❗️ССВ: Юртимизнинг барча ҳудудлари ноёб мобил маммография комплекслари билан таъминланди
Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам кўкрак бези саратони аёллар ўлими сабаблари орасида биринчи ўринда туради. У кўпинча 45-65 ёшда ривожлангани сабабли бу ёшдаги аёлларни ҳар 2 йилда бир марта маммографик текширувлардан ўтказиш учун мақсадли гуруҳлар шакллантирилган.
Рентген маммографияси кўкрак бези саратонини эрта босқичда аниқлашнинг асосий усули ҳисобланади. Шу пайтгача бу текширув билан юртимизнинг чекка ҳудудлари аҳолисини қамраб олиш муаммо эди.
— Президентимиз 2019 йил апрелда Бухоро вилоятига ташрифи чоғида берган топшириғи асосида ҳудудда маммографик скрининг дастлаб тажриба лойиҳа сифатида амалга оширила бошланди, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мирзағолиб Тиллашайхов. — Бунинг учун 13 та стационар ва 2 та кўчма маммография комплекслари жалб қилинди.
Натижада 130 минг нафардан ортиқ аёллар текширувдан ўтказилиб, кўкрак бези саратонининг 280 дан ортиқ янги ҳолатлари аниқланди, уларнинг 88 фоизи касалликнинг 1-2 босқичида эди.
Бухородаги пилот лойиҳанинг ижобий эффектини ҳисобга олиб, рентген маммографияси текширувларини юртимизнинг энг чекка минтақаларига етказиш учун ҳар бир ҳудудга биттадан, жами 13 та кўчма маммография комплекси тақдим этилди.
Аввалроқ Наманган, Нукус ва Самарқандда 3 стационар маммография хонаси фойдаланишга топширилганини ҳисобга олсак, скрининг хоналарининг умумий сони 31 тага етди. Уларнинг 15 таси мобил ва 16 таси стационар фаолият учун мўлжалланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram

2022 йилда ўзбек тиббиёт олимлари нималарни муҳокама қилди?
🚑 “Стоматология ҳафталиги”да 70 нафардан зиёд маҳаллий стоматологлар, дунёнинг қатор давлатларидан келган етакчи мутахассислар иштирок этди.
🚑 Хивада “Ўзбекистоннинг репродуктив салоҳияти: динамикаси, муаммолар ва саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусида репродуктив саломатлик соҳаси истиқболларига бағишланган халқаро анжуман иш бошлади.
🚑 Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда бачадон бўйни саратони скрининг дастурини амалга ошириш ишларини муҳокама қилди.
🚑 Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан Ўзбекистон офтальмологларининг II конгресси ўтказилди.
🚑 Наманганда “Шошилинч тиббий ёрдамни ташкил этишнинг долзарб муаммолари: Шошилинч тиббий ёрдамдаги инновациялар” мавзусида ХVII Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
🚑 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида “Метаболик синдром: профилактика, даволаш, реабилитация” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.
🚑 1000 нафардан ортиқ педиатрлар Ўзбекистонда болаларга тиббий хизмат кўрсатишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
🚑 Дерматовенеролог ва косметологларнинг навбатдаги съезди ўтказилди. Унда АҚШ, Россия, Буюк Британия, Германия, Испания, Туркия, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Эрон, Беларусь ва Марказий Осиё давлатларидан ҳам мутахассислар иштирок этди.
🚑 “Ўзбекистон фтизиатрияси асоси – профилактика, диагностика ва даволашдаги инновацияларнинг яратилиши ҳамда истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.
🚑 Ўзбекистон травматолог-ортопедларининг Х съезди ўтказилди.

Қадрли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!
Барчангизни кириб келаётган Янги — 2023 йил билан чин қалбимдан табриклайман!
Хаста дилларда умид ва ишонч уйғотиб, уларни соғлом ҳаётга қайтариш учун билим ва тажрибангиз, меҳр ва садоқатингизни бахшида этиб келаётган, Сиз, соҳа фидойиларини халқимиз ҳамиша юксак қадрлайди.
Тараққиётга фақат фидойилик ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган азиз шифокорлар бу борада ҳам доимгидек олдинги сафларда бўлишига ишонаман.
Биз ҳар бир юртдошимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга қаратилган самарали тизим яратишни мақсад қилганмиз. Бунда, албатта, қалби ҳам эгнидаги либосидек покиза тиббиёт ходимлари меҳнатига суянамиз.
Соат миллари Янги йил оқшомига тобора яқинлашаётган айни дамларда Сизларни қутлуғ айём билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака, кўтаринки кайфият тилайман.
Бахту иқболингиз зиёда бўлсин! Юзингиздан табассум аримасин! Доимо халқ ардоғида бўлинг!
Амрилло Иноятов,
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазири.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
—————
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram

Вазир Янги йил кечасида касб вазифасини бажараётган тиббиёт ходимлари фаолияти билан танишди
Бугун 31 декабрь ярим тунда Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бемор ва шифокорлар ҳолидан хабар олиш мақсадида пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида бўлди.
— Шифохоналардаги муаммоларни кабинетда ўтириб ҳал қилиб бўлмайди. Шунинг учун тизим масъулларини жойларга жўнатаяпмиз. Ҳар биримиз ҳақиқий вазиятни ўз кўзимиз билан кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб, қисқа муддатда пухта ечим топиш ҳаракатидамиз, — дейди вазир.
❗️Эслатиб ўтамиз, байрам ва дам олиш кунлари вазирлик тизимидаги 1049 та оилавий поликлиника, 1080 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика шифохоналари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритмоқда.

2022 йилда соғлиқни сақлаш тизимида юз берган муҳим янгиликлар
ДАЙЖЕСТИ
(Март)
🚑 Тиббиёт тарихида мутлақо янгича учрашув – Президентнинг шифокорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
❄️ Давлатимиз раҳбари шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб берди.
🎬 Очиқ мулоқотни оммавий ахборот воситаларининг 100 дан ортиқ вакили ёритиб борди.
🚑 Вазирлик ташаббуси билан “Қон топшир – ҳаёт инъом эт!” акциясига старт берилди.
🚑 Мамлакатимизга сил касаллигини саноқли соатлар ичида аниқлайдиган ноёб GeneXpert диагностика ускуналари келтирилди.
🚑 Киночилар уйида соғлиқни сақлаш тизими вакилларига бағишланган “Аёл қалби” бадиий фильмининг махсус намойиши бўлиб ўтди.
🚑 Президент Шавкат Мирзиёев раислигида соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотда белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Мобил маммография комплекслари қандай ишлайди?
Мирзағолиб Тиллашайхов,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
— Мобил маммография автомобилларига ҳаракатланиш жойи ва тезлигини кузатиш учун JPS-трекерлар ўрнатилган.
🧑🏻⚕️ Мобил маммография билан ишлайдиган барча шифокорлар, лаборантлар ва ҳайдовчилар рўйхати шакллантирилган ва улар ускуналарни ишлатиш бўйича махсус тренингда қатнашиб, кўникмаларини оширган.
♻️ Маммограммалар марказлаштирилган масофавий биринчи ва иккинчи ўқиш ахборот тизими орқали йўлга қўйилади:
1️⃣ Биринчи ўқиш ҳудудий филиаллар шифокорлари томонидан амалга оширилади. Бунинг учун филиалларнинг рентген бўлимига ўрнатиладиган махсус шифокор иш станциялари ташкил этилди.
2️⃣ Иккинчи ўқиш Онкология маркази шифокорлари томонидан бажарилади. Барча суратлар ушбу муассаса базасидаги марказий архивда сақланади.
☎️ Шунингдек, марказ базасида аҳолининг бу борадаги хабардорлигини ошириш мақсадида 1303 қисқа рақамли Саll-марказ ташкил этилди.
Ҳозир тасарруфимизда 15 та мобил маммография комплекси мавжуд. Улар ёрдамида кўкрак бези саратонини эрта аниқлаш учун тиббий текширувлар қамрови янада кенгаяди ва илк бор барча ҳудудлар маммография скрининги билан қамраб олинади.

Юртимизда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келди?
🎉 2023 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келди.
Уларнинг:
👦🏻 687 нафари ўғил,
👧🏻 625 нафари қиз.
🎁 Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди.
🎊 Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
🔹Қашқадарё вилояти (169 нафар),
🔹Наманган вилояти (137 нафар),
🔹Сурхондарё вилояти (133 нафар),
🔹Самарқанд вилояти (121 нафар) банд этди.
🎀 Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
🧸🧸 Эътиборлиси, туғилганларнинг 7 нафари эгизакдир.
🍼 Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
🧑🏻⚕️⏳ Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

🚑 Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида 2022 йил 1 сентябрдан хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан кафолатли тўлаб берадиган тизим яратилиши маълум қилинди.
🚑 РШТЁИМ Бухоро филиали ва Ҳиндистоннинг “JAYPEE” клиникаси ўртасида меморандум имзоланди.
🚑 Юртимизда бемор танаси 16 даражагача совутилиб, 12 соатлик мураккаб технологик операция ўтказилди.
🚑 Ўзбекистонда илк бор “биллур болалар”ни операция йўли билан даволаш йўлга қўйилди.
🚑 Президентимизнинг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Унга кўра:
❄️шароити оғир кексаларга жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилиши;
❄️оғир ташхисли касалликлари ҳамда ногиронлиги бўлган кексаларга дори воситаларининг 50 фоизигача бўлган суммаси компенсация қилиниши белгиланди.

ССВ: Ҳар йили 1,5 миллионга яқин аёлларни маммографик скринингдан ўтказиш режалаштирилган
Лола Алимхўжаева,
Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим мудири:
— “Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарорида мамлакатимиз бўйлаб 45-65 ёшдаги аёллар кўкрак бези саратони скринингидан ўтказилиши белгиланган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ушбу ёш тоифасидаги 3 миллионга яқин аёл истиқомат қилади.
♻️ Бу хасталикнинг тарқалиш кўрсаткичи ҳар 100 минг нафар аҳолига нисбатан 12 нафарни ташкил этади. 2021 йилда кўкрак бези саратони 4164 нафар опа-сингилларимизда бирламчи аниқланган бўлиб, 62 фоизида касалликнинг эрта — 1-2 босқичлари кузатилган.
♻️ Бу босқичларда 10 тадан 9 та ҳолатда хасталикдан халос бўлиш имкони бўлади.
🔬 Келажакда кенг кўламли скрининг тадбирлари ёрдамида ҳар йили 1,5 миллионга яқин аёлларни маммографик текширувдан ўтказиш режалаштирилган.
🚑 Бу борада мобил ва стационар маммография комплексларига таянамиз.

❗️ССВ: Янги йилнинг биринчи суткасида 2155 нафар чақалоқ дунёга келди
🚑 2018 йил худди шу куни 1961 нафар, 2019 йилда 1708 нафар, 2020 йилда 1974 нафар, 2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда эса 2316 чақалоқ туғилган эди.
2023 йил 1 январь куни дунёга келган гўдакларнинг:
👧🏻 1056 нафари қиз,
👦🏻 1099 нафари ўғил.
🧸🧸 Энг кўп чақалоқ Фарғона вилоятида (252 нафар) туғилди.
Шунингдек, кейинги ўринларда:
👶 Қашқадарё вилояти — 230,
👶 Наманган вилояти — 219,
👶 Сурхондарё вилояти — 213,
👶 Самарқанд вилояти — 213,
🤱 Андижон вилояти — 187,
🤱 Тошкент вилояти — 170,
🤱 Тошкент шаҳри — 154,
🤱 Бухоро вилояти — 126,
🤱 Қорақалпоғистон Р. — 105,
🤱 Жиззах вилояти — 102,
🤱 Хоразм вилояти — 76,
🤱 Навоий вилояти — 69,
🤱 Сирдарё вилояти — 39 нафар.
❗️Дунёга келган ушбу болалардан 20 нафарини икки ҳомилали эгизаклар (жами 40 нафар чақалоқ) ташкил қилди.

❗️ССВ: Хирургия марказида ташкил этилган 4 та замонавий лаборатория беморларга аниқ ташхис қўяди
Касалликни даволаш, энг аввало, тўғри ва тезкор ташхис қўйишни тақозо этади. Айниқса, жарроҳлик йўналишида бунинг аҳамияти юқори.
🏥 Айни пайтда академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази негизида
✅ экспериментал хирургия;
✅ илмий;
✅ патоморфология;
✅ орган ва тўқималарни трансплантация қилиш каби 4 та замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланган лабораториялар мавжуд. Мазкур бўлимлар фаолияти марказнинг илмий-амалий салоҳияти билан узвий боғлиқ.
🌡 Биргина, 2022 йилда фойдаланишга топширилган янги — патоморфологик бўлим беморларга биопсия шаклида аниқ ташхис қўювчи муҳим лаборатория ҳисобланади. Айни пайтда мазкур блокда кўплаб потоморфологик тиббий текширувлар ўтказилмоқда.
🔬 Айтиш керак, авваллари муассасада бундай замонавий тиббий хизмат бўлмаган. Шу сабабли шифохонага мурожаат қилган аксарият беморлар хусусий клиникаларда гистологик тиббий текширувлардан ўтиб келишга мажбур эди. Эндиликда эса бунга ҳожат йўқ.
📈 Марказда кунига 25-30 та жарроҳлик операцияси бажарилаётган бўлса, ҳар бир амалиётдан маълум макропрепарат олиниб, ушбу бўлимга юборилади. Мазкур блок беморларга патологик аномал вазиятларда биопсия шаклида энг сўнгги ва аниқ патоморфологик ташхис қўйиш ҳамда касаллик даражасини аниқлаш имконини беради.

(Апрель)
🚑 Мамлакатимизда илк бор Нукус шаҳрида давлат-хусусий шериклик асосидаги диализ маркази фойдаланишга топширилди.
🚑 Республика травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида туғма нуқсони бўлган уч ёшли қизалоқнинг умуртқа поғонасида ноёб жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
🚑 Президентимизнинг “Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар учун тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва дори воситаларини бепул етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
🚑 “Бирламчи тиббий-санитария ёрдамини аҳолига яқинлаштириш ва тиббий хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
🚑 Президентимизнинг “2022–2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
🚑 Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директорига саратон хизматларини стратегик ривожлантириш ва саратон касалликлари миллий регистрини яратиш бўйича 2 нафар хорижлик маслаҳатчи тайинланди.
🚑 Олий таълим муассасаларининг нуфузли халқаро рейтинги ҳисобланган “Times Higher Education” 2022 йил учун “Impaсt” рейтинги (THE Impact Rankings 2022) натижаларини эълон қилди.
❄️ 110 та давлатдан 1500 дан ортиқ олий таълим муассасалари иштирок этган рейтингда илк бор мамлакатимизнинг 30 та олий таълим муассасаси ўрин эгаллади. Уларнинг 7 таси тиббиёт ўқув юртларидир.
Халқаро рейтингда:
❄️ Тошкент тиббиёт академияси 52.8,
❄️ Тошкент педиатрия тиббиёт институти 49.4,
❄️ Самарқанд давлат тиббиёт университети 48.1,
❄️ Тошкент давлат стоматология институти 47.8,
❄️ Тошкент фармацевтика институти 44.1,
❄️ Андижон давлат тиббиёт институти ва Бухоро давлат тиббиёт институти 43.9 балл тўплади.
🚑 Президент раислигидa эҳтиёжманд аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
❄️Унда нуронийлар, пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва уларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни кенгайтиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгиланди.

🚑 Қашқадарёда юртимизнинг 150 нафардан ортиқ энг тажрибали шифокорлари иштирокида соғломлаштириш акцияси бошланди.
🚑 Самарқанд давлат тиббиёт институти Самарқанд давлат тиббиёт университетига айланди.
🚑 Президентимиз Олмазор туманидаги 102-сонли эшитиши заиф болалар учун мактаб-интернатда муассаса тарбияланувчилари ва педагоглари билан самимий суҳбатлашди.
🚑 Президент Соғлиқни сақлаш вазирига 1 ой муддатда барча туғyруқхоналарда эшитишни скрининг қилувчи жиҳозлар билан таъминлаш бўйича қарор лойиҳаси тайёрлашни топширди.
🚑 Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари марказлари сони 24 тага етди.
🚑 “Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.
❄️ Юртимизга келувчи чет эллик шифокорлар учун қатор имтиёзлар берилди.
❄️ Тиббий малака тоифаси олиш учун талаб этиладиган иш стажи муддати қисқартирилди.
❄️ Юртимизга олиб кириладиган айрим тиббий асбоб-ускуналар ва сарфлов материаллари ҚҚСдан озод этилди.
🚑 Президент ҳузурида аҳолини фармацевтика маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, янги турдаги дори воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
🚑 “Ўзэкспомарказ” мажмуида “Соғлиқни сақлаш – TIHE 2022” халқаро тиббиёт кўргазмаси ўтказилди.
❄️ Унда дунёнинг ўн беш мамлакати — Германия, Ҳиндистон, Испания, Туркия, Хитой, Жанубий Корея, Латвия, Покистон, Польша, Россия, Беларусь, Чехия, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган 150 та компания ҳамда мамлакатимиздаги 40 та маҳаллий корхона вакиллари ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

ССВ: Маммографик скринингларни таҳлил қилиш учун ягона марказлашган платформа яратилди
Лола Алимхўжаева,
Республика бош маммологи, профессор:
— Халқаро стандартларга мувофиқ, маммографик скрининг натижаларини таҳлил қилишда ҳар бир маммограммани “2/3 марта ўқиш” қоидасига риоя қилиш зарур.
Ушбу талабни бажариш учун нормал шароитда маммография хонасида 2 та рентгенолог бўлиши керак.
🌐 Инсон ресурсларининг етишмаслигини ҳисобга олган ҳолда http://screening.mammo.uz/ платформасида ихтисослаштирилган ахборот тизими ишга туширилди.
✅ Бу мутахассислар томонидан таҳлил натижаларини марказлашган тарзда ўқиш ва тасвирларни ягона тизимда сақлаш имконини беради.
⚙️ Бунинг учун Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида 4 та шифокор иш станцияси ва RIS/PACS сервери билан жиҳозланган офис ташкил этилган.
🩻 Онкология маркази филиалларида эса 13 та шифокор иш станцияси ўрнатилди ва маммограммаларни ўқиш учун мутахассислар тайёрланди.
Ушбу ечим “2/3 марта ўқиш” қоидасини амалга ошириш, шунингдек маммографик скрининг сифатини назорат қилишга имкон беради.