Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.32K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️ Абитуриентлар учун мандат эълон қилинди

2023–2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

📌 Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.

1️⃣  my.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.

2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали:

Бунда сайтнинг Bakalavr-2023 бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.

3️⃣ СМС хабарнома хизмати орқали:

5100 рақамига
абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).

4️⃣ Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда):

👉
@e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot

5️⃣ QR-код орқали:

Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

6️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали:

Тест натижалари қайдномаси ОТМга тақдим этилади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Тест имтиҳонлари натижаларидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди

Аризани my.uzbmb.uz сайти орқали (абитуриентнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда 31 августга қадар (10 кун) топшириш мумкин.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Ариза берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома юборилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билимни баҳолаш агентлигига бориши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2023 йил 24 августдан бошланади.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Болалардаги тошмалар қандай касаллик белгиси бўлиши мумкин?

⛅️ Олдимизда куз. Ҳадемай салқин кунлар бошланади. Демак, мавсумий аллергик хасталиклар авж оладиган давр яқин. Шулардан бири — чақалоқлар, болалар ва ўсмирлар ўртасида кўп учрайдиган атопик дерматит.

Хўш, бу касаллик ҳақида мутахассис нима дейди?


Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:


📊 — Дунё бўйича ҳар тўрт боладан бири атопик дерматитдан азият чекади. Чақалоқларда пайдо бўладиган тери тошмаларининг 85 фоизгача қисми айнан ушбу касаллик аломати. Бундан ташқари, қизларда ушбу дард ўғил болаларга қараганда 1,5 баробар кўпроқ қайд этилиши аниқланган.

🔬 Халқ орасида "тери астмаси" деб аталадиган мазкур хасталик наслий характерга эга бўлиб, ота ёки онада атопия, аллергик касаллик борлиги қайд этилади. Тананинг турли қисмларида тошма ва қизариш билан кечадиган яллиғланиш ўчоқлари юзага келиши атопик дерматитга хос.

👶 Жажжи беморларда бу касаллик одатда 2-3 ойлигидан ривожланади ва 3-4 йил ичида йўқолиб кетади. Баъзи ҳолларда эса тошмалар умр бўйи сақланиб қолиши ҳам мумкин.

❗️Атопик дерматит тери касаллиги эмас, балки бола ички организми фаолиятидаги бузилишлар белгисидир.

‼️Кичкинтойларда бу хасталик келиб чиқишининг асосий сабаби озиқ-овқат аллергияси билан боғлиқ. Бундан ташқари, нафас йўллари орқали танага кирган аллергенлар ҳам тошмаларни пайдо қилади.

🩺 Қичишиш — касалликнинг асосий белгиси. У уйқуга ва бемор боланинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатиб, асабийлик ҳамда жиззакиликни келтириб чиқаради.

🔎 Тошмалар касаллик даражасига қараб турли кўринишда бўлиши мумкин. Ўткир босқичда улар ёрқин қизил рангга кириб, яллиғланиш жойига қон тўпланиши туфайли майда шишлар ҳосил бўлади.

Хасталикнинг енгил ва ўрта босқичларида эса тошмалар оч қизғиш тусда намоён бўлади. Улар қуруқ бўлиши ҳисобига тез тўкилиб тушади. Тошмаларнинг кўпайиши эса аксарият ҳолларда терининг кийимга ишқаланиши оқибатида юз беради.

📌 Бундай яра-чақалар чақалоқларда асосан бош, бўйин ва кўкрак соҳаларида, болалар ва ўсмирларда эса тирсак ва тизза орқасида ҳамда бошқа тана аъзоларида кўп учрайди.

👫 Ёш болалардаги атопик дерматит, одатда, бир қатор аллергик касалликлар, шу жумладан, озиқ-овқат сезгирлиги, ринит ва астманинг илк аломати сифатида намоён бўлиши мумкин.

📈 Тошмалар совуқ кунларда кўпайиб, иссиқ мавсум бошланиши билан сезиларли даражада камайиши кузатилади.

👨‍👩‍👦‍👦 Атопик дерматит насл сурувчи хасталик эканлиги ўз исботини топган. Илмий хулосаларга кўра, агар ота ёки она худди шундай патологиядан азият чекса, унинг болада намоён бўлиш эҳтимоли 30-40 фоизга тенг. Агар хасталик ота-онанинг ҳар иккисида ҳам бўлса, хавф кўрсаткичи 70-75 фоизга ошади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Реанимация ва анестезиология ҳамда жарроҳлик йўналишлари бўйича 20 нафар ўзбекистонлик ҳамшира Туркияда малака ошириб қайтди.

🏥 Самарқанд, Андижон, Навоий, Сирдарё ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги тиббиёт муассасаларида фаолият олиб бораётган ушбу мутахассислар сафар давомида Aнқарадаги Билкент шаҳар шифохонасида бўлиб, у ердаги даволаш жараёнлари билан яқиндан танишди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди

🚆 Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

🏢 Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрдан юқоридаги 31 та олий таълим муассасаси (расмда) талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Хусусан, мазкур тартибга кўра:
📌 Тошкент фармацевтика институтида соат 9:30да;
📌Тошкент тиббиёт академиясида соат соат 8:00да;
📌Тошкент давлат стоматология институтида соат соат 8:00да
дарслар бошланиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Самарқанд шаҳридаги "Silk Road by Minyoun" меҳмонхонасида нуфузли халқаро тадбир бошланади.

Бу ерда ЖССТ Европа минтақавий бюроси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарлари саммити ўтказилади.

Унда Марказий Осиё давлатлари ва Польша соғлиқни сақлаш вазирликлари масъуллари, халқаро донорлар, ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари раҳбарлари ҳамда экспертлар иштирок этиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарлари саммити
бошланди.

Маълумки, жорий йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мазкур нуфузли халқаро тадбирга тайёргарлик кўриш доирасида ўтказилаётган ушбу саммитдан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш дастурларининг амалга оширилиши юзасидан ўзаро фикр алмашиш, минтақада ушбу муаммони ҳал этиш учун аниқ ҳаракат ва мажбуриятларни белгилашдан иборат.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

Тадбирда Ўзбекистонда сил касаллигига қарши курашишга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ хорижий ҳамкорлар “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони ва ташаккурномалар билан тақдирланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар саломатлиги ойлиги" доирасидаги тадбирларда ёши улуғ отахону онахонлар малакали шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

🔬 Хусусан, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ташкил этилаётган ушбу акция давомида нуронийларга кардиолог, уролог, невропатолог, эндокринолог, ЛОР ва терапевт каби мутахассислар томонидан саломатликларини тиклашга доир зарур тавсиялар бериляпти.

📹 "O‘zbekiston 24" телеканали орқали эфирга узатилган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Гўдакни қачон она сутидан ажратиш мумкин?

📌 Она сути — гўдакнинг соғлом улғайишида бебаҳо озуқа. Унинг таркибида чақалоқларни юқумли хасталиклардан ҳимояловчи иммун таначалар, ҳазм жараёнини яхшиловчи ферментлар ҳамда бошқа кўплаб фойдали элементлар мавжуд.

🤱🏻Аммо барибир эртами-кеч эмизикли аёллар болакайни она сутидан ажаратиш билан тўқнаш келади. Баъзи кичкинтойлар бу даврдан осон ўтсалар, айримларда эса ўрганган одатидан воз кечиш бироз қийин кечади.

Хўш, бу вазиятда оналар қандай йўл тутишлари лозим?

🖇 Ушбу саволга Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Наталья Нодирхонова жавоб берди.

🏢 — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра, болани 6 ойгача кўкрак сути билан парваришлаш шарт, — дейди мутахассис. — Агар гўдак 2 ёшгача эмизилса, у турли касалликлардан ҳимояланади.

🩸Бундай болаларнинг жисмоний ва ақлий салоҳияти яхши ривожланади. Шу билан бирга, иммунитети мустаҳкам бўлиб, уларнинг қандли диабет, лейкоз, меъда фаолияти билан боғлиқ турли хил касалликларга чалиниш хавфи нисбатан камаяди.

👶 Афсуски, баъзи аёллар 1 ёшдан ўтгандан кейин болани эмизиш бефойда деб ўйлайди. Ваҳоланки, айнан 1 ва 2 ёш оралиғида кичкинтой организми учун она сути жуда зарур. Шу сабабдан ҳар доим уларга бу пайтда ўз фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириши лозимлигини уқтирамиз.

Кичкинтойни кўкракдан ажратиш она ва боланинг ўзаро муносабатларидаги муҳим босқич. Шу боис масалага анча эҳтиёткор ёндашиш лозим.

🍲 Мисол учун, унга қўшимча овқат беришни 6-8 ойликдан бошлаб, бу вақтда эмизишлар сонини аста-секин камайтириб бориш, бунинг ўрнига эса оз-оздан қўшимча овқат бериб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу эса гўдакни она сутидан ажралишини осонлаштиради.

📍Шу билан бирга, кичкинтойнинг эътиборини бошқа нарсаларга жалб қилиш, у билан кўпроқ жисмоний ва психологик алоқада бўлиш зарур. Кўпи билан икки хафта мобайнида сутдан чиқаришга эришиш мумкин.
Гўдак инжиқланиб, эмишни истаса, унга тайёр бўтқа, нимтатир ширин чой ёки мевали шарбатлар бериш тавсия қилинади.

‼️ Кўпчилик оналар дилбандини яқин қариндошиникига бериб, уни эмизишдан чиқармоқчи бўлади. Бироқ бу уначалик тўғри усул эмас. Аксинча, дилбандининг ёнида бўлиб, кичкинтой ҳаётидаги бу ўзгаришни у билан бирга қарши олиш фарзанднинг келажак ҳаёти учун муҳим.

❇️ Энг яхши муддат болани куз ва баҳор фаслида кўрак сутидан ажратиш мумкин. Ёзда эса она сути болкайни турли хил меъда инфекцияларидан ҳимоялайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
#Онлайн

Ашина Халакдина,
ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари:

"Хабарингиз бор, шу йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг туберкулёзга қарши кураш бўйича юқори даражадаги мажлиси ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу нуфузли йиғилиш ва унга тайёргарлик кўриш доирасидаги тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистоннинг ҳиссаси беқиёсдир.

Мамлакатингиз сўнгги йилларда туберкулёзга қарши курашиш борасида улкан ютуқларга эришганини эътироф этиш лозим. Ўйлайманки, яқин келажакда Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари сил касаллигига қарши курашиш бўйича етакчи сифатида ўз тажрибаси билан дунёнинг бошқа мамлакатларини бу борада муваффақият сари етаклайди.
"

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Панкреатитдан ўз вақтида даволанмаслик қандли диабетни келтириб чиқарадими?

🌐 Сўнгги йилларда дунё аҳолиси ўртасида овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ хасталиклар кенг тарқалмоқда. Айниқса, улар орасида панкреатит – ошқозон ости безининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши етакчи ўринни эгаллайди.

Хўш, ушбу касалликнинг келиб чиқишига қандай омиллар сабаб бўлади?

📍Мазкур саволга тиббиёт фанлари доктори Феруза Хамрабаева жавоб берди.

🔬 — Ошқозон ости бези овқат ҳазм қилиш тизимининг муҳим органи бўлиб, озуқа моддаларининг сўрилиши учун зарур, — дейди мутахассис. — Ушбу аъзо ўзидан ичакдаги оқсиллар, ёғлар ва мураккаб углеводларни парчалайдиган ферментларни ажратади. Шу билан бирга, унинг яна бир функцияси – организмдаги глюкозани сақлаш ва уни тартибга солиш учун инсулин гормонини ишлаб чиқаради.

Панкреатит – ошқозон ости безининг яллиғланиши бўлиб, ушбу аъзонинг дисфункцияси туфайли овқат ҳазм қилиш ферментлари муддатидан олдин фаоллашганда ва орган тўқималарига зарар етказганда ривожланади.

▶️ Касалликнинг ўткир шаклида тўқималарнинг “ўзини ўзи ҳазм қилиш” механизми ишга тушади. Сурункали яллиғланиш оқибатида ҳазм қилувчи ферментлар етишмовчилиги юзага келади. Ферментлар ўрнини ошқозоности бези ҳужайраларининг эгаллаши эса унинг ташқи секретор функциясини бузиш билан бирга, гормонлар ишлаб чиқиш вазифасини ҳам ўзгартириб юборади.

🍔🌮 Хасталикнинг келиб чиқишига кўпинча нотўғри овқатланиш сабаб бўлади. Шунингдек, ўт қопи ва ўт йўллари ҳамда ўн икки бармоқли ичак касалликлари, без йўлларининг тошлар ёки ўсмалар билан беркилиб қолиши, генетик мойиллик, гормонал ўзгаришлар, баъзи дориларни қабул қилиш, спиртли ичимликлар, стресс ва инфекцион касалликларнинг бир қанча турлари ҳам асосий омиллардан.

📌 Панкреатитга чалинган инсонда кўнгил айниши, қайт қилиш, ўнг қовурға ва қориннинг пастки қисмида оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши, диарея ва тери сарғайиши кузатилади. Қорин девори ва кўричакни эслатувчи қориннинг ўнг томонида ўткир оғриқ, вазн йўқотиш, елка кураги ёки кўкрак орқасига тарқаладиган оғриқ, қорин дам бўлиши, умумий заифлик, бош айланиши ҳам касаллик белгиларидир. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, қандли диабетга сабаб бўлиши мумкин.

‼️Хасталикни даволаш шифокор томонидан унинг даражасига, ҳамроҳ касалликлар борлигига ва беморнинг умумий аҳволига қараб белгиланади. Агар панкреатит белгилари 2-4 кун давомида безовта қилса, албатта, гастроентеролог-шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
В кардиоцентре Наманганской области установили оборудование австрийской компании

В Наманганском областном филиале Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра кардиологии состоялась церемония ввода в эксплуатацию медицинского оборудования, привезенного и установленного австрийской компанией «AME International».

В мероприятии участвовали хоким области Шавкатжон Абдураззаков, представители общественности, специалисты отрасли и ветераны медицины региона.

- Кардиологический центр стремительно развивается, на его примере наглядно видна эффективность проектов, реализуемых с зарубежными партнерами, - подчеркнул глава региона. Только в этом году за счет местного бюджета в этом центре проведены строительно-ремонтные работы на 5,2 млрд сумов. Сейчас установлена большая часть медицинского оборудования на 8,89 млн евро, привезенная в центр австрийской компанией «AME International». Уже в конце сентября можно будет перейти на полное использование 350 аппаратов 65 типов. Все они считаются новейшими моделями в мире.

Первоначально в центре выполняли 18 видов кардиохирургических операций, но в затем число видов хирургических вмешательств возросло до 65. После установки нового оборудования было добавлено еще 20 типов операций.

Огромные изменения в кардиоцентре также открывают возможности для развития медицинского туризма. Ведь наши врачи прошли обучение у всемирно известных ученых, переняли их мастерство.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Атопик дерматит: Касалликни ўзбошимчалик билан даволаш оғир асоратларни келтириб чиқаради

(Давоми).

Илмира Разикова,
Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология маркази директори:


🩺 — Атопик дерматитни самарали даволаш учун, аввало, аниқ ташхис зарур. Аммо баъзи ота-оналар фарзандларидаги бу касаллик белгиларига ўз вақтида жиддий эътибор қаратишмайди.

💊 Қолаверса, ўзбошимчалик билан, шифокор тавсиясисиз турли дори-дармонларни қўллаш ҳолатлари ҳам, афсуски, учраб туради.

🔬 Яна бир оғриқли муаммо тиббий амалиётда атопик дерматитга баъзан нотўғри ташхис қўйилишидир. Бундай вазиятда қўлланиладиган тиббий муолажалар оғир асоратларни келтириб чиқариши маълум. Оқибатда бемор тезроқ соғайиш ўрнига, аҳволи янада оғирлашиб, ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

🥗 Атопик дерматит муолажасида дори-дармон терапиясининг ўзи етарли эмас. Аввало, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилиш лозим. Овқатланиш рациони ва тери парвариши ҳам бу жараёнда катта аҳамият касб этади.

💉 Муолажа схемаси тошмаларни камайтириш, бактериал асоратларнинг олдини олиш, аллергенларга юқори сезувчанликни заифлаштиришга қаратилган.

💊 Бунинг учун шифокор тавсияси асосида антигистаминлар, яллиғланишга қарши ва антибактериал препаратлар, седативлар, витамин ҳамда минерал комплекслар, аллергияга қарши компонентлар қўлланилиши мумкин.

🍜 Қолаверса, касалликни даволашда парҳез терапияси ҳал қилувчи ўрин тутади. Бола таомномасидан аллергия қўзғатувчи маҳсулотларни чиқариш беморнинг тезроқ соғайишига хизмат қилади.

🧫 Ўз навбатида, атопик дерматитни даволашда интенсив намловчи ёки енгил қуритувчи таъсирга эга турли крем ва малҳамлардан ҳам фаол фойдаланилади.

🌡 Бу касаллик муолажасида ота-оналарнинг ёрдами ҳам катта роль ўйнайди. Масалан, бемор хонасида намлик даражаси камида 50 фоиз бўлиши, ҳарорат эса +22 даражадан ошмаслиги лозим.

📌 Кичкинтойлар териси парваришида косметик воситалардан минимал миқдорда фойдаланиш тавсия этилади. Чунки улар танада қичишиш белгиларини кучайтириб, терининг қуруқлашиши ёки аксинча меъёридан кўп намланишига сабаб бўлади.

❗️Aтопик дерматитдан азият чекадиганлар териси ташқи таъсирларга жуда сезгирдир. Бундай кичкинтойларга тез-тез чўмилиш ва кўп вақт сув ичида бўлиш тавсия этилмайди.

🧼 🚫 Ювинаётганда махсус юмшатувчи ва намлантирувчи воситалардан фойдаланиш керак, мочалка ишлатиш мумкин эмас.

👕 Иложи борича, тоза пахтадан тайёрланган кийимлар кийиш зарур. Юнгли, синтетик ва қаттиқ толали матолардан эса сақланиш лозим.

🚫 Шунингдек, атопик дерматити бор беморлар хонадонида чанг тўплайдиган буюм ва жиҳозлар сақланмаслиги муҳим. Кийимлар ёпиқ жойда туриши ва доимий тарзда чангюткичдан фойдаланиш керак.

‼️ Айни пайтда Республика илмий ихтисослаштирилган аллергология марказида ушбу касалликни аниқлаш ва даволашнинг замонавий усуллари қўлланилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Самарқанд шаҳридаги "Silk Road by Minyoun" меҳмонхонасида Марказий Осиё мамлакатлари туберкулёзга қарши курашиш миллий дастурлари раҳбарларининг саммити бўлиб ўтди.

🏢 ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда юртимизда сил касаллигига қарши курашиш борасида эришилган ютуқлар, бу борада олиб бориладиган минтақавий ҳаракатлар режаси ҳақида сўз юритилди.

📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу саммит тафсилотлари ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Травматология ва ортопедия соҳасидаги илғор даволаш усуллари ҳудудларда ҳам жорий этиляпти

🔬 Ихтисослашган тиббий хизмат халққа янада яқинлашмоқда. Бир пайтлар илғор хорижий мамлакатлар, кейинчалик асосан пойтахтда бажарилган юқори технологик операциялар, инновацион диагностика усуллари эндиликда ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этиляпти.

🏥 Хусусан, ўтган қисқа даврда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази фаолиятида ҳам катта янгиланишлар юз берди.

🔎 Муассасада янги бўлимлар ташкил этилди. Вилоятларда сон суягининг туғма чиқиши, оёқлар деформациялари, суяк синишлари каби патологияларни эрта аниқлаш ва даволаш сифати юқори босқичга кўтарилди.

📉 Натижада олис ва чекка ҳудудлардан узоқ йўл босиб пойтахтга келувчи беморлар мурожаатлари сони камайди.

👫 Ўз навбатида, болалар ортопедияси ва болалар травматологияси бўлимлари бирлаштирилиши кичик ёшли беморлар саломатлигини тиклашда қўшимча қулайликлар яратди.

🩺 Шу билан бирга, Ўзбекистон тиббий амалиётида ноёб йўналиш — қўл ва оёқ панжаси хирургияси бўлими ташкил этилди. Елка бўғими жароҳатлари ва касалликларини даволашда артроскопик технологияларни татбиқ этиш мақсадида иккинчи артроскопия бўлими фаолияти йўлга қўйилгани соҳада яна бир муҳим қадам бўлди. 

♻️ Реабилитация — жаҳон тиббиётида энг кўламдор йўналиш. Юртимизда эса бу соҳа энди шакллантириляпти. Жумладан, марказда ҳам алоҳида реабилитация бўлими очилиши беморларнинг тезроқ ва асоратсиз соғлом ҳаётга қайтишини таъминламоқда.

📌 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан ўтказилган “Тиббиётдаги ислоҳотлар: янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” мавзусидаги давра суҳбатида шу каби ютуқлар эътироф этилди.

❗️Якунда ислоҳотлар самарадорлигини ошириш борасидаги устувор вазифалар белгилаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
CCВ: Самарқандда вазир бошчилигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳалари билан танишиш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлаштириш вазифаларини белгилаш мақсадида 24 август куни Самарқанд вилоятида бўлди.

Сафар давомида давлатимиз раҳбари вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда йил якунига қадар амалга оширилиши лозим бўлган асосий вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда жамиятнинг барча жабҳаларини ривожлантириш бўйича бир қатор аниқ вазифалар ўртага ташланди.

Президентимиз томонидан тиббиёт йўналишига доир белгилаб берилган муҳим топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ихтисослаштирилган марказлар, Cамарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, ҳудуддаги даволаш муассасалари вакиллари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги соҳаси ходимлари ҳамда шифокор ва ҳамширалар иштирок этди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган вазифалар атрофлича муҳокама этилиб, унинг мехнизмлари ва мазмун-моҳиятини масъулларга етказиш ва ҳар бир топшириқни тезкор равишда ижрога йўналтириш борасида сўз юритилди.

Хусусан, вилоят тиббиёт муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шифо масканларини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борада юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни ўз вақтида бартараф этиш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, айни пайтда Самарқанд вилоятида жами 402 та тиббиёт муассасаси аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шундан, 16 та шаҳар туман тиббиёт бирлашмаси, 29 та вилоят муассасаси, 66 та оилавий поликлиника ва 162 та оилавий шифокор пунктидан иборат.

Бугунгача вилоят тиббиёт муассасаларида жами 60 та генераторлар ўрнатилган. Улардан 20 таси аввалдан мавжуд бўлиб, 13 таси маҳаллий бюджед маблағлари ҳисобидан ва 27 таси вазирлик томонидан таъминланган. Улар учун заҳира ёқилғилари мавжуд.

Қолаверса, Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги тегишли қарори бўйича вилоятдаги 71 та муассасанинг қозонхоналари кўмир билан иситишга ўтказилиши лозим бўлиб, ҳозиргача 69 тасида бу ишлар бажарилган ва 2 тасида якуний босқичда. Шу билан бирга, ҳудуддаги даволаш-профилактика муассаларида жорий йил 192 та қуёш панеллари ўрнатилган.

Йиғилишда мавжуд ана шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, тиббиёт муассасаларида куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш, иссиқлик, газ тармоқлари ва қозонхоналарни тўғри ва оқилона ишлатиш, бу орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясида тиббиётни янги босқичга олиб чиқишни кўзда тутадиган асосий йўналишлар, хусусан, аҳолига бирламчи тиббий хизматларни янада яқинлаштириш, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ҳар бир инсоннинг ўз саломатлигига масъуллигини ошириш ва репродуктив саломатлик каби масалалар пастга тушган ҳолда муҳокама этилиб, бу бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️ССВ: Самарқанд вилоят Перинатал марказининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини атрофлича ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоят Перинатал марказида бўлди.

Вазир дастлаб ушбу муассасада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, беморлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди.

Учрашув давомида юртимизда репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, муддатидан аввал туғилган гўдаклар учун ихтисослаштирилган реанимацион ва интенсив хизматларни ташкил этиш, кам вазнли чақалоқларни парвариш ва реабилитация қилиш бўйича амалга оширилган ишлар эътироф этилиб, аҳолининг бу борадаги фикрлари тингланди.

Таъкидлаш лозимки, 250 ўрнига мўлжалланган Самарқанд вилоят Перинатал маркази 2022 йил капитал таъмирдан чиқарилиб, муассасада гинекология, ҳомиладорлар патологияси, ҳомиладорликда юқумли касалликлар ва чақалоқлар патологияси каби бўлимлар ташкил этилди.

Шунингдек, ҳомиладор аёлларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ушбу шифо маскани ва вилоят туғуруқ мажмуалари қошида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг акушерлик ва гинекология кафедралари ва ҳомиладор ҳамда туғувчи аёллар учун “Оналар мактаби” фаолияти йўлга қўйилди.

Марказнинг лаборатория бўлими замонавий клиник-ташхислаш жиҳозлари ва реактивлар билан таъминланиб, айни пайтда бу ерда 39 турдаги биохимик, 20 турдаги гематологик, 12 турдаги ИФА (иммуноферемент анализатор-Stat Faks 303) каби лаборатор таҳлиллар ўтказилмоқда.

Шунингдек, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш учун муассаса 11 млрд сўм маблағ эвазига 14 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган.

Вазирлик масъуллари ўрганиш давомида муассасанинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, шифо масканини иссиқлик ҳамда электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш борасида амалга оширилган ишларни атрофлича кўздан кечирди.

Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича муаммо ва таклифлар тингланиб, бу бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди ва мавсумни талофатсиз ўтказиш юзасидан масъулларга зарур тавсиялар берилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️CCВ: Вазирлик томонидан туман тиббиёт бирлашмаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазири бошчилигидаги вазирлик масъуллари Самарқанд вилоятида бўлиб турибди.

🏢 Ташриф давомида вазирлик жамоаси Булунғур туманида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати билан танишди.

🏥 Булунғур туман тиббиёт бирлашмаси таркибида туман марказий шифохонаси, 50 ўринли туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази, 250 қатновга мўлжалланган туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси, 3 та оилавий поликлиника, 9 та оилавий шифокор пункти мавжуд.

🔬 Ўрганишлар давомида дастлаб туман тиббиёт бирлашмасининг моддий-техник базаси, зарур тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди.

💡 Шунингдек, муассасанинг электр-коммуникация таъминоти ўрганилиб, катта дизель ва кичик мобил генераториларнинг ҳолати, уларнинг ёнилғи билан таъминланиши ўрганилди.

🔥 Бундан ташқари, шифохонанинг табиий газда ишлайдиган қозонхоналарининг шай ҳолатда экани назоратга олиниб, кўмирда ишловчи қозонхоналарни ташкил этиш бўйича тезкор топшириқлар берилди.

☂️ Туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти билан танишиш чоғида биноларнинг томи ва ертўлалари ҳолатига ҳам алоҳида эътибор берилди.

🎚 Муассаса лифтларининг ишлаши қониқарли эмаслиги ҳисобга олиниб, вазирлик томонидан уларни янгилаш бўйича зарур маблағлар ажратиш масаласи ҳал этилди.

🔎 Қолаверса, ишчи гуруҳ томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича ҳар бир туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида ўрганишлар олиб борилиши таъкидланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram