.

🔻 Натижада,
📎 Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Маҳмуд Торобий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Навоий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Сурхондарё вилояти Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг Янгиариқ ҳудудий шифохонаси,
📎 Бандихон тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган 44-сон оилавий поликлиника,
📎 Шўрчи тумани марказий шифохонаси,
📎 Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш ишлари бугунги кунда самарали йўлга қўйилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📱🚫 Болангизни “реал” ҳаётда "ушлаб қолинг"!

🏢 Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди

Диабет олди ҳолатни даволаш учун нималарга амал қилиш керак?

🇺🇸 Миллий тиббиёт марказида Сент-Луис университети профессори иштирокида мураккаб операциялар ўтказилди

🌐 TIHE 2024 — тиббиёт ривожи учун инновацион майдон

🔬 Тадқиқот: Стресс саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин

🧍Нормал ҳолатда боланинг бўйи йилига неча сантиметр ўсиши керак?

🧑🏻‍⚕️ Ўзбекистонда илк бор патронаж доялари халқаро стандартлар асосида ўқитилди

🔎 Ультратовуш диагностикаси соҳасидаги етакчи мутахассислар Тошкентда жам бўлди

🇺🇿🇩🇪 Берлин шаҳрида Германия – Ўзбекистон II тиббиёт форуми бўлиб ўтди

📍Туркий дунё ортопед ва травматологлари Самарқандда жам бўлди

🩺 Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

📊 ЖССТ: Дунёда вирусли гепатит билан кунига 6 минг нафардан ортиқ инсон касалланади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон — Германия: соғлиқни сақлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг янги босқичи

🇺🇿🇩🇪 Шу йил 18-19 апрель кунлари Берлин шаҳрида Ўзбекистон — Германия II тиббиёт форуми бўлиб ўтди.


📌 Икки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини янада ривожлантириш йўлида янги ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш учун муҳим платформа вазифасини ўтаган тадбир турли мавзулардаги қизғин муҳокамалар, ўзаро манфаатли келишувлар ва конструктив музокараларга бой бўлди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада мазкур анжуман тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Узбекистан — Германия: новый этап сотрудничества в сфере здравоохранения

🇺🇿🇩🇪 18-19 апреля этого года в городе Берлине состоялся II Германо-узбекский медицинский форум.


📌 Данное мероприятие, насыщенное бурными обсуждениями, взаимовыгодными договоренностями и конструктивными переговорами, послужило эффективной платформой для продвижения новых инициатив и проектов на пути дальнейшего развития системы здравоохранения двух стран .

📹 О подробностях форума можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Минздрава.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Бола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлаши керак?

📌 Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга.

👨‍👨‍👧‍👦 Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёши, бўйи, жисмоний имкониятлари, хоҳиши ва айниқса, мавжуд касалликларини инобатга олиши зарур.

👬— Хусусан, 3 ёшгача бўлган болалар билан фақат бадантарбия машқлари бажарилади, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова.4-5 ёшли ўғил-қизларни эса аввал гимнастик машғулотларда “тоблаб”, танасини чиниқтириш мақсадга мувофиқ. Сабаби бу ёшдан кейин суякнинг қайишқоқлиги камайиб, бола кўпгина машқларни бажаришга қийналади.

🎾 Инсоннинг асаб тизими асосан 5-6 ёшдан мустаҳкамлана бошлашини инобатга олсак, спорт билан шуғулланиш учун бу палла энг мақбул давр ҳисобланади. Чунки бола бу вақтда мураббий берган вазифаларни бажара оладиган ёшга етади.

🏊 6 яшар боланинг хоҳишига кўра исталган спорт тўгарагига бериш мумкин. Аммо бу даврда улар учун энг фойдалилари — сузиш, бадиий гимнастика ва футбол.

🧍🏻Болаларда кўп учрайдиган сколиоз каби хавфли касалликларни 6-12 ёшгача сузиш, турникда машқлар бажариш ва енгил атлетика ёрдамида даволаш мумкин. Кўриш қобилияти паст ўғил-қизлар эса 9-11 ёшда стол тенниси ва катта теннис билан фаол шуғулланиши лозим.

‼️ Саломатлик учун барча спорт тури фойдали бўлса-да, улардан айримларини маълум даврларда чеклаш мақсадга мувофиқ.

🤼‍♂️ Масалан, танасининг ривожланиши кечикаётган 12-14 ёш оралиғидаги ўғил-қизларга каратэ, таэквондо, дзюдо каби оғриқ берувчи усулларга бой спорт турлари тавсия этилмайди. Акс ҳолда боланинг бўйи ўсмай қолиши мумкин.

🏋🏻 Худди шундай 9-12 ёшда оғир атлетика билан шуғулланиш ҳам маъқул эмас. Чунки бу болага “оғирлик” қилиб, буйраги атрофини ёғ қоплашига олиб келади.

(Давоми бор)


Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram