Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.26K photos
2.42K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Бемор умрини 25 йилга узайтирувчи аорта протези яратилди

🫀 Аорта — инсон танасидаги энг йирик артерия. У орқали барча аъзолар ва тўқималарга қон етиб боради. Шу боис аортанинг кенгайиши ёки ёрилиши ҳаёт учун хавфли. Бундай вазиятда унинг зарарланган қисмига протез ўрнатилиши зарур.

🕯 Айниқса, бу муҳим артериянинг юрак билан туташган қисми заиф. Чунки бу нуқтадан қон жуда катта босим билан ўтади. Шу боис кардиожарроҳликда юқори сифатли ва чидамли имплантларга эҳтиёж катта.

➡️ Россиянинг И.М.Сеченов номидаги тиббиёт университети юрак-қон томир жарроҳлиги клиникаси олимлари шундай протезни яратишга муваффақ бўлди.

🔴 Янги имплант олдинги муқобилларига нисбатан кўпроқ чидамли. Бу эса унинг фойдаланиш муддатини оширади. Протезнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у аорта томирининг ички тузилиши билан бир хил, қон оқимининг табиий ҳаракатини таъминлайди.

🔛 Қолаверса, янги маҳсулотни тайёрлашда ишлатилган махсус материал унинг юзасида бактериялар кўпайиши ва тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади.

➡️ Бундан ташқари, имплантни операция чоғида ўрнатиш осон. Бу эса жарроҳлик амалиётини одатдагидан анча тезроқ бажариш имконини беради.

📈 Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, сунъий мослама 1 миллиард юрак уришига бардош беради. Бу инсоннинг 25 йиллик умрига тенг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куз мавсумида аллергик касалликлар кучайишига қандай омиллар таъсир қилади?

🔬 Мавсумий аллергия нафақат баҳор ва ёз мавсуми, балки куз фаслида ҳам кузатилади. Хўш, бу қандай омиллар билан боғлиқ?

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:

🌥 — Агар сентябрь, октябрь, ноябрь ойлари ҳам нисбатан иссиқ келиб, ёғингарчик бўлмаса, ўсимлик чангчалари ўз аллергик хусусиятини сақлаб қолади. Салқин кунлар бошлагач, замбуруғ спораларининг ёмғирдан кейин ҳавога юқори концентрацияда кўтарилиши натижасида замбуруғга нисбатан аллергик ҳолатларнинг оғир формалари учрайди.

🩺 Бундан ташқари, уй чанги ва ит, мушук сингари ҳайвонлар юнги ҳам симптомларни келтириб чиқарувчи муҳим аллергенлар ҳисобланади.

📌 Жумладан, куз ойларида замбуруғ споралари энг кўп учрайдиган манба — дарахт ва буталардан тўкилган япроқлардир. Бундан ташқари, аллергенлар зах ёки моғорлаган хоналар ҳамда ертўлаларда ҳам кузатилади.

❗️Бунинг олдини олиш учун хонадонингиз ҳовлиси ёки боғ ва айвонларингизни, қолаверса, тарнов ва мўриларни тўкилган барглардан тозалаш зарур.

🛁 Қолаверса, ҳаммом ва ошхонани моғорлардан холи тутиш тавсия этилади. Шунингдек, хона ичидаги намлик даражасини камайтириб, уни 25-50 фоизгача сақлаш муҳим.

🌦 Салқин об-ҳаво муҳити уй чангларининг кўпайиши учун ҳам қулай. Бундай шароитда аллергенлар концентрацияси ортиб, аллергик ринит, конъюнктивит ёки астма белгилари кучаяди. Бу, айниқса, яхши исимайдиган ва зах хоналарда кўпроқ кузатилади.

🛌 Аллергияни қўзғатувчи яна бир манба — уй ичидаги чанг тўпловчи жиҳоз ва анжомлар — гилам ва тўшамалар, ёстиқлар, девор қопламалари, юмшоқ мебеллар ва ўйинчоқлар ҳамда китоблардир.

🐈 Мавсумий аллергияга мойил одамларнинг тахминан ярми уй ҳайвонлари юнгидан азият чекади. Бундай вазиятда аллергик реакциялардан бутунлай холи бўлиш имконсиз. Бироқ хоналарни тез-тез тозалаш ва шамоллатиб туриш орқали симптомларни камайтириш мумкин.

‼️ Аллергия белгилари кузатилган беморлар ўз вақтида мутахассисга мурожаат қилишлари тавсия этилади. Хусусан, Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида бундай касалликларга илғор диагностика усуллари ва замонавий тиббий технологиялар орқали аниқ ташхис қўйиш ҳамда самарали даволаш йўлга қўйилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева:

— Бугун биз Наманган вилоятига шахсан давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан етиб келдик.

Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.

Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик.

Шундан сўнг боғча тарбияланувчилари билан содир бўлган ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, СЭС, таълим, прокуратура ва бошқа тегишли соҳа мутасаддилари билан йиғилиш ўтказиб, вазиятни ва текширувнинг боришини муҳокама қилдик.

Ҳозирда ўрганиш ишлари давом этмоқда, жараён назоратга олинган, натижаси ҳақида қўшимча равишда хабар қилинади.

Бугунги кунда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, иш Наманган вилоят прокуратурасидан Бош прокуратурага ўтказилди.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева:

Сегодня мы прибыли в Наманганскую область по личному поручению главы государства.

Осмотрели больницу, чтобы увидеть ситуацию своими глазами, получили последнюю информацию о состоянии детей. Радует, что у детей хорошее настроение, все потихоньку выздоравливают, большинство вернулись домой к своим семьям.

Мы также поговорили с родителями детей, понимая и разделяя их обеспокоенность.

Была проведена встреча с руководителями здравоохранения, СЭС, образования, прокуратуры и других сфер по поводу сложившейся ситуации, на которой был обсуждён ход расследования.

В настоящее время разбирательство продолжается, процесс находится под нашим личным контролем. Также прокуратурой Намангана возбуждено уголовное дело, оно передано в Генеральную прокуратуру Республики Узбекистан.

Дальнейшая информация будет сообщена дополнительно.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️
#Гриппдан_сақланинг

Ҳомиладор аёлларда гриппнинг қандай салбий оқибатлари кузатилиши мумкин?

Бу касалликни юқтирган ҳомиладорлар қандай таомланиши зарур?

Бўлажак оналар гриппга чалинмаслиги учун қандай тавсияларга амал қилишлари лозим?

🔴 Ушбу саволларга гинеколог-шифокор Гулноза Жўраева жавоб беради.

🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Якунланган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим хабарлар дайжести

📊 Кўз микрохирургияси марказида бир йилда 16 мингта офтальмологик операция ўтказилди

➡️ Гулистонда ота ўғлига, Зарафшонда ука ўз акасига бир буйрагини берди

📈 Йил бошидан бери 1727 та тиббиёт объектига 19 581 кВт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилди

🔬 Гемотопоэтик суяк кўмиги ўзак ҳужайралари трансплантациясига муҳтож болалар давлат ҳисобидан даволанади

🔍 Понсети усули: Туғма маймоқликдан осон ва асоратсиз халос бўлиш мумкин

➡️ Ўзбек эндокринологлари халқаро ўқув курсларида муваффақиятли иштирок этди

🚑 “Тез ёрдам”нинг 4 та ҳудудий филиалига яна 100 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилди

📝 Франциялик ҳамкорлар билан юртимизда тиббиётни ривожлантириш бўйича 10 дан ортиқ меморандум ва шартномалар имзоланди

🟢 Халқаро терапевтлар анжуманида ички касалликларнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

🔴 Вазир БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессияси доирасидаги юқори даражадаги мажлисда маъруза қилди

✔️ Америкалик шифокорлар 22 нафар болада мураккаб кардиожарроҳлик операцияларини ўтказди

📌 Клиник ординатурага номзодларнинг тест синови харажатлари тегишли тиббий муассаса томонидан қопланади

➡️ Бемор умрини 25 йилга узайтирувчи аорта протези яратилди

Куз мавсумида аллергик касалликлар кучайишига қандай омиллар таъсир қилади?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍
@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
❗️Япон олимлари қандли диабетни даволашнинг янги усулини топди

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, ҳозир дунёда 500 миллиондан зиёд киши қандли диабет касаллигидан азият чекмоқда. Хавотирли жиҳати, 2050 бориб, бу кўрсаткич 1,5 миллиард нафарга етиши мумкин.

➡️ Шу боис ҳозир ушбу хасталикнинг самарали давосини топишга катта куч ва ресурслар сафарбар этилмоқда.

📖 Бундай тадқиқотлардан навбатдагиси япон олимларига тегишли бўлди. Унинг натижаларига доир ҳисобот яқинда “Nature” илмий нашрида чоп этилди.

🧪 Қандли диабетнинг 2-турини даволашга қаратилган мазкур изланишларда ичак микрофлораси ва унда яшовчи бактериялар ҳақида сўз боради.

🔬 Тадқиқот давомида 300 нафар инсоннинг ичак тизимидан олинган бактериялар текширилди. Маълум бўлишича, организмдаги инсулинга нисбатан юқори қаршилик ичакда моносахаридлар кўплиги билан изоҳланади.

🔍 Навбатдаги босқичда микрофлорадан олинган микроорганизмлар таркиби ҳамда ахлатдаги углеводлар даражаси ўрганилди. Аниқланишича, инсулинга чидамлилиги юқори бўлган одамларнинг ичак флораси Lachnospiraceae бактерияларига бой.

📌 Bacteroidales гуруҳига кирувчи бактериялар устунлик қилувчи ичак микрофлорасида эса инсулин қаршилиги ва моносахаридлар даражаси пасаяди.

🕯 Мазкур тадқиқот натижасида топилган янги муолажа усули ҳозирча лаборатория шароитида, жониворларда синовдан ўтказилди.

‼️ Япон олимлари энди бу жараёнга қандли диабетдан азият чекаётган беморларни кўнгилли сифатида жалб қилишни режалаштирмоқда. Унинг натижаларига кўра, якуний хулосалар эълон қилинади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

➡️ Ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда кўкйўтал касаллиги авж олгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси ўринбосари Нурмат Атабеков мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизматига қуйидагиларни маълум қилди:

🟢 — Кўкйўтал — ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган ўта юқумли хасталик бўлиб, қўзғатувчиси Bordetella pertussis бактерияси ҳисобланади, — дейди мутахассис. — Унга чалинган беморларда ўткир респиратор вирусли инфекциялар аломатлари, шунингдек, кучли йўтал хуружлари ва қусиш кузатилади.

🔴 Бу касаллик асосан ёш болалар ва ўсмирларда аниқланади, лекин катта ёшли одамларда ҳам учраши мумкин.

💉 Ўзбекистонда миллий эмлаш календарига асосан, чақалоқлар 2, 3 ва 4 ойлигида 3 маротаба пентавалент вакцина билан (кўкйўтал, дифтерия, қоқшол, гепатит В ва ХИБ инфекцияларга қарши) эмланади. Бир йилдан сўнг, яъни 16 ойлик даврида АКДС-4 билан қайта ревакцинация қилинади.

📊 Жорий йилнинг ўтган даврида мамлакатимиз бўйича жами 2 миллионга яқин бола ушбу хасталикка қарши вакцина қабул қилган. Хусусан, январь-август ойлари давомида пента-1 билан эмланиши керак бўлган болаларнинг 97,6 фоизи, пента-2 билан 98,5 фоизи, пента-3 билан эса 98,5 фоизи эмланган.

📈 Бундан ташқари, 16 ойлик ўғил-қизларнинг 98,9 фоизи ревакцинация босқичида қайта эмланган.

➡️ Айтиш жоизки, кўкйўтал мавсумий характерга эга бўлиб, куз-қиш даврида кўпроқ қайд этилиши мумкин ва аксарият ҳолларда эмланмаганлар (тиббий чеклов ва рад этиш), тўлиқ эмлаш курсини олмаганлар ҳамда баъзи ҳолларда эмлашдан кейин иммунитет шаклланмаган (сероманфий) болаларда кузатилади.

📌 Қисқа қилиб айтганда, эмланмаган ўғил-қизлар ўртасида касаллик тарқалиш хавфи сақланиб қолади. Шу боис кўкйўтал кам миқдорда бўлса-да, аҳоли ўртасида қайд этиб турилиши табиий ҳол.

🔬 Чунки ушбу хасталикни фақат жамоавий иммунитет ҳосил қилиш орқали енгиш мумкин. Бунинг учун Миллий эмлаш календарига мувофиқ, ёш болалар эмланиши зарур.

‼️ Ҳозир юртимизда бу борадаги эпидемиологик вазият барқарор ва хавотирланишга асос йўқлигини, шунингдек ушбу касаллик ҳеч қандай асоратларсиз даволаниб кетишини маълум қиламиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Нурмат Атабеков: Эпидемиологическая ситуация по заболеваемости коклюшем стабильна

➡️ В социальных сетях распространяются сообщения о вспышках коклюша в нашей стране.

Заместитель председателя Комитета санитарно-эпидемиологического благополучия и общественного здоровья Нурмат Атабеков сообщил Пресс-службе Минздрава по этому поводу следующее:

🗣 — Коклюш — это острое инфекционное заболевание, которое передается воздушно-капельным путем, — говорит специалист. — Его возбудителем является бактерия Bordetella pertussis. — У больных коклюшем могут наблюдаться симптомы ОРВИ, а также сильный приступообразный кашель и рвота.

🔴 Данное заболевание встречается в основном у детей и подростков, но может быть выявлен и у взрослых.

💉 Согласно национальному календарю профилактических прививок в Узбекистане младенцы получают пентавалентную вакцину (против коклюша, дифтерии, столбняка, гепатита V и ХИБ-инфекции) три раза — в возрасте 2, 3 и 4 месяцев. А через год, то есть в 16-месячном возрасте повторно прививаются вакциной АКДС-4.

📊 Так, за истекший период текущего года по всей стране вакцину против этого заболевания получили около 2 миллионов детей. В частности, за январь-август были привиты 97,6 процента детей, которые должны были получить вакцину «Пента-1», 98,5 процента детей, которые должны были получить вакцину «Пента-2» и 98,5 процента детей, которые должны были получить вакцину «Пента-3».

📈 Кроме того, ревакцинацию прошли 98,9 процентов мальчиков и девочек в возрасте 16 месяцев.

➡️ Стоит отметить, что коклюш имеет сезонный характер и чаще всего может встречаться в осенне-зимний период. В большинстве случаев он наблюдается у непривитых детей (из-за медицинских отводов или отказа от вакцинации) и у не прошедших полный курс вакцинации. В отдельных случаях коклюшем могут заболеть дети, у которых после вакцинации не выработался иммунитет (серонегативный).

📌 Соответственно, риск распространения этого заболевания среди непривитых детей сохраняется. Таким образом, коклюш, хоть и в небольших количествах, может выявляться среди населения и это вполне нормально.

🔬 Потому что можно полностью устранить эту болезнь можно только сформировав коллективный иммунитет. Для этого необходимо, чтобы дети проходили полную вакцинацию согласно национальному календарю профилактических прививок.

‼️ Сообщаем, что в настоящее время эпидемиологическая ситуация в нашей стране по заболеваемости коклюшем характеризуется как стабильная и повода для беспокойства нет, особенно учитывая тот факт, что, данное заболевание излечивается без каких-либо осложнений.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ССВ: Тиббиёт ходимларига малака тоифаси беришнинг шаффоф тизими жорий этилди

Президентимизнинг 2023 йил 20 июндаги тегишли қарорига мувофиқ янги ташкил этилган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш марказига малака тоифалари беришда замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш вазифаси юклатилган эди.

Мазкур топшириққа кўра, малака тоифаси беришда ҳужжат топшириш ва аттестациядан ўтказишнинг мутлақо янги шаффоф ва адолатли тизими яратилди.

Унга кўра, 2023 йил 11 сентябрдан бошлаб Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази томонидан малака тоифаси бериш бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ҳужжатларини фақат электрон шаклда tibtoifa.ssv.uz ахборот тизими орқали қабул қилиш бошланди.

Янги тизим асосида онлайн тартибдаги малака тоифаси бериш бўйича дастлабки аттестацияларни жорий йил 16 сентябрдан бошлаб ўтказиш йўлга қўйилди.

Оғзаки имтиҳонлар (суҳбат) онлайн шаклда махсус дастур орқали Тошкент шаҳри ва вилояти учун Марказ биносида зарур қурилмалар билан жиҳозланган хоналарда, Қорақалпоғистон ва вилоятлардаги мутахассислар учун муассасанинг ҳудудлардаги ана шундай хоналарида ўтказилмоқда.

Бунда имтиҳонларнинг онлайн суҳбат босқичи учун бериладиган билет саволлари “Random” (инсон омили минималлашган, компьютер технологияси ёрдамида тасодифий савол танлаш) дастури орқали танланади.

Билетлар 5 та саволдан иборат бўлиб, уларга жавоб бериш учун кўпи билан 15 дақиқа вақт ажратилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади. Имтиҳон якунида ушбу дастур умумий балларнинг ўртача қийматини ҳисоблаб, ўша заҳоти эълон қилади.

Аттестация жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади.

Мазкур тизимнинг яна бир афзаллиги шундаки, эндиликда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси олишда ҳужжат топшириш ҳамда аттестациядан ўтиш учун ортиқча вақт ва маблағ сарфлаб пойтахтга келишига бутунлай барҳам берилди.

Энг муҳими, эндиликда назарий билими, амалий кўникмалари ва касбий маҳоратини мунтазам ошириб борган тиббиёт ходимларигина малака тоифасини бериш бўйича имтиҳонлардан ўта олади.

Бу эса тизимни етук ва чуқур билимга эга, халқаро рақобатбардош кадрлар билан бойитиш имконини беради. Зеро, бу — аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатишни янги босқичга олиб чиқишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram