Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.42K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва юртимизга келтирилган вакциналар миқдори 42 миллион 805 минг дозадан ошди

Юртимизда коронавируcга қарши эмлаш жараёнларида фойдаланиш учун яна 7 566 020 доза вакциналар топширилди.

Улардан:
💉 6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
💉 408 000 дозаси Sputnik-V;
💉 660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.

Шундай қилиб, юртимизда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 42 805 618 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉2 254 480 дозаси AstraZeneca;

💉32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;

💉1 128 500 дозаси Sputnik-V;

💉3 000 060 дозаси Moderna;

💉2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;

💉1 976 000 дозаси Sinovac вакцинаси бўлиб
, шундан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони камайди: кеча юртимизда 210 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 2 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 20 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191334 (+212) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌14 нафари Андижон вилоятида,
📌11 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌6 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌18 нафари Самарқанд вилоятида,
📌5 нафари Сирдарё вилоятида,
📌17 нафари Фарғона вилоятида,
📌13 нафари Хоразм вилоятида,
📌59 нафари Тошкент вилоятида,
📌50 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 10 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 15 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 7 нафар,
🔹Навоий вилоятида 4 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 15 нафар,
🔹 Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 16 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 61 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 103 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 187815 (+242) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1375 нафарни ташкил қилди.


Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди

🔺20 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 297 727 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 148 941 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 97 794 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 50 992 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 489 773 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 452 251 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 9 905 030 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 132 492 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (45 558 доза),
📌Тошкент вилояти (43 561 доза),
📌Фарғона вилояти (36 296 доза)
банд қилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 76,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЮГУРИШ ФОЙДАЛИМИ ЁКИ ПИЁДА ЮРИШ?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг ушбу саволига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази директори Барно ОДИЛОВА жавоб берди:

— Пиёда юриш сезиларли даражада калория парчалаш имконини беради ва организм калория йўқотади, — дейди Б. ОДИЛОВА. — Масалан, 70 кг. вазнга эга бўлган киши югуриш вақтида соатига тахминан 500-600 ккал., худди шу одам пиёда юриш давомида соатига 250 ккал. сарфлайди. Бошқача айтганда, ортиқча калорияни йўқотиш бўйича ярим соатлик югуриш бир соат пиёда юришга тенг.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам калориялар устида ишлаш керак бўлса, яхшилаб ўйлаб кўринг, сизга 2-3 соат пиёда сайр қилган маъқулми ёки 1 соат югуриш. Охир-оқибат йўқотилган калориялар миқдори бўйича самара бир хил бўлади.

Ҳар бир қадам энергия сарфланиши, гормонлар ишлаб чиқилиши, мушаклардаги қон таъминотининг яхшиланиши эвазига уларнинг кислород билан бойишига хизмат қилади. Натижада тананинг умумий ҳолати яхшиланади.

Юрганда ҳар дақиқада 5 калория йўқотилади (ўтирганда 1 калория). Оғирлик қанча кўп бўлса, энергия шунча кўп сарфланади. Мисол учун, 72 килограмм оғирликдаги инсон 1,5 километр юрганда 105 калория, 100 килограмм оғирликдаги катта ёшли одам 135 калория йўқотади ва соғлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Доим пиёда юрган инсон барча қон томирлар, жумладан, лимфалар ҳаракатланишини йўлга қўяди. Бу билан организмдаги барча ортиқча тузлар ва токсинлар чиқиб кетади. Натижада тана тозаланиб, инсон енгил ҳаракатланади, соғлиги яхшиланади ва умри узаяди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЎРВИ: “Тез ёрдам”га қачон мурожаат қилиш зарур?

Болаларда ўткир респиратор вирусли касалликлар қандай кечади? Уларнинг илк белгилари нималарда намоён бўлади? Бундай вазиятда ота-оналар қандай йўл тутишлари керак?

Ушбу саволларга Республика ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт илмий-амалий маркази етакчи илмий ходими, тиббиёт фанлари доктори Зулхумор УМАРНАЗАРОВА жавоб берди:

— Тана ҳарорати кўтарилиши, аксириш, бурун битиши ва оқиши ЎРВИнинг илк белгиларидир, — дейди шифокор. — Бу ҳолат одатда икки кун давом этади. Учинчи кундан бошлаб боланинг ҳалқумида ўзгаришлар кузатилади. Овоз бўғилиши, йўтал, мушаклар ва бўғимларда оғриқлар пайдо бўлиши мумкин.

ЎРВИда ҳам бошқа касалликлар иштаҳа пасаяди. Баъзида ҳарорат кўтарилиши ҳисобига қайт қилиш ҳам кузатилиши мумкин.

Агар хонадонда шундай бемор болалар бўлса, оналар уларни дарҳол алоҳида хонага ётқизишлари керак. Хонани тез-тез шамоллатиб туриш лозим. Чунки ҳаво айланмайдиган жойда вируслар тезроқ кўпаяди.

Болага оз-оздан, тез-тез суюқлик ичилиб туриш, бурун ва томоқни тузли сув билан чайиш тавсия этилади. Чунки вируслар намликка чидамсиз, туз эса намликни яхши ушлаб турувчи воситадир.

Юқори нафас йўллари шамоллаши пастки нафас йўллари яллиғланишига нисбатан енгилроқ кечади. Бунда бола қийинчилик билан нафас олади ва чиқаради. Яллиғланиш бронхларга ёки кейинги босқичда ўпкага ўтганида эса йўтал янада зўрайиб, оғиз-бурун учбурчагида кўкариш кузатилиши мумкин. Бола ҳансираб нафас олади.

Аммо баъзи ота-оналар фарзандларида ЎРВИнинг илк белгилари пайдо бўлиши биланоқ дарҳол ваҳимага тушиб қолишади. Бурун оқиши, енгил йўтал, ҳарорат кўтарилиши кузатилса, зудлик билан “Тез ёрдам”га мурожаат қилишади.

Ваҳоланки, вируснинг икки юздан зиёд тури бор. Бир турдаги вирус билан касалланган бола шифохонада иккинчи турдаги вирусга рўбарў келса, уни ҳам юқтириб олиши эҳтимоли юқори.

Шу сабабли ўғил-қизларда юқори нафас йўлларининг яллиғланиши, яъни халқ тилида тумов кузатилса, буни уй шароитидаги муолажалар орқали ҳам даволаса бўлади. Аммо бу ҳолатга “ўтиб кетар”, “эрта-индин яхши бўб қолар” дея бефарқ муносабатда бўлмаслик ҳам керак.

“Тез ёрдам” қайси вазиятларда мурожаат қилинади?

бола овқат емай қўйса;

кучли ҳансираш кузатилса;

нафас қисиши аломатлари пайдо бўлса;

тинмай ёки кўп ухласа.

Амалиётда кўкрак сути билан озиқланадиган болаларда касаллик асосан юқори нафас йўллари яллиғланишида, енгил асоратлар билан кузатилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 240 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 310 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 21 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191576 (+242) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌15 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌4 нафари Жиззах вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌10 нафари Наманган вилоятида,
📌23 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌18 нафари Хоразм вилоятида,
📌66 нафари Тошкент вилоятида,
📌74 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Наманган вилоятида 33 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 20 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 12 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 28 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 62 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 116 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188123 (+308) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1378 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Япония вакиллари билан қандай музокара ўтказди?

Тиббий ёрдам тезкор ва ҳаммабоп бўлиши шарт. Бугун Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими олдига шундай талаб қўйилган.

Аммо сўнгги йилларда ўлим хавфи юқори бўлган хасталиклар орасида айрим неврологик касалликлар кўрсаткичи барқарор ошиб бораётгани хавотирли ҳолат. Энг ёмони, юртимизда бу йўналишда реабилитация тадбирлари даражаси пастлиги ва бошқа қатор омиллар аҳоли ўртасида ногиронликнинг кўпайишига олиб келаётган эди.

Шу сабабли Президентимизнинг 2018 йил 30 августдаги қарори асосида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилиши белгиланди. Янги муассаса “диагностика – аниқлаш – даволаш – реабилитация” тизими асосида фаолият юритиши кўзда тутилган.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигида юртимизга икки ҳафталик миссия билан келган Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича бўлими директори Сота Тосака бошчилигидаги делегация вакиллари иштирокида айни шу масалада мулоқот ташкил этилди.

Музокаралар чоғида Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт марказини қуриш ва жиҳозлаш лойиҳаси концепцияси муҳокама этилди.

Шу ўринда савол туғилади: бу жараёнга нега айнан Япония вакиллари жалб этилди?

Гап шундаки, инновацион тиббий технологиялар ва илғор диагностика ускуналарини ишлаб чиқариш ҳамда даволаш усулларини қўллаш борасида “кунчиқар мамлакат” дунёда пешқадамлар сафида. Қолаверса, япон мутахассисларининг бу соҳадаги илғор ва бой тажрибаси биз учун жуда муҳим.

Учрашувда Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари Ўзбекистон тиббиёти тизимидаги ҳар бир лойиҳа институционал ўзгаришларни ўзида мужассам этиши, инновацион асбоб-ускуналар билан бир қаторда, илғор тажрибаларни жорий қилиш ҳам муҳимлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, истиқболли лойиҳа шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида диагностика ускуналарини янгилаш, япон ва ўзбек мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашишни кўзда тутади.

Мулоқот якунида 2022-2026 йилларга мўлжалланган лойиҳа техник-иқтисодий асосларни тайёрлаш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
⚡️⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши бустер доза билан ихтиёрий эмлашга старт берилди

Маълумки, юртимизда коронавирусга қарши курашиш мақсадида жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан ҳозирги кунга қадар 6 турдаги 42 млн 805 минг доза COVID га қарши вакцина келтирилди. Шунингдек, йил охирига қадар 5,6 млн доза вакцина келтирилиши кутилмоқда.

❗️Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ Республика аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ вакцина курсини олган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.

Хўш, бустер доза нима?

📌Бустер доза —
тўлиқ эмланган фуқароларнинг касалликка қарши иммунитетини мустаҳкамлаш мақсадида яна қайтадан оладиган вакцина дозаларидир.

У билан эмлаш қандай амалга оширилади?

📌Бустер доза билан тўлиқ вакцина курсини олганига 6 ой ва ундан ортиқ вақт ўтган аҳоли вакиллари эмланиши мумкин.

Бустер доза тури аввал олинган вакцина билан бир хил бўлиши керакми?

📌Эмлаш пунктида бустер дозани вакцинанинг ҳар қандай туридан фойдаланган ҳолда олиш мумкин.

Уни қаердан олиш мумкин?

📌Бустер доза олмоқчи бўлган аҳоли республиканинг барча даволаш-профилактика муассасаларининг эмлаш пунктларида эмланишлари мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_оналар_ойлиги

Ногиронлиги бор чақалоқларни эмизиш нечоғли муҳим? Болаларнинг ривожланиши учун мулоқот ва ўйин жараёнини қандай ташкил қилиш керак?

8-маҳорат дарсимиз айни шу мавзу — имконияти чекланган болалар парваришига бағишланади.

————————————
#МесяцРодительства

Какова роль грудного вскармливания для малышей с инвалидностью? Как строить общение и игровые занятия с детьми для их развития?

Наш 8-й мастер класс посвящён вопросам развития детей с инвалидностью.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
▶️@unicefuzbekistan
Европада жорий этилаётган чекловлар бизни ҳам огоҳликка чорлаши керак!

Кейинги ойларда юртимизда СOVID-19га чалиниш статистикасида пасайиш кузатилмоқда. Албатта, бу — ижобий кўрсаткич. Аммо кўрсаткичлар озайгани сари одамларимиз ўртасида эҳтиёткорлик ҳам сусайиб боряпти. Буниси — хавотирли ҳолат.

Пандемия хавфи ҳақида сўз очишимиз бежиз эмас. Чунки бу борада дунёда вазият яна мураккаблашмоқда. Касаллик ортга чекиниш ўрнига, айрим мамлакатларда қайта авж оляпти. Айниқса, Европада аҳвол ёмон.

Масалан, Австрияда бугундан умуммиллий локдаун амалга кирди. У 20 кунгача давом этиши белгиланган. Бу вақт мобайнида барча оммавий ва маданий тадбирлар бекор қилинади. Умумий овқатланиш шохобчалари ва маданият масканлари, аксарият савдо нуқталари, таълим муассасалари ёпилади.

Чекловлар эмланмаганлар учун, айниқса, қатъий. Уларнинг озиқ-овқат дўкони, дорихона, шифокор кўриги каби энг муҳим эҳтиёжлардан бошқа мақсадлар учун кўчага чиқиши тақиқланган. Ҳозир мамлакатда вакцина олмаган 2 миллион киши шундай чоралар шароитида яшашга мажбур.

Германияда ҳам COVID-19 билан боғлиқ вазият жиддийлашиб бораётгани туфайли эмланмаган аҳоли қатлами учун карантин чоралари кучайтирилди. Ўтган ҳафтада бу ерда кунига 60 мингга яқин касалланиш ҳолатлари аниқланиб, пандемия бошлангандан бери энг юқори кўрсаткич қайд этилганди.

Янги чекловларга кўра, агар мамлакат маъмурий ҳудудларида COVID-19 туфайли касалхоналарга ётқизиш ҳолати ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 6 тага етса, эмланган ва коронавирусдан тузалган фуқаролар ҳам оммавий тадбирларга ташриф буюриш учун мажбурий равишда тест топширади.

Кўрсаткичлар 9 тага етгач эса ижтимоий алоқалар бўйича ҳам чекловлар жорий этилади. Бундан ташқари, Германияда 18 ёшдан ошган аҳолига бустер дозани қўллаш тавсия қилинмоқда.

Буюк Британияда ҳам бугундан барча боcқичда тўлиқ эмланган 40 ёшдан ошган фуқаролар коронавирусга қарши вакцинанинг бустер дозасини олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Словакия 22 ноябрдан коронавирусга қарши эмланмаган фуқаролар учун локдаун жорий этган яна бир мамлакат бўлди. Бундай аҳоли қатлами кафе ва ресторанлар, савдо марказлари, оммавий ва спорт тадбирларига бора олмайди.

Чунки Словакия Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида эмланиш кўрсаткичлари бўйича энг қуйи поғонада турибди — 45 фоиз. Айни сабабдан сўнгги суткада бу ерда кунлик касалланиш кўрсаткичлари рекорд даража – қарийб 9,6 мингга етган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунёдаги мураккаб эпедимик вазиятни ҳисобга олиб, юртдошларимизни карантин қоидаларига қатъий риоя этишга, хотиржамликка берилмай, ўз вақтида вакцина олишга чақиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
"Ҳатто сигнали ҳам ишламайди" — тез ёрдам шифокорлари абгор машинадан шикоят қилди. ССВ изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани тез тиббий ёрдам станцияси шифокорларининг шикоятлари акс этган видео тарқалди. Унда икки шифокор аёл тез ёрдам “Дамас”ининг абгор аҳволини кўрсатиб берган.

Биз тез ёрдам халққа фойдамиз тегсин, одамлар шифо топсин, деб ҳаракат қиляпмиз. Лекин тепадаги Соғлиқни сақлаш вазирлигидагилар, автомобиль бўйича масъуллар бизни ҳам тушунса бўларди. Беморлар учун дори-дармонларимиз етарли, лекин машина томондан жуда қийналяпмиз.

Кеча бир бемор машинада клиник ўлим ҳолатига тушди. Лекин йўллар тирбанд, автомобилнинг на мигалкаси бор, на сигнализацияси ишлайди. Ҳатто сигнал ҳам ишламайди, рация йўқ. Ҳеч ким йўл бермайди! Энди бошимизни деразадан чиқариб “йўл беринг” деб бақириб кета олмаймиз-ку?!

Машинанинг орқасига кимнидир ўтқизадиган бўлсак, эшиги қулфланмайди. Беморнинг ўзи ҳам тушиб қолиши мумкин. Ким ўз яқинини шу машинага ортишни хоҳлайди?!”
– дейди шифокорлардан бири.

Иккинчи врач ҳам шу “Дамас”да бемор клиник ўлим ҳолатига тушганини ва қийин аҳволда қолганини билдирган.

Kun.uz ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирининг матбуот котиби Фурқат Санаев билан боғланди.

“Шифокорларимизнинг эътирозлари ўринли, шу сабабли ушбу мурожаат ижтимоий тармоқларда тарқалган куннинг ўзидаёқ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни дарҳол назоратга олди.

Аниқланишича, чиндан ҳам Янгийўл туман тез тиббий ёрдам бўлимининг давлат рақами 10 236 DAA бўлган “Дамас” русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси эскириб, яроқсиз ҳолга келган. Хусусан, ўрганиш давомида автотранспорт воситасининг орқа эшиги яхши ёпилмаслиги, овоз чиқарувчи (сирена-сигнал) мосламаси ҳамда огоҳлантирувчи чироқ (мигалка)лари ишламаслиги маълум бўлди. Шу сабабли техник носоз тез тиббий ёрдам автомашинаси захирага олиниб, техник соз ҳолатдаги автомашина билан алмаштирилди.

Шунингдек, Тошкент вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг ихтисослаштирилган автобазасига қарашли Янгийўл туман филиали бўлими механиги Р.Н. ўз ишига совуққонлик билан қарагани учун лавозимидан озод этилди”,
– деди Ф.Санаев Kun.uz'га берган изоҳида.

Маълумот учун, 2021 йил 27 майдаги президент қарорига биноан, тез тиббий ёрдам хизмати учун янги ва замонавий русумдаги автомашиналарни харид қилиш мақсадида жорий йил 24 сентябрь куни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган А тоифали “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарининг биринчи босқичини ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги тез тиббий ёрдам шохобчаларига етказиб бериш бошланган эди.

Шунингдек, ўтган 2020 йилда Тошкент шаҳар “Тез ёрдам” станциясига 150 дона “Форд” русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган автомашиналар харид қилинган.

Манба: Kun.uz

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ССВ: Cоғлиқни сақлаш тизимидаги қурилишларни лойиҳалаштиришга туркиялик мутахассис раҳбарлик қилади

Вазирликнинг соғлиқни сақлаш муассасаларини лойиҳалаш бўйича бош ташкилоти бўлган “Ўзтиблойиҳа” МЧЖга туркиялик тажрибали мутахассис Гурай Каймак директор этиб тайинланди.

48 ёшли тажрибали меъмор саноат архитектураси мутахассислиги бўйича Туркияда бакалавр, Македонияда магистратура даражасини олган.

Г. Каймак 1993 йилда иш фаолиятини "MNG HOLDING" компаниясида бошлаган. Маълумот учун, мазкур нуфузли ширкат машҳур Истанбул халқаро аэропортини қуришда қатнашган.

Мутахассис кейинчалик Руминияда қатор банк бинолари, Туркияда “Bayindir tib merkezi” томонидан қуриладиган тиббиёт муассасаларини лойиҳалаштиришда иштирок этган.

У пойтахтимиздаги “International Hotel Tashkent” меҳмонхонаси биноcини лойиҳалаштиришда ҳам фаоллик кўрсатган.

Унинг сўнгги йиллардаги лойиҳаларидан бири 2020 йилда фойдаланишга топширилган Намангандаги замонавий кутубхона биноси бўлди.

“Ўзтиблойиҳа” бошқарувига келган янги раҳбар зиммасига тиббиёт йўналишига оид қурилиш объектларини энг илғор андазалардан фойдаланиб лойиҳалаштириш юклатилди.

Шунингдек, у илмий-техник конструкторлик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш ҳамда бу борада техник ёрдам кўрсатиш, инновацион технологиялар, илмий-техник янгиликлар ва ноу-хауларни ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажаришга ҳам бошчилик қилади.

Бундан ташқари, эндиликда ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланаётган ҳар бир тиббиёт муассасаси лойиҳаси Г. Каймак бошчилигидаги “Ўзтиблойиҳа” томонидан тасдиқланиши белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Касалланишлар сони кескин камайди: кеча юртимизда 170 нафардан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, 11 та ҳудудда 180 нафарга яқин бемор касалликдан тўлиқ соғайди

🔺2021 йил 22 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 191750 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌11 нафари Андижон вилоятида,
📌8 нафари Бухоро вилоятида,
📌5 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌9 нафари Наманган вилоятида,
📌19 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌15 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌34 нафари Тошкент вилоятида,
📌58 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹
Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
🔹Андижон вилоятида 16 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 13 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 4 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 10 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 19 нафар,
🔹 Фарғона вилоятида 24 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 43 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 40 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 188301 (+178) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1382 нафарни ташкил қилди.

Шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекцияси қайта бош кўтарди. Айниқса, Европа мамлакатларида вазият анчагина таҳликали. Юртимизда эса сўнгги вақтларда эпидемик вазият ижобий томонга ўзгараётган бўлсада, бу ҳолат ҳотиржамликка берилиш учун сира асос бўла олмайди. Аксинча, дунёдаги мураккаб пандемик ҳолатдан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ҳар биримиз карантин қоидаларига қатъий риоя қилишимиз, касалликка қарши тўлиқ эмланишимиз зарур. Унутманг, вакцина – ягона чора!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Тошкент вилоятида қўлланилган вакциналар 3 миллион дозадан ошди

🔺22 ноябрда мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 314 070 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 154 568 нафарни,
💉2-босқич эмланганлар 107 525 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 51 977 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни кунгача мамлакатимизда жами 31 803 843 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
💉1-босқич эмланганлар 16 606 819 нафарни,
💉2-босқичда эмланганлар 10 012 555 нафарни,
💉3-босқич эмланганлар 5 184 469 нафарни ташкил қилди.

📊Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
📌Самарқанд вилояти (52 996 доза),
📌Тошкент вилояти (52 375 доза),
📌Фарғона вилояти (37 557 доза) банд қилди.

Тошкент вилоятида қўлланилган вакциналар миқдори 3 миллион дозадан ошиб, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Андижон вилоятлари сафига қўшилди.

❗️Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 77,4 фоизни ташкил қилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️22 ноябрь ҳолатига кўра, юртимизда 349 081 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.

💉Хусусан, болаларни коронавирусга қарши эмлаш жараёни Фарғона (76 072 доза), Наманган (56 600 доза), Самарқанд (51 201 доза) вилоятларида юқори экани аҳамиятли.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси анжуманлар залида “ТошВЗИТИ: кеча, бугун ва эртага” номли халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Унда дунёнинг турли давлатларида вакцина, зардоб, биопрепарат ва биотехнологиялар соҳасида фаолият кўрсатаётган илмий муассасалар олимлари, ишлаб чиқарувчилар, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этяпти.

Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Б. Мусаев сўзга чиқиб, Президентимизнинг 2020 йил 25 ноябрдаги “Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур халқаро анжуманнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Давлатимиз раҳбари Шайхонтоҳур туманидаги марказий кўп тармоқли поликлиникани бориб кўрди.
Ушбу поликлиника ва унинг таркибидаги 9 та оилавий поликлиника туманнинг 51 та маҳалласида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатилмоқда. Президентимиз ушбу поликлиникалар негизида тиббиёт кластери ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Шавкат Мирзиёев тумандаги Олим Хўжаев номидаги маҳаллада ҳам бўлди. Бу ерда ўтган асрнинг 60-йилларида қурилган икки қаватли уйларни реновация дастури асосида янгилаш режалаштирилган.

Глава государства посетил центральную многопрофильную поликлинику в Шайхантахурском районе.
Центральная поликлиника и 9 семейных поликлиник в ее составе обслуживают жителей 51 махалли района. Президент поручил создать на базе этих поликлиник медицинский кластер.
Шавкат Мирзиёев посетил также махаллю имени Олима Хужаева. Здесь планируется провести реновацию двухэтажных домов, возведенных в 60-е годы прошлого века.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi