Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.7K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Альцгеймер касаллигининг инсондан инсонга юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди

🩺 Тиббиёт тарихида илк бор Альцгеймер касаллигининг инсондан инсондан юқиши билан боғлиқ клиник ҳолатлар аниқланди. Бу, Буюк Британия олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот давомида маълум бўлди. Мазкур патология 8 нафар беморда қайд этилди.

🔬 Аслида, бу воқеликнинг илдизи анча узоқ. Гап шундаки, ўтган асрнинг 60-80-йилларида Буюк Британияда ўлган донорлар гипофиз безидан олинган ўсиш гормони билан даволаш усули амалиётда қўлланилган.

📊 Аммо вақт ўтиб, энсефалопатия, яъни, бош мияда пайдо бўлган нуқсонлар туфайли беморлар орасида кўп ўлим ҳолатлари кузатилди. Оқибатда янги терапия усулига тақиқ қўйилиб, уларнинг ўрнини синтетик гармонлар эгаллади.

♻️ Бироқ ўша янглиш муолажалар туфайли 8 нафар беморда 35-50 ёшида Альцгеймер касаллигининг ўзига хос белгиси бўлган бета-амилоид оқсили юзага келгани аниқланди. Ваҳоланки, уларда ушбу хасталикка мутлақо мойиллик бўлмаган.

🧪 Буни олимлар 2017-2022 йилларда ўтказилган тадқиқотлар давомида ўрганишди. Ҳозир ана шу 8 бемордан 3 нафари ҳаётдан кўз юмган.

🧫 Мутахассислар хулосасига кўра, Альцгеймернинг юқиши вирусли ёки бактериал инфекциялар каби кечмайди. Бу патология фақат бемор донордан инсон тўқималари (ёки унинг экстракти) тасодифий кўчириб ўтказилган ҳоллардагина юз бериши мумкин. Бунга зарарланган гипофиз бези гормонлари сабаб бўлади.

‼️ Экспертлар, янги тадқиқот касалликни янада кенгроқ ва чуқурроқ ўрганиш имконини беради, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🧑🏻‍🎓 Тиббий таълим — соҳанинг келажагини белгиловчи муҳим йўналишлардан.

❗️Жорий 5 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган ижтимоий соҳалардаги устувор вазифалар бўйича видеоселектор йиғилишида бу йўналишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланган эди.

🏢 Барча муассасаларда бўлганидек, Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳам ана шу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ўз фаолиятини янада ривожлантириб, бўлажак тиббиёт ходимларининг соҳани янада чуқур эгаллаши учун зарур шароитларни яратиб келмоқда.

📹 Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қандай белгилар аппендицитдан дарак беради?

📌 Таомланишдаги ўзига хос хусусиятлар ва иқлим шароити туфайли юртимиз аҳолиси орасида ошқозон-ичак тизими касалликлари тез-тез учрайди. Шулардан бири ўткир кўричак (аппендицит) хасталигидир.

💉 — Ўткир аппендицит – чувалчангсимон ўсимтанинг яллиғланиши ҳисобланиб, ошқозон-ичак тизимининг энг хавфли касалликларидан бири, — дейди жарроҳ Нозим Ўрмонов. — Айниқса, у жиддий асоратларнинг тез ривожланиши ва пайдо бўлиши билан жуда хатарли.

👨 Ҳар бир инсон ҳаёти давомида ўткир аппендицитга дуч келиш эҳтимоли юқори. Хасталик асосан 5-40 ёшли одамларда кўп кузатилади. 40 ёшдан кейин унинг юзага келиши эҳтимол паст, лекин бутунлай учрамайди, дегани эмас.

🍔 Тез-тез ич қотишлари, ичак перисталтикасининг бузилиши, таомларда ўсимлик толаларининг етишмаслиги, меъёридан ортиқ овқатланиш, меъда-ичак тизимининг бир қатор юқумли хасталиклари ва паразитлар уни келтириб чиқарувчи асосий омиллар ҳисобланади.

🚬 Шунингдек, ирсий мойиллик, ёмон одатлар (тамаки чекиш, спиртли исчимликлар истеъмол қилиш), стресслар, витаминлар ва микроэлементларнинг етишмаслиги туфайли иммунитетнинг заифлашиши ҳам ушбу хасталикка сабаб бўлиши мумкин.

🩺 Ўткир аппендицитнинг энг асосий белгиси қорин бўшлиғидаги кучли оғриқлар бўлиб, у асосан кечаси ёки эрталаб пайдо бўлади. Катарал босқичда оғриқ биринчи марта бутун қорин бўшлиғига тарқалади ёки унинг юқори қисмида кузатилади.

😮‍💨 Бироқ кейинчалик киндикдан пастга ва белдан бироз юқорига силжийди. Вақт ўтиши билан оғриқ табиати ҳам ўзгариб, кулганда ёки йўталганда ва чуқур нафас олганда кучаяди.

🤒 Қолаверса, ич қотиш ёки ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши ва қайт қилиш аппендицитнинг асосий белгилари ҳисобланади.

🕰 Ўткир аппендицит катталарга қараганда болаларда кучли ва тез кечади. Яъни, 6-12 соат ўтмасиданоқ, аппендицит девори чириб, ёрилиши ва қорин бўшлиғига йиринг тарқалиб кетиши мумкин.

‼️Шу боис агар юқоридаги белгилар кузатилса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

🔬Аппендицит одатда жарроҳлик йўли билан даволанади. Баъзида уни олиб ташламасдан, консерватив муолажа қилиш мумкин ва бу ҳолатда беморга антибиотиклар буюрилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
"Ойлик маошимиз 1000 доллардан аллақачон ошиб кетган", — Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга нималар таклиф этилмоқда?

Айни пайтда Мўйноқда қўшни Хоразмдан тортиб, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Андижон каби вилоятлардан келиб меҳнат қилаётган шифокорлар талайгина.

Туман тиббиёт муассасаларида 71 нафар шифокор фаолият юритиб, уларнинг 22 нафари Президентимизнинг тегишли фармонига асосан юртимизнинг бошқа ҳудудларидан келиб ишлаётган тор соҳа мутахассисларидир.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: “Тез ёрдам”нинг 3 та ҳудудий филиалига яна 30 дона “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Jizzakh Auto" ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ, "103" хизматига навбатдаги 30 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

📌 Беморлар ҳаёти ва соғлигини асраш, уларга шошилинч тиббий хизмат кўрсатишда “Тез ёрдам”нинг аҳамияти юқори. Шу боис бугун юртимизда мазкур соҳа бутунлай трансформация қилинмоқда. Тизимнинг моддий-техник базаси янгиланиб, кадрлар салоҳияти ошириляпти.

♻️ Айниқса, "103" хизматини барча қулайликларга эга бўлган замонавий автотранспорт воситалари билан таъминлаш борасидаги кенг қамровли чора-тадбирлар натижасида сўнгги йилларда мазкур йўналишда тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ортди.

🟡 Рақамларга мурожаат қилсак, 2023 йил январь-февраль ойларида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки юртимизда ишлаб чиқарилган 227 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари билан бойиди.

📊 Шунингдек, ўтган йил август ойида 50, сентябрь ойида 100, октябрь ойида 100, ноябрь ойида эса яна 108 дона ана шундай автоуловларнинг янги партияси эҳтиёжга қараб Республика тез тиббий ёрдам марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этилди.

🖇 2023 йил сўнгида “Jizzakh Auto” компанияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими учун мазкур русумдаги автомашиналарнинг навбатдаги 100 дона янги партияси тақдим этилди.

🏥 Айтиш лозимки, бу галги 30 та автоулов Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилояти филиалларига мавжуд эҳтиёжга қараб тақсимланади. Натижада тизимдаги бундай автотранспорт воситалари сони жами 800 дан ошади.

‼️ Режага кўра, жорий йил март ойигача яна 170 та “Volkswagen Caddy” русумидаги тез тиббий ёрдам автомашиналари ҳудудларга топширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган фидойи шифокор Шуҳрат Худайбергенов 55 ёшида вафот этди.

Ш. Худайбергенов 1968 йил туғилган. 1994 йил Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган.

Турли йилларда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази врач-ординатори, Тошкент тиббиёт академияси доценти бўлиб ишлаган. У 2009 йилдан академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг ўпка хирургияси бўлими раҳбари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги меҳнат фаолиятини тиббиёт соҳасига бахш этган жонкуяр устоз, тиббиёт фанлари доктори, профессор Худайбергенов Шуҳрат Нурматовичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан мамлакатимизда расмий ташриф билан бўлиб турган Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Беларусь Александра Лукашенко, пребывающего в нашей стране с официальным визитом по приглашению Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Сўгал ёки “ортиқ” саломатлик учун хавфли...ми?!

📌 Инсон ҳамиша гўзаликка интилиб яшайди. Шу сабабли танамиздаги ҳеч бир ўзгаришга бефарқ бўла олмаймиз.

🔶 Мисол учун, терида пайдо бўладиган турли ўсимталар, тошмаларни олайлик. Халқ тилида сўгал ёки “ортиқ” деб аталувчи бу нуқсонларнинг айримлари ташқи экологик омиллар, кимёвий таъсирлар ва қуёшнинг ультрабинафша нурлари натижасида келиб чиқса, баъзиларини турли вирус ва инфекциялар чақиради.

Хўш, булар инсон саломатлиги учун қанчалик хавфсиз?

👨‍⚕️Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази директори ўринбосари Аваз Иноятов жавоб берди.

🖇 — Терида пайдо бўлувчи ўсимталар хавфли, хавфсиз, юқумли ва юқумсизлигига қараб алоҳида турларга ажратилади, — дейди мутахассис. — Хусусан, базалиома, ясси тери тўқималари ўсмаси ва меланома хавфли, сирингома, ёғ безлари гиперплазияси, ксантелазма, милиума, кератома кабилар эса хавфсиз ўсмаларга киради.

🔬 Бугун тиббиётимизда теридаги ҳар қандай нуқсон ва касалликларни кечиктирмай аниқлаш ҳамда даволаш бўйича етарли шарт-шароит мавжуд. Диагностика ва даволаш жараёнида юқори технологик усуллар ҳамда замонавий шифо усулларидан фойдаланилади.

🩺 Фақат ҳар бир киши ўз саломатлигига бефарқ бўлмай, вақтида шифокор қабулига бориши ва тавсияларга амал қилиши лозим. Афсуски, баъзилар терида пайдо бўладиган сўгал ва “ортиқ” каби ўсмаларни ўз билганича юлиб ташлаб, ҳар хил суртмалар билан даволашга ҳаракат қилади.

💉 Бу мутлақо нотўғри бўлиб, соғлик учун хавфлидир. Негаки, терида пайдо бўладиган ҳар қандай муаммо бирор касаллик белгиси бўлиб, уни шифокор назорати остидагина даволаш лозим. Акс ҳолда хавфли ўсмалар ривожланиши ёхуд хавфсиз ўсимта инфекциялари организмга ёйилиб, иккиламчи хасталикларни чақириши мумкин.

🔬 Тиббиётимизда хавфсиз ўсмалар электрокоагуляция, криотерапия, лазер деструкция, радиотўлқинли усуллар ва тиббий препаратлар билан даволанмоқда. Хавфлилари эса жарроҳлик, нур ва кимётерапия усулида муолажа қилиняпти. Муҳими, бу жараёнда кутилган натижага эришиш ва касалликни бутунлай бартараф этиш учун уни ўз вақтида аниқлаш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчилар диққатига!

📌 Хабарингиз бор, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери томонидан яширин цех шароитида тайёрланган «Зодак», «Анаферон», “Хилак Форте” ва “Витамин B6” номли қалбаки дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилганлиги аниқланди.

🏥 Ушбу хабар юзасидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, қуйидагиларни маълум қилади.

📋 Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

💊 “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

❇️ Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз.

‼️Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали шерикликни янги мазмун билан бойитиш йўлида

По пути укрепления узбекско-белорусских отношений дружбы, наполнения многопланового партнерства новым содержанием

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram