Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
37K subscribers
6.21K photos
2.41K videos
46 files
10K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
​​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИ

Халқимиз саломатлиги йўлида матонат билан меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимларини энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз!

Дарҳақиқат, ўтган даврда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, сўнгги йилларда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш баробарида, аҳолининг турмуш тарзида ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Маълумки, 2020 йил бутун инсоният учун синовли йил бўлмоқда. Дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси, афсуски, мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Айни кунларда ватанпарварлик, фидойилик ҳақида сўз юритар эканмиз, биринчи навбатда, мардона меҳнати, билим ва тажрибаси, ибратли фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, аҳоли саломатлигини асрашда, айниқса, коронавирус инфекциясига қарши курашда жонбозлик кўрсатиб келаётган минг-минглаб тиббиёт ходимлари кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Энг муҳими, мамлакатимизда ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, уларни рози қилиш йўлидаги мислсиз саъй-ҳаракатларда тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизни қувонтиради.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор, Мустақиллигимизнинг шонли 29 йиллиги байрами арафасида халқимизни, шу жумладан, фидойи тиббиёт ходимларини улуғ айём билан самимий қутламиз. Зеро, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг пойдевори бўлмиш, Мустақиллигимиз билан ҳар қанча ғурурлансак, фахрлансак арзийди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

@ssvuz
ССВ: Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўзгарди

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

52 ёшли Ҳ. Мамажонов 1993 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, тиббиёт тизимида турли вазифаларда, хусусан, вазирликнинг Фарғона вилояти бўйича соғлиқни сақлаш бошқармасида Назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам тадбиридаги нутқи

Дунёда 2 соҳа вакиллари ўз касбига садоқат борасида қасамёд қиладилар. Буларнинг биринчиси ватан ҳимоячилари бўлган ҳарбийлар бўлса, иккинчиси инсон саломатлигига маъсул бўлган шифокорлардир. Бунинг бежиз эмаслиги ҳаётимизнинг ўзи тасдиқламоқда.

Вазирлик расмий канали - @ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 39 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 31 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41787 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 128 нафари Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 57 ёшли Ф.М. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 132 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Наманган вилоятида 3 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 39068 (+249) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2400 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Aёлга бахтли бўлиш учун кўп нарса керак эмас: ҳамиша ёш, чиройли ва соғлом бўлиш. Аслида табиатан инсониятнинг гўзал вакиллари шундай яралганларки, ўз организмида содир бўлаётган барча ўзгаришларга ўта сезгирдирлар. Масалан, ярим килограммга семиргани, юзида арзимас ажин ёки хуснбузар пайдо бўлганини дарров сезади. Aммо баъзида жиддийроқ ва хавфлироқ касалликларни эътиборсиз қолдиришни афзал кўришади.

Аёллар саломатлиги, унга эътибор қаратиш қачондан бошлаш лозимлиги тўғрисидаги бугунги суҳбатимиз Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори, акушер-гинеколог, тиббиёт фанлари доктори Зуфарова Шахноза Алимжановна билан.

ҲАР БИР ОНА ЎЗИ ВА ҚИЗИНИНГ САЛОМАТЛИГИ УЧУН МАСЪУЛ (1-қисм)

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам тадбиридаги нутқи

Оналик ва болаликни, гендер тенгликни таъминлаш учун кўпроқ эътибор берилмоқда. Жумладан қишлоклардаги кам таъминган оилалардаги қизларни билим олишларини таъминлаш учун давлат гранти хисобидан 940 та қўшимча ўринлар ажратилди.

Вазирлик расмий канали - @ssvuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Бизга битта нарса керак: раҳбарларнинг оёғи узилмасдан, бошлаган ишларимизни ҳалол-поклик билан давом эттирсак кам бўлмаймиз.

Кўп иллатларни унутишимиз керак. Қийин бўлаяпти. Ҳокимларимизга халқнинг ичига кир, халқнинг олдига бор, одамнинг дардини эшит, мана шу эшитган дардини, қўлингдан келмаса, яхши гап билан, қўлингдан келса, иш билан амалда кўрсат, деб жуда кўп ҳаракат қилаяпмиз.

Лекин беш қўл баравар эмас. Жуда кўп-кўп ишларимиз тўсиқларга, жойлардаги ноинсофчиликларга дуч келмоқда. Ҳали кўп ижро органлари раҳбарлари бунақа очиқликка тайёр эмас. Бу очиқ Ўзбекистон.

Вирус ёнимизда юрибди. Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади. Ўзимизга кўп нарса боғлиқ. Эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик.

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган байрам тадбиридаги нутқи тўлиқ

Вазирлик расмий канали - @ssvuz
🔺2020 йил 31 август соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41893 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 31 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 75 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Қарши шаҳрида яшаган 51 ёшли Т.А. (эркак) вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 326 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Наманган вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 39275 (+456) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2298 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
🔺Шу йилнинг 31 август куни мамлакатимизда 365 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ҳамда Наманган вилоятларида жами 456 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 893 нафар бемордан 39 275 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2298 нафар бемордан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 1 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41994 (+101) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 83 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 58 ёшли С.Н. (эркак) ҳамда Учтепа туманида яшаган 45 ёшли Б.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 39275 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2397 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Умумий амалиёт шифокори Имил Халитов «Ўзэкспомарказ»нинг жонлантириш бўлимида пневмония билан оғриган беморларни 15 кун давомида даволади.

«Газета.uz» ундан 12 соатлаб ишлаш машаққатлари, қайси беморлар жонлантириш бўлимига ётқизилиши ва миллий соғлиқни сақлаш тизими коронавирус пандемиясига қанчалик қарши тура олганлиги тўғрисида сўради.

БАТАФСИЛ: бу ерда

Вазирлик расмий канали: @ssvuz
​​Cоғлиқни сақлаш вазирлиги:
АЛИШЕР ШАДМАНОВ: ҲАР БИР МУТАСАДДИ ВАЗИЯТГА ОТА-ОНА КЎЗИ БИЛАН ҚАРАШИ КЕРАК

Айни кунларда мактабларда янги ўқув йилини бошлаш масаласи энг муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Мактаблар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, синфларда ижтимоий масофани саклаш, қўл ювишга етарли шароит яратиш, ниқоб тақишни назорат қилиш, респиратор касалликлар аломати борларни эрталабки фильтр жараёнида алоҳида текширувдан ўтказиш, дарс мобайнида аниқланган беморларни изоляция қилиш, ҳожатхоналарни санитария талабларига мослаштириш, ошхоналарда гигиена талабларини таъминлаш, сурункали касаллиги бор ва ногиронлиги бор болаларга алоҳида ёндашув сингари муҳим жиҳатларга эътибор бериш, айниқса, аҳамиятлидир.

Ҳозирда мамлакатимизда “COVID-19”га чалинган жами 41 994 нафар бемордан қарийб тўрт минг нафарига яқинини болалар ташкил этмоқда. Бу кўрсаткичнинг аксарият қисми мамлакатимизда карантин эълон қилинган ҳамда халқ таълими муассасалари фаолият юритмаган даврга тўғри келади.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов мавжуд вазиятда, энг аввало, мактабларнинг зарур талабларга жавоб бериши ўта муҳим эканлигини таъкидлаб келмоқда.

Вазирнинг сўзларига кўра, бу вазиятда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш ва уларни ўқув йили бошлангунга қадар бартараф этиш зарур:

- таълим муассасаларининг баъзилари ичимлик суви билан таъминланмаганлиги;
- мактаб ошхоналари ҳамда ҳожатхоналарининг санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги;
- мактаб хамда мактабгача таълим ташкилотларида хизмат қиладиган ходимларнинг ва ота-оналарнинг хизматдан ташқари вақтларида турли жамоат жойлари (бозор, магазин, автобус, қариндошлар, қўшнилар)да бўлишлари;
- ушбу ёшдаги болаларни кун давомида мактаб ҳудудида ижтимоий масофани сақлай олишини таъминлаш;
- болаларда коронавирус кўп ҳолатларда енгил ёки клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечса ҳам, улар ушбу вируснинг асосий тарқатувчиларидан бири бўлишлари ва улар ўз оилаларидаги катталарга, айниқса, хавф остидаги гуруҳлардаги қариндошларига юқтириши ва ахоли ўртасида касалликни купайишига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олиш керак.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов халқимиз келажаги бўлмиш ёш авлоднинг соғлиғи ҳақида қайғуриш тиббиёт тизими вакилларининг асосий вазифаларидан бири эканини эслатиб:

“Коронавирус болаларда енгил ўтиши бу эҳтиёткорликни унутиш дегани эмас. Чунки бир қатор мамлакатлардаги ҳолат бунинг аксини кўрсатмоқда. Ҳар биримизнинг фарзандларимиз, набираларимиз бор. Болалар соғлиғи ҳақида гап кетганда, уларнинг ўрнига ўз боламизни қўйиб кўрайлик. Шунинг учун мактабларга бириктирилган 10 минг нафарга яқин тиббиёт ходимларидан, педагоглардан, маҳаллий ҳокимият вакилларидан вазиятга ота ёки она кўзи билан қарашларини сўрардим”, — деб таъкидлади вазир.

Янги ўқув йили олдидан барча ота-оналар ва педагоглар бу жараёнга масъулият билан ёндашишларини сўраймиз. Фарзандларимиз хавфсизлигига жавобгар эканлигимизни асло унутмайлик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 40 МИНГ НАФАРГА ЯҚИНЛАШДИ

🔺2020 йил 1 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42127 (+133) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 114 нафари Тошкент шаҳрида, 13 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 2 нафардан Фарғона ҳамда Тошкент вилоятларида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Учтепа туманида яшаган 61 ёшли Л.Р. (аёл) вафот этди.

❗️Бугун шу соатга қадар пойтахтимизда 129 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 15 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Хоразм вилоятида 6 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 39538 (+263) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар дарддан фориғ бўлишди. Соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 2266 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz