Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.9K subscribers
6.42K photos
2.5K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
+Фоторепортаж

Тошкент халқаро аэропортида Pfizer/BioNTech вакцинасини қабул қилиб олиш жараёни бўлиб ўтди.

Унда:

📌Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев,

📌АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Дениэль Розенблюм,

📌Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев,

📌ЮНИСЕФ болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги раҳбари Мунир Маммедзаде,

📌Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс,

📌USAID нинг Ўзбекистондаги миссияси Саломатлик муаммолари бўлими раҳбари Черри Гумапас
ва бир қатор соҳа масъуллари иштирок этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз нимани кутаяпсиз?"

АҚШ Президенти Жо Байден эмланмаган америкаликларга шундай савол билан мурожаат қилди: "Сиз нимани кутаяпсиз?"

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ЎЗБЕКИСТОН ЖССТ ЕВРОПА МИНТАҚАВИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ 71-СЕССИЯСИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Бугун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий қўмитасининг 71-сессияси онлайн видеомулоқот тарзида ўз ишини бошлади
.

Сессиянинг очилишида Даниянинг валиаҳд маликаси Мэри Элизабет, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус қатнашди.

Тадбирда ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан нуфузли вакиллар ва соғлиқни сақлаш вазирлари, ҳамкор ташкилотлар ва фуқаролик жамиятлари вакиллари қатори ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Юртимиз номидан соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев қатнашиб, мамлакатимизда соҳа бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигини асраш борасидаги ҳалқаро миқёсдаги масалаларнинг Ўзбекистонда амалга оширилиши тўғрисида маълумот бермоқда.

👉🏻Батафсил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Президент хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди.
Туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлиги таъкидланди.
Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с презентацией о трансформации хирургической службы.
Указано на возможность увеличения видов хирургических операций в межрайонных центрах до 79, на областном уровне - до 168.
Даны указания по ориентации деятельности Республиканского центра хирургии на трансплантологию, организации иммуногенетической лаборатории и симуляционного центра, подготовке специалистов

#Mirziyoyev #taqdimot #tibbiyot #xirurgiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️Тезкор хабар

ССВ: Юртимизга AstraZeneca вакцинасининг яна бир партияси Полшадан олиб келинди

Бугун юртимизга Полшадан 252 минг доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинди.

Бунга қадар ушбу вакцинадан юртимизга:

📌17 мартда 660 000 доза;

📌16 июнда 50 000 доза;

📌14 августда 276 480 доза;

📌11 сентябрда 356 000 доза келтирилганди.

Шундай қилиб, юртимизга келтирилган жами вакцина 24 254 540 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:
💉1 594 480 дозаси AstraZeneca,

💉18 000 000 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

💉460 000 дозаси "Sputnik V",

💉 3 000 060 дозаси Moderna,

💉 1 200 000 дозаси Pfizer/BioNTech вакцинасидир.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
#Тошкент_шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент шаҳар филиали Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Бош бошқарма бошлиғининг иқтисодиёт ва умумий масалалар бўйича ўринбосари;

— Бош бошқарма бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари;

— Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Бектемир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Мирзо Улуғбек тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Учтепа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Сергели тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Миробод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Олмазор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Чилонзор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шайхонтоҳур тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Юнусобод тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Яккасарой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Янгиҳаёт тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 сентябрдан 22 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча юртимизда 531 нафар кишида коронавирус аниқланиб, 5 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 13 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 165421 (+531) нафарни ташкил этмоқда.


🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌14 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌19 нафари Андижон вилоятида,
📌10 нафари Бухоро вилоятида,
📌13 нафари Жиззах вилоятида,
📌9 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌4 нафари Навоий вилоятида,
📌17 нафари Наманган вилоятида,
📌41 нафари Самарқанд вилоятида,
📌22 нафари Сирдарё вилоятида,
📌8 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌55 нафари Фарғона вилоятида,
📌12 нафари Хоразм вилоятида,
📌93 нафари Тошкент вилоятида,
📌214 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Бухоро вилоятида 12 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 34 нафар,
🔹Наманган вилоятида 20 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 58 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 23 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 79 нафар,
🔹Хоразм вилоятида 20 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 126 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 248 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 157759 (+620) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1164 нафарни ташкил қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi