Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.4K photos
2.48K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram

Президент бир гуруҳ матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини мукофотлади

Мамлакатимизда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантириш, халқимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамият бошқарувида очиқлик ва ошкоралик тамойилларини мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаётгани, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, юртимиздаги яратувчилик ва янгиланиш жараёнларида эришилаётган ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ журналистлар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Жазирамадан қандай ҳимояланиш керак?

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонга Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво оқими кириб келиши натижасида 25-29 июнь кунлари ҳаво ҳарорати шимолда 36-39, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача кўтарилишини прогноз қилди.

Хўш, бундай жазирама ҳавода саломатлигимизни асраш учун нималарга эътибор қаратишимиз зарур? Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Дониёр Алимов бу борадаги тавсиялари билан ўртоқлашди.

— Офтоб тиғи остида қолиш қатор хавфли асоратларни келтириб чиқариши мумкин, — дейди шифокор. — Хусусан, инсон терисининг куйиши ёки бош мия фаолияти бузилиши кузатилади. Оқибатда томирлар кенгайиб, танада қон айланиш жараёни секинлашади.

Иссиқ уриши бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳолсизлик каби белгилар билан намоён бўлади. Намлик даражаси юқори атмосферада эса ушбу аломатлар янада кучайиши мумкин.

Масалан, юрак уриши ва нафас олиш тезлашиши, кўз қорачиғи кенгайиши, қусиш, кучли бош оғриғи, қулоқ битиши, чайқалиб юриш кузатилади. Вақти-вақти билан ҳушдан кетиш, бурундан қон келиши, тана ҳарорати 39-40 даражагача кўтарилиши ҳам шундай симптомлар сирасидан.

❗️Оғир ҳолатларда эса юзлар қизариб, кейин оқ ва кўкимтир тусга киради, мушаклар тортишади. Беморда алаҳсираш бошланади. Тана ҳарорати 41-42 даражагача юқорилаб, чуқур беҳушлик ҳолати ривожланади.

Семизлик, гипертония, юрак туғма нуқсонлари, эндокрин касалликларидан азият чекувчилар учун жазирама офтоби, айниқса хавфли. Қолаверса, янги туғилган чақалоқлар, кекса ёшли инсонлар, кашандалар, стресс ҳолатидаги кишиларда қуёш уриши аломатлари кучайиб кетиши мумкин.

📌 Бундай об-ҳаво шароитида вақти-вақти билан баданни совуқ сувда намланган сочиқ ёки дастрўмол билан артиб туриш, очиқ жойда ишлаганда ора-орада салқин жойда дам олиш жазирама тафтидан асрайди.

📌 Жазирамада ёғли, аччиқ ва дудланган маҳсулотлар истеъмол қилишдан тийилиш зарур. Кўпроқ суюқлик ичиш қон айланиш тизими фаолиятини меъёрлаштириб туради.

📌 Енгил, ҳаво ўтказадиган пахта ва каноп толасидан тўқилган, танадаги тернинг чиқиб кетишига тўсқинлик қилмайдиган кийимлар кийиш керак. Бундан ташқари, офтобдан сақланишда турли табиий ва синтетик крем ҳамда махсус косметик воситалар қўл келади.

Офтоб уришига хос илк белгилар пайдо бўлган заҳоти жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш лозим. Зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни ҳам унутмаслик керак.

Аввало, қуёш нури урган кишини соя-салқин жойга олиб ўтиб, горизонтал ҳолда ётқизиш, оёқларини сал кўтариб, уни елпиш зарур.

Беморга салқин ичимлик, минерал сув ёки қатиқ ичириш тавсия этилади. Юзини совуқ сув билан ювиш, бирор матони ҳўллаб, кўкрак қафасига босиш ва ҳатто бутун танасини ўраш ёки совуқ сувда чўмилтириш ҳам яхши самара беради.

❗️Офтоб урган одамга бир неча кун дам олиш тавсия этилади. Бу асаб, қон айланиш тизими ва бошқа бир қатор бузилган биокимёвий реакциялар тикланиши учун жуда зарур!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
«Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори имзоланди.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони 100 дан камайди

🔺2022 йил 27 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240569 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌5 нафари Бухоро вилоятида,
📌6 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌12 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌10 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Андижон вилоятида 5 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 7 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 8 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 10 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237941 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ёзнинг иссиқ кунларида қандай таомланиш лозим?

Шу кунларда юртимиз бўйлаб юқори ҳаво ҳарорати кузатилмоқда. Табиийки, бундай жазирама иқлимда организм лоҳас бўлиб, кўпчиликнинг иштаҳаси пасаяди. Бироқ иссиқ об-ҳаво бир неча кун ёки ҳафталар давом этишини инобатга олсак, таомланмаслик саломатликка зарар етказиши ҳеч гап эмас.

Хўш, шундай экан, саратон кунларида қандай овқатланиш керак? Кунлик таомномада қандай егуликлар бўлиши мақсадга мувофиқ?

ССВ Матбуот хизмати ушбу мавзу юзасидан Тошкент тиббиёт академияси Овқатланиш гигиенаси ва болалар, ўсмирлар гигиенаси кафедраси профессори Гули Шайховага мурожаат қилди.

— Жазирама ҳавода кўпинча инсон организмида сув-туз алмашинувининг бузилиши, терлашнинг кучайиши, бунинг натижасида муҳим витаминлар ва минералларнинг йўқотилиши кузатилади, — дейди шифокор.

— Албатта бундай шароитда тўғри овқатланиш нафақат танани иссиқдан совутишга, балки уни сув ва фойдали микроэлементлар билан тўйинтиришга ҳам катта ёрдам беради. Яъни, сувсизланиш, офтоб уриши ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олади.

Шу боис ёз кунлари кўпроқ таомномага ҳўл мевалар ва хом ҳолатдаги сабзавот ҳамда улардан тайёрланган салатларни киритиш лозим. Чунки бу маҳсулотларнинг кўпчилиги чанқоқни қондиради ҳамда организмни керакли минерал моддалар ва витаминлар билан тўйинтиради. Лекин уларнинг калорияси кам ва куни билан сарф қилинган қувватнинг ўрнини боса олмайди. Организмга эса доимий оқсил моддалари зарур.

Бунинг учун гўшт ва унинг ўрнини босувчи баъзи (дуккакли) маҳсулотларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Бироқ, қовурилган, ёғли маҳсулотларнинг ҳазм бўлиши анча қийин экани сабабли қайнатилган ва умуман енгил ҳазм бўладиган гўштли таомларни ейиш тавсия қилинади. Хусусан, иссиқ кунларда мастава, қайнатма шўрва (ёғсиз), манпар ва шунга ўхшаш енгил ҳазм бўлувчи таомларни ейиш керак.

Шунингдек, ёз фаслида овқатланиш вақтини бироз ўзгартириш тавсия қилинади. Демак, эрталабки нонушта соат 7:00 да қилиниши, унда оқсил, ёғ ва углеводга бой ва юқори калорияли маҳсулотлар (творог, қаймоқ, сутли чой, мева, сабзавот, сувда пиширилган гўшт ва шунга ўхшаш маҳсулотлар) бўлиши ва бу жами кунлик рационнинг 35 фоизини ташкил этиши лозим. Тушликда енгил ҳазм бўлувчи биринчи таом, яъни мошхўрда, мастава, манпар, сувда ёки буғда тайёрланган котлетлардан иборат бўлса, нур устига аъло нур.

Дастурхонимизда, албатта, сабзавот ва мевалар, улардан тайёрланган салатлар, бодринг, помидор, пиёз, кўк пиёз, кўкатлар бўлиши керак. Ҳўл мевалардан тайёрланган шарбатлар таркибида эса шакар имкон қадар умуман бўлмаслиги лозим.

Ёзнинг иссиқ кунларида шўр балиқ, дудланган гўшт, консерва, тузли маҳсулотларни истеъмол қилиш умуман тавсия этилмайди. Чунки улар чанқаш ҳолатини янада кучайтиради.

Қолаверса, ёғли гўшт, аччиқ егуликларни таомномадан чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ. Чунки улар танада иссиқлик ишлаб чиқаришни янада кучайтириб, ҳазми қийин. Бу эса организмнинг иссиқлик билан курашиш ва метаболик жараёнларни тартибга солиш ўрнига, ҳазм учун энергия сарфлашига олиб келади.

Кечки таомлар ҳам жуда енгил ҳазм бўладиган суюқ овқатлардан иборат бўлиши керак. Бунинг учун қатиқ, кефир, олма, турли сабзавотлар ва шунга ўхшаш углеводларга бой бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим.

Қовун ва тарвуз эса тушлик вақтида ейилса яхши бўлади. Чунки улар углеводларга бой ва организмга қувват беради. Айниқса, тарвуз чанқоқни босади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Мамлакатимизда жами 58,3 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺27 июнда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 181 055 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 12 007 нафарни,
2-босқич эмланганлар 13 966 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 155 082 нафарни
ташкил қилди.

🔺Айни кунгача мамлакатимизда жами 58 391 788 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
1-босқич эмланганлар 20 594 357 нафарни,
2-босқичда эмланганлар 16 902 817 нафарни,
3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 20 894 614 нафарни
ташкил қилди.

🔺Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
🔹Тошкент вилояти (38 051 доза),
🔹Самарқанд шаҳри (18 473 доза),
🔹Хоразм вилояти (16 878 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 96 фоизга етган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мана, кетма-кет уч йилдирки, юртимизда айнан ёз чилласида коронавирус инфекцияси авж олмоқда.

Касалликнинг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди.

Бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Шу билан бирга, мазкур поликлиникаларда фуқаролардан ПЗР-тест олиниб, уларга “COVID-box”лар берилиши йўлга қўйилган. Оғир беморлар эса коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналарга госпитализация қилинади.

Юқоридаги видеолавҳада ушбу поликлиникалар фаолияти ва Зангиота юқумли касалликлар шифохоналаридаги бугунги ҳолат ҳақида сўз боради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Айни пайтда Президент раислигида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари “тонировка” масаласига ҳам тўхталди.

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Президент таъкидлаганидек, 1 июлдан бошлаб:

- автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

- олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

- ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

Энди, 10 йилдан 15 йилгача бўлган енгил машиналар – икки йилда, 15 йилдан ортиқ бўлганлари эса бир йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилади.

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”, деди Президент йиғилиш якунида.
Жиззахда туғилган туғма нуқсонли чақалоқ бўйича муносабат

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича, бу чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган бўлиб, 2022 йил 4 июнь куни соат 04:00 ларда 1994 йилда туғилган фуқаро Х. Т. туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига мурожаат қилган. Унга “Ҳомиладорлик 2. Туғуруқ 2. 35 ҳафта 4 кун. Ҳомиланинг чаноғи билан келиши” ташхиси қўйилган.

Шу куни соат 06:10 да “Кўп нуқсонли чақалоқ. Туғма ихтиоз оғир даражаси” ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногирон чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.

Маълум бўлишича, мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушларидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган.

Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган. Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосом касалликлар, даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин.

Шу боис, оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишларини сўраймиз.

Соғлиқни соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
“Яна ўша таниш овозлар...” — Нурмат Атабеков СOVID-19 бўйича тарқалаётган эски аудио-хабарларга изоҳ берди

Юртимизда коронавирусдан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткичларда нисбатан кўтарилишлар кузатилаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Ана шу ўсишлар фонида ижтимоий тармоқларда қатъий карантин чоралари яна кучайтирилиши, вируснинг янги штаммлари тарқалаётгани, шифохоналарда “оёқ босишга жой йўқ”лиги ҳақидаги аудиоёзувлар сиздирилмоқда.

Ушбу гап-сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

Бу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Атабеков атрофлича жавоб берди:

— Бу аудиоёзувларларни тинглаб кўрсангиз, улар сизга таниш туюлади. Чунки ушбу хабарлар касаллик авж олган ўтган йилги пандемия даврида ҳам ўртага чиққан эди. Буни улардаги лексика ва умумий манзарадан ҳам сезиш қийин эмас.

Дейлик, бу хабарлардан бирида вируснинг янги штамми тарқалиб кетгани ҳақида сўз боради.

Ҳолбуки, айни пайтда юртимизда коронавируснинг асосан “омикрон” штамми аниқланмоқда. Бу беморларнинг 98 фоизида касаллик енгил даражада кечяпти. Мазкур штаммнинг юртимизда тарқала бошлаганига эса ярим йилга яқинлашяпти.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати расмий манбаларида коронавируснинг тарқалиши бўйича сўнгги янгиликлар бериб борилмоқда. Асл вазиятга қарайдиган бўлсак, бир кунда мамлакатимизда ўртача 100-120 та касалланиш қайд этилмоқда. Албатта, 35 миллион аҳоли орасида бу — жуда кичик кўрсаткич.

💉Шундай бўлса-да, COVID-19 га чалинмасликнинг асосий ва энг самарали йўли вакцинация бўлиб турибди. 2 ёки 3 босқичли эмлашни қабул қилган фуқаролар 6 ойдан сўнг бустер дозани олишлари, шундан 6 ой ўтиб, яна қайта эмланишлари мумкин.

❗️Юқоридаги асоссиз хабарларни тарқатаётган кимсалар аҳоли орасида хавотир уйғотишга ҳаракат қилаётгани кўриниб турибди.

Шу боис фуқаролардан ижтимоий тармоқлардаги ахборотларни соғлом ақл билан баҳолашларини, уларни тарқатаётганда асослилигини текшириб кўришларини сўраймиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна 100 га яқинлашди

🔺2022 йил 28 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240667 (+98) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌6 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌7 нафари Навоий вилоятида,
📌5 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌7 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌11 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар,
🔹Андижон вилоятида 3 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 1 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
🔹Навоий вилоятида 14 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 2 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237995 (+54) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Пойтахтимиздаги коронавирус инфекциясига бепул ПЗР тест таҳлили ўтказадиган лабораториялар бўйича маълумот

Cўнгги кунларда юртимизда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ ҳолатлар нисбатан кўпаяётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Айниқса, Тошкент шаҳрида касалланишлар сони бошқа ҳудудларга нисбатан бироз юқори экани кузатилмоқда.

Шу боис касалликни эрта аниқлаш, ўз вақтида даво чораларини кўриш мақсадида ПЗР тест синамаларини топшириш учун пойтахтимиз аҳолиси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ҳар бир туман ва шаҳар бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин.

Қуйида ушбу хизматнинг Тошкент шаҳридаги 12 та ПЗР таҳлили ўтказиш лабораторияси манзиллари келтирилган:

📌 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораторияси
📍 Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 341-уй.

📌 Учтепа тумани бўлими лабораторияси
📍 Учтепа тумани, Чилонзор 21.

📌 Сергели тумани бўлими лабораторияси
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

📌 Чилонзор тумани бўлими лабораторияси
📍 Чилонзор тумани, Лутфий-4-14.

📌 Юнусобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Юнусобод тумани, Юнусобод 8-34.

📌 Мирзо Улуғбек тумани бўлими лабораторияси
📍 Мирзо Улуғбек тумани, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.

📌 Бектемир тумани бўлими лабораторияси
📍 Ҳ.Бойқаро кўчаси, 48-уй.

📌 Миробод тумани бўлими лабораторияси
📍 Саракўл кўчаси, 76-уй.

📌 Шайхонтоҳур тумани бўлими лабораторияси
📍 Хадра массиви, 17 А-уй.

📌 Яшнобод тумани бўлими лабораторияси
📍 Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.

📌 Яккасарой тумани бўлими лабораторияси
📍 Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.

📌 Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади
📍 Сергели тумани, Сергели 3-14.

Эслатиб ўтамиз, ушбу лабораторияларда ПЗР тест таҳлиллари соат 8:00 дан 18:00га қадар бепул ўтказилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ССВ: Тошкент шаҳридаги махсус COVID поликлиникалари туну кун фаолият олиб бормоқда

Коронавирус инфекциясининг аҳоли орасида кенг тарқалишини олдини олиш ва унинг асоратларини янада камайтириш мақсадида пойтахтимизнинг 12 та туманида COVID-19га ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта ташкил этилди.

Бир кунда 24 соат давомида фаолият олиб борувчи ушбу муассасаларнинг асосий вазифаси хасталикни эрта босқичларда аниқлаш, беморларга ўз вақтида ташхис қўйиш ҳамда зарур даво муолажаларини олиб боришдан иборат.

Улар қуйидаги манзилларда жойлашган:

📌Бектемир туман марказий кўп тармоқли поликлиникаси
📍Бектемир тумани, Водник даҳаси, 75-уй.

📌5-сонли Фтизиатрия диспансери
📍Миробод тумани, 8-март кўчаси, 58-уй.

📌23-сон оилавий поликиника “Бирлик” филиали
📍Учтепа тумани, Чакмоний кўчаси, 14-а уй.

📌1-сон Фтизиатрия диспансери
📍Мирзо Улуғбек тумани, А. Югнакий мавзеси, 15-а уй.

📌58-сон оилавий поликлиника
📍Яккасарой тумани, А.Қаҳҳор кўчаси, 44-уй.

📌11-сон оилавий поликлиника
📍Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 147-уй.

📌3-сон Фтизиатрия диспансери
📍Олмазор тумани, Уста Ширин кўчаси, 1-берк, 3-уй.

📌Тошкент шаҳар фтизиатрия ва пульмонология маркази
📍Чилонзор тумани, Лутфий 7, 33-уй, 1-хонадон.

📌4-сон фтизиатрия диспансери
📍Юнусобод тумани, 3-тор, Ниязбек йўли, 6-уй.

📌42-сон оилавий поликлиника
📍Шайхонтоҳур тумани, Тахтапул кўчаси, 14-а уй.

📌2-сон фтизиатрия диспансери
📍Яшнобод тумани, Мурғоб кўчаси, 93-уй.

📌Тошкент шаҳар тери-таносил диспансери
📍Янгиҳаёт тумани, Йўлдош 7, 23-уй.

❗️Ушбу муассасаларда коронавирусни аниқлаш бўйича экспресс ва ПЗР тест олиш, биринчи ёрдам кўрсатиш, рентген текширувларини ўтказиш, касалликнинг оғир даражалари қайд этилган беморларни тез ёрдам машиналари орқали коронавирусга ихтисослашган шифохоналарга етказиш каби имкониятлар мавжуд.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Соғломлаштириш акцияси: Навоийда оғир касалликлардан азият чекаётган эҳтиёжманд беморлар давлат ҳисобидан операция қилинмоқда

Навоий — ҳудуди жиҳатидан мамлакатимизнинг энг йирик вилояти. Бироқ бу ерда яшовчи аҳоли сони нисбатан кам. Шу боис истиқомат манзиллари анча тарқоқ жойлашган.

Бу эса одамларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олишда қатор қийинчиликларни туғдириши табиий. Демак, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш — Навоий вилояти шароитида ўта муҳим эҳтиёж.

Давлатимиз эса бугун малакали тиббий ёрдам нафақат олис ва чекка қишлоқлар, балки ҳар бир хонадонга кириб бориши учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уч ойдирки, ҳудудларда ўтказилаётган соғломлаштириш акциялари айни шу эзгу мақсад рўёбига хизмат қиляпти.

Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона, Бухоро, Тошкент ва Хоразм вилоятларидан сўнг вазирлик марказий аппарати жамоаси, ихтисослаштирилган марказлар мутахассислари ва тиббиёт олий ўқув юртлари шифокорлари — 150 нафардан ортиқ етакчи мутахассислардан иборат тиббиёт карвони Навоийда...

👉 Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
ТАЙИНЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Асатуллаев Жахонгир Рахматович Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Ж. Асатуллаев
Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, ўз иш фаолиятини 2006 йил Тошкент тиббиёт академияси 2-клиникаси шошилинч жарроҳлик қабул бўлимида жарроҳ-шифокор сифатида бошлаган.

Кейинчалик Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи каби лавозимларда меҳнат қилган.

У 2021 йилдан то бугунга қадар Юқоричирчиқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор
ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы активных и инициативных представителей молодого поколения страны в связи с Днем молодежи"

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори технологик операцияларнинг афзалликлари кўп. Аввало, беморни оғир касалликдан халос этиш учун унинг танасида кичик кесма очилиши кифоя.

Шунга яраша жароҳатларнинг битиши ҳам осон. Терида сезиларли чандиқлар қолмайди. Организмнинг касалланган ёки зарарланган қисми мониторда кафтдек намоён бўлиб туради. Бу эса жарроҳнинг ишлаши учун қулай.

Чуқурлаштирилган наркоз шарт эмас. Амалиёт қисқа давом этади ва хавфсизлик даражаси юқори. Шу боис бемор мураккаб операциядан сўнг эртасигаёқ юриб кетиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида пойтахтдан борган етакчи шифокорлар томонидан кўплаб беморларда давлат ҳисобидан каминвазив усулдаги шундай юқори технологик амалиётлар бажариляпти.

"O‘zbekiston 24" телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
❗️Коронавирус: кеча юртимизда яна 97 нафар кишида касаллик аниқланди

🔺2022 йил 29 июнь
ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240764 (+97) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌4 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌7 нафари Жиззах вилоятида,
📌5 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌5 нафари Навоий вилоятида,
📌7 нафари Наманган вилоятида,
📌6 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌9 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌7 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида
🔹Жиззах вилоятида 2 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 6 нафар,
🔹Навоий вилоятида 2 нафар,
🔹Наманган вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 10 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 2 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 4 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 5 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 21 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 238051 (+56) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz|@ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказига ташриф буюрганида, у ерда даволанаётган болалар давлат раҳбарига йўллаган мактубларни олган эди. "Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман", деган эди Президент.

Мана, жавоб хатлари ўз манзилларига етиб борди. Улардан бири - ховослик Одинахонга йўлланган Президент мактубини Сирдарё вилояти ҳокими етказди ва ўқиб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк