Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
36.8K subscribers
6.41K photos
2.49K videos
46 files
10.2K links
Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий телеграм канали — t.me/ssvuz

Вазирликнинг Матбуот ва ПР хизмати томонидан юритилади.

Расмий сайт: ssv.uz
Cаҳифаларимиз:
facebook.com/ssvuz
twitter.com/ssv_uz

Манзил: Тошкент ш. Навоий кўчаси, 4.
Тел: 1003
Download Telegram
🔺Шу йилнинг 30 август куни мамлакатимизда 368 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ҳамда Наманган вилоятларида жами 460 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 41 528 нафар бемордан 38 819 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2394 нафар бемордан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
🔺2020 йил 31 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41651 (+123) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 89 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Қашқадарё вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 8 нафари Андижон вилоятида ҳамда 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 60 ёшли Х.А. (аёл) ҳамда Учтепа туманида яшаган 53 ёшли С.Д. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 38819 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2515 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 250 нафари оғир, 137 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 31 август куни Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюрди.
Мажмуадаги рамзий қабр ёнида қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлди.
Коронавирус пандемияси уч юздан зиёд юртдошимизнинг ҳаётига зомин бўлди. Маросимда ушбу инсонлар хотирасига бағишлаб ҳам Қуръон тиловат қилинди. Беморларнинг тезроқ соғайишини сўраб дуо ўқилди.

@ssvuz
Кўксарой қароргоҳида байрам тадбири бошланди

Кўксарой қароргоҳида мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрамига бағишланган тантанали тадбир бошланди. Бу ерда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илм-фан фидойилари, фаол ёшлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

Ҳеч ким, ҳеч қачон унутмаслиги керак, қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ ва имкониятлар талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси ўз ҳолига ташлаб қўйилмайди – деди давлатимиз раҳбари.

@ssvuz
​​СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ БАРЧА ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИ ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИ БИЛАН САМИМИЙ ҚУТЛАЙДИ

Халқимиз саломатлиги йўлида матонат билан меҳнат қилаётган барча тиббиёт ходимларини энг улуғ, энг азиз айём – Ватанимиз Мустақиллигининг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз!

Дарҳақиқат, ўтган даврда юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилди. Айниқса, сўнгги йилларда барча соҳада олиб борилаётган кенг кўламли ўзгаришлар шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш баробарида, аҳолининг турмуш тарзида ҳам ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Маълумки, 2020 йил бутун инсоният учун синовли йил бўлмоқда. Дунёни хавотирга солиб турган коронавирус пандемияси, афсуски, мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Айни кунларда ватанпарварлик, фидойилик ҳақида сўз юритар эканмиз, биринчи навбатда, мардона меҳнати, билим ва тажрибаси, ибратли фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, аҳоли саломатлигини асрашда, айниқса, коронавирус инфекциясига қарши курашда жонбозлик кўрсатиб келаётган минг-минглаб тиббиёт ходимлари кўз ўнгимизда намоён бўлади.

Энг муҳими, мамлакатимизда ислоҳотлар изчил давом этмоқда. Халқимизнинг фаровон турмуш кечириши, уларни рози қилиш йўлидаги мислсиз саъй-ҳаракатларда тиббиёт ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги барчамизни қувонтиради.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор, Мустақиллигимизнинг шонли 29 йиллиги байрами арафасида халқимизни, шу жумладан, фидойи тиббиёт ходимларини улуғ айём билан самимий қутламиз. Зеро, эркин ва фаровон ҳаётимизнинг пойдевори бўлмиш, Мустақиллигимиз билан ҳар қанча ғурурлансак, фахрлансак арзийди!

Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

@ssvuz
ССВ: Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари ўзгарди

Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

52 ёшли Ҳ. Мамажонов 1993 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, тиббиёт тизимида турли вазифаларда, хусусан, вазирликнинг Фарғона вилояти бўйича соғлиқни сақлаш бошқармасида Назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимларида ҳам ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик
расмий канали — @ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам тадбиридаги нутқи

Дунёда 2 соҳа вакиллари ўз касбига садоқат борасида қасамёд қиладилар. Буларнинг биринчиси ватан ҳимоячилари бўлган ҳарбийлар бўлса, иккинчиси инсон саломатлигига маъсул бўлган шифокорлардир. Бунинг бежиз эмаслиги ҳаётимизнинг ўзи тасдиқламоқда.

Вазирлик расмий канали - @ssvuz