Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.31K photos
2.44K videos
46 files
10.1K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
Бугун 26 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони топширилади

Ҳар йили 14 июнь Бутунжаҳон донорлари куни сифатида нишонланади. Маълумки, ҳар куни дунё бўйича минглаб инсонлар донор қонига эҳтиёж сезади. Донорлик — одамларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз, кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.

Қон бу ҳеч нарса билан алмаштиришнинг имкони йўқ ва сунъий равишда ишлаб чиқиб бўлмайдиган инсон ҳаётидаги муҳим неъмат ҳисобланади. Шу боисдан мамлакатимизда донорлик тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.

Қон захирасини таъминлашнинг ягона йўли соғлом кишилардир. Айниқса, ҳозирги пандемия вақтида донорлар сони кескин камайиб, оғир беморларга донорлар қони янада зарур бўлмоқда.

Донор қон топширар экан, кимнингдир ҳаётини сақлабгина қолмай, ўз соғлигини сақлашга ҳам эришади. Чунки мунтазам тиббий кўрикдан ўтиб туриш ва қон таҳлилларини топшириш, киши саломатлиги ҳақида маълумотга эга бўлиб боришига хизмат қилади. Ҳозирда дунёнинг кўплаб давлатларида қон захираси кўнгилли донорлик ҳисобига йиғилади.

Соғлом киши учун қон топшириш, албатта, хавфсиз ҳисобланади. Чунки одам организмида 4,5-5 литр қон бўлиб, ундан 200 ёки 400 мл олинади ва организм 36 соат ичида топширилган қон миқдорини тиклаб олиш хусусиятига эга. Боз устига, бу муолажа қон тизими ишини ўзига хос равишда рағбатлантиради. Асосийси, қон топширишартериал гипертония хасталигининг олдини олиш ва бартараф этиш, моддалар алмашинувини яхшилашга хизмат қилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра, хавфсиз қон фақатгина беғараз донордан тайёрланади. Беғараз донорликни аҳоли орасида ривожлантириш учун мамлакатимизда кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.

ЖССТ бу йилги Бутунжаҳон донорлари кунини бутун дунёда “Қон топширинг, дунёда ҳаёт давом этсин” шиори остида ўтказишни таклиф этган. Бунда қон донорлари дунёда кимнингдир ҳаётини сақлашга ва яна кимнингдир ҳаёти мазмунини яхшилашга қўшган ҳиссаси муҳим эканлиги тарғиб қилинади.

Бундай акциялар дунё бўйлаб кўпроқ одамларни мунтазам равишда қон топширишга ва шу билан аҳоли соғлиғини яхшилашга ҳисса қўшишга қаратилган глобал даъватни кучайтиради. Кўпгина мамлакатларнинг ёшлари ихтиёрий қон топшириш орқали хавфсиз қон таъминотини яхшилашга қаратилган тадбирлар ва ташаббусларда фаол иштирок этмоқдалар. Кўплаб мамлакатларда аҳолининг аксарият қисмини соғлом, ғайратли ва ижодий кучга тўлган ёшлар шакллантирганлиги учун бу йилги акциялар ёшларнинг жамиятда тутган авангардлик ролига қаратилган.

Дунё бўйлаб ўтказиладиган бу йилги кампаниянинг мақсадлари:

📌 ёшларни қон топширишга қаратилган инсонпарварлик чақириғига жавоб беришга ва бошқаларни шу йўлни тутишга ундаш;

📌соғлиқни сақлашни ривожлантиришда шерик сифатида ёшлар салоҳиятини тан олиш.

Юртимизда ўз қонини камида қирқ марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида олтмиш марта бепул топширган фуқаролар анъанавий тарзда “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан мукофотланади.

Бу йил ҳам республикамизнинг барча ҳудудларида доимий, беғараз донорларни ва донорлар ҳаракатини ривожлантиришда фаол иштирок этадиган ташкилотчиларни рағбатлантириш кўзда тутилган. Яъни 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни мамлакатимиз бўйича 26 нафар фуқарога “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони жойларда санитария-эпедимиология талабларига риоя этган ҳолда топширилади.

Қон топшириш инсоннинг инсонга ҳадя этган энг олий даражадаги совғасидир. Ҳаёт ҳадя этиш — савоб ишнинг энг олий ифодаси ҳам саналади. Шундай экан, савоб ишни амалга оширишга кечикмайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
❗️Кеча коронавирус тасдиқланганлар ҳам, касалликдан соғайганлар ҳам 300 нафардан ошди

🔺2021 йил 13 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 103813 (+303) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌9 нафари Бухоро вилоятида,
📌14 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌1 нафари Навоий вилоятида,
📌6 нафари Наманган вилоятида,
📌11 нафари Самарқанд вилоятида,
📌2 нафари Сирдарё вилоятида,
📌32 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌20 нафари Фарғона вилоятида,
📌4 нафари Хоразм вилоятида,
📌44 нафари Тошкент вилоятида,
📌130 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Жиззах вилоятида 19 нафар,
🔹Навоий вилоятида 3 нафар,
🔹Наманган вилоятида 2 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 26 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 3 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 111 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 153 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99733 (+317) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3372 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
14 июнь – Халқаро донорлар куни

👉 http://uza.uz/posts/275813

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Бугун, 14 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев иштирокида соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид) ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида «Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!» шиори остида саломатлик акцияси давом этмоқда. Саломатлигидан шикояти бўлган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, шу ернинг ўзида уларга зарур муолажалар қўлланилмоқда.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
Нима учун тишлар ёшга қараб ўзгаради?

🦷 Бунга сабаб - тишларнинг ёшга боғлиқ ҳолда емирилиши бўлиб, бу ҳолат одамларда 35-40 йилдан кейин ўзини намоён қилади. Ҳаётимиз давомида тишлар дам олишни билмайди: улар доимо ҳаракатда, овқатни чайнашади, гаплашаётганда ёноқлар ва тиллар бир-бирига ишқаланади.

🔰Шу билан бирга ноқулай омилларга дуч келишади (чекиш, спиртли ичимликлар, таомдаги ортиқча шакар ва бошқалар). Буларнинг барчаси эмаль қатламининг босқичма-босқич емирилишига олиб келади.

⭕️ Шунингдек, турмуш тарзи ва сурункали касалликлар (қандли диабет, гастрит, колит ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари) мавжудлиги ҳам жуда катта роль ўйнайди, уларнинг аксарияти тиш саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.

Манба: "Соғлом ҳаёт"

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
❗️ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 387 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

🔺Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони
📈175 миллион 306 мингдан ортиқни ташкил этмоқда,
📉шундан 3 миллион 792 мингдан зиёд киши вафот этган (13.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:01 ҳолатига кўра).

🔴Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 387 209 янги ҳолати аниқланди.
⚫️10 158 нафар бемор вафот этди.

🔺Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (14.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 12:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни
📈175 миллион 965 мингдан ортиқ одам юқтирган,
📉улардан 3 миллион 804 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
🇺🇸АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,120 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.

🇮🇳Иккинчи ўринда Ҳиндистон (29,439 миллиондан ортиқ),
🇧🇷учинчи ўринда Бразилия (17,296 миллиондан ортиқ),
🇫🇷тўртинчи ўринда Франция (5,632 миллиондан ортиқ),
🇹🇷:бешинчи ўринда эса Туркия (5,325 миллиондан ортиқ).

🦠ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 12 354, Ҳиндистонда 80 834, Бразилияда 85 149, Францияда 3 604, Туркияда эса 6 076 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

💉 Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 342 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

———————————

❗️По данным ВОЗ за последние сутки в мире выявлено более 387 тысяч новых случаев заражения COVID-19

🔺По данным Всемирной организации здравоохранения число зараженных коронавирусной инфекцией в мире составляет
📈 более 175 млн 306 тысяч,
📉из них более 3 млн 792 тысячи человек умерло (по состоянию на 17:01 по центральноевропейскому времени 13 июня 2021 года).

🔴За последние сутки в мире выявлено 387 209 новых случаев заболеваемости коронавирусной инфекцией.
⚫️10 158 больных умерло.

🔺Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса (по состоянию на 12:22 часов по ташкентскому времени 14 июня 2021 года), в мире заразилось
📈более 175 млн 965 тысяч человек,
📉из них более 3 млн 804 тысячи скончалось.

🇺🇸Лидером по количеству подтвержденных случаев остаются США, где по данным ВОЗ выявлено более 33,120 млн зараженных.
🇮🇳На втором месте находится Индия (более 29,439 млн),
🇧🇷на третьем — Бразилия (более 17,296 млн),
🇫🇷на четвертом — Франция (5,632 млн),
🇹🇷на пятом — Турция (5,325 млн).

🦠По данным ВОЗ, за последние сутки в США было зарегистрировано 12 354, Индии — 80 834, Бразилии — 85 149, Франции — 3 604 и Турции — 6 076 новых случаев заболевания.

💉 Согласно актуальным данным Университета Джонса Хопкинса, в мире введено более 2 млрд 342 млн доз вакцин против коронавируса.

Пресс-служба
Министерства здравоохранения.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Россиянинг Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида карантин чоралари кучайтирилади

12 июнь куни Москва шаҳри мэри Сергей Собянин Россия пойтахтида эпидемиологик ҳолатнинг ёмонлашгани сабабли янги чеклов чоралари жорий этилишини эълон қилди.

Жумладан, 15−19 июнь кунлари ойлик маошларни сақлаб қолинган ҳолда ишланмайдиган кунлар деб эълон қилинди.

13 июндан 20 июнга қадар ҳайвонот боғлари, умумий овқатланиш объектлари ва болалар учун ўйин хоналари фаолияти тўхтатилади. Москвадаги олий ўқув юртларида имтиҳонлар масофавий тарзда бўлиб ўтади.

Барлар, кафе ва тунги клублар ушбу давр мобайнида соат 23:00 дан 6:00 гача кўнгилочар тадбирлар ўтказмайди ва ҳеч кимни қабул қила олмайди (етказиб бериш хизматларидан ташқари).

Москванинг катта боғларида ва табиат ҳудудларида аттракционлар, болалар ва спорт майдончалари, бошқа объектлар ёпилди.

Шунга ўхшаш чекловлар Санкт-Петербургда ҳам жорий қилинди.

Манба: РИА Новости

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
ЧЕКИШ ИНСУЛЬТ РИВОЖЛАНИШ
ХАВФИНИ ИККИ БАРОБАРГА ОШИРАДИ

Инсульт инсон ҳаётига зомин бўладиган хасталиклар орасида учинчи ўринда туради. Шу боис ҳам бу касалликнинг олдини олиш чоралари ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш фойдадан ҳоли эмас. Инсульт ўзи нима? Қандай турлари мавжуд? Унинг олдини олиш чоралари борми? ССВ Матбуот хизматининг шу каби саволларига тиббиёт фанлари доктори, профессор Бахтиёр ҒОФУРОВ жавоб беради.

— Инсульт қандай касаллик ва унинг қандай турлари бор ?

— Инсульт — бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши натижасида мия тўқимасининг шикастланишидир. У инсоннинг меҳнатга лаёқатини пасайтирувчи, ҳаёт сифатини тушириб юборувчи, узоқ муддат даволанишига сабаб бўлувчи касаллик ҳисобланади. Инсультнинг иккита геморрагик ва ишемик турлари мавжуд.

Геморрагик инсульт — мия тўқимасига, тўр ости бўшлиққа ёки мия қоринчаларига қон қуйилиши билан характерланувчи миядаги қон айланишининг ўткир бузилишидир. Геморрагик инсультда барча белгилар ишемик инсультдагига қараганда анча яққол намоён бўлади. Бундан ташқари, инсультнинг бу турида бемор қусади, юзи қизаради, уйқучан бўлиб қолади, энса мушакларида спазм рўй беради ва кўз тўр пардасига қон қуйилади. Геморрагик инсульт тўсатдан бошланиб, жуда тез ривожланади.

Ишемик инсультда бош мияни озуқа билан таъминловчи асосий қон- томирлар тромбозга учрайди, яъни беркилиб қолади ёки майда томир тармоқларида спазм ривожланади.

Мия қон айланишининг бузилиш нуқсонлари инсонда бир неча ой, ҳатто йиллар давомида пайдо бўлади. Улар инсульт белгиларига ўхшайди, бироқ бир неча дақиқада, камдан-кам ҳолларда бир неча соат мобайнида давом этиши билан фарқ қилади. Кўпинча бу аломатлар тезда ўтиб кетади ва мия фаолияти тикланади.

Лекин бундай тикланишларга ишонмаслик керак, ишемик касаллик йиллар давомида сурункали равишда мия тўқималарини емириб боради. Ишемик инсульт геморрагик инсультга нисбатан 5 марта кўп учрайди.

— Инсультга олиб келувчи омиллар қайсилар?

— Инсультга олиб келувчи омилларнинг деярли барчасининг олдини олиш мумкин. Булар: қонда холестерин миқдорининг ошиб кетиши, ичиш ва чекиш, гиподинамия, яъни камҳаракатлик, руҳий зўриқишлар, атеросклероз, артериал гипертония, қандли диабет, юрак аритмияси кабилардир.

Инсультга олиб келувчи энг хатарли омиллардан бири — бу, артериал гипертония, яъни қон босимининг ошиб кетишидир. 70 фоиз ҳолатда инсультнинг сабабчиси артериал гипертония бўлади. Шунингдек, атеросклероз ҳам инсультга сабаб бўлувчи омиллардан биридир.

Айтиш жоизки, ёш улғайган сайин атеросклероз касаллиги кўп учрай бошлайди. Шунинг учун ҳам асосан катта ёшлилар инсульт билан касалланади.

Чекиш инсульт ривожланишини деярли 2 баробарга оширади. Бу иллат қон ивишини кучайтириб, тромблар ҳосил бўлишини тезлаштиради ва томирнинг ички деворини зарарлайди, томир торайиб, унда қон айланиши сустлашиб боради.

Доимий тарзда чекиш, ҳаттоки, йирик қон томирларни ҳам зарарлаши мутахассислар томонидан тасдиқланган. Бундан ташқари, спиртли ичимликлар истеъмоли ҳам инсультнинг ривожланиш хавфини бир неча баробарга ошириши исботланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қон донорлиги — oддий ва олий қаҳрамонлик

Ҳар йили 14 июнь Бутунжаҳон донорлари куни сифатида нишонланади. Маълумки, ҳар куни дунё бўйича минглаб инсонлар донор қонига эҳтиёж сезади. Донорлик — одамларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз, кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир.

Бутунжаҳон донорлари куни муносабати билан "Студия 24" дастурида Республика қон қуйиш маркази мутахассиси Мукаррам Пўлатова билан суҳбат уюуштирди.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
ОНА ЎЗ ҚИЗИ УЧУН БИРИНЧИ УСТОЗ ВА АСОСИЙ ЎРНАК БЎЛАДИГАН ШАХСДИР
(1-қисм)

Aёллар саломатлиги кўп жиҳатдан эркаклар соғлиғидан фарқ қилади. Чунки аёлларнинг соғлиғи — бу аҳоли соғлиғининг бир қисмидир, бунда соғлиқни сақлаш ЖССТ томонидан "касаллик ёки касалликнинг йўқлиги эмас, балки тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий фаровонлик ҳолати" сифатида белгиланади.

Шу боис, аёл унинг саломатлиги бутун ҳаёти, ҳатто келажак авлодининг тақдирига таъсир қилишини ҳеч қачон унутмаслиги керак. Соғлиқни таъминлаш учун нафақат ўз вақтида даволаниш, балки гинекологик касалликлар ривожланишига йўл қўймаслик учун профилактика чораларини кўриши лозим.

Аёллар саломатлиги, унга эътибор қаратиш қачондан бошлаш лозимлиги тўғрисида батафсил маълумот олиш учун
ССВ Матбуот хизмати Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, тиббиёт фанлари доктори Шахноза Зуфаровага мурожаат қилди.

— Гинекологлар аёллар саломатлиги тўғрисида қайғуришни қизлик давриданоқ бошлаш лозимлиги ҳақида кўп бора таъкидлашади. Ҳозирги вақтда оналаримизнинг ўз қизлари саломатлигига эътиборини қандай баҳолайсиз?

— Болаликдан ўсмирлик ёшига қадам қўйган ҳар бир ўғил-қиз организмида ўзига хос ўзгаришлар кузатилади. Айниқса қиз бола саломатлигига алоҳида эътибор бериш лозим.

Балоғат ёшига етгач, ўcмирнинг феъл-атвори, ташқи кўринишида сезиларли даражада ўзгаришлар юз беради. Ота-оналар бу даврда ўз фарзандлари билан яқиндан дўст бўлишлари келажакда келиб чиқувчи жиддий муаммолар юзага келишини олдини олади.

Ҳозирги кунда турмушга чиқмаган қизларини гинеколог қабулига олиб бориш зарурлигини ота-оналаримиз тушуниб етишмоқда, деб ўйлайман.

Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази ходимлари томонидан бу борада бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Маҳалла фаоллари, мактаб ва коллеж ўқувчи қизлари, шунингдек олийгоҳ ёшлари ўртасида маъруза ва очиқ дарсларлар орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Юртимизнинг шаҳар ва қишлоқларида 2018 йилдан бошлаб ҳар бир оилавий поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларида “Қизлар хонаси”, кўп тармоқли марказий поликлиникаларда эса “Қизлар саломатлик марказлари” фаолият юритмоқда. “Қизлар саломатлик марказлари”да болалар гинекологлари хонаси алоҳида ажратилган бўлиб, қиз болалар ҳеч қандай уялиш, қўрқиш, навбатда узоқ кутиш каби ҳолатлардан ҳоли тарзда мутахассис тавсияларини олишмоқда.

Ўрта мактаб ўсмир қизлари ўртасида тор мутахассислар: болалар гинекологи, эндокринолог, дерматолог, педиатр томонидан диспансеризация ўтказилиб, аниқланган касалликлар бўйича қизларни ҳудудий поликлиникаларнинг қизлар саломатлик марказлари мутахассисига юборилиб, соғломлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

— Қиз ўстираётган оналарга мутахассис сифатида тавсияларингиз?

— Она ўз қизи учун биринчи устоз ва асосий ўрнак бўладиган шахсдир. У ўзи ва қизининг саломатлигига учун масъул. Шунинг учун ҳам қуйидаги амалларни ўзи бажариши ва қизини ҳам шунга ўргатиб бориши лозим:

📌шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш;
📌оғиз бўшлиғи (тишларни, томоқни) ўз вақтида даволаш;
📌 рационал овқатланишига эътибор бериш;
📌 гинеколог, эндокринолог каби тор соҳа мутахассислари тиббий кўригидан ҳамда УТТ текширувидан ўз вақтида ўтиш;
📌мунтазам равишда жисмоний машқлар билан шуғулланиш;
📌 соғлом турмуш тарзига риоя этиш;
📌 зарарли одатларни тарк этиш.

Очиқ ҳавода кўпроқ сайр қилиш руҳий ва жисмоний саломатликни асраш учун катта ёрдам беради. Зеро, соғлом онадан соғлом бола дунёга келади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат, ҳудудлараро ҳамкорликка оид ҳамда тижорат банклари томонидан шакллантирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Республика онкология ва радиология тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳага алоҳида эътибор қаратилди. Малакали шифокорлар тайёрлашга қаратилган режалар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни танқидий баҳолаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами в сферах здравоохранения и коммунального обслуживания, межрегионального сотрудничества, а также с проектами коммерческих банков.
Особое внимание уделено строительству и оснащению новых корпусов для Республиканского медцентра онкологии и радиологии. Рассказано о планах по подготовке квалифицированных врачей.
Глава государства критически оценил проекты и дал указания по их доработке.

#Mirziyoyev #taqdimot #soqliqnisaqlash #kommunal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
❗️Коронавирус: кеча юртимизнинг барча ҳудудларида касаллик қайд этилиб, 1 нафар бемор вафот этди

🔺2021 йил 14 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 104113 (+300) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌6 нафари Андижон вилоятида,
📌4 нафари Бухоро вилоятида,
📌15 нафари Жиззах вилоятида,
📌24 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌3 нафари Навоий вилоятида,
📌4 нафари Наманган вилоятида,
📌5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌3 нафари Сирдарё вилоятида,
📌50 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌16 нафари Фарғона вилоятида,
📌8 нафари Хоразм вилоятида,
📌7 нафари Тошкент вилоятида,
📌149 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Қорақалпоғистон Республикасида 7 нафар,
🔹Андижон вилоятида 21 нафар,
🔹Бухоро вилоятида 8 нафар,
🔹Жиззах вилоятида 20 нафар,
🔹Қашқадарё вилоятида 26 нафар,
🔹Навоий вилоятида 1 нафар,
🔹Наманган вилоятида 19 нафар,
🔹Самарқанд вилоятида 17 нафар,
🔹Сирдарё вилоятида 22 нафар,
🔹Сурхондарё вилоятида 5 нафар,
🔹Фарғона вилоятида 6 нафар,
🔹Тошкент вилоятида 22 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 79 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 99986 (+253) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

⚫️Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 709 нафарни ташкил қилди.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3418 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 14 июнь куни соғлиқни сақлаш ва коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Хусусан:

📌Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун янги бинолар қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Бунинг учун Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудидан 5 гектардан зиёд ер майдони ажратилган.

📌Бундай касалликлар бўйича энг кўп мурожаат марказнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти филиалларига тўғри келгани инобатга олиниб, ушбу шифохоналарни ягона муассаса сифатида бирлаштириш таклифи билдирилди.

📌 Н. И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети билан ҳамкорликда келгуси икки йилда юртимиз талабаларини Россияга ўқишга юбориш, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳрида шу университетнинг филиалини очиш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни маъқуллаб, уларни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

▶️@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi