Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!
📌 Тиш имплантанти — йўқотилган тиш ўрнини тиклайдиган, жағ суягига жойлаштириладиган ва титан металидан тайёрланган мослама ҳисобланади.
🦷 У бир ва бир нечта тишлар йўқотилган ёки тўлиқ тишсизлик ҳолатларида қўлланилади.
🖇 Имплантантнинг афзаллиги шундаки, йўқотилган тиш ўрнини тиклаш учун унинг ёнидаги тишлар бутунлиги сақлаб қолинади.
📍Ушбу мосламани 14-15 ёшдан 70-80 ёшгача бўлган беморларга ўрнатиш мумкин.
❌ Тиш имплантантини қон ивиши билан боғлиқ бўлган касалликларда қўллаш мумкин эмас.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

❗️“Электрон поликлиника” тизимининг такомиллашган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди
📌 Оилавий поликлиникаларда беморларни энг кўп қийнайдиган масала нима? Шифокор қабулига узундан узоқ навбат кутиш, албатта. Бу ҳолат, айниқса, ёш болали аёллар, ҳомиладорлар ва оғир беморларга қийинчилик туғдириши бор гап.
💻 Бу муаммонинг ечими эса битта! У ҳам бўлса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этишдир.
📋 Шундан келиб чиққан ҳолда бугун юртимизда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти. Хусусан, Президентимизнинг тегишли қарорларига асосан бирламчи бўғинда “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг босқичма-босқич йўлга қўйилиши соҳа ходимлари ва беморлар учун айни муддао бўлмоқда.
🏥 Куни кеча пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.
❓Хўш, ушбу лойиҳанинг афзалликлари нимада? У беморлар, шифокор ва ҳамширалар учун қандай қулайликлар яратади?
📃 — Гап шундаки, аввалги тизимдан фарқли ўлароқ, мазкур дастурнинг патронаж хизмати рақамлаштирилиб, “Электрон рецепт” (реимбурсация) тизими жорий этилган, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Нодир Эшназаров. — Шунингдек, унда реал вақт режимида статистик маълумотларни шакллантириш ва беморларга оид шахсий маълумотларни етарли даражада ҳимоялаш таъминланган ҳамда ахборот тизимлар ўзаро интеграция қилинган.
⌚️ Қайд этиш керак, такомиллаштирилган “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг жорий этилиши ҳисобига аввал бемор шифокор қабулида 40 дақиқа навбат кутган бўлса, эндиликда мутахассис кўригига онлайн ёзилиш орқали бу вақт 10 дақиқагача қисқаради.
▶️ Қолаверса:
✅ автоматик ҳисобот шаклланиши орқали ойлик 28 турдаги бланка ва формалар бекор қилинди;
✅ тиббий маълумотларни электрон шаклда сақлаш имкони яратилди;
✅ тизим Давлат персоналлаштириш маркази, MIS-2 ва Электрон ҳукумат платформалари билан интеграция қилинди.
⌨️ Мазкур янгиликнинг яна бир қулайлиги шундаки, оилавий поликлиникага келган беморнинг юзини аниқлаш дастурлари орқали дарҳол хизмат кўрсатиш режимига ўтилади. Яъни фуқародан шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар сўраш билан ортиқча вақт йўқотилиши ва оворагарчиликларга чек қўйилади.
📲 Шунингдек, унинг ёрдамида ягона тиббий рақам шакллантирилиб, бемор стационар даволанишлар ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган хизматлардан фойдаланиши ва ўзига тегишли тиббий маълумотномалар билан масофавий танишиш имконига эга бўлади.
🖇 Бир сўз билан айтганда, “Электрон поликлиника” тизимининг такомиллаштирилган янги талқинининг йўлга қўйилиши соғлиқни сақлаш муассасалари ўртасида тиббий маълумотлар алмашинуви учун дастурий муҳит яратиш, соҳани давр талабларига мослаштириш орқали уни модернизация қилишга ёрдам беради.
‼️ Энг асосийси, янги тизим тиббиётни том маънода аҳолига яқинлаштириб, шифокор қабулига бўладиган узундан узоқ навбатларга чек қўяди.

⚡️ ТАЙИНЛОВ
Xoразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Содиқов Содиқжон Бобоевич вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинланди.
С. Содиқов 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлагач, фаолиятини 2006 йил Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм филиалида шифокор сифатида бошлаган.
2010 – 2023 йилларда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У тайинловга қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди.

❓Рамазон ойида организмни толиқтирмаслик ва саломатликка зарар етказмаслик учун ифторлик дастурхонида қандай маҳсулотлар бўлгани маъқул?
❓“Оғиз очиш”дан сўнг таомлар танаввули тартиби қандай бўлиши керак?
❓Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш ёки чеклаш зарур?
❓Умуман, ифторликда овқатланиш рационини шакллантиришда нималарга эътибор бериш лозим?
Шу каби саволларга тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов жавоб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ТАЙИНЛОВ
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Примқулов Бобур Қаҳрамонович Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Б. Примқулов 2013 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Учкўприк туманидаги “Якка мулла” қишлоқ врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори сифатида бошлаган.
Турли йилларда Фарғона вилоят онкология диспансери онколог-шифокори, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директорининг ўринбосари каби лавозимларда ишлаган.
Шунингдек, у Туркиянинг “Acibadem” ва АҚШнинг “Memorial Sloan Kettering Cancer Center” каби нуфузли клиникаларида малака оширган.
Тайинловга қадар Б. Примқулов Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали директори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

document.pdf
2 MB
Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏥 Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 7-сон оилавий поликлиникада “Электрон поликлиника” ахборот тизимининг такомиллаштирилган янги талқини пилот тариқасида ишга туширилди.
❓Хўш, ушбу лойиҳанинг афзалликлари нимада? У беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қандай қулайликлар яратади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❓Хўш, ушбу лойиҳанинг афзалликлари нимада? У беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қандай қулайликлар яратади?
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
Пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларининг айни пайтдаги фаолиятидан лавҳалар.

"Янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилиятининг универсал скринингини жорий этиш" лойиҳаси доирасида Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида эшитиш нуқсонларини аниқлашнинг замонавий усуллари бўйича тренинглар ўтказди. Шунга ўхшаш ўқув-амалий тадбирлар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади.
Тренингда скринингни ўтказишнинг турли жиҳатлари, жумладан, ускуналар билан ишлаш хусусиятлари ва муолажани амалга ошириш қоидалари кўриб чиқилди. Туғруқ мажмуаларининг тиббиёт ходимлари учун ташкил этиладиган мунтазам тренинглар иш сифатини яхшилашга ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тренингда скринингни ўтказишнинг турли жиҳатлари, жумладан, ускуналар билан ишлаш хусусиятлари ва муолажани амалга ошириш қоидалари кўриб чиқилди. Туғруқ мажмуаларининг тиббиёт ходимлари учун ташкил этиладиган мунтазам тренинглар иш сифатини яхшилашга ва касбий тайёргарлик даражасини оширишга ёрдам беради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Пойтахтимиздаги Миллий тиббиёт марказида Япониянинг “Yakuzemi” муассаси бир гуруҳ мутахассислари иштирокида инсультдан кейинги реабилитация масалаларига бағишланган тренинглар бўлиб ўтди.
🇺🇿🇯🇵 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ташкил этилган ўқув машғулотлари давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган мутахассислар кун чиқар юртнинг реабилитация соҳасидаги ўзига хос жиҳатларини ўрганди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🇺🇿🇯🇵 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) томонидан ташкил этилган ўқув машғулотлари давомида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган мутахассислар кун чиқар юртнинг реабилитация соҳасидаги ўзига хос жиҳатларини ўрганди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Брекет нима?
❓У қачон ва қандай беморларга тавсия этилади?
❓Бугунги кунда ушбу мосламанинг қандай турлари мавжуд?
❓Брекет кимларга мумкин эмас?
👩⚕️ Шу каби саволларга ортодонт-шифокор Ирода Нигматова жавоб беради.

#Хаста_бўлманг
🩺 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЎзМТРК ҳамкорлигида ҳар ҳафта эфирга узатилаётган тиббий телеқабул — "Хаста бўлманг" дастурининг бу галги сони кўз касалликларига бағишланди.
🏥 Кўрсатувнинг навбатдаги сонида Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори Азамат Юсупов бошчилигидаги энг малакали мутахассислар иштирок этди.
📹 Ушбу дастурни:
🕰 Шанба куни соат 09:00да;
🕰 Якшанба куни соат 18:30да (такрорий эфир);
📺 "O‘zbekiston" телеканалида томоша қилинг!