Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37.3K subscribers
5.91K photos
2.2K videos
41 files
9.42K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Онкологик касалликка чалинганлар эмланиши мумкинми?

Эъзозбек Ризаев
, шифокор:

— Маълумки, COVID-19 инфекцияси онкологик касалликка чалинган беморларда жуда оғир ўтади.

Шу боис Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан онкологик хасталиклар билан оғриётган беморларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарур, деб белгиланган.

Бироқ бунда тиббий муолажалар турига эътибор қаратиш лозим.

Яъни, агар беморда кимё ёки нур терапияси курси ўтказиладиган бўлса, эмлаш ушбу муолажадан аввал қилиниши зарур.

Сабаби, бу тиббий муолажалар инсон организмида иммун тизимининг кучсизланишига олиб келади. Натижада бу пайт бемор вакцина олганида, танада коронавирус инфекциясига қарши жавоб реакцияси – антитаначалар ишлаб чиқарилиши паст бўлади.

Демак, онкологик касалликларга чалинганлар COVID-19ни енгил ўтказиши учун ҳам эмланиши зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Касалланишлар сони яна пасайди: кеча юртимизда 76 нафар кишида коронавирус аниқланди

🔺2022 йил 11 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241814 (+76) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌8 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 7 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 3 нафар,
🔹Навоий вилоятида 8 нафар,
🔹Наманган вилоятида 5 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 1 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 12 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238756 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мутахассис: Ёз чилласида кунига ўртача 2-3 литр сув ичиш лозим

Ёзнинг иссиқ кунларида кўп терлаш натижасида инсон танаси кўп суюқлик йўқотади. Бундай пайтда организмнинг сув балансини керакли ичимликлар билан тиклаш жуда муҳим.

Хўш, бу борада мутахассислар қандай тавсиялар беради?

— Ёзнинг иссиқ кунларида соғлом инсон ўртача икки-уч литр суюқлик ичиши керак, — дейди Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайхова. — Айниқса, бундай об-ҳавода энг яхши ичимлик тоза сувдир.

Бунда нафақат унинг миқдори, балки ҳарорати ҳам муҳим. Хусусан, 36-37 даражали оддий сув организмда метоболизм ва ичак фаолиятини яхшилаб, қондаги холестерин миқдорини пасайтиради ҳамда танадан токсинларни ҳайдайди.

Чанқоқ пайти яшил ёки ўсимлик чойлари (ромашка, ялпиз ва бошқалар), қорағат, олча, олхўри каби нордон мевалардан тайёрланган шарбатлар, айрон, кефир ичиш жуда фойдали. Сабаби, улар орқали организмга минерал моддалар ва витаминлар кириб боради.

Қаҳвани хуш кўрувчилар кучли жазирама пайти бу ичимликдан воз кечишлари яхшироқдир. Чунки у чанқоқни босмайди, аксинча таркибидаги кофеин қон босимини ошириб, танани сувсизлантиради.

Шунингдек, имкон қадар қадоқланган шарбатлар, ширин газли ичимликларни таомномадан чиқариб ташлаш лозим. Сабаби улар таркибидаги кўп миқдордаги шакар ва консервантлар чанқоқни янада кучайтиради.

Яна шундай маҳсулотлар борки, улар ҳам чанқоқни яхши босади. Буларга бодринг, селдерей, қовун, тарвуз, апельсин киради. Айниқса, ёзги таом бўлмиш окрошка ҳам чанқоқни босади ҳамда у керакли микроэлемент ва витаминларга бойдир.

Бироз ёзда озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар таркиби тез бузилишини эътиборга олсак, бозорларда, катта йўл четларида сотиладиган қўлбола ва яроқлилик муддати ўтган ичимликларни ичиш саломатлик учун хавфли.

Юрак-қон томир, буйрак хасталигидан азият чекувчи инсонларга эса кўп сув ичиш тавсия этилмайди. Бундай беморлар шифокор назорати остида суюқлик истеъмол қилишлари лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Кеча дунё бўйича 1 миллион 45 минг нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 10 июль санасига нисбатан қарийб 623 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇫🇷 Франция — 251 минг,

🇺🇸 АҚШ — 175 минг,

🇩🇪 Германия — 155 минг,

🇮🇹 Италия — 84 минг,

🇦🇺 Австралия — 45 минг,

🇧🇷 Бразилия — 44 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 37 минг,

🇯🇵 Япония — 37 минг,

🇦🇹 Австрия — 31 минг,

🇧🇪 Бельгия — 25 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
⚡️Академик лицейларга ҳужжат топширган абитуриентлар диққатига!

ОТМлар тасарруфидаги академик лицейларга дастлабки саралаш имтиҳонларини ўтказиш графиги тасдиқланди.

🗓 Унга кўра лицейларда имтиҳонлар жорий йилнинг 13 июлидан 16 июлига қадар ҳар куни 2 сменада ўтказилади.

Рухсатномани қаердан олса бўлади?

Абитуриентлар дастлабки саралаш имтиҳонига кириш рухсатномасини бугун, 12 июль куни соат 15:00 дан бошлаб litsey.edu.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали юклаб олишлари мумкин.

❗️ Шунингдек, абитуриентлар имтиҳонларга кириш учун ушбу рухсатнома билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (туғилганлик гувоҳномаси, паспорти ёки ID картасини) ҳам олиб боришлари лозим.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 665 миллиондан ортиқ одам эндемик буқоқ ва бошқа қалқонсимон без касалликларидан азият чекмоқда. 1,5 миллиард кишида эса йод танқислиги ривожланиши хавфи мавжуд.

Ушбу хасталиклар орасида буқоқ дунёнинг аксарият мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўткир муаммога айланиб бормоқда.

Шу боис, давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берганди.

Айни пайтда ушбу вазифалар ижроси доирасида академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари жойларда тарғибот тадбирлари ҳамда қалқонсимон без хасталигидан азият чекаётган беморларда мураккаб операцияларни ўтказмоқда.

Юқоридаги видеолавҳада марказ шифокорлари бошчилигида Навоий вилоятида бажарилган шундай амалиётлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: юртимизда кетма-кет тўртинчи кун касалланишлар сони пасайди

🔺2022 йил 12 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 241882 (+68) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌3 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌9 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌4 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌5 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌12 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 6 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 9 нафар,
🔹Наманган вилоятида 7 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 2 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 10 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238799 (+43) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Самарқанд вилояти туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5843-сон Фармони талабларига асосан, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz орқали Самарқанд вилоятида жойлашган 7 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилинган эди.

Мазкур эълон қилинган танловда 7 та лавозимга жами 76 нафар номзод иштирок этди.

👉БАТАФСИЛ

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пандемия нега кучаймоқда? Сенегалда хавфли вирус... Маймун чечагини юқтирганлар сони 9200 нафарга етди

Сўнгги ҳафталарда дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кескин ошмоқда. Мутахассислар буни “омикрон” штаммининг ўта юқумли ҳисобланган ВА.4 ва ВА.5 субвариантлари кенг тарқалиши билан изоҳлаяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус дунёдаги эпидемиологик вазият ҳақида тўхталар экан, СOVID-19ни кузатиш тобора қийинлашаётганини таъкидлади.

Чунки кейинги пайтларда SARS-CoV-2 вирусларининг генетик таҳлили кескин камайган. Ушбу маълумотларсиз кичик штаммларнинг табиати ва касалликнинг кечишини баҳолаш имконсиз.

Қолаверса, аксарият мамлакатларда пандемияга қарши кураш жараёни сезиларли даражада сусайиб кетган. Карантин қоидалари тўлиқ амалда эмас. Боз устига, одамлар эмланишга эътиборсиз қарамоқда.

Ваҳоланки, вакциналар миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шунга қарамай, ҳукуматлар хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатламининг бустер доза билан эмланишини етарли даражада назорат қилмаяпти.

Шунингдек, бошқа хавфли касалликлар, чунончи, қизамиқ ва пневмонияга қарши вакциналарнинг қўлланилиши ҳам талаб даражасида эмас!

ЖССТ раҳбари Марбург вируси хавфи хусусида ҳам гапирди. Унинг қайд этишича, ушбу инфекция оғир геморрагик иситмани келтириб чиқаради. Энг ёмони, хасталикка чалинганларнинг ярми вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин.

Сенегал давлатида ҳозиргача мазкур инфекцияни юқтириш билан боғлиқ иккита ҳолат аниқланди. Айни пайтда маҳаллий ҳукумат билан биргаликда эпидемиянинг олдини олиш чоралари кўриляпти.

Бундан ташқари, маймун чечаги кенг тарқалишда давом этмоқда. У бугунгача 63 мамлакатда рўйхатга олинди. Касаллик тасдиқланган жами беморлар сони эса 9200 нафарга етган.

ЖССТнинг Фавқулодда қўмитаси мазкур хасталикнинг эҳтимолий мутациялари устида тадқиқотлар олиб бормоқда. Унинг натижаларига кўра, маймун чечагига қарши глобал чора-тадбирлар белгиланиши кўзда тутилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туғма нуқсон билан дунёга келган болажонларни муолажа қилиш кўп ҳолларда мураккаб жарроҳлик амалиётларини талаб этади.

Аммо жажжи вужудга тиғ тегизиш — ўта масъулиятли ва нозик жараён. Қолаверса, аксарият ота-оналар операциядан кейинги оғир асоратлардан хавотирланади.

Аслида эса замонавий тиббиётда кенг қўлланилаётган лапароскопик амалиётлар беморни каминвазив усулда, кичик кесма орқали, ортиқча жароҳатларсиз даволаш имконини бермоқда.

Шу кунларда Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида пойтахтдан келган малакали шифокорлар бошчилигида шундай мураккаб муолажалар бажариляпти.

Натижада кичик ёшли беморлар саноқли дақиқалар ичида оғир хасталикдан бутунлай халос бўлиб, қисқа муддатда оиласи бағрига соғ-саломат қайтишга муваффақ бўляпти.

"O'zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу жараён тафсилотлари ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Тиббиёт олий таълим муассасаларида хотин-қизлар учун нечта имтиёзли квота ажратилган?

Шу кунларда юртимизда 2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни давом этмоқда. Бу йилдан бошлаб қабул жараёнларида абитуриентлар учун қатор енгиллик ва имтиёзлар белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, 2022-2023 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари қабул квоталарининг 3 034 таси давлат гранти асосида ажратилган бўлса, шундан 1 392 таси соғлиқни сақлаш соҳасида олий маълумотли кадрларга эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул ўринларидир.

Бундан ташқари, камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-кизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйича жами барча ОТМлар учун 500 та квота ажратилган бўлиб, улар орасида 11 та тиббиёт олий таълим муассасаси ҳам бор.

Юқоридаги жадвалда тиббиёт ОТМларида хотин-қизлар учун ажратилган квоталар акс этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook |Instagram
Қорақалпоғистон ҳудудида комендантлик соати қисқартирилди

Қорақалпоғистон Республикасидаги вазиятнинг барқарорлашгани ва ҳудуд аҳолисининг одатдаги ҳаёт тартибига қайтаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Қорақалпоғистон ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини юмшатиш, яъни комендантлик соатининг амал қилиш вақтини "соат 21 дан соат 7 га қадар" ўрнига "соат 23 дан соат 5 га қадар" этиб белгилашга қарор қилинди.

Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги 2022 йил 2 июлдаги Президент фармонига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармон давлат раҳбари томонидан имзоланди ва Олий Мажлис палаталарига тасдиқлаш учун йўлланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қабул-2022: Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббиёт олий таълим муассасаларида қанча имтиёзли ўрин ажратилган?

Юртимиз олий таълим муассасаларига абитyриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари белгиланган.

Унга асосан, бу тоифа учун мамлакатимиздаги 107 та олий таълим муассасасида 3 617 та қабул ўрни ажратилди.

Шундан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 11 та олий таълим муассасаси учун кўзда тутилган ўринлар юқоридаги жадвалда акс этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️СOVID-19: Дунёда кетма-кет иккинчи кун касалланишлар сони ортди

Кеча дунё бўйича 1 миллион 238 минг нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 11 июль санасига нисбатан қарийб 200 мингта кўп кўрсаткичдир.

Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:

🇺🇸 АҚШ — 183 минг,

🇫🇷 Франция — 173 минг,

🇮🇹 Италия — 144 минг,

🇩🇪 Германия — 128 минг,

🇯🇵 Япония — 76 минг,

🇧🇷 Бразилия — 64 минг,

🇪🇸 Испания — 59 минг,

🇨🇭 Швейцария — 56 минг,

🇦🇺 Австралия — 44 минг,

🇰🇷 Жанубий Корея — 40 минг,

🇲🇽 Мексика — 36 минг,

🇹🇼 Тайвань — 31 минг.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Бу йилги тест синовлари ҳам катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади

Бу ҳақда @xushnudbek каналида бўлиб ўтаётган овозли чатда ДТМ директорининг ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

Унинг хабар беришича, жорий йил ҳам тест синовлари худди 2020 ва 2021 йилларда бўлгани каби катта сиғимли очиқ майдонларда ўтказилади.

Бунинг учун тест синови ўтказиладиган жойлар танланиб, режа-чизмалари тайёрланди. Ҳозирда жойларни тайёрлаш ишлари кетмоқда.

Овозли чат ҳозирда ҳам давом этмоқда. Тинглаш учун ҳавола:
📲
https://t.me/xushnudbek?livestream

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram