Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.4K photos
2.48K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 28 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240667 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237995 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пойтахтимиздаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот

Cўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар нисбатан кўпаяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айниқса, Тошкент шаҳрида касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан бироз юқори экани кузатилмоқда.

Шу боис касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида даво чораларини кўриш мақсадида ПЗР тест синамаларини топшириш учун пойтахтимиз аҳолиси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қуйида ушбу хизматнинг Тошкент шаҳридаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари келтирилган:

📌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
📍 Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

📌 Учтепа тумани бўлими лабораторияси
📍 Учтепа тумани, Чилонзор 21.

📌 Сергели тумани бўлими лабораторияси
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

📌 Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
📍 Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

📌 Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

📌 Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
📍 Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

📌 Бектемир тумани бўлими лабораторияси
📍 Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

📌 Миробод тумани бўлими лабораторияси
📍 Саракўл кўчаси, 76-уй.

📌 Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
📍 Хадра массиви, 17 А-уй.

📌 Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

📌 Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
📍 Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

📌 Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари соат 8:00 дан 18:00га қадар бепул ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари туну кун фаолият олиб бормоқда

Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди.

Бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Ушбу муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Соғломлаштириш акцияси: Навоийда оғир касалликлардан азият чекаётган эҳтиёжманд беморлар давлат ҳисобидан операция қилинмоқда

Навоий — ҳудуди жиҳатидан мамлакатимизнинг энг йирик вилояти. Бироқ бу ерда яшовчи аҳоли сони нисбатан кам. Шу боис истиқомат манзиллари анча тарқоқ жойлашган.

Бу эса одамларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишда қатор қийинчиликларни туғдириши табиий. Демак, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш — Навоий вилояти шароитида ўта муҳим эҳтиёж.

Давлатимиз эса бугун малакали тиббий ёрдам нафақат олис ва чекка қишлоқлар, балки ҳар бир хонадонга кириб бориши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уч ойдирки, ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари айни шу эзгу мақсад рўёбига хизмат қиляпти.

Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари шифокорлари — 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислардан иборат тиббиёт карвони Навоийда...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Асатуллаев Жахонгир Рахматович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ж. Асатуллаев
Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини 2006 йил Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси шошилинч жарроҳлик қабул бўлимида жарроҳ-шифокор сифатида бошлаган.

Кейинчалик Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

У 2021 йилдан то бугунга қадар Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор
ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы активных и инициативных представителей молодого поколения страны в связи с Днем молодежи"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори технологик операцияларнинг афзалликлари кўп. Аввало, беморни оғир касалликдан халос этиш учун унинг танасида кичик кесма очилиши кифоя.

Шунга яраша жароҳатларнинг битиши ҳам осон. Терида сезиларли чандиқлар қолмайди. Организмнинг касалланган ёки зарарланган қисми мониторда кафтдек намоён бўлиб туради. Бу эса жарроҳнинг ишлаши учун қулай.

Чуқурлаштирилган наркоз шарт эмас. Амалиёт қисқа давом этади ва хавфсизлик даражаси юқори. Шу боис бемор мураккаб операциядан сўнг эртасигаёқ юриб кетиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида пойтахтдан борган етакчи шифокорлар томонидан кўплаб беморларда давлат ҳисобидан каминвазив усулдаги шундай юқори технологик амалиётлар бажариляпти.

"O‘zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 97 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 29 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240764 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238051 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. "Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Мана, жавоб хатлари ўз манзилларига етиб борди. Улардан бири - ховослик Одинахонга йўлланган Президент мактубини Сирдарё вилояти ҳокими етказди ва ўқиб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
❗️Мамлакатимизда жами 58,7 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺29 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 193 556 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 303 нафарни,
2-босқич эмланганлар 15 554 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 165 699 нафарни
ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 58 760 755 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 617 438 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 936 214 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 21 207 103 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (36 855 доза),
🔹Сурхондарё шаҳри (20 619 доза),
🔹Андижон вилояти (20 468 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96,1 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️ССВ: Тошкентдан борган шифокорлар хонадонма-хонадон юриб, беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатмоқда

Ўрни келса, бир чимдим меҳр ҳам инсон умрини узайтиришга қодир. Давлат миқёсидаги эътибор ва ғамхўрлик эса қанчадан-қанча тақдирларни ўзгартириб юбораётганига бугун барчамиз гувоҳмиз.

Хасталиги кун сайин зўрайиб, сурункали оғриқлардан тинка-мадори қуриган, дардидан тезроқ халос бўлиш учун беминнат ёрдамдан умидвор шундай юртдошларимиз борки, уларни фақат дори-дармон, амбулатор муолажалар ва ширин сўз билангина қайта оёққа турғазиш мушкул.

Яна ҳам аниқроғи, бундай беморлар — катта маблағ, пухта билим ва юксак салоҳият талаб этадиган мураккаб жарроҳлик операциялари, инновацион даволаш усулларига муҳтож.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан жойларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари давомида, биринчи навбатда, ана шундай фуқароларимизнинг саломатлигини тиклаш чоралари кўрилмоқда.

Галдаги манзили — Навоий вилоятида ҳам бунинг гувоҳи бўляпмиз. Хусусан, пойтахтдаги етакчи даволаш муассасалари шифокорлари акция доирасида Навбаҳор туманига келди...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган ва марказдаги "Меҳрли мактаб"да таълим олаётган болалар Президентга йўллаган хатларида ўзларининг қизиқишлари, орзу-интилишлари ҳақида ҳам ёзган эдилар.

Бугун ушбу марказда Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов болаларга давлатимиз раҳбарининг жавоб мактубларини ҳамда совға-саломларини топширди.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Юртимизда коронавирусга бир кунда ўртача 10 мингта ПЗР-тест топширилмоқда

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг динамикасига назар ташласак, жорий йил 14 июндан бошлаб аҳоли орасида касалланиш кўрсаткичлари нисбатан ортаётганини кўриш мумкин.

Шу боис айни пайтда юртимизда хасталикни эрта аниқлаш, ўз вақтида зарур даво чораларини кўриш мақсадида COVID-19га гумон қилинган шахслардан ПЗР-тест таҳлилларини олиш ишлари самарали ташкил этиляпти.

Жумладан, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, жорий йил 15-25 июнь кунлари мамлакатимизда кунига ўртача 5629 та, жами 62 мингга яқин ПЗР-тест синамаси ўтказилган.

Сўнгги кунларда эса бу рақам қарийб икки баробарга ортиб, кунига ўртача 10 минг нафар фуқародан ПЗР-тест таҳлиллари олинмоқда.

Қайд этиш керакки, ўтган йил июнь ойининг охирги ҳафтасида жами 284 500 га яқин ана шундай синама таҳлиллари ўтказилган эди.

Маълумот учун, кеча Ўзбекистонда яна 97 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Мамлакатда жами касалланганлар сони 240 764 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

🗓 Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббий хизмат аҳолига янада яқинлашиши учун янги-янги шифо масканлари қуриб, уларни энг илғор ускуналар билан жиҳозлашнинг ўзи етарли эмас!

Халқ тиббиётдан тўлақонли рози бўлиши учун беморлар дард чекканида доимо кўмака ҳозиру нозир нажоткорлар сафи жуда кенг бўлиши зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ана шундай халқчил тизим ва самарали механизмни яратишга киришган. Бунинг учун давлатимиз томонидан катта маблағ, имконият ва салоҳият сафарбар этиляпти.

Республика даражасидаги тиббиёт муассасаларининг энг малакали шифокорларидан иборат гуруҳ шу мақсадда Навоий вилоятига келган. Бу ерда маҳаллама-маҳалла, хонадонма-хонадон юрилиб, оғир аҳволдаги эҳтиёжманд беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

"O‘zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада ушбу соғломлаштириш акцияси доирасидаги қизғин жараёнлар ҳақида сўз юритилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
CCВ: Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари тайинланди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали «vacancy.argos.uz» орқали Қорақалпоғистон Республикасининг туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига танлов эълон қилинган эди.

Мазкур танловда жами 126 нафар номзодлар иштирок этган. Танлов натижаларига кўра тайинловлар амалга оширилди.

👉Батафсил

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: июнь ойининг сўнгги кунида юртимизда 92 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 30 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240856 (+92) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌8 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌8 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌6 нафари Сирдарё вилоятида,
📌5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Фарғона вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Наманган вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238086 (+35) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
COVID-19га чалинган болаларни уй шароитида даволаш мумкинми?

Коронавирус инфекцияси ҳали ортга чекингани йўқ. Айниқса, сўнгги кунларда юртимизда ушбу касалликка чалинган беморлар сони бироз ортгани кузатилмоқда. Қолаверса, хасталик ёш болаларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Хўш, бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутмоғи лозим? COVID-19га чалинган болаларни уй шароитида даволаш мумкинми?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ушбу саволларига Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Абдуманнон АБДУҚАЮМОВ жавоб берди.

— Бугун дунёда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазиятга эътибор берсак, вирус болалар ва ҳомиладор аёллар орасида ҳам кўп кузатилаётганини кўриш мумкин, — дейди шифокор. — Албатта бунга қайсидир маънода касалликнинг тез-тез мутацияларга учраётгани ҳам сабаб бўлмоқда.

Бироқ шуниси қувонарлики, айни пайтда юртимизда бу хасталик аксарият беморлар, айниқса, болаларда енгил кечяпти. У асосан тана ҳароратининг кўтарилиши, томоқ оғриғи, бурун оқиши, йўтал, бош оғриғи, ич кетиши каби белгилар билан намоён бўлмоқда.

Шу боис, агар хасталик кичик ёшдаги болаларда енгил шаклда ўтаётган бўлса, шифокор уларни уй шароитида даволашга рухсат бериши мумкин.

Агар боланинг фибрил тутқаноғи бўлмаса, касаллик пайти тана ҳарорати 38-38,5 C° даражадан паст бўлганда иситмани туширишга ҳожат йўқ. Шундан ортсагина “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” (болалар учун эритма) бериш мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, тана ҳароратининг 37 С° даража экани иситма кўтарилганини англатмайди. Қайта-қайта иситмани туширувчи дориларни ичириш эса ундаги терморегуляция марказига салбий таъсир этади.

Айниқса, антибиотиклар вирусли инфекцияларда умуман натижа бермайди. Қолаверса, баъзи шифокорлар ҳеч қандай зарурат бўлмаса-да коронавирусга чалинган кичик ёшли беморларга гормон муолажаларини буюради. Бу ҳам даволашнинг нотўғри тактикаси ҳисобланади.

Уй шароитида COVID-19га чалинган болаларга:

3 кунгача ҳар соатда оз-оздан суюқлик ичирилади;
3-4 кун давомида ҳар соатда томоқ ва бурун оддий илиқ сув билан чайиб турилади;
дармондориларга бой таом ва маҳсулотлар берилади;
ўз вақтида ва меъёрида ухлаши чоралари кўрилади;
турли витаминлар истеъмол қилинади.

Шуни унутмаслик керакки, кичик ёшли беморларда коронавирус фақатгина енгил шаклда кечгандагина уйда даволанади. Касаллик ўрта ва оғир даражада ўтаётган бўлса, зудлик билан шифохонага ётқизиш зарур.

Хусусан, болаларда касаллик давомида :
📌 нафас етишмовчилиги;
📌 ҳансираш;
📌 лабларнинг четлари кўкариши;
📌 ҳолсизлик;
📌 чуқур йўтал
белгилари пайдо бўлса, дарҳол яшаш манзили бўйича оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қилиш ва даволашни стационар шароитда давом эттириш керак.

Шунингдек, иситма 5 кундан ортиқ давом этиб, пасаймаса ва пневмония аниқланса, (қандай оғирлик даражаси бўлишидан қатъи назар) болани шифохонага ётқизиш лозим.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram