Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.38K photos
2.48K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 10 минг киши коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган ҳафтада дунёда 5,7 миллион нафардан зиёд киши коронавирусга чалиниб, 27 июнь — 3 июль саналарига нисбатан 6 фоиз ўсиш қайд этилган.

Сезиларли пасайиш динамикаси фақат Африка мамлакатларида кузатилди. Бу қитъада аввалги ҳафтага қиёслаганда касалланишлар миқдори 33 фоизга камайди. Дунёнинг қолган ҳудудларида эса беморлар сони кўпайиши кузатилди. Хусусан, энг юқори ўсиш суръати Ғарбий Тинч океани минтақаси давлатлари ҳиссасига тўғри келди — 28 фоиз.

Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасига қарашли мамлакатларда эса бу борадаги рақамлар 25 фоизни ташкил этди. Худди шундай мазкур ҳудудда СOVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ҳам 78 фоизга ошди. Жануби-Шарқий Осиёда эса касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 23 фоизга кўпайди.

❗️Умуман, 4-10 июль саналарида жаҳон бўйича 9,8 мингга яқин киши коронавирус қурбонига айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбекистонда туғма маймоқлик янги усулда, тез ва самарали даволанмоқда

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 100 минг нафардан ортиқ бола туғма маймоқлик билан дунёга келади. Бепарволик ёки нотўғри муолажа оқибатида бу ҳолат келгусида ногиронликка сабаб бўлиши янада ачинарлидир.

Аммо замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион даволаш усуллари бу туғма нуқсонни каминвазив йўл билан самарали муолажа қилиш имконини бермоқда.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов юртимизда Понсети усулида йўлга қўйилган янги амалиёт ҳамда унинг афзалликлари хусусида маълумот берди.

— Туғма маймоқлик энг кўп учрайдиган ортопедик нуқсон ҳисобланади, — дейди шифокор. — Бироқ яқин йилларгача уни даволашда қўлланилган анъанавий усуллар нафақат етарли натижа бермаган, балки кўп ҳолларда оғир асоратларга ҳам сабаб бўлган.

Энди эса хавотирга ўрин йўқ. Марказимизда бу касалликни илғор хорижий давлатларда қўлланилаётган Понсети усулида муолажа қилишни йўлга қўйганмиз.

📌 Аввало, у юқори самара бериши ва каминвазивлиги билан ажралиб туради. Қолаверса, бемор учун катта қийинчилик туғдирмайди ва сарф-харажатлар нархи ҳам анча арзон.

📌 Тузалиш муддати қисқа ва энг муҳими, асоратсиз. Шу билан бирга, беморни муолажадан сўнг реабилитация қилишга эҳтиёж йўқ.

Марказимиз шифокорлари бу амалиётни уч босқичда бажармоқда.

Дастлабки босқич гипслашни ўз ичига олади. Унда беморнинг тиззаси 90 градус букилган ҳолда бутун оёқ узунлиги бўйлаб гипс боғламлари қўйилади ва улар ҳар 5-7 кунда узлуксиз алмаштириб борилади.

Навбатдаги босқичда маймоқликка хос асосий нуқсон — Ахилл пайи калталиги бартараф этилади. Пайни узайтириш жараёни терини кесмасдан, наркозсиз ва чоксиз амалга оширилади.

Бу амалиётдан кейин бемор оёқларига яна 3 ҳафта давомида гипс боғлами қўйилади.

Сўнгги босқичда маймоқ оёққа махсус мослама – Брейслар тақилади. Бу касаллик қайталанишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур жараён давомий бўлиб, бемор дастлабки 3 ой ичида сутканинг 23 соатида мазкур мосламани тақиб юриши зарур. Кейинчалик ушбу миқдор босқичма-босқич камайтириб борилади.

❗️Қувонарлиси, бу янгилик минглаб беморларнинг узоқ йиллик дарддан оғир операциялар ҳамда жароҳату асоратларсиз халос бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига имконият яратмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бакалавр босқичи учун қанча қабул квоталари ажратилган?

2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари бакалавр босқичида кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шаклларида давом этмоқда. Юқоридаги жадвалда ушбу таълим шакллари учун ажратилган қабул ўринлари ҳақида маълумот акс этган.

❗️Эслатиб ўтамиз, бунда хусусий ОТМлар ва супер-конракт учун ажратиладиган қабул ўринлари ҳисобга олинмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242140 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239082 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юртимизда ҳар бир фаслнинг ўз таровати бор. Қишнинг зийнати, баҳорнинг гўзаллиги, ёзнинг қайноқ ҳарорати-ю кузнинг баракаси инсонга ўзгача ҳузур бахш этади.

Бироқ сўнгги йилларда бутун дунёда бўлаётган иқлим ўзгариши туфайли мамлакатимизда ёз фасли одатдагидан анча иссиқ келмоқда. Буни эса яқин кунларда кузатилган жазирама об-ҳаводан ҳам билиш мумкин.

Соҳа мутахассисларининг таъкидлашича, 5-10 кунлик қисқа танаффусдан сўнг юртимизда яна жазирама кунлар бошланмоқда. Хусусан, Эрон ҳудудларидан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши натижасида 17-22 июль кунлари Ўзбекистонда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +44...+47 даражагача кўтарилади. Айниқса, Тошкент вилояти учун +45 даражалик иссиқ ҳарорат кутилмаси мутлақ рекорд ҳисобланади.

Хўш, бундай аномал иссиқда танамизни офтоб уриши ёки нохуш таъсирлардан қандай ҳимоя қилишимиз мумкин?

Юқоридаги видеолавҳа орқали ушбу саволларга мутахассислардан батафсил жавоб оласиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кальций етишмовчилиги организмда жиддий асоратларни келтириб чиқаради

Бугун дунёда коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб соғайган аксарият беморларда таянч-ҳаракат тизими, асаб ва юрак-қон томир хасталиклари кўп учраяпти. Мутахассислар бу ҳолатни касалликдан сўнг организмда кальций етишмовчилиги билан изоҳламоқда.

— Дарҳақиқат, охирги вақтларда нафақат дунёда, балки юртимизда ҳам COVID-19нинг оғир шаклидан соғайган баъзи беморларда таянч-ҳаракат тизими касалликлари, хусусан, суяк емирилиши, елка бўғимлари хасталиклари тез-тез учрамоқда, — дейди тиббиёт фанлари доктори Умида Рустамова.

— Албатта бу ҳолат ўз-ўзидан ёки бесабаб бўлмайди. Аввало, шуни айтиш керакки, коронавирус тарқала бошлаган илк йилларда унга чалинган оғир беморларнинг аксарияти дори воситаларидан ўзбошимчалик билан фойдаланди.

‼️Айниқса, хасталикнинг оғир шаклига чалинган баъзи инсонлар антибиотик, гормон препаратлари ва томчи уколларини уй шароитида палапартиш қўллаши оқибатида беморлар организмида кейинчалик кальций моддасининг сўрилиши ва унинг суякларга етказилишининг пасайиши билан боғлиқ ҳолатлар кузатилди. Бу эса табиийки, суякларнинг мўртлашишига олиб келади.

Аслида, кальций етишмовчилиги кенг тарқалган муаммо бўлиб, организмда жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Яъни ушбу элементнинг биологик ролини ортиқча баҳолашга ҳожат йўқ.

Кальций макронутриент бўлиб (катталарда ўртача 2,2 кг. гача), унинг деярли барча захиралари суяк тўқимасида тўпланган. Фақат 1 фоизигина қон ва бошқа биологик суюқликларда мавжуд. Бироқ ана шу кичик қиймат доимий бўлиши лозим.

Акс ҳолда, танада кальций алмашинуви бузилади ва организм ўзи учун зарур бўлган элементни суяклардан олишни бошлайди.

Ушбу модданинг етишмовчилиги билан танада метоболик жараёнлар издан чиқади. Суяклар, тишлар, соч ва тирноқлар ҳолатига салбий таъсир этади. Мушаклар, асаб ва юрак-қон томир тизими касалликлари ривожланади, иммунитет заифлашади.

Хусусан:

📌 ҳолсизлик ва уйқу бузилиши;

📌 кўп терлаш;

📌 юрак уришининг бузилиши;

📌 тез-тез ва кучли бош айланиши;

📌 соч тўкилиши;

📌 иштаҳа пасайиши;

📌 мушаклар, бўғимлар ва суякларда оғриқлар кузатилади.

❗️Шунингдек, баданда тез-тез титроқ юз беради. Қолаверса, болаларда ўсишнинг секинлашуви ҳам кальций етишмовчилигидан дарак беради. Айниқса, бу ҳолат ҳомиладорлик асоратлари хавфини оширади. Шу сабабли ЖССТ бўлғуси оналарга ушбу элементни қўшимча равишда олишни тавсия қилади.

(Давоми бор!)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
🔹Сардор Умурзаков Президент Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди

Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Дунёда болаларни юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсаткичи сўнгги ўттиз йилдаги энг паст даражага тушди

Кеча ЖССТ ва ЮНИCЕФ дунёда болалар саломатлигини жиддий хавф остида қолдираётган хавотирли ҳолат ҳақида қўшма баёнотни эълон қилди.

Унда келтирилишича, пандемия даврида ўғил-қизларни юқумли касалликларга қарши эмлаш кўрсаткичлари сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Хусусан, ўтган йили бу борада сўнгги ўттиз йилдаги энг кам кўрсаткич қайд этилган.

Масалан, 2021 йилда жаҳон миқёсида 25 миллион ўғил-қиз эмланишдан четда қолган. Улардан 18 миллиони кўкйўталга қарши вакцина олмаган бўлиб, бу борада Ҳиндистон, Нигерия, Индонезия, Эфиопия ва Филиппин давлатлари етакчилик қилди.

Одам папиллома вирусига қарши эмлаш қамрови эса 2019 йилда эришилган натижадан чорак қисмга кам.

Дифтерия, қоқшол ва кўкйўталга қарши уч дозада, яъни тўлиқ босқичда вакцина олганлар сони 2019–2021 йиллар давомида 5 фоизга пасайган.

Бинобарин, ўтган йили қизамиққа қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан қамров даражаси ҳам 81 фоизга тушиб кетди. Оқибатда 24,7 миллион бола мазкур юқумли касалликка чалиниш хавфи остида қолди. Бу 2008 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

Худди шундай, полиомиелитга қарши учинчи босқичда эмланмаган болалар сони 2019 йилга солиштирганда 6,7 миллион нафарга кўпайган. 3,5 миллион нафар қиз эса бачадон бўйни саратони хасталигининг олдини олувчи вакциналарнинг ҳеч бир дозасини олмаган.

Ушбу рақам 2020 йилга нисбатан 2 миллион, 2019 йилга таққослаганда эса 6 миллион нафарга кўпдир.

“Бу келажак авлод саломатлиги учун катта таҳдид, — дейди ЮНИCЕФнинг ижрочи директори Кэтрин Рассел. — Тўғри, пандемия оқибатлари, карантин чекловлари пасайиш тенденциясига катта таъсир кўрсатди. Аммо ҳозир аввалгидек коронавирусдан ҳимояланиш учун уйда иҳоталанаётганимиз йўқ. Демак, CОVID-19 пандемияси фарзандларимиз соғлиги, тақдирини хатар остида қолдиришимиз учун баҳона бўла олмайди.

Ҳозир бу масалага эътиборсиз қарасак, келгусида янада оғирроқ эпидемиялар ва уларнинг хавфли асоратларига рўбарў келишимиз муқаррар".

❗️Эслатиб ўтамиз, юртимизда сўнгги йилларда бошқарилувчи юқумли касалликларга қарши профилактик эмлашлар билан қамров даражаси 95-98 фоизни ташкил этяпти. Мамлакатимизда 2003 йилдан буён эмлашдан сўнг ножўя ҳолатлар рўйхатга олингани йўқ.

Иммунизация тадбирларининг мунтазам ва самарали олиб борилиши натижасида 1996 йилдан буён республикамизда полиомиелит касаллиги тугатилган ва Ўзбекистон 2002 йилда “Полиомиелитдан холи ҳудуд”, 2017 йилда эса “Қизамиқ ва қизилчанинг 36 ойлик элиминациясига эришган ҳудуд” номли халқаро сертификатларни олишга муваффақ бўлган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 14 июль санасига нисбатан қарийб 70 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 167 минг,

🇩🇪 Германия — 123 минг,

🇧🇷 Бразилия — 108 минг,

🇯🇵 Япония — 103 минг,

🇮🇹 Италия — 98 минг,

🇪🇸 Испания — 57 минг,

🇦🇺 Австралия — 43 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 41 минг,

🇲🇽 Мексика — 34 минг,

🇹🇼 Тайвань — 25 минг.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўтган йили Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Абитуриентлар ўқишга ҳужжат топширган вақтда, табиийки, ўз йўналиши бўйича ўтган йилги имтиҳонларда ўтиш бали қанча бўлгани билан қизиқади.

Бу орқали ўз билимини ва имкониятларини чамалаб кўради.

Юқоридаги жадвалларда ўтган 2021-2022 ўқув йилидаги Тошкент тиббиёт академиясига ўқишга кириш баллари келтирилган.

Бунда туман-шаҳар кесимида мақсадли қабул ўринлари учун ўтиш баллари ва умумий қабул ўринлари учун ўтиш баллари алоҳида кўрсатилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
​​Эҳтиёт бўлинг, жазирама! Ундан қандай ҳимояланишни биласизми?

Қуёш нури инсон саломатлиги учун жуда фойдали. Айниқса, инфрақизил нурлар танада қон айланишини яхшилаб, организмдаги барча ҳаётий жараёнларни фаоллаштиради.

Бироқ қуёшдан келадиган иссиқлик ҳар доим ҳам инсон танасига фойдали таъсир этавермайди. Хусусан, ёзнинг жазирама кунларида офтоб уришидан эҳтиёт бўлиш лозим.

Хўш, бунинг учун нима қилиш керак?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаевага айни шу савол билан мурожаат қилди.

— Маълумки, юртимиз иқлими кескин континентал бўлиб, ёзи иссиқ, қиши эса ўта совуқ, — дейди мутахассис. — Қолаверса, қуруқ ҳаво ва намликнинг минимал даражаси ҳам ўлкамизга хос экани билан аҳамиятли.

Бироқ сўнгги йилларда мамлакатимизда ёз фаслида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво кўпроқ иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Албатта, бундай жазирама кексалар, сурункали касалликлар (юрак-қон томир, эндокрин, нафас олиш аъзолари, метоболик ва руҳий хасталиклар) билан оғрийдиган беморлар учун хавфли. Шу сабабли бундай пайтда бир неча тавсияларга амал қилиш лозим.

Энг аввало, кўчага чиқаётганда очиқ рангли табиий матолардан тикилган енгил либос кийиш, иссиқдан сақлайдиган бош кийим, кўзойнак ва соябонлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, имкон қадар ёғли, дудланган таомларни истеъмол қилмаслик, тез бузиладиган овқатлардан эҳтиёт бўлиш керак.

Танада сув балансини ушлаб туриш учун кунига ўртача 2-3 литр суюқлик (совутилган кўк чой, газсиз минерал сув, мевали, кам ёғли сутли ичимликлар, қуритилган меваларнинг қайнатмалари) ичиш тавсия этилади.

❗️Газланган, энергетик ва алкоголь ичимликлар, қаҳва истеъмол қилиш мумкин эмас.

Кун давомида илиқ душ қабул қилиш, вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган дастрўмол билан артиб туриш ҳам танани ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

Қолаверса, жазирама пайти имкон қадар тўғридан-тўғри қуёш нури тушадиган жойда жисмоний меҳнат билан шуғулланмаслик тавсия этилади. Агар шундай бўлган тақдирда қуёшдан ҳимояланиш учун бош кийим кийиш, ора-ора салқин жойда дам олиш мақсадга мувофиқ. Бу эса тананинг ҳаддан зиёд қизиб кетишдан сақлайди.

‼️Жазирама пайти қуёш уриши — энг хавфли ҳолат бўлиб, у ташқи термал омиллар таъсирида организмнинг умумий қизиб кетиши натижасида юзага келади. Жабрланувчида кўнгил айниши, қусиш, бурундан қон кетиш, кўришнинг бузилиши, юрак уриши ва нафас олиш кучаяди.

Оғир ҳолатларда эса алаҳсираш бошланади. Тана ҳарорати, ҳатто, 41-42 даражагача кўтарилиши, чуқур беҳушлик ҳолати кузатилиши мумкин.

Бундай пайтда беморни, энг аввало, салқин жойга кўчириб ўтказиш лозим. Сўнг горизонтал ҳолда ётқизилиб, оёқларини сал кўтариш, кийимларини ечиш, юзини совуқ сувда ювиш ва бирор хўлланган матони юрак соҳасига қўйиш керак.

Шунингдек, унга салқин ичимлик ёки қатиқ ичириш ва зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш лозим. Сабаби қуёш урган инсон шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 95 нафардан зиёд кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 16 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242236 (+96) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239143 (+61) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Тошкент фармацевтика институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Тошкент давлат стоматология институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Бухоро давлат тиббиёт институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Тиббиёт йўналишига ҳужжат топширган абитуриентлар учун:

Ўтган йили Қорақалпоғистон тиббиёт институтига ўқишга кириш баллари қанча бўлган?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда касалланишлар сони камайиб, 69 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 17 июль
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242305 (+69) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌3 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌3 нафари Фарғона вилоятида,
📌6 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌14 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 3 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239196 (+53) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram