Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.36K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️ССВ: Кардиология марказининг Қарши филиалида ўтган йили 2 167 та юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди

📌Юрак-қон томир хасталиклари бутун дунёда ўлимнинг асосий сабаби ҳисобланади. Бу турдаги касалликларга чалиниш ҳолатлари юртимизда ҳам кўп учраётгани кардиология хизматини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Ушбу масала, айниқса, аҳолисининг 42 фоизида ортиқча вазн муаммоси сабаб юрак қон-томир ва қандли диабет касаллиги кўпайган Қашқадарё вилоятида долзарб.

🏥 Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 1 майдаги тегишли қарорига асосан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали учун янги бино қуриб берилиши натижасида беморлар учун кўплаб янги шароит ва қулайликлар яратилди.

🫀Айни пайтда ушбу тиббиёт муассасасида кунлик 100 қатновга мўлжалланган поликлиника, 120 ўринли стационар, артериал гипертензия, СЮЕ ва аритмология, ЮИК ва реабилитация, рентген-эндоваскуляр жарроҳлик, кардиожарроҳлик бўлимлари, рентгенэндоваскуляр жарроҳлик операцион блоки, кардиожарроҳлик операцион блоки мавжуд.

📈 Таъкидлаш жоиз, 2023 йил давомида филиалда стационар ва амбулатор шароитда жами 34 012 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилди. Таққослаш учун – 2018 йилда бу кўрсаткич бор йўғи 4 336 нафарни ташкил этган.

🩺 Беморларга сифатли ва замонавий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида филиал энг сўнгги русумдаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бунинг натижасида сўнгги икки йилда 20 га яқин янги юқори технологик диагностика ва даволаш усуллари жорий этилди.

🔬 Масалан, ўтган йил филиал шифокорлари томонидан 2 167 та очиқ ва ёпиқ турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётлари бажарилди. Бу 2022 йилга нисбатан 475 тага кўп.

💬 – Мутахассисларимиз нафақат филиал негизида, балки вилоятнинг олис ва чекка ҳудудларига чиққан ҳолда маҳаллий аҳоли учун сайёр тиббий кўриклар ташкил этяпти, – дейди филиал директори Яшин Аҳмадов. – Хусусан, ўтган йилда энг малакали шифокорларимиз иштирокида туманларда 105 та сайёр тиббий кўрик ўтказилди.

📋 Уларда мурожаат этган беморларнинг 815 нафарига туман даражасида, 475 нафарига вилоят даражасида, 165 нафарига республика даражасида даволанишга тавсия берилди.

🌏 Маҳаллий шифокорларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ўтган йилда Россия, Беларусь, Грузия каби давлатлардан келган чет эллик мутахассислар томонидан 97 та маҳорат дарслари ўтказилди. Ўз навбатида, филиалнинг 6 нафар ходими нуфузли хорижий клиникаларда малака ошириб келди.

Бир сўз билан айтганда, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бугун воҳада юрак-қон томир касалликларига чалиниш ҳолатлари камаймоқда, уларнинг профилатикаси кучайиб, аҳолининг соғлом турмуш тарзи афзалликлари ҳақидаги хабардорлиги ошмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

Унда қайд этилганидек, Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади.

Шунингдек, йил якуни билан фармацевтика корхоналари сонини 26 тага, маҳсулот турини 50 тага етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Умуман, айтилган имкониятлардан фойдаланиб, вилоятга 1,5 миллиард доллар сармоя, шундан 1 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиш, 600 миллион доллар экспортни амалга ошириш вазифаси қўйилди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан бўлиб ўтаётган йиғилишда вилоятдаги поликлиника ва шифохоналар фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Ҳудуддаги туғруқхоналарни қон тозалаш ускунаси билан тўлиқ таъминлаш, хорижий мутахассислар иштирокида акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог ва дояларни ўқитиш топширилди.

Хонқадаги тиббиёт бирлашмасини комплекс қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 2025 йил давлат дастурига киритилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Bebbo” – бола тарбиясида ота-оналарнинг яқин кўмакчиси

👨‍👩‍👧 Кўп ёш ота-оналар фарзанди ҳаётининг дастлабки йилларида унинг тарбияси, саломатлиги, жисмоний ва ақлий ривожланиши, овқатланиши борасида шифокор, психолог ёки педагогнинг маслаҳатига муҳтож бўлади
.

🤷‍♀️ Аммо тегишли мутахассис қабулига бориш учун вақт ёки имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди.

📱 Шундай вазиятларда ЮНИCEФ, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган “Bebbo” мобил иловаси уларга кўмакчи бўла олади.

📋 Ота-оналар ва бошқа ғамхўрлик қилувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу бепул мобил иловада 6 ёшгача бўлган болалар саломатлиги ва ривожланишининг барча жиҳатлари бўйича мутахассисларнинг маслаҳатлари жамланган.

📌 “Bebbo” боланинг овқатланишидан тортиб, эрта ёшдан таълим ва ўйиннинг аҳамияти, ҳимоя ва хавфсизлик каби кенг кўламли масалалар, шунингдек ота-оналар ва ғамхўрлик қилувчилар учун ўз фаровонлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсияларни ўз ичига олган.

Мобил иловада ота-оналар учун олинган ва режалаштирилган эмлашлар, ўтказилган тиббий кўриклар ҳамда ривожланишнинг бошқа муҳим босқичларини қайд этиш имконини берувчи функциялар ҳам мавжуд.

❗️“Bebbo” иловасини қуйидаги ҳаволалар орқали юклаб олиш мумкин:

Android фойдаланувчилари учун
Apple фойдаланувчилари учун

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Оналар ва болалар саломатлиги — тиббиётнинг энг асосий йўналишларидан бири.

Бу соҳада эришиладиган натижалар миллатнинг нафақат бугуни, балки келажаги учун ҳам муҳим.

👩🏻‍⚕️ Шундан келиб чиқиб, аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини ошириш мақсадида жорий йилнинг 23 февралидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Соғлом оилани шакллантириш” мавзусида малака ошириш ўқув жараёни бўлиб ўтмоқда.

📹 ССВ Матбуот хизматининг ушбу видеолавҳасида мазкур ўқув жараёнларининг аҳамияти ва уларда малака ошираётган патронаж доялаларининг таассуротлари билан танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Тамаки таъсири ўсмирлар организмида қайтариб бўлмас асоратлар қолдиради

💯 Тамакининг инсон саломатлигига зарари хусусида кўп гапирилади. У тўла-тўкис шаклланган организмга шунчалик салбий таъсир этадики, ҳали ривожланаётган ўсмирлар танаси ушбу зарарли одат сабабли ундан-да кўп азият чекади.

🚭 — Тамаки тутунида 7000 дан ортиқ кимёвий моддалар бўлиб, уларнинг аксарияти соғлиқ учун хавфли, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров. — Тамаки ва унинг тутуни ҳар қандай кўринишда инсоннинг барча органларига зарарли таъсир кўрсатади.

💨 Унинг организмга хавфи таркибидаги кучли наркотик таъсирга эга бўлган ва ўзига қарамликни келтириб чиқарадиган никотин билан боғлиқ.

🤷🏻‍♂️ Айниқса, ўсмирларда никотинга жисмоний ва руҳий қарамлик жадал ривожланади.

🚧 Унинг оз миқдори ҳам бўшашиш ва яхши кайфият ҳиссини туғдиради, кўп миқдори эса юрак ва марказий асаб тизимига тез таъсир қилувчи заҳар ҳисобланади.

♨️ Тамаки маҳсулотлари таъмни ширин қилувчи, хушбўй ҳид таратувчи консервантлар ва бошқа қўшимчалар қўшилган ҳолда тайёрланади ва бу маҳсулотнинг жозибадорлигини оширади.

📈 Ўсмирлик — мия ривожланишида критик давр бўлиб, бу пайтда никотин ўқувчиларнинг, аввало, миясига зарарли таъсир кўрсатади.

📉 Натижада хотира ва билим олиш қобилиятининг пасайишига, кучли қарамлик ва таҳликали неврозларга олиб келади.

🫁 Тамаки чекувчи ўқувчиларда нафас йўллари ва қулоқ инфекциялари юқиш эҳтимоли ортади, уларда йўтал, бронхит, пневмония, астма ва нафас етишмовчилиги кузатилади.

🗣 Бундан ташқари, тамаки чекиш милк, суяк тўқимаси, тиш боғламаларининг бузилишига, тишларнинг барвақт тўкилиши каби саратонолди ҳолатларга олиб келади. Кейинчалик эса чекувчиларда оғиз бўшлиғи, тил, лаб, милк, ҳиқилдоқ, қизилўнгач, ошқозон ва ошқозоности бези саратони ривожланиш эҳтимоли кескин ошади.

📌 Бундай ҳолат юртимизда тамаки чекишга қарши олиб борилаётган профилактик тадбирларни янада кучайтириш ва кескин чоралар кўришни тақозо этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️ССВ: 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 13-мақсади — Аҳолининг ўртача умр давомийлигини ошириш доирасида:

📉 Аҳоли ўртасида сурункали касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш режалаштирилмоқда.

🔽 Шу мақсадда:

🩺 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади ва натижаларига кўра фуқаролар соғломлаштирилади;

🩻 хавф гуруҳига мансуб аҳоли режа асосида флюорография текширувларидан ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Полезно_знать

❗️ Угревая сыпь — это хроническое воспалительное заболевание, которое характеризуется появлением угрей, черных точек, папул и пустул на коже.

🙎‍♂️ Заболевание чаще всего встречается у подростков, но может наблюдаться и у взрослых.

💊 Лечение может включать в себя медикаментозную терапию и лазерные процедуры.

Об этих и других особенностях угревой болезни рассказала дерматокосметолог Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра дерматовенерологии и косметологии Севара Алимова.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

👁 Катаракта — кўз гавҳарининг хиралашиши натижасида келиб чиқадиган касаллик.

🔺 У туғма ва орттирилган бўлади.

👶🏻 Туғма катаракта чақалоқларда она қорнидаги эмбрионал ривожланиш даврида юз беради.

👨🏻‍🦳 Орттирилган катаракта асосан 40 ёшдан сўнг кўз гавҳари хиралашиши натижасида келиб чиқади.


👀 Касалликни ўз вақтида даволамаслик кўрликка сабаб бўлади.

🩺 Уни даволашнинг ягона йўли жарроҳлик амалиётидир.

👩🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Манзура Ризаева маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️ССВ: Болалар ўртасида ирсий касалликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 15-мақсади — Болалар ўртасидаги ирсий касалликларнинг олдини олиш ва даволаш самарадорлигини ошириш доирасида:

🔬 3-18 ёшли 9,8 млн нафар болалар онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш бўйича оммавий ва селектив скринингдан;

👶 900 минг нафар чақалоқлар туғма гипотиреоз, фенилкетонурия хасталикларини аниқлаш бўйича неонатал скринингдан;

🧬 6 та лизосомал (Гоше, Помпе, Фабри, Краббе, А ва В турдаги Ниммана-Пика касалликлари ҳамда I типи) хасталикларга кўрсатма асосида хавф гуруҳига кирувчи 15 минг нафар чақалоқ ва болаларда ҳар йили селектив скрининг;

🏥 229 та туғруқ муассасаларида янги туғилган чақалоқлар эшитиш қобилиятини аниқлаш бўйича аудиоскринингдан ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#no_comment

🔎 "Тиббий ракурс" давом этади.

📍 Бу галги манзил:
Тошкентдан қарийб 900 км олисда жойлашган Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлган Учқудуқ тумани.

📹 Ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан Учқудуқ тумани тиббиётида бўлаётган ижобий ўзгаришларга бағишланган махсус кўрсатув тасвирга олинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​​​​​​​​❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📹 “Бу ерга келиб, ҳам уй-жойли, ҳам автомашинали бўлдим”

🤱 ССВ: Она ва бола саломатлиги муассасалари фаолияти танқидий кўриб чиқилди

🔬 Болалар орасида қандай онкогематологик хасталиклар кўп кузатилади?

🇩🇪🇺🇿 Ўзбекистонлик руҳий саломатлик мутахассислари немис ҳамкасблари билан мулоқот ўтказди

📺 "Хаста бўлманг" дастурининг 2-сони қайси мавзуга бағишланади?

🩺 Миллий тиббиёт маркази шифокорлари Сўх туманида аҳолини мақсадли тиббий кўрикдан ўтказди

Оққон касаллиги қандай аломатлар билан намоён бўлади

📌 Соғлиқни сақлаш соҳасида бюджет интизомини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди

🔎 Баҳорда нега аллергик хасталиклар авж олади?

📍Тошкентда “Аёллар саломатлиги” II халқаро форуми бўлиб ўтди

🏥 Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади

🚬 Тамаки таъсири ўсмирлар организмида қайтариб бўлмас асоратлар қолдиради

📊 18-40 ёшли 12,6 млн нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади

‼️ Катарактани ўз вақтида даволамаслик кўрликка сабаб бўлади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

⚠️ Сўгал, папиллома, контагиоз моллюскалар — терининг вирусли касалликлари бўлиб, улар орттирилган ва юқумли бўлади.

⛔️ Сурункали касалликлар, терини нотўғри парвариш қилиш, иммунитетнинг пасайиб кетиши уларнинг юқишига сабаб бўлиши мумкин.

🚫 Терининг ушбу касалликларини ўзбошимчалик билан уй шароитида даволаш ярамайди. Чунки бундай йўл тутиш оқибатида иккиламчи доғлар, чандиқлар, жароҳатлар пайдо бўлиши мумкин.

👨🏻‍⚕️ Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокори Шуҳрат Тошпўлатов ушбу касалликлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️ССВ: 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 16-мақсад — Оналар ва болалар ўлимини қисқартириш, соғлом болаликни таъминлаш доирасида:

👩 1 млн нафар ҳомиладор ва 1,5 млн нафар бола эмизувчи аёллар йод препарати билан;

💊 5,9 млн нафар 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан;

👶 6-23 ойлик бўлган жами 1,2 млн нафар бола микронутриент кукуни билан;

6,5 млн нафар 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

🗣 Кохлеар имплантация операциясини ўтказган 125 нафар болада нутқ процессорлари алмаштирилади;

💉 12 млн нафар бола 13 турдаги вакциналар билан бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши эмланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

👁 Контакт линзалар касаллик турига қараб тавсия қилинади.

👓 Ундан асосан кўзойнак тақишни истамаган беморлар фойдаланади.

⭐️ Даволовчи контакт линзалар ҳам бўлиб, улар кўз устки қисмидаги яллиғланишларни бартараф этиш учун бир неча кун тақиб юрилади.

👩🏻‍🏫 Кўз хасталиги бўлмаган одамлар ҳам чирой учун тақиладиган линзалардан фойдаланиши мумкин.

⚠️ Контакт линзаларни ишлатишнинг зарур қоидалари бўлиб, уларни нотўғри тақиш кўзда жиддий муаммолар пайдо бўлишига сабаб бўлади.

🩺 Уларни танлаш ва фойдаланишда албатта шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.


👨🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Нурилла Жўраев маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️ ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Тангрибердиев Кўпалбай Раимбердиевич Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

К. Тангрибердиев 2000 йилда 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиали “Госпитал терапия” кафедраси ассистенти сифатида бошлаган.

Турли йилларда Хоразм вилоят кардиология маркази шифокори, Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошлиғи каби лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар К. Тангрибердиев Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ЖССТ: Дунё аҳолисининг саккиздан бир қисми семизликдан азият чекмоқда

📊 Ҳозир сайёрамиз бўйича 1 миллиарддан ортиқ одам семиришдан азият чекмоқда. Бу — Ер шари аҳолисининг ҳар саккиз нафардан бири дегани. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, мазкур кўрсаткич 1990 йилга нисбатан икки баравар кўп.

📈 Энг юқори ўсиш динамикаси ёшлар ўртасида қайд этиляпти. Хусусан, дунё бўйича 5 ёшдан 19 ёшгача бўлган болалар ҳамда ўсмирлар орасида семириш ҳолатлари тўрт баравардан кўпроқ ошган.

📌 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус фикрича, бу глобал муаммонинг энг оқилона ечими — соғлом турмуш тарзи. Тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик орқали ортиқча вазндан халос бўлиш ҳамда семизликнинг олдини олиш мумкин. Шунда, ўз-ўзидан юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва саратонга чалиниш ҳолатлари ҳам кескин камаяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

📌 Ўт-тош касаллиги минтақамизда энг кўп учрайдиган хасталиклардан бири.

🩺 У ўт қопида сурункали яллиғланишлар ва тошлар ҳосил бўлиши билан кечади.

🍜 Касаллик, асосан, мазкур тана аъзосида анатомик ўзгаришларнинг юзага келиши, нотўғри овқатланиш ҳамда туғма омиллар сабабли келишиб чиқиши мумкин.

🔬 Эрталаб уйғонганда оғизда аччиқ таъм келиши, таомланганда кўнгил айниши, қорин соҳасида кузатиладиган турли оғриқлар хасталикнинг асосий белгиларидир.

👨🏻‍⚕️ Бу ҳақда Миллий тиббиёт маркази жарроҳ-шифокори Ўринбой Абдуллаев маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Давлат_дастури_2024

❗️ССВ: Онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш самарадорлиги оширилади

📋 “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид
давлат дастурининг 17-мақсади — Онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва ўлим кўрсаткичини камайтириш доирасида:

📉 Хавф гуруҳига мансуб бўлган аҳолини онкологик касалликлар бўйича скрининг текширувларидан ўтказиш, хавфли ўсма хасталикларидан 1 йилгача ўлим кўрсаткичини 13,8 фоиздан юқори бўлмаслигига эришиш режалаштирилмоқда.

🔽 Шу мақсадда:

🩻 35-55 ёшдаги аёлларни ҳар 3 йилда 1 марта бачадон бўйни саратони ҳамда 45-65 ёшдаги аёлларни 2 йилда 1 марта кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш бўйича 3 млн нафар аҳолини скринингдан ўтказиш ҳамда оммавий онкоскрининг текшируви жорий этилади;

👨‍⚕️ онкологик касалликларни эрта босқичларда аниқлаш мақсадида бирламчи тизим шифокорларининг «Онкоогоҳлик» бўйича билим ва амалий кўникмалари;

хавфли ўсма хасталиги аниқланган беморларни даволаш самарадорлиги оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буни билишингиз керак!

👁 Конъюнктивит — кўзларни қоплаб турувчи юпқа парданинг яллиғланишидир.


🌱 Баҳор ойларида аллергик конъюнктивит кўп кузатилади.

👀 Касалликнинг дастлабки белгилари кўзлардаги қизариш ва ёшланиш бўлиб, унинг ичида ноқулайлик сезилади.

👨🏻‍⚕️ Бу ҳақда Республика кўз касалликлари клиник шифохонаси офтальмолог-шифокори Мансур Матёқубов маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram