Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.4K photos
2.48K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Қабул-2022: Тиббиёт олий таълим муассасаларида хотин-қизлар учун нечта имтиёзли квота ажратилган?

Шу кунларда юртимизда 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни давом этмоқда. Бу йилдан бошлаб қабул жараёнларида абитуриентлар учун қатор енгиллик ва имтиёзлар белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, 2022-2023 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари қабул квоталарининг 3 034 таси давлат гранти асосида ажратилган бўлса, шундан 1 392 таси соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул ўринларидир.

Бундан ташқари, камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-кизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйича жами барча ОТМлар учун 500 та квота ажратилган бўлиб, улар орасида 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси ҳам бор.

Юқоридаги жадвалда тиббиёт ОТМларида хотин-қизлар учун ажратилган квоталар акс этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Қорақалпоғистон ҳудудида комендантлик соати қисқартирилди

Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли ўрин ажратилган?

Юртимиз олий таълим муассасаларига абитyриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланган.

Унга асосан, бу тоифа учун мамлакатимиздаги 107 та олий таълим муассасасида 3 617 та қабул ўрни ажратилди.

Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та олий таълим муассасаси учун кўзда тутилган ўринлар юқоридаги жадвалда акс этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СOVID-19: Дунёда кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони ортди

Кеча дунё бўйича 1 миллион 238 минг нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 июль санасига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 183 минг,

🇫🇷 Франция — 173 минг,

🇮🇹 Италия — 144 минг,

🇩🇪 Германия — 128 минг,

🇯🇵 Япония — 76 минг,

🇧🇷 Бразилия — 64 минг,

🇪🇸 Испания — 59 минг,

🇨🇭 Швейцария — 56 минг,

🇦🇺 Австралия — 44 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 40 минг,

🇲🇽 Мексика — 36 минг,

🇹🇼 Тайвань — 31 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади

Бу ҳақда @xushnudbek каналида бўлиб ўтаётган овозли чатда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Унинг хабар беришича, жорий йил ҳам тест синовлари худди 2020 ва 2021 йилларда бўлгани каби катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. Ҳозирда жойларни тайёрлаш ишлари кетмоқда.

Овозли чат ҳозирда ҳам давом этмоқда. Тинглаш учун ҳавола:
📲
https://t.me/xushnudbek?livestream

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Жаҳон хабарлари: “Омикрон”нинг BА.4 ва BА.5 версиялари доминант вариантга айланмоқда

Шу кунларда “омикрон” штаммининг BА.4 ва BА.5 субвариантлари АҚШда рўйхатга олинаётган коронавирусга чалиниш ҳолатларининг 80 фоиздан зиёдини ташкил этяпти.

Хусусан, BА.5 версияси умумий беморларнинг 65 фоизида аниқланаётган бўлса, BА.4 кичик штаммида бу кўрсаткич 16,3 фоизга тенг. Шундан келиб чиқиб, BА.5 Қўшма Штатларда доминант вариант сифатида тан олинди.

Шифокорларнинг таъкидлашича, BА.4 ва BА.5 “омикрон”нинг дастлабки вариантларига қараганда юқумлироқ. Шунингдек, улар касалликдан сўнг ҳосил бўладиган иммунитетга осонлик билан “чап бериш” хусусиятига эга.

Колумбия университети профессори Жеффри Сакс мавжуд вазиятга баҳо берар экан, АҚШда ҳозир COVID-19нинг ўсиш динамикаси кузатилаётгани, ёзги таътил мавсумидан сўнг болалар мактабларга, катталар иш жойлари ҳамда бошқа ёпиқ жойларга қайтиши билан кўрсаткичлар кескин ошиб кетиши мумкинлигини таъкидлади.

Шунга қарамай, мутахассислар тўлиқ босқичда ва бустер дозада эмланган кишиларда “омикрон”нинг ВА.4 ва ВА.5 субвариантлари енгил ва асоратсиз ўтади, деган хулосада.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча юртимизда коронавирусдан соғайганлар касалланганлар сонидан кўп бўлди

🔺2022 йил 13 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241953 (+71) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 18 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 12 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238891 (+92) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли квота ажратилган?

Республика олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар, SOS – болалар маҳаллалари ва оилавий болалар уйлари битирувчилари, шунингдек, васийликка, ҳомийликка ёки оилада тарбияга олинган (йигирма беш ёшга тўлмаган) етим болалар учун қўшимча бир фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимида тасдиқланди.

❗️Мазкур тоифага кирувчи абитуриентлар учун республика бўйича жами 1 809 та квота ажратилган бўлса, уларнинг 1 230 таси кундузги, 446 таси сиртқи, 99 таси кечки, 34 таси масофавий таълим йўналишларига оид.

Тиббиёт йўналишидаги 11 та олий таълим муассасасида ҳам ушбу тоифа учун имтиёзлар кўзда тутилган бўлиб, юқоридаги жадвалда бу ҳақда маълумот берилган.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Коронавируснинг “кентавр” деб номланган янги мутацияси тарқалмоқда. У қанчалик хавфли?

Шу кунларда дунё вирусологлари коронавируснинг BА.2.75 деб аталган янги мутацияси жаҳон бўйлаб кенг тарқалишидан жиддий хавотирда.

“Кентавр” номи билан ҳам юритилаётган ушбу кичик штамм илк бор июнь ойи бошида Ҳиндистонда аниқланганди. Ўшандан бери бу ерда касалланишлар сони кескин ошди.

Масалан, ҳинд диёрида жорий йилнинг 1 июнь санасида 3700 кишида COVID-19 қайд этилган бўлса, айни пайтга келиб кунига ўртача 17 минг беморга коронавирус ташхиси қўйиляпти.

Ташвишланарли жиҳати, BА.2.75 жуғрофияси кун сайин кенгайиб бормоқда. Ҳозирга қадар у Ҳиндистондан ташқари, Япония, Германия, Буюк Британия, Канада, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда ҳам рўйхатга олинди.

Тадқиқотчилар ушбу вирус турини “иккинчи авлод”га мансуб субвариант сифатида баҳолашяпти. Чунки у “омикрон”нинг BА.2 версияси мутацияга учраши оқибатида ҳосил бўлган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги вариантни диққат билан кузатиб бормоқда. Аммо унинг жиддийлигини баҳолаш учун ҳали етарли намуналар йўқлиги айтиляпти.

Европа олимлари эса BА.2.75 “омикрон”нинг аввалги версияларига нисбатан юқумлироқ ва янада оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин, деган фикрда.

Чунки бу инфекция тури BА.2 билан солиштирилганда, саккизта қўшимча оқсил мутациясига эга. Шундан келиб чиқиб, BА.2га қарши ҳосил бўлган иммунитет BА.2.75 га нисбатан самара бермаслиги эҳтимоли юқори.

Содда қилиб айтганда, “омикрон”нинг BА.2 варианти билан хасталаниб, соғайган одам BА.2.75 ташувчиси билан алоқа қилса, қайта касалланиш хавфи мавжуд.

Шунга қарамай, бугунги кунда коронавирусга қарши қўлланилаётган вакциналар хасталикни енгишда энг самарали чора сифатида эътироф этилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СOVID-19: Дунёда пандемия тўлқини кундан кун кучаймоқда

Кеча дунё бўйича 1,5 миллион нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 12 июль санасига нисбатан қарийб 300 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇬🇧 Буюк Британия — 192 минг,

🇺🇸 АҚШ — 186 минг,

🇩🇪 Германия — 152 минг,

🇫🇷 Франция — 128 минг,

🇮🇹 Италия — 112 минг,

🇯🇵 Япония — 94 минг,

🇧🇷 Бразилия — 72 минг,

🇦🇺 Австралия — 47 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 39 минг,

🇲🇽 Мексика — 37 минг,

🇹🇼 Тайвань — 30 минг,

🇮🇳 Ҳиндистон — 20 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бошланди.

Начался государственный визит Президента Туркменистана Сердара Бердымухамедова в Узбекистан.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида илк бор ноёб бариатрик жарроҳлик амалиёти ўтказилди.

Дунёда семизликни даволашда энг кенг қўлланиладиган усуллардан бири “бариатрия” жарроҳлиги (грекча - семизликни даволаш) ҳисобланади.

Бариатрия парҳез ва медикаментоз усулларни ҳам ўз ичига олишига қарамасдан, у ҳақида гап кетганда асосан жарроҳлик усули тушунилади.

Марказнинг эндокринолог-диетолог, реаниматолог, хирург мутахассислари томонидан муваффақиятли амалга оширилган бу амалиёт Самарқандда тиббий туризмнинг ривожланишига ҳам замин яратади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Ўзбекистондаги қайси хорижий ёки хусусий ОТМда тиббиёт йўналишида давлат гранти асосида ўқиш мумкин?

Олий таълим муассасаларига бу йилги қабул жараёнлари абитуриентлар учун қатор енгиллик ва имтиёзлар, шунингдек, танлов имкониятининг кенглиги билан аввалгиларидан ажралиб турибди.

Шундай янгиликлардан бири юртимизда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига давлат гранти асосида қабул ўринлари ажратилгани бўлди.

2022/2023 ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасалари учун давлат гранти ҳисобида 1000 та квота белгиланган бўлиб, улар орасида тиббиёт йўналишлари ҳам бор.

Юқоридаги жадвалда тиббиёт йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олиш мумкин бўлган нодавлат олий таълим муассасалари ҳақида маълумот берилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда касалланишлар билан бирга, соғайиш кўрсаткичлари ҳам ортди

🔺2022 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242043 (+90) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 2 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 2 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
🔹Навоий вилоятида 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 19 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 9 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 26 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239016 (+125) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Магистратурага қабул бўйича турдош олий таълим йўналишлари рўйхати

🎓Ушбу рўйхатдан қайси таълим йўналишини битирганлар қайси магистратура мутахассислигига ҳужжат топшира олишини аниқлаш мумкин.

Шунингдек, республикада белгиланган тартибда ташкил этилган хорижий давлатлар ОТМ ёки филиаллари ҳамда нодавлат ОТМ битирувчилари мос (мувофиқ) таълим йўналишлари бўйича танловда қатнашади.

❗️Турдош таълим йўналишлари рўйхатига кирмаган йўналишларнинг битирувчилари фақат шу таълим йўналиши мутахассисликлари бўйича танловда қатнашади.

Маълумот учун, тиббиёт йўналишида ҳужжат топширмоқчи бўлган абитуриентлар ўзларини қизиқтирган саволларга @eduuzuniversalbot орқали ҳам жавоб олишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Бугундан ўқишни кўчириш учун онлайн ариза қабул қилиш бошланди

🔘2022/2023 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали қабул қилинади:

➡️ transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

➡️
my.dtm.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан.

☝️Қабул 2022-йил 15-июлдан 5-августгача давом этади.

Керакли ҳужжатлар:
📝 ариза (онлайн тарзда)
📝 транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПГ ёки ПДФ шакли)
📝 академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

❗️Жорий йилдан бошлаб фақат 2 тоифадаги талабалар (турмуш қурса ёки давлат хизматчисининг иши бошқа жойга ўтганда)га ўқишини кўчиришга рухсат берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Ўтган ҳафтада дунё бўйича қарийб 10 минг киши коронавирус оқибатида ҳаётдан кўз юмди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ер юзидаги эпидемиологик вазият бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, ўтган ҳафтада дунёда 5,7 миллион нафардан зиёд киши коронавирусга чалиниб, 27 июнь — 3 июль саналарига нисбатан 6 фоиз ўсиш қайд этилган.

Сезиларли пасайиш динамикаси фақат Африка мамлакатларида кузатилди. Бу қитъада аввалги ҳафтага қиёслаганда касалланишлар миқдори 33 фоизга камайди. Дунёнинг қолган ҳудудларида эса беморлар сони кўпайиши кузатилди. Хусусан, энг юқори ўсиш суръати Ғарбий Тинч океани минтақаси давлатлари ҳиссасига тўғри келди — 28 фоиз.

Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасига қарашли мамлакатларда эса бу борадаги рақамлар 25 фоизни ташкил этди. Худди шундай мазкур ҳудудда СOVID-19дан ўлим кўрсаткичлари ҳам 78 фоизга ошди. Жануби-Шарқий Осиёда эса касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 23 фоизга кўпайди.

❗️Умуман, 4-10 июль саналарида жаҳон бўйича 9,8 мингга яқин киши коронавирус қурбонига айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Ўзбекистонда туғма маймоқлик янги усулда, тез ва самарали даволанмоқда

ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили 100 минг нафардан ортиқ бола туғма маймоқлик билан дунёга келади. Бепарволик ёки нотўғри муолажа оқибатида бу ҳолат келгусида ногиронликка сабаб бўлиши янада ачинарлидир.

Аммо замонавий илм-фан ютуқлари ва инновацион даволаш усуллари бу туғма нуқсонни каминвазив йўл билан самарали муолажа қилиш имконини бермоқда.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Мурод Ирисметов юртимизда Понсети усулида йўлга қўйилган янги амалиёт ҳамда унинг афзалликлари хусусида маълумот берди.

— Туғма маймоқлик энг кўп учрайдиган ортопедик нуқсон ҳисобланади, — дейди шифокор. — Бироқ яқин йилларгача уни даволашда қўлланилган анъанавий усуллар нафақат етарли натижа бермаган, балки кўп ҳолларда оғир асоратларга ҳам сабаб бўлган.

Энди эса хавотирга ўрин йўқ. Марказимизда бу касалликни илғор хорижий давлатларда қўлланилаётган Понсети усулида муолажа қилишни йўлга қўйганмиз.

📌 Аввало, у юқори самара бериши ва каминвазивлиги билан ажралиб туради. Қолаверса, бемор учун катта қийинчилик туғдирмайди ва сарф-харажатлар нархи ҳам анча арзон.

📌 Тузалиш муддати қисқа ва энг муҳими, асоратсиз. Шу билан бирга, беморни муолажадан сўнг реабилитация қилишга эҳтиёж йўқ.

Марказимиз шифокорлари бу амалиётни уч босқичда бажармоқда.

Дастлабки босқич гипслашни ўз ичига олади. Унда беморнинг тиззаси 90 градус букилган ҳолда бутун оёқ узунлиги бўйлаб гипс боғламлари қўйилади ва улар ҳар 5-7 кунда узлуксиз алмаштириб борилади.

Навбатдаги босқичда маймоқликка хос асосий нуқсон — Ахилл пайи калталиги бартараф этилади. Пайни узайтириш жараёни терини кесмасдан, наркозсиз ва чоксиз амалга оширилади.

Бу амалиётдан кейин бемор оёқларига яна 3 ҳафта давомида гипс боғлами қўйилади.

Сўнгги босқичда маймоқ оёққа махсус мослама – Брейслар тақилади. Бу касаллик қайталанишининг олдини олишга хизмат қилади.

Мазкур жараён давомий бўлиб, бемор дастлабки 3 ой ичида сутканинг 23 соатида мазкур мосламани тақиб юриши зарур. Кейинчалик ушбу миқдор босқичма-босқич камайтириб борилади.

❗️Қувонарлиси, бу янгилик минглаб беморларнинг узоқ йиллик дарддан оғир операциялар ҳамда жароҳату асоратларсиз халос бўлиб, соғлом ҳаётга қайтишига имконият яратмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Ўзбекистон олий таълим муассасаларида бакалавр босқичи учун қанча қабул квоталари ажратилган?

2022/2023 ўқув йили учун қабул жараёнлари бакалавр босқичида кундузги, сиртқи, кечки, масофавий таълим шаклларида давом этмоқда. Юқоридаги жадвалда ушбу таълим шакллари учун ажратилган қабул ўринлари ҳақида маълумот акс этган.

❗️Эслатиб ўтамиз, бунда хусусий ОТМлар ва супер-конракт учун ажратиладиган қабул ўринлари ҳисобга олинмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда кунлик касалланишлар сони 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242140 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌6 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌9 нафари Хоразм вилоятида,
📌8 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 8 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 29 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 239082 (+66) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram